Ўттиз одимда фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси ҳақида ёзилган ушбу ҳажми кичик, бироқ кенг маъноларни ўз ичига олган рисолада солиҳ инсонларнинг ҳаётидан лавҳалар келтириб, амалий мисоллар билан мавзулар ёритиб берилган.

 

Ўттиз одимда фарзанд тарбияси
> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <    
        

Солим ибн Мозий



 


Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

 

ثلاثون خطوة عملية
لتربية الأبناء
> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <    
        

سالم بن ماضي




 

ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

Миннадорчилик
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ҳамду сано оламлар Роббиси бўлган Оллоҳ учундир. Набийлар ва расулларнинг энг шарафлиси саййидимиз Муҳаммадга, у кишининг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
“Ўттиз одимда фарзанд тарбияси”  деб номланган ҳажми кичик, бироқ маънолари улкан ушбу рисоламни тақдим қилар эканман, аввало Оллоҳ таолога шукрлар айтаман, сўнгра мени қўллаб-қувватлаб, қўлларидан келган ёрдамларини аямаган қадрли устозларим, фазилатли шайх, доктор Сулаймон ибн Фаҳд Авда ва доктор Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Дахийлга чин дилдан улкан миннатдорчилигимни билдираман...
Уларнинг менга берган буюк дастаклари ва менга қилган хайрихоҳликлари нафақат ушбу рисоламда, қолаверса бошқа ишларимда ҳам кўп қўл келди.
Мавломиз азза ва жалладан уларнинг дунёю охиратдаги мартаба ва манзилатларини кўтаришини ва энг яхши мукофот билан тақдирлашини сўрайман. Албатта У, дуоларни эшитгувчи ва ижобат қилгувчидир.


* * *

Тақдим
•    Барча ота-оналарга;
•    Барча серғайрат кишиларга;
•    Қалбида дин ғамини кўтариб юрган ҳар бир мусулмонга;
•    Фозил мураббийларга;
•    Жонкуяр даъватчиларга;
•    Барча-барчага “30 одимда фарзанд тарбияси”ни тақдим қиламан. Сизларни Оллоҳ йўлида яхши кўрган каминадан ушбу ҳадяни қабул қилинг.


* * *

Муқаддима
Барча мақтовлар Оллоҳга хосдир. Унга ҳамду сано ва истиғфорлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсларимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Шериксиз, ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман. У зотга, оиласи ва саҳобаларига беҳад салавоту саломлар бўлсин.
Умматимизнинг шонли тарихи ва буюк шахсларининг сийратларига назар солган ва уни чуқур мулоҳаза қилган киши, уфқда порлаган равшан ҳақиқатни — бу умматнинг азиз, улуғвор бўлиши ва халқларга раҳбарлик қилиши ягона йўл билан, у ҳам бўлса ҳаётнинг барча жабҳаларини бошқаришдаги Ислом динининг манҳажи-услуби билангина рўёбга чиққанини кўради. Биз, Оллоҳ Ислом билан азиз қилган умматмиз, гар қачон азизликни ундан бошқа жойдан ахтаргудек бўлсак, Оллоҳ бизни хор қилади.
Ҳа, дарҳақиқат Ислом уммати йўлидан адашганида ўша хорлик унинг бошига тушди. Мана мусулмонларнинг қонлари (Ислом тарихининг бугунги кунигача мисли кўрилмаган) қадрсиз, оёқ ости бўлмоқда! Мусулмонларнинг Чеченистон, Бурма, Кашмир, Босния, Герцеговина, Фаластин, Ироқ ва Филлипинда тўкилган қонлари, бизнинг бошқа умматлар орасида қанчалар хорликка тушганимизнинг равшан далилидир...
Эй Оллоҳ! Заифлигимизни, ночорлигимизни ва бошқа умматлар олдида хўрлигимизни Сенга шикоят қиламиз. Эй раҳмдилларнинг Раҳмлироғи, Сен заифларнинг Роббисисан, Сен бизнинг Роббимизсан! Бизларни кимларга ташлаб қўйяпсан? Узоқдан бизларга ҳўмрайиб турганларгами? Ёки устимизда бошлиқ қилганинг душмангами? Бизларга ғазаб қилмаган бўлсанг, бас, қолгани бир нави. Лекин Сенинг офиятинг бизлар учун албатта яхшидир.
Сенинг зумлатларни чароғон қилган ва дунё ва охират ишларини тўғри йўлга солган Юзингнинг нури билан устимизга ғазабинг тушишидан, ёки бизларга аччиқланишингдан паноҳ сўраймиз. Розилик ва мамнуният Сенга хосдир (Бизлардан рози бўлгин). Куч ва қудрат фақат Сендандир (Бизларнинг аҳволларимизни ўнглагин).
Севикли биродарларим!
Бу умматнинг аҳволи фақат ва фақат унинг илк насллари (Пайғамбар ва саҳобалар) ислоҳ бўлган йўл билангина тузлади ва шу йўл билангина бошқа умматларга етакчи бўла олади. Бу ислоҳотнинг илк одими эса, жамиятнинг дастлабки ғишти бўлган “ОИЛА”дан бошланиши лозим.
Болажонлар бу умматнинг чечаклари, келажак умидлари, ғамлаб қўйилган хазиналари ва пистирмада турган қувватидир. Шундай экан, бу қувватлардан ва захиралардан фойдаланишга ва уларни динни севишга, унинг учун амал ва хизмат қилишга йўллантиришга ҳарис бўлишимиз керак. Болаларни эътибордан четда қолдирмоқ, уларни ташлаб қўймоқ ва гўёинки улар йўқдек ҳаракат қилмоқ нотўғридир. Бу, кўпгина ота-оналар ва тарбиячилар йўл қўяётган улкан хатодир. Бу рисоладаги фикрлар ва тушунчалар мана шу хато тасаввур ва тушунчаларни тўғрилаш учун қоғозга туширилди.
Бу фикрлар ва тушунчаларни фаҳмлаш ва ўзлаштириш осон бўлган, болажонларнинг савияларига, ақлий ва руҳий қобилиятларига монанд амалий одимлар кўринишида бўлишига ва ушбу динни севиб, унга хизмат қилишда йўллантирувчи бўлишига ғайрат қилдим. Ва ниҳоят, Оллоҳ азза ва жалладан менга бу ишимда тўғри ва ҳақни кўрсатишини ҳамда хато ва адашишдан асрашини ўтинаман. Албатта У, дуоларни эшитгувчи ва ижобат қилгувчидир.
Солим Солиҳ Аҳмад ибн Мозий
Биринчи одим
Солиҳ ота ва солиҳа она
Фарзанд тарбиясидаги бу одимларнинг биринчиси, энг муҳими ва асоси, “ОТА-ОНАНИНГ СОЛИҲ БЎЛИШИДИР”. Модомики улар солиҳ бўлсалар, фарзандлар ҳам солиҳ бўлишади. Ёшларимиз оталари берган тарбияга кўра улғаядилар. Ҳолбуки тарбияда она отадан олдин туради, чунки ота оила тебратиш ташвишида юраркан, фарзандлар билан узун замон бирга бўладиган она ҳисобланади ва шу сабабдан фарзанд тарбиясидаги энг оғир юк онанинг зиммасига тушади. Болаларни Исломга меҳр қўйиб, унга амал қилиш иштиёқида улғайишлари учун бу чечакларга яроқли ва унумдор тупроқ лозим бўлади. Мана шоир Шавқийга қулоқ тутинг:
Гар етиштирсанг, она бир мактаб
Унинг қўлида етишар яхши бир миллат.
Она шундай зотки, унинг даргоҳида олимлар, даъватчилар ва паҳлавон мужоҳидлар етишадиган илк мадрасадир. Солиҳа она(умр йўлдоши)нинг жамиятнинг барпо бўлишида ва етук шахсларни етиштиришида буюк аҳамияти бўлганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам солиҳа умр йўлдоши танлашга қизиқтирдилар ва тарғиб қилдилар:
“Аёл тўрт нарса учун никоҳга олинади: моли, насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун. Шундай экан, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур (барака топкур)”, дедилар .
Умматга уламоларни дунёга келтирсин дея олима, солиҳа аёлни танлаган киши барака топсин!
Умматга ботирларни дунёга келтирсин дея мужоҳид аёлни танлаган киши барака топсин!
Умматга даъватчиларни дунёга келтирсин дея даъватчи аёлни танлаган киши барака топсин!
Умматга иботадгўйларни дунёга келтирсин дея художўй аёлни танлаган киши барака топсин!
Барака топсин...
Шунинг учун, болаларнинг шахсиятларининг шаклланишида ва бу динга хизмат қиладиган қилиб тарбиялашда оналарнинг зиммаларига улуғ ва буюк вазифалар тушмоқда. Албатта, бу масалада оталарнинг зиммаларига тушган вазифа ҳам оналарникидан кам эмас.

Муҳим танбеҳ:
Ота-оналар айрим масалаларга, айниқса болаларнинг шахсиятларининг шаклланишида катта таъсири бўлган масалаларга эътиборли бўлишлари керак. Бу масала ота-онанинг ҳамкорликда иш олиб боришларидир. Яъни ота-она фарзандларнинг кўз ўнгида кундалик дарсларни бериб боришлари ва қуйидагиларга риоя қилишлари лозим:
1.    Ота ва онанинг ҳар бири бир-бирини қадрлаши, ҳурмат қилиши лозим, айниқса фарзандлар олдида;
2.    Ота-она фарзандлар олдида сен-менга бормасликлари;
3.    Ота-она оила ҳақ-ҳуқуқларида пайғамбарона йўлга эргашишлари ва улардан ҳар бири ўз зиммасидаги ҳақ-ҳуқуқларга риоя қилишлари.
Болаларнинг шахсиятларининг шаклланишида ота-онанинг солиҳ бўлишининг аҳамиятига доир амалий мисол:
Она ҳар доим муаззиннинг намозга азон айтганини эшитган заҳоти барча ишларини йиғиштиради ва фарзандларидан ҳам шуни талаб қилади ҳамда уларга “Агар биз намозни аввалги вақтида адо қилсак, Оллоҳ бизни яхши кўради”, дея ўргатади. Кейин таҳорат қилиб, намоз ўқийди.
Шу тариқа болажонлар илк болалик давридан бошлаб намозни ўз вақтида ўқишга одатланадилар. Нима учун дейсизми? Чунки улар ёшликларидан ким намозни вақтида ўқиса, Оллоҳ уни яхши кўришини ўрганганлар, шу сабабдан. Бу эса болалар осон тушуна оладиган маънолардан биридир.
Болаларнинг шахсиятларининг шаклланишида ота-онанинг аҳамиятига доир қиссалар:
Исломнинг шонли тарихи биз учун болаларнинг ота-оналарнинг шахсиятларидан таъсирланганлик-ларини ифодалаган намуналар ва қиссаларни ўзида мужассам қилган. Булар жулмасидан:
1) Абдуллоҳ ибн Зубайр ота-онасининг (Оллоҳ улардан рози бўлсин) шижоатларидан таъсрланди ва довюрак бўлиб етишди:
Жасур ота: Зубайр ибн Аввомнинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) шижоати
Лайс Абул Асваддан, у Урвадан ривоят қилади. Урва айтади:
“Зубайр саккиз ёшлигида мусулмон бўлди. Кунлардан бир кун Макканинг юқори томонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар томонидан ушланибди, деган шайтондан бўлган ёлғон хабар тарқалди. Шунда Зубайр қўлига қилич олганича остона ҳатлаб кўчага чиқди, ўшанда у ўн икки ёшда эди. Уни кўрганлар ҳайратланар ва “Қилич кўтарган болакайга қаранглар!”, дер эдилар.
Зубайр Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига етиб келди. Буни кўрган Пайғамбар:
—    Сенга нима бўлди, эй Зубайр?, дедилар. Шунда Зубайр ҳолатни билдирди ва
—    Сизни ушлаб турганларни қиличим билан чопиб ташлагани келдим, деб жавоб берди”.
Жасур она: Асмо бинти Абу Бакрнинг (Оллоҳ улардан рози бўлсин) шижоати
Имом Заҳабий айтади:
“Абул Муҳайят ибн Яъло Таймий бизга отасидан ривоят қилиб деди: “Маккага Ибн Зубайр ўлдирилгандан уч кундан кейин кирдим, унинг жасади осилган турарди. Шу пайт Ибн Зубайрнинг новчадан келган, кўзлари аъмо, кекса онаси келди ва Ҳажжожга:
—    Суворийнинг (яъни, осилиб турган ўғлим Абдуллоҳнинг) пастга тушадиган пайти келмадими?, деди.
—    Мана шу мунофиқни назарда тутаяпсанми?, деди.
—    Оллоҳга қасамки, у мунофиқ эмасди, билъакс саввом (кўп рўза тутувчи), қаввом (кечалари кўп намоз ўқувчи) яхши бир инсон эди, деди.
—    Эй кампир, бор кет бу ердан, ақлдан озибсан!, деди Ҳажжож.
—    Бекорларни айтибсан, Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сақифдан каззоб (қип-қизил ёлғончи) ва ҳалокат келтирувчи (кўп қон тўкувчи икки киши) чиқади”, деганларини эшитганимдан бери эс-ҳушим жойида, деди Асмо”.
Жасур ўғил: Мазкур ота-онанинг ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) шижоати
Исҳоқ ибн Абу Исҳоқ ривоят қилади:
“Ибн Зубайр ўлдирилган кун ўша ерда эдим. Аскар масжид эшикларидан унинг устига бостириб кира бошлади. Ҳар қачон эшикдан бир тўп аскар кирганда Ибн Зубайр уларга ҳамла қилиб, уларни чиқариб ташларди. Аҳвол мана шу тарзда давом этаркан, тўсатдан масжид айвонларидан бири Ибн Зубайрнинг бошига қулаб, уни ағдарди. У шу ҳолида қуйидагича хиргойи қиларди:
Эй Асмо, Асмо! Мен учун йиғламагин,
Ортимда қолди шарафу диним,
Яна ўнг қўлимда тутганим кескир қиличим”
2) Фузайл ибн Иёзнинг ўғли Алининг отасидан таъсирлангани:
Оллоҳдан қўрқувчи ота: Фузайл ибн Иёзнинг (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) Оллоҳ азза ва жалладан қандай қўрққанлиги
Муҳаммад ибн Ноҳия ривоят қилади:
“Бомдод намозида Фузайлнинг орқасида намоз ўқидим. У “Ал-Ҳааққо” сурасини ўқиди ва “(Оллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дерки): “Уни ушлаб, кишанланглар!” оятига келганда ўзини йиғидан тўхтата олмай қолди...”.
Исҳоқ ибн Иброҳим Табарий ривоят қилади: “Фузайлдан кўра ўзи учун хавфсираган, одамларга эса умидвор бўлган бирор кишини кўрмадим. Унинг қироати гўёинки бир кишига хитоб қилаётгандек, кишининг раҳмини келтирадиган, ёқимли, оҳиста ва дона-дона эди. Агар жаннат зикр қилинган оятга келса, уни такрор-такрор ўқирди”.
Оллоҳдан қўрқувчи ўғил: Али ибн Фузайл ибн Иёзнинг (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) Оллоҳ азза ва жалладан қандай қўрққанлиги
Абу Бакр ибн Айёшдан ривоят қилинади:
“Шом намозини Фузайл ибн Иёзнинг орқасида ўқидим. Ўғли Али ёнида эди. Фузайл Такосур сурасини ўқиди: “1-2. (Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни ўлиб, қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш (Оллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди! 3. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар! 4. Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. 5. Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)! 6. Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!”.
У “Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!” оятини ўқиганида Али ҳушидан кетиб, юзтубан йиқилди. Фузайл шу оятда тўхтади”.
Абу Сулаймон Дороний айтади:
“Али ибн Фузайл Қориъа сурасини ўқишни ҳам, ҳузурида ўқилишини ҳам кўтара олмасди”.
3) Ҳабиб ибн Зайднинг ота-онасидан таъсирлангани:
Фидокор она: Умму Сулаймнинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) Абу Талҳанинг ҳидоятга келишига ўзини фидо қилгани
Анасдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади: “Абу Талҳа Умму Сулаймга оғиз солди. Умму Сулайм мушрикка турмушга чиқиши мумкин эмаслигини айтди...
Кейин шундай деди:
“Эй Абу Талҳа! Сизларнинг бутларингизни Фалончи оиланинг қули йўниб, ясаганини ва бордию уларга ўт қўйсангиз ёниб кул бўлишини билмайсанми?”
Анас айтади:
“Абу Талҳа қалбида мана шу ўйлар билан чиқиб кетди, бир муддатдан кейин яна келди-да “Сенинг таклифингни (яъни Исломга киришни) қабул қилдим”, деди. Шундай қилиб, Умму Сулаймнинг маҳри Абу Талҳанинг Исломга киришининг ўзи бўлди, холос”.
Фидокор ота: Абу Талҳа Зайд Ансорийнинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ўзини Пайғамбарга фидо қилгани
Анасдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади:
“Уҳуд куни одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг атрофидан тарқалиб кетдилар, Абу Талҳа эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида туриб, у зотни қалқони билан ҳимоя қилди. Абу Талҳа камон ипини қаттиқ тортувчи камонкаш эди, у ўша куни икки ёки уч камонни синдирди. Шу аснода ўқ тўла садоқ (ўқдон) билан бир киши ўтиб қолди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом унга: “Абу Талҳанинг садоғини тўлдириб кет”, дедилар.
Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга қарамоқчи бўлиб бошларини кўтардилар, шунда Абу Талҳа: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, бошингизни кўтарманг, мушрикларнинг дайди ўқи тегиши мумкин. Жоним сизга фидо бўлсин!”, деди”.  
Шаҳид ўғил: Ҳабиб ибн Зайд нинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) Оллоҳ йўлида жонини фидо қилгани
Ибн Касир (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) ўзининг “ал-Бидоя ван-Ниҳоя” китобида шундай дейди:
“Ҳабиб ибн Зайдни Мусайлима Каззоб ўлдирди. Воқеа шундай бўлган эди: Мусайлима Каззоб унга:
—    Муҳаммадни Оллоҳнинг расули, деб гувоҳлик берасанми?, деди. У:
—    Ҳа, деди.
—    Ундай бўлса, мени ҳам Оллоҳнинг расули, деб гувоҳлик берасанми?, деди. У:
—    Мен эшитмаяпман, деди.
Шунда Мусайлима унинг аъзоларини бирма-бир кесишни бошлади, у эса ўша гапидан бошқа нарсани айтмасди. Ҳабиб охири унинг қўлида жон берди”.


* * *

Иккинчи одим
Чиройли исм қўймоқ
Исмлар нафақат инсоннинг шахсияти ва хулқ-атворининг шаклланишида, ҳатто жамиятнинг барпо бўлишида ҳам муҳим таъсир кучига эгадир. Мана Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида шаҳарнинг эски номи бўлган “Ясриб”ни “Тоба” ёки “Мадина” номларига ўзгартирдилар. Бу исмларнинг (яъни “Мадина”, “Тоба” ва “Тойба”лар) ҳаммаси гўзал маъноларни ифодалайди.  Бундан кўринадики, чиройли маънони англатган исмлар асосида яхшиликка йўйиш бўлган янги ҳаётнинг бошланишида психологик таъсирга эга экан. Фарзандларга ижобий таъсири бўладиган муносиб исмларни танлаб қўйиш эса, ота-онанинг зиммасидаги масъулият ҳисобланади.
Чиройли исм қўйишнинг аҳамиятига доир амалий мисоллар:
1. Чиройли исмнинг ижобий таъсири:  Абдурраҳмон ибн Авфдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади:
“Менинг исмим Абдуамр эди, мусулмон бўлганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга “Абдурраҳмон” исмини қўйдилар”.
Ривоят қилинишича, Абдурраҳмон ибн Авф (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ўзининг бир ерини сотиб, даромадини Бани Зуҳра қабиласининг камбағалларига, муҳожирларга ва мўминларнинг оналарига тақсимлади...
Ровий Мисвар айтади: “Оишага (Оллоҳ ундан рози бўлсин) улушини олиб бордим, шунда у:
—    Буни ким бериб юборди?, — деб сўради.
—    Абдурраҳмон ибн Авф, — дедим. Шунда Оиша (Оллоҳ ундан рози бўлсин):
—    Ҳа, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Мендан кейин сизларга сабрли кишиларгина марҳамат қила оладилар”, деганларини эшитганман, — деди.
“Абдурраҳмон” деган исм “Раҳмон” исмидан олинган бўлиб, ундан раҳмат, марҳамат сифати келиб чиқади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Авфда раҳмат, марҳамат ва шафқат сифатлари борлигини пайқаб, унга Абдурраҳмон исмини қўйган эдилар.
2. Хунук исмнинг салбий таъсири: Ибнул Мусаййаб отасидан ривоят қилади:
Унинг отаси (яъни Ибнул Мусаййабнинг бобоси) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганда, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ундан:
—    Исминг нима?, — деб сўрадилар. У:
—    Ҳазн , — дея жавоб берди.
—    Сен Саҳл  бўлақол, — дедилар. У эса:
—    Отам қўйган исмни ўзгартирмайман, — деди.
Ибнул Мусаййаб айтади:
“Ўшандан бери бизда (яъни бизнинг наслимизда) ўша ҳузунат (дағаллигу қўполлик) давом этиб келаяпти”.
Довудий бу ҳақида:
“Ибнул Мусаййаб бу гапи билан ахлоқларидаги дағаллик, қўполликни назарда тутган эди. Бироқ Саид (ибн Мусаййаб) бу дағаллигу қўполликни Оллоҳ учун ғазабланиш йўлида фойдаланди...”, — дейди.
Яна баъзилар бу ҳақида: “Ибнул Мусаййаб бу гапи билан ахлоқларида қолиб кетган қаттиққўллик, бераҳмликни назарда тутган эди”, — дейдилар.
Хуллас калом, агар фарзандларимизни солиҳ бўлишларини хоҳласак, тарбиядаги иккинчи одимни қўйишимиз, у ҳам бўлса, уларга чиройли, яхши маънони англатган исмларни қўйишимиз керак экан.
Юқоридаги мисолларда исмларнинг болажонлар шахсиятининг шаклланишида таъсири борлигига гувоҳ бўлдик.


* * *

Учинчи одим
Зарурий шаръий ишларни ўргатмоқ
Болажонлар солиҳ инсон бўлиб етишишлари учун ёшликлариданоқ намоз, рўза ва шунга ўхшаган зарурий шаръий амалларни ўргатиб бориш лозим. Мана шу сабабдан “Ёшликда таълим олиш, тошга ўйилиб ёзилган нақш кабидир”, дейилади.
Бу мавзуга тааллуқли амалий мисол:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Фарзандларингизни етти ёш бўлганларида намозга буюринглар. Энди ўн ёш бўлганларида (намозга бепарво бўлсалар) намоз сабабли уринглар! Ва (шу ёшда ўғил-қизларни) ётоқ ўринларини ажратинглар!” — дедилар.


* * *

 Тўртинчи одим
Ёшлик чоғида таълим беринг!
Болажонлар ҳаётларининг дастлабки босқичларида ўткир хотирали бўлиш билан ажралиб турадилар. Бундан унумли фойдаланган ҳолда уларни илм олишга ва Қуръони Каримни ва Суннати мутоҳҳарани ёд олиш ҳамда саҳиҳ ақидани пухта эгаллаш каби шаръий билимларни ўрганишга йўллантиришимиз керак.
Зеро Ислом уммати кучли олимларга ва Қуръон ва Суннат нури билан фикр юритгувчи даъватчиларга муҳтождир. Бу эса, фақат ёшликдан бошлаб таълим олиш билангина бўлади...
Асло бу иш қийин ва имконсиз дея кўрманг!
Мана Ибн Муфлиҳ шундай дейди: “Ёшликда олинган илм мустаҳкам, барқарор бўлади. Шундай экан, ёш толиби илмларга, айниқса зукко, ҳушёр ва имл олишга ҳавасманд бўлганларига алоҳида эътибор бериш керак. Шунингдек, уларнинг ёш, ночор, ёки кучсиз бўлишлари, улар билан шуғулланишдан ва уларга алоҳида эътибор беришдан тўсмаслиги керак”.
Ёшликдан илм олишнинг ва бунинг киши шахсиятнинг шаклланишидаги аҳамиятига доир амалий мисоллар:
1. Ибн Аббосдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан сўнг, Ансорлардан бир кишига:
“Юр, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ҳадис ўрганамиз. Зеро бугун улар кўпдир”, дедим. У эса:
“Қизиқсана, эй Ибн Аббос! Одамлар орасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бор бўлатуриб, уларнинг сенга эҳтиёжи бўлишини ўйлаяпсанми?” — деди.
Мен эса унга эътибор бермай, ҳадис ўрганишга киришдим. Агар менга бир кишидан ҳадис етиб келса, шу заҳоти унинг олдига борардим. У қайлула (кундузги уйқу)да бўлса, ридомни тагимга тўшаб эшигининг остонасида кутардим. Шамол чанг-тўзонни устимга учирарди. У уйидан чиқиб, мени кўрганда: “Эй Расулуллоҳнинг жиянлари, бу нима қилганингиз? Одам жўнатсангиз, олдингизга ўзим борардим”, дерди. Шунда мен: “Менинг ҳузурингизга келиб, сиздан ҳадис ўрганишим мақсадга мувофиқроқ”, дер эдим...
Ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози бўлсин) айтади: “Бир куни ҳалиги Ансорий киши атрофимда одамларнинг (ҳадис ўрганиш учун) тўпланиб турганини кўриб: “Бу йигитча мендан ақиллироқ”, деганди”.
2. Маъмардан (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) ривоят қилинади:
“Мен ўн тўрт ёшлигимда Қатодадан ҳадис эшитдим. Ўша пайтлар нимаики эшитган бўлсам, худди кўксимга битилгандекдир”.
3. Умму Дардо (Оллоҳ ундан рози бўлсин) шундай дейди:
“Ёшлигингизда илм талаб қилингларки, катта бўлганингизда унга амал қиласизлар. Зеро ҳар бир ҳосил йиғувчининг (ҳосил йиғишдан олдин) экиб қўйган нарсаси бўлади”.
* * *
Бешинчи одим
Ўрнак-намуна бўлмоқ
Фарзанд тарбиясидаги энг муҳим, энг фойдали ва қалбларга мурҳланиб, ўрнашиб қолувчи нарсалардан бири — ЎРНАК БЎЛИШДИР. Чунки болажонлар илк болалик даврларида зўр тақлид қилиш қобилиятига эга бўладилар. Мисол қилсак, боланинг намоз ўқиётган онасига тақлид қилиб эргашаётганини кўрасиз, онаси рукуъ қилса, у ҳам рукуъ қилади, сажда қилса, у ҳам сажда қилади. Бу ва бунга ўхшаган тақлид кўринишларини эртаю кеч гувоҳи бўламиз.
Шундай экан, бизнинг зиммамизга тушган вазифа — уларнинг ўша қобилиятларини тўғри йўналтириш ва ушбу фурсатдан фойдаланиб уларга ДИН учун амал қилиш муҳаббатини сингдиришдир.
Бу иш қуйидагилар билан амалга ошади:
1.    Болажонларга саҳобалар, солиҳ инсонлар ва уламоларнинг ҳикояларини айтиб бермоқ;
2.    Ҳар бир яхши ишда кўриб тақлид қилсинлар дея уларни ёнимизда олиб юришимиз. Масалан, фарзандларимизни ўзимиз билан жамоат намозларига масжидга олиб бормоғимиз;
3.    Ёшларига муносиб бўлган фойдали исломий аудиоларни эшиттирмоқ;
4.    Намоз ўқиш, садақа бериш каби баъзи ибодатларни уларнинг кўз ўнгида қилмоқ.
Амалий ўрнак бўлишнинг аҳамиятига
доир қисса:
“Солиҳ ота ва Солиҳа она” мавзусида болажонларга ўрнак бўлишнинг уларнинг шахсиятларининг шаклланишидаги аҳамиятига доир баъзи мисолларни биргаликда кўргандик. Бу ўринда яна бошқа мисолларни келтириб ўтмоқчиман:
1) Ибн Аббоснинг озод қилган мавлоси Курайбдан ривоят қилинади. Ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози бўлсин) унга бир кеча холаси ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжаси бўлган Маймунанинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) уйларида қолганини айтиб берган экан. Ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози бўлсин) айтади:
“Мен ёстиқнинг кўндаланг тарафида ётдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва завжалари (Маймуна) эса, ёстиқнинг узунасида ётиб ухладилар. Ярим кеча бўлганда, ёки ундан озгина олдин, ёки бир оз кейинроқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғондилар. Уйқуни кетказмоқчи бўлиб, юзларини қўллари билан ишқаладилар. Кейин эса, Оли Имрон сурасининг охирги оятларидан ўқидилар. Сўнг бориб, осиғлиқ турган мешдан сув олиб, таҳорат ола бошладилар ва гўзал-мукаммал таҳорат қилдилар. Сўнг намоз ўқий бошладилар”.
Ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози бўлсин) айтадилар:
“Мен ҳам туриб, у зот қилганларидек қилдим. Сўнгра у зотнинг ёнларига келиб турдим, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ўнг қўлларини бошимга қўйдилар. Сўнг ўнг қулоғимдан ушлаб, бураб қўйдилар. Кейин эса икки ракаат намоз ўқидилар, сўнг яна икки ракаат, яна икки ракаат, яна икки ракаат, яна икки ракаат ва яна икки ракаат намоз ўқидилар, сўнгра витрни ўқидилар. Кейин эса муаззин келгунига қадар ёнбошлаб ётдилар. (Муаззин келиб чақирганидан) Кейин ўринларидан туриб, икки ракаат енгил намоз (бомдоднинг суннатини) ўқиб, масжидга чиқдилар ва бомдоднинг фарзини одамларга ўқиб бердилар”.
2) Мўминларнинг онаси Оишадан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади: “Гап сўзи Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламникига (қизлари) Фотимадан кўра кўпроқ ўхшаган бирортани кўрмадим”.
Ушбу бу ривоят бизга фарзандларнинг оталаридан яхшигина таъсирланишларини ва уларга неқадар тақлид қилишларини кўрсатмоқда.
Амалий ўрнак бўлишнинг аҳамиятига доир амалий мисол:
Садақа бермоқ: Агар ўғлингиз ёнингизда бўлган пайт бир бечораҳол кишини кўриб қолсангиз, ўғлингизнинг қўлига пул тутқизинг ва буни олиб боргинда ана у кишига бергин, денг. Буни қилгандан кейин, бу иши учун унга баракалла денг ва уни ака-укалари олдида мақтаб қўйинг. Ана ўшанда унинг қалбига ушбу амални яхши кўриш ўрнашади. Шу тариқа сақада қилишни яхши кўрадиган ва бечора муҳтожларга ёрдам қўлини чўзадиган насллар етишади. Қолган амалларни ҳам шунга қиёсланг.

* * *
 Олтинчи одим
Қўйиб беринг ўйнасин, фақат динига
 фойдали ўйин бўлсин
Ўйинқароқлик ва серҳаракатлик болажонларга хос хислатлардан биридир. Шу сабабдан бу хислатни динга хизмат қилишга восита бўладиган тарафга йўналтиришга ҳаракат қилинг.
Болажонларнинг серҳаракат бўлишлари ва бир жойда турмасликлари айб ҳам, хато ҳам, камчилик ҳам эмас. Аксинча, бунинг бир қатор фойдалари бор. Уларнинг соғ-саломат бўлишлари, заковатли бўлиб етишишлари ва катта бўлганларида тажрибали бўлишлари шулар жумласидандир.
Ё ўзлари, ёки ота-оналари томонидан мажбурланиши туфайли кам ҳаракат қилган ва шу тарздаги ҳаётга кўниккан болаларнинг у хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин, номутаносиб, норасо бўлиб қолганларини кўрасиз. Кўпинча, мана шундай камҳаракат ҳаёт тарзли болалар одамови, қўрқоқ, тортинчоқ ва нимжон бўладилар.
Ўйинларнинг болажонлар шахсиятининг шаклланишидаги аҳамиятига доир
амалий мисол:
Бу мавзудаги мисоллар жумласига баъзи ривоятларда келган чавондозлик, сузиш ва камонбозликни ёки ақлий қобилиятни ўстирадиган ўйинларни киритишимиз мумкин. Булар маҳоратли бўлишга, тажриба қозонишга ва заковатни ривожланишига васила бўлади.
Болажонлар, масалан ўғил болаларга нисбатан олсак, уларни жасур қилиб етиштирадиган чавондозлик, сузиш ва камонбозлик каби ўйинларга йўналтирилса, келажакда умматга фойдаси тегади. Бундай тарбияни олган болалар умматнинг оғир кунларида мана мен деб олдинга чиқадиган умматнинг жасур шахсларидан бўлади. Шундай экан, келинг барчамиз имкониятимиз даражасида фарзандларимиз билан бирга ўйнайлик.
Ўйинларнинг болажонлар шахсиятининг шаклланишидаги аҳамиятига доир қиссалар:
1) Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абу Ёқуб, Абдуллоҳ ибн Шаддод ибн Ҳод отаси (Шаддод ибн Ҳод)дан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдимизга Оснинг қизи Умомани елкаларига опичлаган ҳолда чиқдилар ва намоз ўқиб бердилар. Рукуъ қилсалар, уни ерга қўяр, рукуъдан турсалар, яна кўтариб олар эдилар”.
Ибн Ҳажар (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) айтади: “Баъзи олимлар бу ҳадисдан фарзандга меҳрибон бўлиш қадрининг улуғ эканлиги ҳукмини чиқарганлар. Агар бундай бўлмаса, намозда хушуъни муҳофаза қилиш билан боланинг кўнглига қараш орасида қарама-қаршилик чиққан бўларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккинчисини, яъни боланинг кўнгилига қарашни олдинга қўйдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишнинг жоиз эканлигини билдириб қўйиш учун шундай қилган бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас”.
2) Абу Қатода (Оллоҳ ундан рози бўлсин) шундай дейди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечқурунги намозлардан бирида масжидга, ҳузуримизга Ҳасанни, ёки Ҳусайнни кўтариб чиқдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдинга ўтиб, уни ерга қўйдилар ва намозга такбир айтиб, намозни бошладилар. Намоз асносида бир саждаларини узунроқ қилдилар.
Отам айтади: “Шу онда бошимни кўтариб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждадалар, болакай у зотнинг устига чиқиб олган экан, яна дарров саждага қайтдим. Намоз тугагандан кейин одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Эй Оллоҳнинг расули, намоз асносида бир саждани узун қилдингиз, биз бир нарса бўлди, ёки сизга ваҳий келди шекилли, деб ўйладик”, — дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу айтганларингизнинг ҳеч қайсиниси бўлмади. Фақат неварам устимга чиқиб олганди, (кўнгли) тусаганини қилиб бўлгунича уни безовта қилгим келмади”, — дедилар.
Ушбу ҳолат ибодат ишларида содир бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болажонларга то ўйиндан улушларини олиб бўлгунларигача қўйиб бериб, раҳм-шафқат қилдилар. Энди ибодат вақтидан бошқа пайтларда қандай бўлиши мумкин?!


Еттинчи одим
Доимо далда бериб, қизиқтирмоқ
Болажонлар илк болалик даврларида мақтов ва олқиш сўзларга ўч бўладилар. Шунингдек, бундай сўзларнинг болажонларнинг руҳиятларига ва яхши ишларга киришишларига ажойиб, ҳайратомуз таъсири бор. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам диний масалаларда саҳобаларни тарбия қилиш услублари шундай бўлган эди.
Бу мавзунинг аҳамиятига доир қисса:
1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг олдига чиқдилар ва уларни жиҳодга ундаб шундай дедилар:
“Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, бугун ким сабр-матонат билан, савоб умид қилиб, орқага чекинмасдан олға қадам босиб душман билан жанг қилса ва ўлдирилса, Оллоҳ уни албатта жаннатга киргизади”.
Буни эшитган Бани Салама ўғилларидан бўлган Умайр ибн Ҳумом: “Бай-бай! Мен билан жаннатга киришим орасида бор-йўғи анавиларнинг мени ўлдиришлари бор бўлса-я?!” деди ва қўлидаги еб турган хурмоларни улоқтирди-да, қиличини олганича (жанг майдонига кириб) душман билан олиша кетди, ҳатто ўлдирилди. Оллоҳ уни раҳматига олсин ва ундан рози бўлсин”.
2) Хансо деган саҳобия аёл Қодисия жангидан олдин тўртта ўғлига шундай дейди:
“Эй ўғилларим! Бўйин эгиб мусулмон бўлдингиз, ўз ихтиёрингиз билан ҳижрат қилдингиз. Ундан ўзга барҳақ маъбуд йўқ бўлган Оллоҳга қасамки, барчангиз бир хотиннинг боласи бўлишингиз қатори бир эркакнинг болаларисиз. На аслингизга тил тегиздим, на насабингизни ўзгартирдим. Шуни яхши билингларки, охират ҳовлиси фоний (дунё) ҳовлисидан яхшироқдир. Сабр қилинглар ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлинглар ҳамда доимо (жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб туринглар! Ва Оллоҳдан қўрқингизким, шунда шояд нажот топгайсизлар!
Уруш авжига чиқиб, оловини ҳар томонга сачратганини кўрганингиз он, жанг майдонига шўнғинглар ва душманнинг бошлиқларига куч ташланглар, ана ўшанда абадийлик юрти жаннатда ғаниматлару иззат-икромга эришасизлар...”
(Тўрт ўғлон жангга бордилар ва) Жанг авжига чиққан палла, бу ака-укалар ўзларини жанг майдонига отдилар ва оналарининг улар ҳақидаги гумонини рўёбга чиқарганларича бирин-кетин ўлдирилдилар...
Ўлим хабарини олиб келганлар Хансога (Оллоҳ ундан рози бўлсин) фарзандларининг ўлим хабарини келтирганларида, унинг сўзлари:
“Уларнинг ўлими билан мени шарафлантирган Оллоҳга ҳамд бўлсин! Оллоҳ мени раҳмат қароргоҳи жаннатда улар билан бирга қилишини умид қиламан”, дейишдан бошқаси бўлмади”.


* * *
 
Саккизинчи одим
Болажонларнинг хаёлий тасаввурларини муносиб томонга йўналтириш
Болажонлар илк болалик даврларида воқеликда бўлмаган нарсаларни ўйлайдилар ва жуда хаёлпараст бўладилар. Шу сабабдан бизнинг вазифамиз, уларни ёлғон гапиришда айбламаслик, хаёлларини пучга чиқармаслик ва уларнинг устидан кулмасликдир. Чунки бундай ёндошишлар уларнинг шахсиятларида салбий натижалар келтириб чиқаради. Аксинча, биз болажонларнинг хаёлот дунёларини исломий кутубхоналарда мўл бўлган ва уларнинг бу эҳтиёжларини қондирадиган фойдали ҳикоялар мажмуалари томонга буриб қўйишимиз керак. Шу тариқа билвосита ва айни дамда уларга ёқадиган бир услубда чиройли ахлоқлар ҳосил қилиш мумкин бўлади.
Бу мавзунинг аҳамиятига доир
амалий мисол ва қисса:
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: У бир ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга чиққан эканлар. У хонасида ўйинчоқ ўйнаб ўтирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг олдига кириб қолдилар, шамол эсиб (ўйинчоқлар устидаги нарсани кўтариб юборди ва) Оишанинг қўғирчоқларини очиб қўйди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
—    Бу нима эй Оиша?, — дедилар. Оиша:
—    Қизларим!, — деди. Қарасалар, ўйинчоқлар орасида иккита қаноти бўлган от ҳам бор экан, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
—    Икки қанотли отми?, — деб сўрадилар. Шунда Оиша:
—    Сулаймон алайҳиссамнинг қанотлари бор оти бўлгани ҳақида эшитмаганмисиз?, деганди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулиб юбордилар, ҳатто озиқ тишлари ҳам кўриниб кетди”.
Болажонларга бу мавзуга тааллуқли ушбу чиройли қиссани айтиб бериш мумкин:
Қуён арслонни енгди
Муҳаммад Атийя Иброший қаламига мансуб
Бу қисса ўрмонда яшаган бир арслон ҳақидадир. У ўзини кучли деб ҳисоблар, дуч келган ҳайвонни ўлдириб, ундан хоҳлаганича еб, қолганини улоқтирар эди. Уни “Ўрмоннинг қироли” дер эканлар.
Кунлардан бир кун барча ҳайвонлар бир жойга йиғилишиб, арслоннинг ваҳшийлиги ва қилаётган жиноятларига ечим топишни маслаҳат қилдилар ва бориб у билан бир иш устида келишиб олишга қарор қилдилар. Арслоннинг ёнига боришиб, уйида дам олиб ўтиришини ва ҳар куни кўнгли тусаган бир ҳайвонни ейиши учун бериб туришларини таклиф қилдилар. У эса бу иш давомий бўлиши ва кўнгли тусаган ҳайвонни ўз вақтида жўнатилиши шарти билан таклифга рози бўлди. Бордию бу шарт бузилса, чиқиб ҳамма ҳайвонларни ваҳшиёна қатл қилиши билан дағдаға қилди. Ҳайвонлар ҳам бунга рози бўлишди.
Шундай қилиб, ҳайвонлар ҳар кун ораларидан бефарзанд, яшашдан умиди узилган, қари, касал, бахтиқаро бир ҳайвонни танлаб, пешин вақти арслоннинг ҳузурига жўнатишар, у ҳам ўз ихтиёри билан кетар эди. Бу одат узоқ вақт давом этди. Бир куни навбат кичкина, нимжон қуёнга келди. У ўша куни арслонга ем бўлиши керак. Шунда қуён ўзини ва дўстларини муҳаққақ бўлган ўлимдан қутқарадиган чорани ўйлай бошлади. Узун ўйлаб, якуний ечимни топди. Бу ечим ажойиб бир ҳийла эди...
Қуён белгиланган вақтдан кечикиб бориш учун атай имиллаб юрди ва пешин вақтида бориш ўрнига қуёш ботгандан кейин етиб борди. Қараса, арслон қаттиқ очқолган ва узоқ кутганидан аччиқланиб турган экан. Қуённи кўриши билан “Нимага кеч қолдинг? Ана энди овқатимни вақтида жўнатмасдан келишувни бузганлари учун ҳамма ҳайвонларни жазолайман”, деди.
Бироқ, ақлли қуён арслонга яқинлашди, ҳеч нарса демасдан бошини қуйи солганича унинг қаршисида тўхтади... Арслон қуённинг атфорида айланиб, мулоҳаза қилди-да шундай деди: “Жуссанг кичик, этинг ҳам оз экансан, менга емиш бўла олмайсан. Нима учун ҳайвонлар бундан олдин қилиб келганларидек пешинда сендан бошқасини жўнатишмади?”
Қуён одоб ва эҳтиром билан жавоб берди: “Муҳтарам саййидим! Кеч қолишимга ўзим айбдорман, бунда бошқа ҳайвонларнинг гуноҳи йўқ. Йўлда ўзини ўрмоннинг қироли деб даъво қилган ва бунда бирор кимса мен билан довлаша олмайди, деяётган бошқа бир арслонни кўрдим ва қочдим, сенинг ҳузурингга ёлғиз кечиккан ҳолда келдим”.
Қуённинг гапини эшитган арслон шундай деди: “Юр мен билан, менинг мулкимга кўз олайтирган ўша ўғрини менга кўрсат, жазо сифатида уни ўлдирайин”.
Қуён: “Ортимдан келинг, эй Саййидим! Сизга у яшайдиган маконни кўрсатаман”, деди.
Қуён арслонни ўрмондаги сув тўла чуқур қудуққа бошлаб борди. Улар қудуққа етиб келди, арслон қуённинг орқасида турарди. Қуён ҳаддидан ошган золим йиртқич мана шу ерда, деди. Арслон қудуқдаги сувга назар солди, ойдин кеча эди. Не кўз билан кўрсинки, сув юзасида баҳайбат арслон турибди. Шунда у бор овози билан икки марта ўкирди, садо овозини акс эттирди. Садо овозини эшитган нодон арслон, ўзи билан урушмоқчи бўлган арслонни жуда кучли экан деб ўйлади ва унга ҳужум қилиб, ўзини чуқур қудуққа отди ва чўкиб ўлди...
Мана шу ҳийла билан нимжон қуён кучли арслонни енгди. Қуён жуда-жуда хурсанд бўлди. Ҳайвонлар ҳам золим қирол чўкиб ўлгандан кейин, ўрмонда шоду-хуррам хотиржам яшадилар”.  


* * *
 Тўққизинчи одим
 Хатони дарҳол тузатмоқ

Болажонлар илк болалик даврларида кўп нарсаларни билмасликлари ва маълумотларининг озилиги сабабли оқ-қорани ажрата олмайдилар. Шунинг учун хато қилиб қўйсалар, уларга тўғри йўл кўрсатишимиз ҳамда уларни “ғоявий ва маданий ҳужумлар” каби баъзи қора ниятлилардан ҳимоя қилишимиз даркор. Дин душманларининг бутун дунёда олиб бораётган мана шу қаҳрли ҳамлалари остида ҳам фарзандларимиз учун динга хизмат бўладиган ўрнини босувчи муносиб нарсаларни ўйлаб топишимиз керак.
Танбеҳ. Хатони тузатишда эътибор қаратилиши керак бўлган хусуслар:
1.    Хато қилиб қўйган фарзандимизга меҳр ва шафқат билан ёндошиш;
2.    Хатони тўғрилаш асносида танбеҳ берар эканмиз фарзандимизнинг нафсониятига тегмаслигимиз лозимки, бу нарса тескари натижага олиб келиши мумкин;
3.    Агар фарзандимиз оқ-қорани таниган ёшда бўлса, дастлаб уни мақтаб қўйишимиз, ана ундан кейин танбеҳ беришимиз лозимки, бу нарса танбеҳни қабул қилишини осонлаштиради.
Хатони дарҳол тушатишга доир
мисол ва қиссалар:
1. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ҳасан ибн Али разияллоҳу анҳумо садақа хурмоларидан бирини олиб оғзига солди. Буни кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қих, қих! (ташла уни), биз (яъни, Пайғамбар хонадони) садақа емаслигимизни билмайсанми?!” — дедилар.
2. Анас разияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг хулқи энг гўзали эдилар. У зот бир куни мени бир юмуш билан жўнатдилар. Мен (ўзимга ўзим): Қасамки бормайман, дедим. Лекин ичимдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган жойга бориш ўтарди. Кўчага чиқиб, йўлга равона бўлдим. Кетаётиб бозорда ўйнаётган болаларни учратдим (ва уларга қўшилиб ўйнаб қолдим).
Бир пайт орқамдан бир киши келиб энсамдан ушлади, қарасам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жилмайиб турардилар. У зот: “Эй Анасча! Мен буюрган юмуш учун бордингми?” — дедилар, мен: “Ҳа, мана кетаяпман, эй Оллоҳнинг расули”, — дедим.
Анас айтади:
“Оллоҳга қасамки, у зотга тўққиз йил хизмат қилган бўлсам, бирор марта қилган ишим учун “буни ёки уни нимага қилдинг”, ёки қилмаган ишим учун “буни шундай-шундай қилсанг бўлмасмиди?”, демадилар”.
3. Умар ибн Абу Саламадан ривоят қилинади:
“Ёшлигимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қарамоқларида эканимда , (у зот бирга таомланарканман) қўлим лаганнинг ҳар томонига бориб келарди, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Эй болакай, бисмиллаҳ дегин, ўнг қўлинг билан, олдингдан егин!”, — дедилар.
Бундан кейин, таомланганимда ҳар доим шундай қилдим, дейди Умар ибн Абу Салама.
4. Саид ибн Жубайрнинг хўрози бўлиб, унинг қичқириғи билан кечаси намозга уйғонар эди. Хўроз бир сафар кечқурун то тонг отгунига довур қичқирмади. Саид ҳам ўша кеча намоз ўқий олмади. Бу унга оғир ботганидан “Унга нима бўлди экан? Оллоҳ овозини ўчиргур!”, — деди.
Шу-шу бу хўрознинг овози чиқмади. Шунда Саиднинг онаси: “Болам, бундан кейин бирор нарсани дуойи бад қилмагин”, деди.


* * *
 

Ўнинчи одим
 Болажонларнинг барча саволларига
муносиб жавоб бермоқ
Болажонларнинг илк болалик даврларида ўзига хос хусусиятларидан яна бири, безор қилиб юборадиган даражада кўп савол беришларидир. Барча ота-оналар бунга эътибор беришлари ва фарзандларини жеркиб ташламай, уларга муносиб жавоб беришлари лозим. Чунки бунда бир қанча фойдалар бор, жумладан:
1.    Болажонларнинг ақлий қобилиятларининг ривожланиши;
2.    Уларнинг ота-оналарига янада кўпроқ боғланишлари;
3.    Ота-оналар фарзандларининг саволларидан уларнинг хоҳиш ва истакларини билиб олишлари.
Бу мавзунинг аҳамиятига доир амалий мисол:
Фарзандингиз сиздан дўзах ҳақида савол сўраса, “Дўзахни Оллоҳ яратган. Оллоҳ бир нарсани хоҳласа, “Бўл!” деса, ўша нарса шу заҳоти бўлади”, дея жавоб беринг, сўнгра бу саволнинг кетидан фарзандингиздан: “Болам, Оллоҳга осий бўлган кимсалар қаерга боришларини биласанми?”, деб сўранг.
Табиийки, уларнинг қаерга боришларини билмаслигини айтади. Шунда сиз унга уларнинг бу дунёдаги оловдан иссиқлиги қаттиқроқ бўлган дўзах оловига боражакларини айтасиз.


* * *
 
Ўн биринчи одим
 Болажонларнинг мусобақалашишни
яхши кўришлари
Болажонлар илк болалик даврларида ўзаро мусобақалашишни яхши кўришлари билан ажралиб турадилар. Шунинг учун бизнинг вазифамиз, уларни намоз, рўза, суннат амаллар каби яхши ишларга йўллаб, мана шу улуғвор ишларда мусобақалар уюштиришимиз керак бўлади. Оллоҳ таоло айтадики: “Ва шу нарса (Наъим жаннати) учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар” (Мутоффифун: 26).
Бу мавзунинг аҳамиятига доир мисол
ва қиссалар:
1. Самура ибн Жундаб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ҳар йили Ансорий болалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатилар ва у зот улардан балоғатга етибди, деб билганларини ғазотга (мусулмон қўшин сафига) олардилар. Бир йили мен ҳам у зотга кўрсатилдим. Бироқ мени олмадилар. Ансорлардан бир бола келганди, уни олдилар. Шунда:
—    Эй Оллоҳнинг расули, анави болани олдингиз, ҳолбуки у билан курашсам, уни йиқитаман, дедим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
—    Қани курашчи, дедилар”. (Мен курашдим ва уни йиқитдим, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени мусулмон қўшин сафига олдилар).
2. Абудурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бадр жанги куни сафда турар эканман, қарасам, ўнг ва сўл тарафимда ёши кичик икки бола турган экан. Улардан кўнглим тўлмагандай бўлди. Бир пайт улардан бири шеригига эшиттирмай, “Эй амаки, менга Абу Жаҳлни кўрсатиб қўйинг”, деди. Мен: “Эй жиян, уни нима қиласан?”, десам, “Оллоҳга аҳд берганман. Агар уни кўрсам, ё мен уни ўлдираман, ё у мени!”, деди.
Кейин наригиси ҳам шеригига эшиттирмай менга айни гапларни айтди.
Абудурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу айтади: Уларнинг ўрнида катта кишиларнинг бўлиши мени хурсанд қилмасди.
Кейин мен уларга Абу Жаҳлни кўрсатиб қўйдим, улар унга бамисоли бургутдай ташланиб, олиша кетдилар. Улар Афронинг фарзандлари эдилар”.  
3. Ибн Жарир ўзининг “Тарих”ида Сайфдан, у Абдуллоҳ ибн Шубрумадан, у эса Шақиқдан ривоят қилади. Шақиқ айтади:
“Кундузининг аввалида Қодисияга ҳужум қилдик, орқага қайтганимизда намоз вақти бўлганди. Муаззинга ўқ текканди. Одамлар азон айтиш учун тортишишди, яъни улардан ҳар бири ғолиб бўлишни хоҳлади, шу даражадаки қиличларни яланғочлашгача бордилар. Шунда Саъд разияллоҳу анҳу улар орасида қуръа ташлади. Қуръа бир кишига чиқди ва ўша киши азон айтди”.


* * *

Ўн иккинчи одим
Фарзандингиз саховатпеша, ийсор
соҳиби  бўлиб етишсин
Болажонлар илк болалик даврларида бирор нарсага эгалик қилишни яхши кўришлари билан ажралиб турадилар. Зеро бу нарса барча инсонларда бўлган табиий туйғудир. Мана шунинг учун ҳам бу туйғуни тўғри томонга йўналтириш ота-онанинг зиммасига тушади. Бу эса Ансорларнинг хислати-ийсорни болажонларнинг кўнглига жо қилиш билан бўлади. Оллоҳ таоло Ансорлардаги бу хислатни мадҳ этиб шундай деган: “(Улар) ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар” (Ҳашр: 9).
Бу хислат ийсор, яъни ўзини қўйиб ўзгаларга илинишдир. Бу туйғу, ийсорга қизиқтирган қисса ва ҳикоялар каби амалий ва билвосита йўллар билан  болажонларнинг қалбига сингдирилиши мумкин.
Бу мавзунинг аҳамиятига доир амалий
мисол ва қиссалар:
1. Муҳожирлар Мадинага келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдурраҳмон ибн Авф билан Саъд ибн Рабиъни ака-ука тутинтириб қўйдилар. Саъд Абдурраҳмон ибн Авфга: “Мен Ансорлар ичида бадавлат кишиман, мол-мулкимни иккига бўлайин (ярми сеники бўлсин), иккита хотиним бор, улардан қайси бири сенга ёқса менга айт, унинг талоғини берайин, иддаси тугади дегунча никоҳлаб оласан”, — деди. Абдурраҳмон ибн Авф: “Оллоҳ сенга аҳлингда-ю мулкингда барака берсин! Бозорларингиз қаерда?”, — деди. Шунда унга Бану Қайнуқоъ бозорини кўрсатиб қўйишди. (Бозорга йўл олган) Абдурраҳмон ибн Авф, кечга (ишлаб топган пулидан) орттириб пишлоқ ва сарёғ олиб қайтди.
2. Бухорий тахриж қилган ҳадисда, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ансорлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Хурмазорларни биз билан муҳожир биродарларимиз орасида бўлиб беринг”, деб илтимос қилдилар. У зот: “Бўлмайди”, дедилар. Шунда Ансорлар: “У ҳолда улар бизга парвариш қилишсин, ҳосилни улар билан бўлишайлик”, дедилар. Муҳожирлар ҳам “Бош устига”, деб қабул қилдилар”.  
Амалий мисол:
Фарзандингизнинг пул сақловчи ғаладонига юз сўм пул солинг. Бир куни фарзандингизни олиб, муҳтожларга ёрдам берадиган хайрия жамғармаларидан бирига олиб боринг ва унинг кўз ўнгида садақа беринг. Уйга қайтишда унга тенгдош бўлган болаларнинг изтироблари, қийинчиликлари ҳақида айтиб беринг. Эртаси куни ўша қийналган болаларга бироз эҳсон қилишни таклиф қилинг. Ўшанда унинг буни ҳеч иккиланмасдан қилишини кўрасиз. Чунки у сизнинг бу ишни унинг олдида қилганингизни кўрган эди.


* * *
Ўн учинчи одим
 Фарзандингизнинг кийимига эътибор беринг
Болажонларнинг шахсиятларини шакллани-шида кийимнинг муҳим ўрни бор. Шундай экан биз шариатнинг бу масалада қўйган очиқ меъёрларига ҳаддан ошмаган ва нуқсонга йўл қўймаган ҳолда риоя қилишимиз даркор. Шунинг учун салафи солиҳлар бу масалага аҳамият берганлар ва ғофил бўлмаганлар.
Бу мавзунинг аҳамиятига доир қисса ва
амалий мисоллар:
1. Молик (Оллоҳ уни раҳматига олсин) айтади:
“Онамга “Илм ўрганиш учун кетмоқчиман”, дедим. Шунда онам: “Кел, унда илм либосини кийиб ол”, деди. Кейин эгнимга енглари шимарилган либос кийдирди, бошимга дўппи қўйиб устидан салла ўради, сўнгра “Энди илм ўрганишинг мумкин”, деди.
Онам менга: “Рабиънинг олдига бор ва илмидан олдин унинг одобини ўрган!”, — дер эди”.
2. Муҳаммад ибн Авф (Оллоҳ уни раҳматига олсин) айтади:
“Мен ёш бола пайтимда черковда копток ўйнардим. Бир пайт копток бориб Муофо билан Имрон ибн Ҳимсийнинг яқинига тушди. Мен коптокни олгани бордим, шунда “Сен кимнинг ўғлисан?”, деб сўраб қолди. Мен: “Авф ибн Суфённинг ўғлиман”, дедим. Шунда у: “Отанг бизнинг биродаримиз бўлиб, илм ўрганадиган ва ҳадис ёзадиган(таълим оладиган) киши эди. Сенга ўхшаган болага отасининг изидан бориш ярашади”, деди.
Сўнгра онамнинг олдига келиб, бўлган воқеани айтиб бердим. Шунда онам: “Тўғри айтибди, у отангнинг дўсти эди”, деди ва энгимга кўйлак ва изор кийдирди. Шундан сўнг мен қўлимга сиёҳдон ва қоғоз олиб, Муофонинг олдига илм олиш учун равона бўлдим”.

* * *

Ўн тўртинчи одим
Фарзандингизнинг ҳис-ҳаёжонини
тартибга солинг
Болажонлар ҳаётларининг илк болалик даврларида ҳамма нарсага нисбатан хоҳ муҳим, хоҳ арзимас бўлсин бир хил таъсир кўрсатадилар. Бунда эътибор бериш керак бўлган энг муҳим масалалар қуйидагилардир:
1. Қўрқув:
Кўпчилик ота-оналар йўл қўядиган хатолардан кенг тарқалганларидан бири, болаларини қоронғуликдан ёки ўғрилардан қўрқитишидир . Ваҳоланки, бу иш хатодир. Болаларни бу тарзда қўрқитиш ярамайди. Чунки у ёмон оқибатларга олиб боради ҳамда руҳий нотурғунлик, кечқурун тагини ҳўллатиб қўйиш, юраксизлик ва одамовилик каби хасталикларга гирифтор қилади. Аксинча, фарзандларимизга биз билан бўлганда омонликни ҳис қилдириш ва фақат Оллоҳдан қўриш кераклигини ўргатиш зиммамиздаги бурчимиздир.
2. Ғазаб:
Болажонлар баъзан ота-оналарига аччиқ қилишлари мумкин. Овқат емай қўйишлик, бу аччиқланиш кўринишларидан биридир. Уларни маломат ва танқид қилиш жаҳл қилишларининг сабабларидан бўлиши мумкин. Улар ҳали тамйиз (оқ-қорани ажратиш) ёшига етмаганлари учун бу билан ота-онасига оқ бўлди, деб эътибор қилинмайди.
Шундай экан, ўғлингиз ёки қизингиз аччиқланган пайт бироз муддат ўз ҳолига қўйинг ва индаманг. Бироқ, унинг аччиқланиши сизга барча айтганларини қилдиришига олиб келмасинки, бу улкан хатодир. Фарзандингиз бироз аччиғидан тушгандан кейин, унга қилган хатосини соддагина қилиб тушунтиринг. Шунингдек, бордию фарзандларимизга ғазаблансак ҳам Оллоҳнинг ҳақларидан бири поймол қилинганда ғазабланишимиз мумкинлигини ҳис қилдиришимиз керак. Масалан, бир мункар ишни кўрсагу, уни тилимиз ёки қўлимиз билан тузата олмасак, важоҳатимизни ўзгартириш билан ғазабимизни билдирганга ўхшаш уларга ўрнак бўлишимиз лозим.
3. Қизғанч, ғайирлик
Қизғанч, ғайирлик инсонларга табиат қилиб берилган бир хислатдир. Катта фарзанд, отам кичик укамни мендан кўра кўпроқ яхши кўради, дейиши мана шу қизғанч кўринишларидан ҳисобланади.
Шу сабабли ота-она фарзандларига ҳамма ҳақларини тўла бериш ва бирини бошқасидан ажратмаслик билан бу масалага ўта эътиборли бўлиши лозимки, то ака-укалар орасида гина-кудурат ва ҳасад уйғонмасин.
Бу мавзуга доир қисса:
Абдулазиз ибн Марвон ўғли Умарни Мадинага таълим-тарбия олиши учун жўнатди. Солиҳ ибн Кайсонга кўз-қулоқ бўлиб туришини тайинлаб мактуб йўллади. Солиҳ ибн Кайсон Умарга намозларни жамоат билан адо қилдирар эди. Иттифоқо бир куни Умар намозга кечикиб қолди, шунда “Нимага кеч қолдинг?”, дея сўради мураббий Солиҳ. “Соч таровчим сочимни тузатаётган (қотираётган) эди”, деди Умар. Шунда Солиҳ ибн Кайсон: “Сочингни тузатишинг намоздан ҳам муҳим бўлдими?!” деди-да, отаси Абдулазизга бу ҳақида мактуб йўллади. Мактубни ўқиган Абдулазиз, ўғли Умарга таъзир бериб қўйиш мақсадида одам жунатади. Отаси юборган элчи Умардан сўраб ўтирмасдан унинг сочини тагидан олиб ташлади.
Ўн бешинчи одим
 Фарзандингизни динни ҳимоя қиладиган қилиб етиштиринг!
Ота-оналар фарзандларига бу ДИНнинг жонкуяри, ҳимоячиси бўлишларини ўргатишлари даркор. Зеро бу, умматимиз салафи солиҳлари қўллаган манҳаж-услубдир.
Фарзандларимизнинг дилларида динни ҳимоя қилиш руҳини пайдо қиладиган амалий одимлар:
1.    Ёш саҳоба ва тобеинларнинг бу ДИН учун не қадар жонкуяр бўлганликлари ҳақидаги намуна ва қиссаларни айтиб бериш;
2.    Фарзандингизга (телевизор ёки компютердан) қўйиб беринг, Ислом ва мусулмонларнинг душманлари унинг ёшидаги мусулмон болаларни нималар қилаётганларини кўрсинлар. Масалан, бугунги кунда Фаластинда (шунингдек, Сурияда) содир бўлаётган воқеаларни кўришсин;
3.    Шижоатлантириш ва рағбатлантириш.
Бу мавзунинг аҳамиятига далолат қилувчи қисса ва амалий мисол:
1. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бадр жанги куни сафда турар эканман, қарасам, ўнг ва сўл тарафимда ансорлардан бўлган ёши кичик икки бола турган экан. Ўшанда мен кучли икки кишининг орасида бўлсам қанийди, дея орзу қилдим. Бир пайт улардан бири мени туртиб, “Ҳой амаки, Абу Жаҳлни танийсизми?”, деди. Мен: “Танийман жиян, уни нима қиласан?”, десам, “Эшитишимча, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган экан. Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар уни кўрсам, иккимиздан биттамиз ўлмагунча уни тинч қўймайман!”, деди”.
Бу қиссадаги ёш йигитчанинг “Эшитишимча, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган экан”, деган сўзи мавзуимизга мисолдир.
2. Баҳрайнлик болалар:
Ривоят қилинишича, баҳрайнлик бир тўп болалар учи эгри таёқларини олиб ўйнагани чиқдилар. Ўйингоҳ яқинида Баҳрайннинг Епископи ўтирарди. Бир палла ўйин тўпи бориб епископнинг кўксига тегди. Шунда у тўпни олиб қўйди ва болалар тўпни сўрасалар ҳам бермади.
Кейин болалардан бири унга: “Муҳаммадни пайғамбар қилиб жўнатган Зот ҳаққи, тўпимизни қайтариб бер”, деди. Лаънати епископ тўпни бермагани етмагандай, Расулуллоҳни сўкди ҳам. Шунда болалар таёқлари билан епископни ура кетдилар, ҳатто уни ўлдириб қўйдилар.
Бу воқеа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга кўтарилди. Худо ҳаққи, Умар болаларнинг ўша епископни уриб ўлдирганига биронта жойнинг фатҳ бўлгани, ёки ўлжанинг қўлга кирганига хурсанд бўлмагани қадар хурсанд бўлиб, шундай деди: “Ёш болалар Пайғамбарлари сўкилганда ғазабланиб, (ўч олиб) зафар қучган эканлар, мана энди Ислом азиз-қудратли бўлди”.


* * *

Ўн олтинчи одим
 Маҳоратли бўлишида ёрдам бермоқ
Болажонлар илк болалик даврларида маҳорат, иқтидор ҳосил қилишга интилувчан бўлишлари билан ажралиб турадилар. Шундай экан, бундан фойдаланишимиз ва уларга нутқ сўзлаш (хитоб қилиш), ёзиш-чизиш каби келажакда бу уммат учун фойдаси тегадиган бир қатор маҳоратларни эгаллашларида кўмак беришимиз керак.
Ота-оналар фарзандлари учун ҳафтада бир кунни ажратиб, ўша маҳоратларга (нутқ-хитоб қилиш, ёзиш-чизиш ва бошқаларга) қизиқтириб, ўргатувчи бир дастур ташкил қилиши ва уларни бажарганлари учун фарзандларига мукофотлар бериши ҳеч қийин иш эмас.


* * *


Ўн еттинчи одим
Тил бойлигини ошириш
Болажонлар илк болалик даврларида ота-оналари улар билан гаплашганда қўлланган сўзларни жуда тез ўзлаштириб оладилар. Шунинг учун, ота-она хоҳ ўзаро суҳбатларида бўлсин, хоҳ адабий тилда ёзилган исломий қиссаларни айтиб бериш билан бўлсин, фарзандининг тил бойлигини оширишга ҳарис бўлмоқлари даркор. Араб тили мана шу жиҳатга беэътиборлик натижасидагина зое бўлди.  
Болажонларнинг араб тилини билишлари, уларнинг Қуръон ва Суннат маъноларини тушунишларига кўмак беради. Демак, биз фарзанд тарбиясидаги бу одимга катта эътибор қаратишимиз керак экан.

* * *
Ўн саккизинчи одим
Кичик ихтирочи
Болажонлар илк болалик даврларида нарсаларни бузиб, тузишни яхши кўрадилар. Бу, ихтирочиларнинг ҳолатига ўхшайди. Буни билишимиз, болажонлар бирор нарсани бузиб ёки яроқсиз ҳолга келтириб қўйганда уларга аччиқланмаслигимизга чақиради ҳамда биз уларга муносиб ўрнини босувчи нарса беролмаганимизни кўрсатади.
Болажонларнинг ўзбошимчалик билан нарсаларни бузиб, тузишлари уларнинг ақлларини ва қобилиятларни ўстиради ҳамда ўзларига бўлган ишончларини орттиради.
Шундай экан, биз уларнинг бу қизиқувчанлигидан келиб чиқиб, уларни баъзи муҳим ишларга, масалан, масжидларга мунтазам бориш каби ишларга жалб қилишимиз керак.
Бу мавзуга тааллуқли амалий мисол:
Фарзандимизга масжид шаклидаги ўйинчоқ олиб берамиз. Бола ўша масжидни қуриб ўйнайди ва бу орада унинг қалбида Оллоҳнинг уйларига бўлган муҳаббат ўрнашиб боради. Чунки болажонлар ўйинчоқларини яхши кўриш табиати билан яратилгандирлар. Шунингдек, “Туз-буз” ўйинчоқлари ҳам бу ўринда яхши натижа беради. Шу тариқа белвосита йўл билан болажонларнинг таълимлари йўлга қўйилади.


* * *

Ўн тўққизинчи одим
Болажонларга меҳр ва эътибор бермоқ
Болажонларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари томонидан бўлган эътиборга эҳтиёжлари бор. Шу сабабдан ота-онаси, оиласи ва ўқитувчилари у билан фахрланишларини, қувонишларини унга ҳис эттиришлари керак бўлади. Бола гапирса, ҳамма жим бўлиб уни эшитиши ва унга катта аҳамият беришлари керак. Бу эса, болага унинг эътибори, қадри бор эканини ва ота-онаси уни яхши кўришини ҳис эттиради.
Севги ва эътиборнинг аҳамиятига тааллуқли
қисса ва мисоллар:
1. Усома ибн Зайддан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни (яъни Усомани) ва (неваралари) Ҳасанни олдига олиб, шундай дедилар:
“Эй Оллоҳ! Мен бу иккисини яхши кўраман, Сен ҳам уларни яхши кўр”.  
2. Ибн Журайж, Атонинг шундай деганини ривоят қилади:
“Бир киши менга бир ҳадис ривоят қилиб беради. Мен ҳам худди биринчи марта эшитаётгандай жим қулоқ соламан. Ҳолбуки, мен у ҳадисни унинг туғилишидан олдин эшитган бўламан”.
Катта кишига шундай муомала қилинган бўлса, энди ёш болага ёки фарзандга қандай муомала қилиниши мумкин? Албатта, болага шундай муаомала қилиш янада авлороқдир.
3. Мўминлар онаси Оиша (Оллоҳ ундан рози бўлсин) Расулуллоҳнинг қизлари Фотима ҳақида айтиб бераркан шуни ривоят қилади:
“Фотима Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрниларидан турар, уни ўпар ва хуш келибсан, дер эдилар. Фотима ҳам у зотга худди шундай муомала қилар эди”.
Оишадан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади:
“Биз Пайғамбар аёллари бир кун у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида йиғилдик. Биздан келмай қолган бирортаси йўқ эди. Бир пайт Фотима ёнимизга юриб келди. Унинг юриши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юришларидан ҳеч фарқ қилмасди. Уни кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Марҳабо, хуш келибсан қизим”, дедилар ва уни ўнг тарафларига ўтирғиздилар”.


* * *


Йигирманчи одим
Ютуқни ҳис эттирмоқ
Ота-оналар ўз олдиларига бир мақсад қўйиб олишлари лозим. Бу мақсад, фарзандларининг шу ҳаёти дунёда муваффақиятга эришишлари ва уларнинг бор бўлишларининг энг катта ғоясини рўёбга чиқаришдир. Яъни Қуръон ва Суннатга кўра Оламлар Роббиси Оллоҳга убудият (ҳақиқий қуллик)ни рўёбга чиқаришдир. Бу эса, дунёвий ишларни четга суриб қўйиш дегани эмас. Зеро Оллоҳ таоло шундай деган:
“Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, «Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилган, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин», дейдилар” (Бақара: 201).
Шунингдек, Ислом дини руҳ ва жасад эҳтиёжларини қондириш ўртасида ўрта йўлни тутгандир. Мутлақ таркидунёчилик ҳам, соф дунёпарастлик ҳам йўқ. Билъакс, Ислом инсоннинг руҳий ва жисмий озуқасини мувозанатли тарзда бергандир.
Болажонлар мақсадларига етиб боргунларича муваффақиятни ҳис қилишга эҳтиёжманддирлар. Ва яна бу масалада болалар орасидаги қобилиятларнинг бир хил эмаслиги каби ўзига хосликларга ўхшаган айрим муаммолар ўртага чиқиши мумкин. Бу вазиятда ота-оналарнинг зиммасига тушадиган нарса, бу ҳолатни эътиборга олиб, фарзандларига тоқатлари етмайдиган вазифаларни юкламасликларидир.
Шунинг учун, болажонларга уларнинг савияларидан устун бўлган, эплай олмайдиган даражадаги қийин ишларни топшириш ҳечам ярамайди. Бу ўз навбатида ўзларида ожизлик, муваффақиятсизлик ва кучсизликни ҳис қилишларига олиб келади ҳамда қўлларидан келадиган ишлардан ҳам қўрқиб ўзларини тортишларига, қўл урмасликларига сабаб бўлади.

 

* * *

Йигирма биринчи одим
Эркин қўймоқ
Ота-оналар фарзандларига қайсидир жиҳатдан эркинлик беришлари керакки, уларнинг юриш, югуриш, гапириш, бирор нарсага тирмашиш, ерни қазиш каби ҳаракатларни қилишга эҳтиёжлари бордир. Тинмаслик, яъни кўп ҳаракат қилиш ҳар бир болада бўлган болалик ғаризаси-эҳтиёжидир. Бу ҳаракатлар болажонларнинг жисмонан соғлом бўлишларида ҳамда ақл-заковотларининг етук бўлишида ўта муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун бу ғаризани чегаралаб қўйиш нотўғридир.

 

* * *

Йигирма иккинчи одим
Уни яхши дўстга ошна қил!
Инсон ҳамсуҳбат, улфат бўлишни яхши кўрувчи табиатда яратилган. Шу сабабдан киши дўстлашиб суҳбатлашадиган, шодлигу қайғусини бўлишидиган ҳамдарди бўлишини хоҳлайди ва бунга эҳтиёж сезади.
Дўстликнинг болажонларнинг шахсиятларини шаклланишида катта аҳамияти бор. Ота-боболаримизнинг қуйидаги гапи бежиз эмас: “Менга дўстингнинг кимлигини айт, мен сенинг кимлигингни айтаман”.
Бу борада бир шоир шундай дейди:
Демагин: бу кимдир, дўсти ким, дегин,
Зеро, дўсти айтар унинг кимлигин.
Демак, ота-оналар фарзандларини яхши, тоза муҳитга қўйишлари керакки, у яхши инсон бўлиб етишсин. Чунки ўртоқларнинг бир-бирларига ўзини тутишда, юриш-туришда катта таъсири бордир. Шу сабабдан фарзандимизнинг ўртоғини одоб-ахлоқли, диндор бўлиши жуда муҳимдир. Уларнинг ота-оналарини танишимизнинг ўзи фарзандларимизга муносиб дўст бўлишига етарли эмасдир. Балки бу дўстликнинг шаръий алоқаси бўлиши лозим.
Яхши дўстнинг аҳамиятига доир қисса ва амалий мисол:
1. Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Яхши улфат билан ёмон улфатнинг мисоли худди атир сотувчи (аттор) билан (темирчининг) босқонига дам урувчи (темирчи)га ўхшайди. Атир сотувчи ё атиридан сизга ҳадя қилади, ё ундан сотиб оласиз, ёки ҳеч бўлмаса ундан хушбўй ҳид топасиз. Босқонга дам урувчи эса, ё кийимингизни куйдиради, ё эса ундан бадбўй ҳид топасиз”.
2. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам  Салмон билан Абу Дардони бир-бирларига биродар қилиб қўйдилар. Бир куни Салмон Абу Дардонинг зиёратларига келиб, (у зотнинг хотинлари) Умму Дардони эскириб кетган кийимда кўрди. Салмон: “Сенга нима бўлди?”, деганида, Умму Дардо: “Биродаринг Абу Дардонинг дунё билан иши бўлмай қолган”, деди. Кейин Абу Дардо келиб, Салмонга овқат ҳозирлади. Ва: “Сен еявер, мен рўзадорман”, деди. Салмон: “Сен бундан емагунингча мен ҳам емайман”, деганидан кейин, Абу Дардо ҳам ундан еди. Қачонки, кечаси бўлганида Абу Дардо (намоз ўқиш учун) ўринидан турди. Салмон унга: “Ётиб ухлагин”, деди. Абу Дардо ухлади. Сўнгра Абу Дардо яна (намоз ўқиш учун) ўринидан турди. Салмон: “Ухлагин”, деди. Кечанинг охири бўлганида Салмон: “Энди тургин”, деди. Ва икковлари бир бўлиб намоз ўқишди.
Кейин Салмон Абу Дардога: “Албатта сенинг устингда Роббингнинг ҳамда нафсинг ва аҳлингнинг ҳаққи бордир. Сен барчасининг эгасига ўз ҳаққини бергин-да”, деди. Абу Дардо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб, бўлиб ўтган нарсаларни зикр қилганида, у зот: “Салмон тўғри айтибди”, дедилар”.
3. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ шундай марҳамат қилади:
“Олимнинг зиёни ҳамсуҳбатларининг йўқлигидир. Жоҳилнинг зиёни ақлининг калталигидир. Энг зиёнкор эса, нодон билан дўст бўлган кишидир”.
4. Саълукий шундай дейди:
“Одамларни рози қилиш, қилиб бўлмайдиган даражада қийин бўлса, Оллоҳнинг розилигига эришиш, тарк қилиб бўлмайдиган даражада осондир. Биз оғир дамлар учун яқин дўстларга муҳтожмиз”.


* * *

Йигирма учинчи одим
Ўзига ишонадиган бўлсин!
Ота-оналар назорат остида фарзандларини ўз юмушларини ўзлари бажаришларига одатлантириб, ўзларига бўлган ишончни ҳосил қилишларида ёрдам бермоқлари лозим. Бу борадаги йўл қўйиладиган хатолардан бири, ота ёки она фарзандлари уларсиз ҳам ўзлари қила оладиган ҳар бир ишни уларга айтиб туриши, қилиб беришидир. Бунинг бир қанча кўнгилсиз оқибатлари бор, улардан аҳамиятлироқлари қуйидагилар:
1. Эҳтиёжларини бажаришда ота-онага суяниб қолиш.
2. Бу нарса уларнинг ялқов ва тантиқ бўлиб улғайишларига олиб келади. Чунки кўнгиллари нимани тусаса, у нарса машаққатсиз, тер тўкишсиз олдиларида муҳайё бўлиб келган.
3. Бу ҳолат воқеий ҳаётга ҳам тўғри келмайди. Чунки у, ҳаётда жон куйдириб, ғайрат қилмагунича истаган нарсасини қўлга кирита олмайди.
Бу мавзунинг аҳамиятига доир қисса
ва амалий мисол:
1. Зубайр ибн Аввом етим эди, унинг онаси Софийя ўғли Зубайрни қаттиқ урар эди. Софийяга: “Уни ўлдириб қўясанку!”, дейилганда, шундай жавоб берган эди:
Уряпман. Токи, ул бўлмасин бебош,
Ва яна қўшинга бўла олсин бош.
Қиссадан ҳисса: Зубайр ибн Аввомнинг онаси Софийя, ўғлини ўзига ишонадиган ва шижоатли, жасур бўлиб етишиши учун қўлидан келганича ҳаракат қилган.
2. “Муҳожирлар Мадинага келганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдураҳмон ибн Авф билан Саъд ибн Рабиъни ака-ука тутинтирдилар. Саъд Абдураҳмонга: “Мен ансорларнинг бадавлатиман, кел, сенга молимнинг ярмини берай, яна менинг икки аёлим бор, уларни кўр, ёққанини менга айт, уни талоқ қилай, иддаси ўтиб бўлганидан кейин, унга уйланасан”, деди.
Абдураҳмон: “Оллоҳ сенга, аҳлинга ва молинга барака берсин! Менга бозор қаердалигини кўрсатиб қўй!”, деди. Унга Бану Қайнуқоъ бозорини кўрсатиб қўйишди. Абдураҳмон бозордан қайтаркан, фойдасига бир оз пишлоқ ва озгина ёғ олиб қайтди”.  
Қиссадан ҳисса: Абдураҳмон ибн Авф пул топиш, ризқ талаб қилишда ўзига ишонди ва истаган нарсасини қўлга киритди.

* * *

Йигирма тўртинчи одим
Даъватчи қилиб етиштирмоқ
Фарзандимизнинг кўнглига Оллоҳ таолога даъват қилиш руҳини жойлаштирайликки, ўзидан нур ва зиё таратадиган жажжи даъватчи бўлиб етишсин. Нимага ундай бўлмасинки? Зеро порлоқ тарихимизда Оллоҳга даъват қилишда катта рол ўйнаган ёш болаларнинг ёрқин мисоллари етарлича бордир.
Мана ўша ёрқин мисоллардан бири:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин, Мадинада Ислом ёйилди. Уларнинг ичида мушрик ҳолда ўз динида қолганлар ҳам бор эди. Улардан бири Амр ибн Жамуҳ эди. Унинг ўғли Муоз Ақабада қатнашиб, Расулуллоҳга байъат берган эди.
Амр ибн Жамуҳ Бану Саламанинг улуғлари ва аслзодаларидан бири эди. Аслзода¬лар одатига кўра, уйида “Манот” номли ёғочдан ясалган бир бут сақлар ва уни худо билиб, улуғлар ва пок ту¬тарди..!
Бану Салама йигитлари: Муоз ибн Жабал ва Муоз ибн Амр билан бирга мусулмон бўлиб, Ақабада қатнашган бир гуруҳ йигитлар кечаси яширин тарзда Амрнинг ўша бу¬тини олиб, уни Бану Саламанинг ахлат ташланадиган чуқурига юз тубан улоқтирдилар. Тонг отгач, (бутини жойида топмаган) Амр: “Шўрингиз қурсин, илоҳимизга бу кеча ким тажовуз қилди?”, деб, уни излай бошлади.
Бутни топга¬нидан сўнг, уни ювиб, тозалаб, хушбўйлар сурди. Кейин: “Оллоҳга қасамки, ким сенга шундай қилганини билиб қолсам, уни расвосини чиқараман”, деди. Кеч кириб Амр уйқуга кетганида ҳалиги йигит¬лар яна бутни олиб кетиб аввалгидек қилишди...
Бу иш кўп марта такрорланди. Бир куни Амр бути¬ни яна ташланган жойидан чиқарди, ювиб тозалади ва унга хушбўйлар суртди. Сўнгра қиличини олиб келиб, унинг бўйнига осиб: “Оллоҳга қасамки, мен бу ишни ким қилганини билмайман, агар сенда бирор хайр бўлса, ўзингни ҳимоя қил, мана бу қилич сен билан бўлсин”, деди.
Кеч кириб Амр ухлаганидан сўнг, йигитлар яна бутни олдига боришди. Қилични бўйнидан олиб, ўлиб ётган бир итни олиб келиб, унга қўшиб боғлашди, кейин уни Бану Саламанинг ахлат ташланадиган чуқурларидан бирига улоқтиришди.
Амр ибн Жамуҳ тонг отгач, тавоф эта¬диган бутини турган жойида топа олмади. Чиқиб, қидира кетди. Ва ниҳоят уни ўша чуқурда ўлик ит жасадига боғланган, юз тубан ётган ҳолатда топди. Амр бутини бу ҳолда кўриб, кўзи очилди. Қавмидан мусулмон бўлганлар унга Исломни тушунтирдилар ва у Исломни қабул қилди ва яхши бир мусулмон бўлиб ўтди”.

 

* * *

Йигирма бешинчи одим
Болага дин душманларини танитмоқ
Ўғил-қизларимизни ақллари етадиган даражада дин душманлари ва уларнинг кирдикорларидан хабардор қилмоқ муҳим ишлардандир. Бунинг бир қатор фойдалари бор, жумладан:
1-    Ёмонликни ўрганиш билан ундан сақланиш ва узоқ бўлиш;
2-    Болажонлар онгига Оллоҳ учун дўст ва душман тутиш масаласини сингдириш;
3-    Динни ҳимоя қилиш туйғусини ошириш.

 

* * *

Йигирма олтинчи одим
Ноумидлик муваффақиятсизлик келтиради
Ота-оналар ноумидликни дилларига йўл топишига йўл қўймасликлари даркор. Зеро улар, зиммаларига улкан омонат (фарзанд тарбияси)ни олгандирлар. Шу сабабдан сабр-бардошли бўлишлари ва фарзандларини динга хизмат қилишларини ва яратилишларининг асосий ғояси бўлган ёлғиз Оллоҳга ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмасликни рўёбга чиқарадиган тўғри исломий тарбия билан етиштириш йўлида ҳаракат қилишлари керак.
Ҳаёт кўнгилсизликлари-у азоб-уқубат билан тўладир. Абадий роҳат, боқий қароргоҳ — жаннатдадир. Дунё эса, амал қилиш ва имтиҳон диёридир. Бизлар эса, ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот бериладиган диёр бўлмиш Охират диёрига қараб йўлга отланган йўловчимиз, холос. Шундай экан ноумидлик нимаси?
Ноумид бўлмасликка далолат қилувчи
амалий мисол:
Оиша разияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
“Ё Расулуллоҳ, Уҳуд кунидан кўра ҳам оғирроқ кун бошингизга келганми?”, деб сўрадилар. “Қавмингдан жуда кўп ёмонликларга йўлиқдим. Бироқ Ақаба куни улардан етган озор энг қаттиғи бўлганди. Мен (Қурайшдан кўрган кўргуликларимдан кейин Тоифга бориб) Ибн Абдуёлил ибн Абдукулолга мени (ва ҳақ даъвомни ҳимоя қилишини) таклиф қилдим. У эса таклифимни қабул қилмади. Шу алфозда қаттиқ қайғуга чўмганимча, бошим оққан томонга (Макка сари) равона бўлдим. Мен кетиб борардим, бир вақт қарасам Қорнус-Саъалибга етиб қолибман, ўзимга келиб, бошимни кўтарсам, бир булут устимда соя бўлиб турибди. Қарасам, булут ичида (энг улуғ фаришта) Жибрийл турибди. Кейин у зот менга хитоб қилиб: “Албатта, Оллоҳ таоло қавмингизнинг сизга айтган сўзини ва берган раддияларини эшитди. Ҳамда тоғлар фариштасини хизматингизга юборди. Қавмингиз ҳақида нима мақсадингиз бўлса, буюринг, у бажаради”, деди. Кейин тоғ фариштаси мени олдига чақириб, салом берди. Сўнгра у: “Эй Муҳаммад! Сиз нимани хоҳласангиз, амрингизга мунтазирман. Агар хоҳласангиз, икки метин қояни уларнинг устига улоқтираман (улар тоғнинг остида қолиб ҳалок бўлишади), деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Йўқ, ундай қилма!) Балки уларнинг пушти камаридан Оллоҳга бирор нарсани шерик қилмай, якка Унинг ўзига ибодат қилувчи кишилар чиқиб қолиши мумкин”, дедилар”.


* * *

Йигирма еттинчи одим
Сабр-бардошли бўл!
Сабр Қуръонда етмишдан ортиқ ўринда келган. Бу унинг қанчалик муҳим ва улуғ ишлигини кўрсатади. Тарбиядаги қийинчилик ва машаққатларга сабр қилмасдан туриб орзуларга етишиб, мақсадларга эришиб бўлмайди. Зеро тарбия бериш қийинчилик ва муаммолар билан тўлган узун йўлдир. Шундай экан, ота-оналар олдиларидаги вазифанинг оғир ҳамда фақат едириб-ичиришгагина чегараланмаганлиги, балки ундан-да зиёда нарсалар борлигини билишлари лозим. Шу сабабли ота-оналар сабр билан зийнатланишлари ва тарбияда сабрни ўзларига дастур қилиб олишлари лозим. Шунингдек, буни ҳар қачон солиҳ ният билан қилганда савоб олишларини ҳам унутмасинлар.
Сабрнинг аҳамиятига доир амалий мисол:
Урва ибн Зубайр роҳимаҳуллоҳ ўғли Муҳаммад билан (халифа) Валид ибн Абдулмаликнинг ҳузурига келди. Урванинг ўғли Муҳаммад ҳусндор йигит эди. Бир куни у Валиднинг ҳузурига сочи иккита кокил қилинган, безакли, жимжимадор либосда, қўлини сонига урган ҳолда кирди. Шунда Валид: “Қурайшнинг йигитлари мана шундай бўлади”, деди. Ўшанда Муҳаммадга кўз тегди ва Валиднинг ҳузуридан мудраган ҳолда чиқиб, оғилхонага йиқилиб тушди. (Оғилхонадаги) Ҳайвонлар уни шунчалар тепалаб эздики, ҳатто у ўлди.
(Бир муддатдан) Кейин Зубайрнинг оёғи қорасон (гангрена) бўлди. Валид унга табибларни чақиртирди. Табиблар (қорасон теккан оёғи кесилиши керак) агар оёғи кесилмаса, жисмининг қолган жойларига ҳам тарқалиб, ҳалок қилади, дедилар. У оёғини кестиришга рози бўлди. Табиблар оёғини арра билан аралай бошладилар, арра катта болдир суягига тақалган палла Зубайр бошини ёстиққа қўйганича ҳушидан кетди. Бир муддатдан кейин ўзига келди, юзидан тер қуйиларди. У эса тавҳид калимасини сўйлар ва такбир айтарди. Кейин кесилган оёғини қўлига олиб, у ёқдан бу ёққа айлантирди ва “Мени сенга кўтартириб қўйган Зот — Оллоҳга қасамки, мен сен билан на бир ҳаромга, ва на бир гуноҳга, ва на бир Оллоҳ рози бўлмайдиган жойда юрмаганимни Ўзи яхши билади”, деди.
Кейин уни (кесилган оёқни) ювиб, хушбўйлаб, бир парча пахта (ёки ипак) матога кафанлаб, мусулмонларнинг қабристонига кўмишга буюрди.
Урва Валиднинг олдидан чиқиб, Мадинага келганда аҳли оиласи ва дўсту биродарлари унга таъзия билдиришди. У эса “Ҳақиқатан бу сафаримизда жуда ҳолдан тойдик” (Каҳф сураси, 62), дейишдан нарига ўтмади.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ бу қиссани баён қиларкан шуни қўшимча қилади:
“Табиблар Урванинг оёғини кесмоқчи бўлганларида, сенга оғриқни сездирмайдиган бирор нарса ичирайлик, дедилар. У эса “Оллоҳ сабримни синаш учун менга бу балони берди. Энди мен Унинг амрига қарши чиқаманми?”, деб оғриқсизлан-тиришдан воз кечди”.


* * *

Йигирма саккизинчи одим
Маслаҳат қилмоқ
Маслаҳат қилиш фарзанд тарбиясида катта аҳамиятга эгадир. Зеро у тарбиянинг муҳим одимларидан ва асосий тамал тошларидан биридир. Маслаҳат қилишнинг катта фойдалари ва улкан самаралари борки, уни татбиқ қилган киши кўриши мумкин. У бизни кўп муаммолардан халос қилади. Шунинг учун дини ва илмига ишонганимиз ва таълим-тарбия соҳасида мутахассис бўлган билим эгалари билан истишора, яъни маслаҳат қилишимиз лозим.
Ҳасан Басрий (Оллоҳ уни раҳматига олсин):
“Оллоҳга қасамки, маслаҳат қилган қавм, албатта ўзларидагидан афзалроқ бўлган нарсага йўллаб қўйилади, деди. Кейин ушбу оятни тиловат қилди: “Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур” (Шуро: 38).
Маслаҳатлашишнинг аҳамиятига доир амалий қисса ва мисоллар:
1- Ансорлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам келишларидан олдин бир ишни қилмоқчи бўлсалар, ўзаро маслаҳатлашар, сўнгра амалга оширар эдилар. Оллоҳ уларнинг бу ишларини мадҳ этди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу ишларини давом эттиришларига буюрдилар.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Бадр жангидан олдин) одамларга Қурайш ҳақида маълумотларни айтдилар ва улар билан маслаҳат қилдилар. Кейин Абу Бакр (Оллоҳ ундан рози бўлсин) туриб, яхши гапларни айтди. Ундан кейин Умар ибн Хаттоб (Оллоҳ ундан рози бўлсин) туриб, яхши гапларни айтди.
Сўнгра Миқдод ибн Амр туриб шундай деди:
“Эй Оллоҳнинг расули! Оллоҳ бу ҳақида сизни нимани буюрган ва нимани кўрсатган бўлса, ўшани қилинг, биз сиз билан биргамиз. Оллоҳга қасамки, биз сизга Бану Исроил Мусога айтганидек: “Боргин, сен ўзинг ва Роббинг улар билан уришаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб кутамиз” (Моида: 24) демаймиз, балки: “Боринг, сиз ва Роббингиз улар билан урушинглар, биз ҳам сизлар билан бирга урушамиз”, деймиз. Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар сиз бизни Баркил-ғимод га етаклаб борсангиз ҳам, биз сизнинг ортингиздан қолмаймиз”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бу сўзларидан мамнун бўлиб, ҳаққига дуо қилдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Менга фикр билдиринглар, эй инсонлар!”, дея ансорларнинг фикрларини билишни истадилар. Чунки, улар лашкарнинг асосини ташкил этарди. Қолаверса, Ақабада тузилган битимда: “Эй Оллоҳнинг расули! Сиз бизнинг диёримизга келмагунингизча сизни қўриқлай олмаймиз. Бизнинг ёнимизга келсангиз, ўшанда ҳимоямизда бўласиз, сизни хотин бола-чақамизни қўриқлагандек ҳимоя қиламиз”, деган эдилар. (Яъни, бу битим уларга ўз диёрларидан ташқарида жанг қилиш мажбуриятини юкламас эди).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гапларини айтганида Саъд ибн Муоз: “Эй Оллоҳнинг расули, англашимча, сиз бизни назарда тутаётганга ўхшайсиз?”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳа, шундай”, дедилар. Шунда у: “Биз сизга иймон келтирганмиз ва сизни тасдиқлаганмиз”, деди”.  

Йигирма тўққизинчи одим
Истихора қилмоқ
Истихора  қилмоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизга ўргатган йўлланмаларидир.
Жобир ибн Абдуллоҳдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга барча ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сура ўргатганлари каби ўргатар эдилар. Айтардилар:
“Бирортангиз бир иш қилишни дилига тугса, фарз намозидан бошқа икки ракаат (нафл) намоз ўқисинда, сўнгра шундай десин: “Парвардигоро! Мен Сенинг илминг билан Сендан истихора этаман — яхшиликни сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қудрат-қодирлик тилайман. Сендан улуғ фазлинг билан сўрайман. Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳамма нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбларнида билувчидирсан. Парвардигоро, агар мана шу ишни ... (шу ўринда ҳожатининг номини айтади) мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда (ёки яқинимда ва узоғимда, дейди) яхши эканлигини билсанг, мени унга қодир эт ва уни менга осон қил. Сўнг уни менга баракотли эт. Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда (ёки яқинимда ва узоғимда) ёмон эканлигини билсанг, мени ундан узоқлаштир-четлат. Қаерда бўлса ҳам менга яхшиликни насиб эт. Сўнг мени бу яхшилик билан рози қил”.
Оллоҳдан яхшилик тилаган — истихора этган, мўминлар билан маслаҳатлашган ва ўз ишида эҳтиёткорлик қилган ҳеч бир киши афсус-надомат қилмаган. Зеро Оллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 159-оятида шундай дейди:
“Ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга суянинг — таваккал қилинг!”


* * *
 
Ўттизинчи одим
Дуо ва яна дуо
Эй фозил ота! Ва эй меҳрибон она! Фарзандларингизни бу улуғ динга хизмат қилишларига олиб борадиган тўғри тарбия беришингизга муваффақ қилиши учун Оллоҳга тинимсиз дуо қилинг!
Зеро дуо қилишнинг фарзандлар салоҳиятида ва динда мустаҳкам бўлиб етишишларида катта аҳамияти бор. Қанча-қанча дуолар борки, ижобат вақтига тўғри келиб, натижада фарзандлар икки дунё саодатига эришганлар. Ва яна қанча-қанча дуолар борки, фарзандларни тўғри йўлдан оздириб, залолат ва адашишга гирифтор айлаган! Шунинг учун, Оллоҳдан қўрқинг ва яхши дуолар қилинг!
Ва яна шу ўринга қадар ўтилган ҳар бир одимда ҳам Оллоҳга дуо қилишни унутманг.
Дуонинг аҳамиятига доир амалий
 мисол ва қисса:
1- Имом Заҳабий Ҳокимдан ривоят қилади: Ҳофиз Абу Али Нисобурий бизга шайхларидан ривоят қилиб шуни айтиб берганди:
“Ибн Муборак бир сафар “Ийсо” деб номланган кўчанинг бошига тушди. У ўша ерда мажлисда экан Ҳасан ибн Ийсо ўтиб қолди. У чиройли ҳусндор йигит эди. Ибн Муборак у ҳақида сўраганди, унинг насроний эканлигини айтишди. Шунда у: “Оллоҳим, уни Исломга киргиз”, деди. Унинг дуоси ижобат бўлди (яъни бу насроний йигит Исломни қабул қилди)”.
2- Имом Заҳабий ривоят қилади: Абу Яҳё ибн Розий бизга шуни айтиб берди: Али ибн Саид Розийнинг шундай деганини эшитдим:
“Биз Аҳмад ибн Ҳанбал билан (халифа) Мутаваккилнинг эшигига қадар бордик. Аҳмад ибн Ҳанбални махсус эшикдан киргизганларида “Қайтинглар, Оллоҳ сизларга офият-саломатлик берсин”, деди. Ўша кундан кейин ҳеч биримиз касал бўлмадик”.
3- Воқидий айтади:
“Муовия (Оллоҳ ундан рози бўлсин) Уқба ибн Нофиъ бошчилигида ўн минг қўшинни ҳозирлаб сафарбар қилди. Улар Африкани фатҳ қилиб, Қайравонга жойлашдилар. Бироқ у жой йиртқичлару илонларга тўла ноқулай чакалакзордан иборат эди. Уқба бу жойни обод бўлиши учун дуо қилди. Шунда у ерда бирор зарарли нарса қолмади, ҳатто йиртқич ҳайвонлар болаларини кўтарганича у ердан қочдилар”.


* * *
Хотима
“30 одимда фарзанд тарбияси” номли ҳажми кичик, бироқ кенг маъноларни ўз ичига олган рисоланинг ниҳоясида бу ёзганларимни барчасини Оллоҳга йўлиқадиган кунда ҳасанотларимиз мезонида қилишини Оллоҳ азза ва жалладан ўтинаман. У шундай кунки, на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермайди, фақат Оллоҳнинг ҳузурига саломат қалб билан келган кишиларгагина фойда берадиган кундир.
Яна Оллоҳдан фарзандларимизга тарбия беришимизда бизга тўғри йўлни илҳомлантиришини сўрайман.
Бу рисоламда ҳақиқатни кўрсата олган бўлсам, бу фақат Оллоҳдандир. Агар хатога йўл қўйган бўлсам, у мендан ва шайтондандир. Оллоҳ ва Расули бундан покдир. Ва бунинг учун Оллоҳга истиғфор айтаман.
Саййидимиз Муҳаммадга, унинг аҳли оиласи ва саҳобаларига Оллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин.
Эҳтиром ила...
Солим Солиҳ ибн Мозий

Мундарижа
Миннадорчилик    1
Тақдим    3
Муқаддима    4
Биринчи одим    7
Солиҳ ота ва солиҳа она    7
Иккинчи одим    19
Чиройли исм қўймоқ    19
Учинчи одим    23
Зарурий шаръий ишларни ўргатмоқ    23
Тўртинчи одим    24
Ёшлик чоғида таълим беринг!    24
Бешинчи одим    27
Ўрнак-намуна бўлмоқ    27
Олтинчи одим    31
Қўйиб беринг ўйнасин, фақат динига  
фойдали ўйин бўлсин    31
Еттинчи одим    35
Доимо далда бериб, қизиқтирмоқ    35
Саккизинчи одим    38
Болажонларнинг хаёлий тасаввурларини
муносиб томонга йўналтириш    38
Тўққизинчи одим    43
Хатони дарҳол тузатмоқ    43
Ўнинчи одим    47
Болажонларнинг барча саволларига  муносиб
жавоб бермоқ    47
Ўн биринчи одим    49
Болажонларнинг мусобақалашишни  
яхши кўришлари    49
Ўн иккинчи одим    52
Фарзандингиз саховатпеша, ийсор  соҳиби
бўлиб етишсин    52
Ўн учинчи одим    55
 Фарзандингизнинг кийимига эътибор беринг    55
Ўн тўртинчи одим    57
Фарзандингизнинг ҳис-ҳаёжонини  
тартибга солинг    57
Ўн бешинчи одим    60
 Фарзандингизни динни ҳимоя қиладиган
қилиб етиштиринг!    60
Ўн олтинчи одим    63
 Маҳоратли бўлишида ёрдам бермоқ    63
Ўн еттинчи одим    64
Тил бойлигини ошириш    64
Ўн саккизинчи одим    65
Кичик ихтирочи    65
Ўн тўққизинчи одим    67
Болажонларга меҳр ва эътибор бермоқ    67
Йигирманчи одим    70
Ютуқни ҳис эттирмоқ    70
Йигирма биринчи одим    72
Эркин қўймоқ    72
Йигирма иккинчи одим    73
Уни яхши дўстга ошна қил!    73
Йигирма учинчи одим    77
Ўзига ишонадиган бўлсин!    77
Йигирма тўртинчи одим    80
Даъватчи қилиб етиштирмоқ    80
Йигирма бешинчи одим    83
Болага дин душманларини танитмоқ    83
Йигирма олтинчи одим    84
Ноумидлик муваффақиятсизлик келтиради    84
Йигирма еттинчи одим    87
Сабр-бардошли бўл!    87
Йигирма саккизинчи одим    90
Маслаҳат қилмоқ    90
Йигирма тўққизинчи одим    93
Истихора қилмоқ    93
Ўттизинчи одим    95
Дуо ва яна дуо    95
Хотима    98
Мундарижа    99