Таҳорат ва аҳкомлари

Ушбу рисола «Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан таржима қилинган бўлиб, унда муаллиф муқаддимаси, сув ва идишларга тааллуқли ҳукмлар, ҳожатхона одоблари, фитратдаги суннатлар, таҳорат ва таҳорат аҳкомлари баён қилинади.

اسم الكتاب: الوضوء وأحكامه


تأليف: صالح بن غانم السدلان


نبذة مختصرة: كتيب مترجم إلى اللغة الأوزبكية، مقتبس من كتاب رسالة في الفقه الميسر للشيخ صالح بن غانم السدلان - حفظه الله -، وفي هذا الجزء بيان ما يلي :
- أنواع المياه.
- أحكام الآنية.
- الاستنجاء وآداب التخلي.
- سنن الفطرة.
- الوضـوء وأحكامه.

Таҳорат ва аҳкомлари
«Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Солиҳ ибн Ғоним Садлон



Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
 
الوضوء وأحكامه
مقتبس من كتاب رسالة في الفقه الميسر
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. صالح بن غانم السدلان

ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

 

Муаллиф муқаддимаси
Фиқҳ мероси ва унинг мусулмонлар кўнглига тахт қурган эҳтироми
Фиқҳ меросининг аҳамияти
Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ҳамду санолар, сўнгги пайғамбарга салавоту саломлар бўлсин!
Сўнг...
Фиқҳ илмининг исломий илмлар орасида энг кўп эътибор қаратилган илм эканини айтишга ҳожат бўлмаса керак. Чунки у, мусулмон қилаётган амалини ҳалол ёки ҳаром, соғлом ёки фосид-бузуқ эканини қиёслайдиган асосдир.
Мусулмонлар асрлар давомида ўзларининг Аллоҳга ёки қариндош ёки бегона, дўст ёки душман, ҳоким ёки оддий фуқаро, мусулмон ёки ғайри муслим бандаларга қилаётган муносабатларининг ҳалол ёки ҳаром, тўғри ёки фосид эканини билишга уринганлар. Бунинг ягона йўли эса, бандаларнинг ишлари ҳақида фарз ёки эркинлик ёхуд мажбурийлик каби Аллоҳнинг аҳкомларини ўргатадиган Фиқҳ илмидир.
Фиқҳ илми бошқа илмлар сингари, истеъмол қилинса ўсиб, эътиборсиз ташлаб қўйилса йўқола бошлайди. Бинобарин, фиқҳ илми узоқ йиллар давомида ўсди, кучайди ва ҳаётнинг барча жабҳаларини ўз ичига олган босқични яшади. Сўнгра, алдамчи шамоллар эсиб, унинг ўсиши тўхтади ёки қасддан ёхуд билмасдан ҳаётнинг кўп жабҳасидан узоқда қолди. Чунки, талайгина Ислом давлат-лари Фиқҳ илмини ўз эътиқодлари, одатлари ва муҳитла-рига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган сохта ва бошқа қонунларга алиштирдилар. Улар бу қонунларнинг чақноқ-лигига алдандилар ва у уларнинг гўзал ҳаётларини бузиб, муаммоларини чигаллаштирди.
Асрлар давомида тинмай зарбалар олган муаззам Фиқҳ илми, пойдеворининг қуввати ва тарихининг мустаҳкам-лиги боис ҳануз устивор турмоқда. Аллоҳ таоло бу Умматга ғафлатдан сўнгра уйғониб, ўзининг қонунчилик ва татбиқ борасида Ислом қучоғига қайтиш истагини эълон қилмоқда.
Биз ҳозирги кунда кўплаб мусулмон халқларнинг Аллоҳнинг шариатига қайтиш зарурати туғилганини баралла айтаётганига шоҳид бўлмоқдамиз. Фақатгина, эътибор берилмайдиган даражада озчиликни ташкил қилган одамларгина сохта қонунларга боғлиқ қолиш тараф-доридирлар. Чунки, уларнинг ҳаётлари ўша қонунларга боғланиб, тирикчиликлари унинг жорий бўлишига қараб қолган. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло мушриклар ёқтир-масалар ҳам Ўз динини ғолиб қилади!!
Хўш, Фиқҳ илми қачон пайдо бўлди ва унинг пайдо бўлиш омиллари нима эди? Фиқҳ илмининг хусусиятлари ва имтиёзлари нима? Мусулмонлар унга нисбатан нималар қилишлари керак?
Бунинг қисқача жавоби қуйидагичадир:
Фиқҳ илми пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тириклигида ва саҳобалар асрида пайдо бўлди. Бунинг саҳобалар ҳаётида эрта пайдо бўлишининг сабаби эса, одамларнинг ҳаётларида янгиланиб бораётган ўзгаришлар ҳақидаги аҳкомларни билишга ҳис этган эҳтиёжлари эди. Одамлар ўртасидаги ижтимоий аҳлоқлар-ни тартиблаш, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқларини билиш, янгиланиб бораётган манфаатларни жойига келтириш, туб ёки муваққат зарар ва фасодларнинг олдини олиш учун фиқҳга бўлган эҳтиёж, замонлар оша ўз ўрнини кўрсатди.
(Фиқҳ меросининг ўрни ва хусусиятлари)
Ислом фиқҳи қатор имтиёз ва хусиятлар билан бошқа илмлардан ажралиб туради. Шу имтиёз ва хусусиятлардан баъзилари қуйидагилардир:
1 — Ислом фиқҳининг пойдевори — илоҳий ваҳийдир.
Ҳа, Ислом фиқҳи — манбасининг Қуръони Карим ва пайғамбарона суннатда шаклланган Аллоҳ таолонинг ваҳийси бўлиши билан ажралиб туради. Ҳар бир мужтаҳид шаръий ҳукмларни чиқарар экан, мана шу икки манба матнларига, улардан бевосита чиқаётган ҳукмларга ҳамда шариатнинг руҳи, умумий ғоялари ва қоидаларига боғлиқ қолади. Шу боис Ислом фиқҳи, ваҳий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тушган ёки тўхтаган пайтларда, доимо ўсиб, ўзи ва ғояларини такомиллаш-тириб, пойдевори ва асосларини тугаллаш учун рукнларини мустаҳкамлаб борди. Оқибатда Аллоҳ таоло шундай деди:
﴿ الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا ﴾
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъма-тимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3). Бундан сўнгра, шариат ғояларига уйғун, инсоний манфаат-ларга мувофиқ амалий татбиқгина қолди, холос.
2 — Ислом фиқҳининг ҳаётнинг бутун талабларига жавоб бериши
Ислом фиқҳи одамзотнинг уч муносабати: Роббиси, ўзи ва атрофидаги жамиятга бўлган муносабатларини ўз ичига олиши билан ажралиб туради. Чунки у, дунё ва охират, дин ва давлат учун мавжуд бўлиб, башарият учун умумий, Қиёмат кунигача абадийдир. Розилик, хотиржамлик, иймон, саодат, барқарорлик, хусусий ва умумий ҳаётни тартиблаш ҳамда бутун Оламни бахтиёр қилиш ғоясини виждон ҳушёрлиги, масъулиятни ҳис этиш, сиру ошкора ишларда Аллоҳ таолонинг назоратини билиш ва бошқалар ҳуқуқига ҳурмат-ла қараш билан рўёбга чиқариш учун, Ислом фиқҳи ичида эътиқод, ибодат, аҳлоқ ва муносабат бир-бирига чамбарчас боғланади.
Ушбу ғоя боис балоғат ёшига етган одамдан содир бўладиган сўзлар, ишлар, шартномалар ва ҳаракатларга тааллуқли бўлган амалий аҳкомлар (фиқҳ) икки турни ўз ичига олади:
Биринчи тур: Ибодат аҳкомлари.
Бунга таҳорат, намоз, рўза, ҳаж, закот, назр, қасам ва шунга ўхшаш банданинг Роббисига бўлган муносабатини тартиблаш назарда тутилган аҳкомлар киради.  
Иккинчи тур: Муомала (муносабат) аҳкомлари.
Бунга одамларнинг шахсий ва ижтимоий бўлсин бир-бирлари ўртасида содир бўладиган шартномалар, ҳаракат-лар, жазолар, жиноятлар, таъминотлар ва бундан бошқа алоқаларни тартиблаш мақсад қилинган аҳкомлар киради. Бу аҳкомлар қуйидаги турларга бўлинади:
А) Ҳозирги кунда «шахсий ҳолатлар» дея аталаётган аҳкомлар
Бу турга оиланинг уйланиш, ажралиш, насаб, нафақа ва мерос сингари бошланишидан то тугагунига қадар содир бўладиган ҳолат ҳукмлари. Бу ҳукмлардан мақсад, эр ва хотин ҳамда қариндош-уруғларнинг бир-бирларига бўлган муносабатларини тартиблашдир.
Б) Маданий аҳкомлар
Бу аҳкомлар шахслар ўртасидаги савдо-сотиқ, ижарага бериш, гаровга олиш, кафолатга олиш, (тижорат) шерик-лиги, қарз бериш, масъулиятни бажо келтириш каби ишларни ўз ичига олади. Улардан мақсад эса шахсларнинг молиявий муносабатларини тартиблаш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилишдир.
В) Жиноий аҳкомлар
Бу аҳкомлар балоғат ёшига етган одамдан содир бўладиган жиноятлар ва унга бериладиган жазоларга тааллуқлидир. Улардан одамлар ҳаёти, мулки, номуси ва ҳуқуқларини сақлаш, жабрланувчининг жиноятчи ва умматга бўлган алоқасини белгилаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсад қилинади.
Г) Даъво ёки маданий ёхуд жиноий (қонун) ижролари аҳкомлари
Бу аҳкомлар маҳкамалар тарафидан берилган ҳукмлар, даъволар, гувоҳлик, қасам, ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар билан исбот этиш йўлларига тааллуқли бўлади. Бу билан одамлар ўртасида адолатни тиклаш учун ижроларни тартиблаш мақсад қилинади.
Д) Дастур (конституция)га тааллуқли аҳкомлар
Бу аҳкомлар тузумга ва унинг асосларига тааллуқли бўлиб, ундан мақсад раҳбарнинг фуқаро билан бўлган муносабатларини белгилаш, шахс ва жамоатлар ҳуқуқи ва улардан талаб қилинган масъулиятларни қарорлаштириш-дир.
Е) Халқаро аҳкомлар
Бу аҳкомлар исломий давлатнинг бошқа давлатлар, давлат ҳудудлари ичида яшаётган ғайри муслимлар билан уруш ва тинчлик замонларида олиб борадиган муносабат-ларига тааллуқли бўлиб, жиҳод ва шартномаларни ўз ичига олади. Бундан эса давлатлар орасидаги ўзаро муносабат, ҳамкорлик ва ҳурмат турларини белгилаш мақсад қили-нади.
Ё) Иқтисодий ва молиявий аҳкомлар
Бу аҳкомлар шахсларнинг молиявий ҳуқуқлари, мулк қонунидаги масъулиятлари, давлат ҳуқуқи ва унинг молиявий масъулиятлари, хазина кирим ва чиқимларини тартиблашга тааллуқлидир. Бу аҳкомлар билан давлатманд-лар билан камбағаллар ҳамда давлат билан шахслар ўртасидаги молиявий муносабатларни тартиблаш мақсад қилинади.
Бу аҳкомлар давлатнинг ўлжалар, ушрлар (жумладан, божхона солиқлари), хирожлар (ер солиқлари), ҳаракатсиз ва оқувчи конлар, табиат ресурслари каби давлат мулкини; закот, садақа, назр, қарз каби жамият мулкларини; нафақа, мерос, васият каби оилалар мулкини; тижорат, ижара, ширкат, қонуний истеъмол йўллари ва ишлаб чиқариш даромади каби шахслар мулкини; каффорат, хун пули ва фидя (товон) каби молиявий жарималарни ҳам ўз ичига олади.  
Ж) Аҳлоқ ва одоблар
Аҳлоқ ва одоблар одамзот очкўзлигини чеклаб, жамият-да фазилат, ҳамкорлик ва ўзаро шафқат муҳитини ёяди.
Ислом фиқҳининг кенг ёйилишининг асосий сабаби эса, юқоридаги бандларнинг ҳар бири ҳақида пайғамбарона суннатда кўплаб келган ҳадислардир.
3 — Ислом фиқҳининг имтиёзларидан бири, унинг ҳалол ва ҳаром борасида диний хусусиятлар билан тавсиф-ланишидир.
Ислом фиқҳи (одамлар ташаббуси билан ўйлаб топилган) қонунлардан, муносабатлардаги ҳар бир маданий ҳаракат ва ишнинг у ҳақидаги мавжуд ҳалол ва ҳаром қоидаси билан тавсифланиши билан фарқланади. Бу эса муносабатлар аҳкомларининг икки сифат билан тавсифла-нишига олиб боради:
Биринчиси: иш ёки ҳаракатнинг зоҳирига кўра дунёвий бўлиб, унинг ички яширин фармон (маҳкама ҳукми)га алоқасининг бўлмаслиги. Чунки ҳоким (қози) қодир бўлга-нича ҳукм қилади.
Қозининг ҳукми, аслида, ботилни ҳақиқат, ҳақиқатни эса ботилга, ҳалолни ҳаромга, ҳаромни ҳалолга айлантира олмайди. Зеро, маҳкама қарори, фатвонинг акси ўлароқ, ижроси талаб қилинган ҳукмдир.
Иккинчиси: гарчи бошқа одамларга сир бўлиб, шахс билан Роббиси ўртасида содир этилган бўлсада, нарсалар ва воқеълик ҳақиқатига асосланган охират ҳукми. Бу — (Аллоҳнинг) ҳукми бўлиб, бунга муфтий фатво чиқарар экан таянади.
4 — Ислом фиқҳининг имтиёзларидан бири, унинг ахлоққа боғлиқлиғидир.
Ислом фиқҳи (одамлар ташаббуси билан тузилган) қонунлардан аҳлоқ асосларига таъсир этиши билан ажралиб туради. (Одамлар ташаббуси билан тузилган) қонунларнинг прагматик ғояси бўлиб, дин ва аҳлоқ асосларига дарз кетсада, тузумни сақлаб қолиш ва жамият барқарорлиги учун ҳаракат қилади.
Ислом фиқҳи эса фазилат, олий ғоялар ва мустаҳкам аҳлоқни риоя қилишга интилади. Ибодатларни машруъ қилишнинг ўзи нафсни тозалаш ва гуноҳ ишлардан йироқлаштириш услубларининг энг олийжанобидир. Судхўрликни ҳаром қилиш эса, одамлар ўртасида муҳаббат ва ишонч руҳини ёйиш, одамлар ўртасида тортишишни таъқиқлаб, модда кирларидан юксалиш ва бошқалар ҳуқуқига ҳурмат кўрсатиш учун ҳамкорлик ва шафқат руҳини ёйиш, муҳтожларни бойларнинг очкўзлигидан сақлаш, шартномалардаги алдов ва фирибгарликлар, молларни ноҳақлик билан ўзлаштиришни таъқиқлаш, шартномаларни билмаганлик сабабли бузиш демакдир.  
Агар дин ва аҳлоқ муносабатларда ҳамкор бўлишса (бу дунёда) шахс ва жамият манфаати ва саодати биргаликда амалга ошиб, охиратдаги неъматлар диёри — жаннатдаги мангулик йўли муҳайё бўлади. Шу билан Ислом фиқҳининг ғояси — ҳозирги кунда ва келажакда инсон манфаати ва уни дунё ва охиратда бахтиёр қилиш бўлади. Шу боис ҳам, Ислом фиқҳи боқийлик ва мудом татбиқ учун салоҳиятлидир. Зеро, шартномалардаги икки тарафлама розилик, зиённинг кафолати, жиноятга жазо, ҳуқуқлар ҳимояси ва шахсий масъулиятлар каби ўзгармас қоидалар фиқҳи ҳеч қачон ўзгармайди. Қиёс, манфаат ва урфу одатларга асосланган фиқҳ эса, модомики ҳукм шариат мақсадлари ва соғлом асослари асосида қолар экан, замон эҳтиёжлари, башарият манфаатлари, замон ва маконга кўра фарқли вазиятларга қараб ўзгариб, равнақ топаверади. Бу айтган гапимиз муомала-муносабатлар мавзусига тааллуқли бўлиб, эътиқод (ақида) ва ибодатларга алоқаси йўқдир. Бу, «Аҳкомлар замонлар ўзгариши билан ўзгара-веради» деган қоидадан назарда тутилган мақсаддир.
Демак, Ислом фиқҳига амал қилиш мажбурий масъулиятдир.
Ҳа! Чунки мужтаҳиднинг ижтиҳоди олиб борган натижага амал қилиши, фарздир. Чунки унинг натижаси, ўзига кўра, Аллоҳ таолонинг ҳукмидир. Мужтаҳид бўлмаган одам эса, мужтаҳиднинг фатвосига амал қилиши керак. Зеро, унинг олдида шаръий ҳукмларни ўрганиш учун фавто сўрашдан бошқа йўл йўқдир:  
﴿ فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ﴾
«Бас, агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар аҳли илмлардан сўранглар!» (Анбиё: 7).
Қатъий далил билан собит бўлган шариат аҳкомларидан биронтасини инкор этиш ёки исломий жиноий жазолар аҳкомларининг шафқатсизлигини гумон қилиш ёхуд шариат татбиқ қилинишга нолойиқ эканини иддао қилиш — куфр ва Ислом динидан муртад бўлиш (чиқиш) деб ҳисобланса, гумон устунлигига асосланган ижтиҳод билан собит бўлган аҳкомларни инкор этиш — гуноҳ ва зулмдир. Чунки мужтаҳид бор кучини шахсий истак ёки манфаат ёхуд обрў ё сохта шуҳрат пешидан йироқ туриб ҳақиқатни ўрганиш ва Аллоҳ таолонинг ҳукмини баён қилиш учун сарф қилди. Унинг таянчи — шаръий далил, йўлбошчиси — ҳақиқат, шиори — омонат, ростгўйлик ва ихлос эди.
Муаллиф: доктор Солиҳ ибн Садлон

 


Биринчи қисм: Ибодатлар
Бу қисм қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади:
1 — Таҳорат;
2 — Намоз;
3 — Закот;
4 — Рўза;
5 — Ҳаж ;
6 — Қурбонлик ва ақиқа;
7 — Жиҳод.
Биринчи қисм: Ибодатлар
Ислом рукнларининг биринчиси — таҳоратдир
а) Таҳоратнинг луғавий ва истилоҳий маънолари:
«Таҳорат»нинг луғавий маъноси: поклик ва тозалик демакдир.
«Таҳорат»нинг истилоҳий маъноси: намоз ва намозга ўхшаган ибодатни адо этишга монеъ бўлган, баданда турган муайян хусусиятни кетказишдир.
Сувлар
б) Сув турлари
Сувлар уч турли бўлиб, уларнинг биринчи тури «тоҳур» (покиза), яъни яратилган ўз хоссасида қолган сув бўлиб, таҳоратсизликни кўтарадиган ва пок жойга теккан нажосат-ни кетказадиган сувдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَيُنَزِّلُ عَلَيْكُمْ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً لِيُطَهِّرَكُمْ بِهِ ﴾
«... сизларни поклаш учун устингизга самодан сув — ёмғир ёғдирган эди» (Анфол: 11).
Сувнинг иккинчи тури «тоҳир» (пок) бўлиб, у — нажосат бўлмаган пок нарсалар аралашиши туфайли ранги ёки таъми ёхуд ҳиди ўзгарган сувлардир. Бу сувларнинг ўзи пок бўлсада, хоссаларидан бири ўзгаргани боис таҳоратсиз-ликни кетказа олмайди.
Учинчи турдаги сув «нажас» (ифлос) дея аталиб, ичига оз ёки кўп нажосат тушиши туфайли хоссалари ўзгарган сувдир.
    Нажосатли сув ўз-ўзидан ўзгариши ёки (қудуқ ёки идишдан сувни) олиб ташлаш ёхуд унга тоза сувни қўшиш билан пок сувга айланади ва ундаги ўзгариш кетказилади.
    Мусулмон одам сувнинг нажосатли ёки поклиги ҳақида шубҳаланиб қолса, аниқ бўлган нарсага қарор қилади, у эса шубҳаланган сувнинг поклигидир. Чунки, пок нарсалардаги асос — пок эканлигидир.
    Мусулмон одам таҳорат олиш жоиз бўлган нарса ҳақида таҳорат қилиш жоиз бўлмаган нарса туфайли шубҳаланиб қолса, таҳорат қилмай, таяммум қилаве-ради.
    Агар киши тоза кийимга нажосат ёки ҳаром нарса теккани ҳақида шубҳа қилса, аниқ бўлган нарсага қарор қилади (яъни, кийим аслида тоза эди, деган аслга қайтиб, ўша кийими билан) битта намозни ўқийди.
г) Таҳорат турлари
Шариатда «таҳорат» дейилганида маънавий ва руҳий покликлар назарда тутилади. Ҳиссий таҳорат —аъзоларнинг поклиги, маънавий таҳорат эса, гуноҳ кирларидан қалблар тозалигидир.
Яна, ҳиссий таҳорат намоз учун мақсад қилинган фиқҳдаги зоҳирий таҳорат ҳамдир. Бу таҳорат икки турлидир: ҳадас ва хубс таҳоратлари.
Ҳадас таҳорати ўз навбатида уч турли бўлиб, биринчиси: катта таҳорат ва у — ғусл қилишдир. Иккин-чиси: кичик таҳорат ва у — таҳорат олишдир. Бу иккиси: ғусл ва таҳорат ололмайдиган вазиятларда улар ўрнига (ҳадас таҳоратининг учинчи тури бўлган) таяммум қилинади.
Хубс таҳорати ҳам ўз навбатида уч турга бўлинади, улар: ювиш, ишқалаш ва сув сепишдан иборатдир.   
Идишлар
Идишларнинг таърифлари:
а) «Идишлар»нинг луғавий таърифлари:
«Идишлар» — «идиш» сўзининг кўплигидир. Идиш — озиқ-овқат ва ичимликлар сақланадиган нарсадир. (Араб тилида) унинг кўплигининг кўплигига «аваанин» дейилади ва унга яқин сўзлар «зарф» ва «мааъувн» сўзларидир.  
Фақиҳлар бу сўзни иистеъмол қилишар экан, унинг луғавий маъноларидан четга чиқмайдилар.
б) Идиш турлари:
Идишлар ўзи ясалган моддасига кўра бир неча турлидир. Жумладан:
1 — Тилла ёки кумушдан ясалган идишлар;
2 —  Кумуш суви югуртирилган идишлар;
3 — Бўялган (сирли) идишлар;
4 — Унсури ёки ясалиши қимматбаҳо идишлар;
5 — Теридан тикилган идишлар;
6 — Суякдан ясалган идишлар;
7 — Темир, ёғоч ва мисдан ясалган ёки оддий идишлар.
в) Идишларнинг шаръий аҳкомлари:
Тилла, кумуш ва уларнинг сувлари югуртирилган идишлардан бошқа барча идишлар хом ашёси ёки қиммат ва арзонлигига қарамай, покдир. Бу ҳақда Ҳузайфа разиял-лоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилган ушбу ҳадиси бордир: «Сизлар тилла ва кумуш идишларда ичмангиз ва товоқларида емангиз! Чунки улар бу (кофиру мушрик)лар учун бу дунёда берилган бўлса, улар сизларга охиратда берилади» (Муттафақун алайҳ).
Истеъмоли ҳаром қилинган идишларни ишлатиш, худди мусиқа асбоблари каби ҳаромдир. Хабарнинг умумий маъноси бўлгани боис, бу таъқиқ эркакларга ҳам, хотин-қизларга ҳам тааллуқлидир.
Бирон нарса модомики унинг нажосат экани аниқ эмас экан, нажосат эмасдир. Чунки, пок нарсалардаги асос — покликдир.
г) Ғайри муслимларнинг идишлари:
Бу аҳкомлар:
1 - аҳли китобларнинг идишларини ва
2 - мушрикларнинг идишларини ўз ичига олади.
Буларнинг шаръий ҳукми шуки, модомики уларнинг пок эмаслигига аниқ ҳужжат йўқ экан, ишлатиш мубоҳ-рухсатлидир. Чунки асос — покликдир.
    Ғайри муслимларнинг кийимлари, модомики нажосат теккани аниқ эмас экан, покдир.
    Гўшти истеъмол қилинадиган ва ўлган ҳайвоннинг териси ошлаш билан пок бўлади.
    Тирик ҳайвондан кесиб олинган (гўшт) бўлаги, ўлимтик сингари ҳаромдир. Аммо унинг жуни, юнги ва пати покдир.
    Идишларнинг оғзини ёпиш, мешларнинг оғзини боғ-лаш суннатдир. Чунки Жобир разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадисни нақл қилган: «Мешингнинг оғзини боғла ва Аллоҳнинг исмини тилга ол! Идишингнинг оғзини гарчи бир новдани ташлаш билан бўлсада ёп ва Аллоҳнинг номини тилга ол!» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий «Яратишнинг бошланиши»: 3106, Имом Муслим «Ичимликлар»: 2012, Термизий «Озиқ-овқатлар»: 1812, Абу Довуд «Ичимликлар»: 3731, Имом Аҳмад: 3/306, Имом Молик «ал-Жомеъ»: 1727).
Истинжо ва ҳожатхона одоблари
 Истинжо — икки чиқарув йўлидан чиққан нажосатни сув билан тозалашликдир.
 Истижмор — икки чиқарув йўлидан чиққан нажосатни кесак ёки қоғоз ва бошқа нарсалар билан тозалашликдир.
 Ҳожатхонага чап оёқ билан кириш ва:
)) بِسْمِ اللَّهِ، أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ  ((
«Аллоҳнинг номи билан (кираяпман). Эркак ва урғочи жинлардан Аллоҳга сиғинаман!» дейиш, мустаҳабдир.
 Ҳожатхонадан ўнг оёқ билан чиқиш ва:
)) غُفْرَانَكَ، الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَذْهَبَ عَنِّي الأَذَى وَعَافَانِي ((
«(Эй Аллоҳ), Сенинг мағфиратингни тилайман! Мендан зарарли нарсаларни кетказган ва менга офият берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!» дейиш, мустаҳабдир.
 Қазойи ҳожат асносида чап оёғига таяниброқ туриш, очиқ жойларда кўзлардан узоқ ва тўсиқлар ортида бўлиш ҳамда сачраб кирлатмаслиги учун бўшашган-юмшоқ ерга сийиш мустаҳабдир.
 Ҳожатхонага (ёки қазойи ҳожат учун очиқ жойга) кетар экан Аллоҳ таолонинг зикри бўлган бирон нарсани бирга олиб кетиш макруҳ ҳисобланиб, зарурат туғилсагина бирга олиб кирилса зарари йўқдир. Ўтириш асносида ерга яқинлашмасдан олдин кийимларни кўтариш, қазойи ҳожат асносида гапириш, тешик-ковакларга сийиш, таносил аъзо-сини ўнг қўл билан ушлаш ва ўнг қўл билан тозаланиш ҳам макруҳдир.
 Очиқ жойларда (масалан, чўл, саҳро ва далаларда) қазойи ҳожат асносида қиблага олд ёки орқа тараф билан ўтириш макруҳдир. Таҳоратхоналарда жоиз бўлсада, қибла-га олд ёки орқа тараф билан ўтиришдан сақланиш авлодир.  
 Йўллар, сояли жойлар, мевали дарахтларнинг таги ва шунга ўхшаш жойларга кичик ва катта ҳожатларни чиқариш ҳаромдир.
 (Қазойи ҳожатдан сўнгра) нажосатлардан тозаланиш учун учта тоза кесак (тош, қоғоз) ишлатилади. Агар улар билан тоза бўлмаса, яна бошқа кесакларни ишлатилаве-рилади. Бироқ, уларни тоқ: уч ёки беш (ёхуд етти ёда тўққиз) каби сонлар билан тугаллаш суннатдир.
 Нажосатдан тозаланиш учун тезак, суяк, озиқ-овқат ёки ҳурмати бўлган бошқа нарсларни ишлатиш ҳаромдир. Нажосатни сув, латта, қоғоз, (кесак, тош) билан тозалаш жоиздир. Сув билан кесак (тош, қоғоз)ни биргаликда ишлатиб тозаланиш фақат сув билангина тозаланишдан афзалдир.
 Кийимга теккан нажосатни сув билан ювиб ташлаш фарздир. Нажосат теккан жой аниқ бўлмаса, кийимни бутунлай ювиш керак.
 Эркак кишининг ўтириб сийиши суннатдир. Нажосат тегмаслигига қаноат ҳосил қилгач тик туриб сийиши эса, макруҳ эмасдир.

Фитрат суннатлари
А) Таърифи:
«Фитрат» — «мустаҳкам йўл» ва «илк хилқат» маънола-рида бўлиб, одамзот ҳаётида у йўл узра юриши керак.
Б) Фитрат суннатларидан баъзилари:
1 — Мисвокланиш
Мисвокланиш ҳар қандай вақтда ҳам суннатдир. Мисвок оғизни тозалаб, Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Таҳорат олиш, намоз ўқиш, Қуръонни тиловат қилиш, масжид ёки уйга кириш, уйқудан уйғониш ва оғиз ҳидининг ўзгариш асноларида мисвок ишлатиш суннатдир.
2 — Аврат тукларини қириш, қўлтиқ тукларини юлиш, тирноқларни олиш ва бармоқ ораларини ювиш.
3 — Мўйлабни қисқартириш, соқолни ёппа қўйиб ўстириш.
4 — Сочни парваришлаш: ёғлаш, тараш. Сочларнинг бир қисмини олиб, бошқа қисмини қолдириш макруҳдир. Чунки, бундай қилиш хилқатни бузиш, демакдир.
5 — Оқарган туклар (соч ва соқоллар)ни катм ва хина (каби бўёқлар) билан бўяш. (Катм — зайтун баргларига ўхшаш баргли, қалампирсимон мевалар берадиган бутадир. Унинг ўзини ишлатилган пайтда қора ранг берсада, хинага қўшиб ишлатилганида қорамтир қизил ранг беради).
6 — Атир ва бошқа хушбўй нарсаларни сепиш.
7 — Хатна қилиш.
Хатна эркак таносил аъзосининг бош қисмини қоплаган терини у ерда кир ва сийдик тўпланмаслиги учун кесиб ташлашдир. Бу эркаклар учундир.
Хотин-қизлар хатнаси эса, эркак олати кирадиган қин устидаги хурмо данаги ёки хўроз тожидек гўштни кесиб ташлашдир. Хотин-қизларни хатна қилиш билан шуғулла-надиган докторлар буни жуда яхши билишади.
Хатна қилиш — поклик ва тозалик бўлиб, унинг талайгина фазилатлари бор. Хатна қилиш ўғил болаларга нисбатан суннат бўлса, қизларларга нисбатан эҳтиромдир.
Таҳорат
А) Таҳоратнинг маъноси:
Таҳорат — покловчи сувни шариатда белгиланган махсус услубда аъзоларга истеъмол қилишдир.
Б) Таҳоратнинг фазилати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган ушбу ҳадис таҳоратнинг фазилатига далолат қилади: «Бировингиз таҳорат олса, олганда ҳам мукаммал олса, сўнгра:
)) أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ ((
«Якто ва шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси» эканига шаҳодат келтираман деса, олдида жаннатнинг саккиз дарвозаси очилади ва уларнинг хоҳлаганидан (жаннатга) кириб боради» (Ҳадис лафзи Имом Муслимники. Имом Муслим ривояти «Таҳорат»: 234, Термизий «Таҳорат»: 55, Насоий «Таҳорат»: 148, Ибн Можа «Таҳорат ва унинг суннатлари»: 470, Имом Аҳмад: 4/153).
Г) Таҳоратнинг шартлари ўнта бўлиб, улар:
1 — Мусулмонлик.
2 — Оқиллик.
3 — (Яхши билан ёмонни) ажрата олиш.
4 — Ният. Таҳоратни бошлаганидан то тугатгунича ўртада узилишга йўл қўймасликни қатъий ният қилиш.
5 — Таҳоратни бузадиган нарса (масалан, сийдик)нинг чиқишининг тўхташи.
6 — Истинжо ёки истижмор (кесак тутиш).
7 — Сувнинг покловчилиги.
8 — (Сув истеъмолининг) мубоҳ бўлиши.
9 — Баданга сувнинг етиб боришига тўсиқ бўладиган нарса (масалан, бўёқ, лаклар)ни йўқ қилиш;
10 — Мудом таҳорати бузилиб турадиган одам учун вақтнинг кириши.
Д) Таҳорат қилишни фарз қиладиган омил:
Таҳорат қилишни фарз қиладиган омил, унинг бузилишидир.
Е) Таҳоратнинг фарзлари:
Таҳоратнинг фарзлари олтитадир:
Биринчиси: юз, оғиз ва бурунни ювиш.
Иккинчиси: қўлларни тирсаклари билан ювиш.
Учинчиси: бошга, жумладан, қулоқларга масҳ тортиш.
Тўртинчиси: икки оёқни ювиш. Аллоҳ таоло булар ҳақида шундай деди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ ﴾
«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни, нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6).
Бешинчиси: тартиб. Чунки Аллоҳ таоло ювилиши керак бўлган аъзоларни тартиб билан зикр қилиб, улардан ювиладиган икки аъзо орасига масҳ тортиладиган аъзолар-ни киритди.
Олтинчиси: пайдар-пай (орасини бошқа иш ёки амал қилиш билан ажратмасдан) ювиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аъзоларини пайдар-пай ювиб таҳорат олганлар.
Ё) Таҳоратнинг суннатлари:
Таҳорат суннатларининг айримлари қуйидагилардир:
а) Мисвокланиш (тишларни тозалаш);
б) Кафтларни (тўпиқлари билан) уч марта ювиш;
в) Мазмаза (оғиз бўшлиғида сувни айлантириш) ва бурун қоқиш;
г) Қалин соқоллар ҳамда қўл ва оёқ бармоқлари орасига хилол қилиш;
д) (Ювишни) ўнг томондан бошлаш;
е) Иккинчи ёки учинчи марта ювиш;
ё) Қулоқлар учун янгитдан сув олиш;
ж) Таҳоратдан кейин дуо қилиш;
з) Таҳорат олинганидан сўнгра икки ракаат намоз ўқиш.
Ж) Таҳоратнинг макруҳлари:
Таҳоратнинг макруҳларидан баъзилари қуйидаги ишлардир:
1 — Нажосатли жойда таҳорат олиш, чунки бундай ўринда нажосатнинг сачраш эҳтимоли бўлади.
2 — Аъзоларни уч мартадан кўп ювиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аъзоларини уч мартадан ювиб таҳорат олдилар ва: «Ким бундан кўпайтирса, ҳаддидан ошибди ва зулм қилибди», дедилар (Насоий «Таҳорат»: 140, Абу Довуд «Таҳорат»: 135. Ҳадис лафзи Насоийникидир).
3 — Сувни исроф қилиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мудд — бир ҳовуч сув билан таҳорат олардилар. Исроф қилиш ҳар бир ишда макруҳ ва таъқиқлангандир.
4 — Таҳорат суннатларидан биттасини ёки бир нечтасини тарк қилиш. Чунки суннатни тарк қилиш бандани ҳарис бўлиши ва қўлдан бой бермаслиги керак бўлган савобдан маҳрум қилади.
З) Таҳоратни бузадиган нарсалар:
Таҳоратни бузадиган нарсалар еттитадир:
Биринчиси: икки чиқарув йўлидан чиққан нарсалар.
Иккинчиси: тананинг бошқа жойларидан чиққан нарса-лар.
Учинчиси: ақлнинг телбалик ёки беҳушлик ёхуд мастлик сабабли кетиши.
Тўртинчиси: эркак (киши ўз жинсий) олатини ёки аёл (киши ўз) таносил аъзосини бирон тўсиқсиз ушлаши.
Бешинчиси: эркак киши хотин кишини, хотин киши эркак кишини шаҳват билан ушлаши.
Олтинчиси: туя гўштини истеъмол қилиш.
Еттинчиси: ғусл қилишни тақозо қилган бутун ишлар таҳорат қилишни ҳам тақозо қилади. Масалан, янги мусулмон бўлиш, маний (сперма)нинг чиқиши. Фақатгина ўлим ундай эмас. Чунки, маййитга ғусл қилдириш фарздир, таҳорат олдириш эса фарз эмасдир.

 

Таҳорат ва аҳкомлари

Descargar

Acerca del libro

Autor :

Saleh Bin Ganim Al-Sadlan

Editor :

www.islamland.com

Categoría :

Jurisprudencia