Бақара сурасининг тафсири (1-74 - оятлар)

Бақара сурасининг 1-74 - оятлари тафсири "Ат-Тафсир ал-Муяссар" - "Қуръоннинг енгил тафсири" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

اسم الكتاب: تفسير سورة البقرة - من الآية 1 إلى الآية 74 -


تأليف: جماعة من العلماء


نبذة مختصرة: تفسير سورة البقرة ( من الآية 1 إلى 74 ) مترجم إلي اللغة الأوزبكية، من كتاب " التفسير الميسر "، وهو تفسير متميز كتبه نخبة من العلماء.

Бақара сурасининг тафсири
(1-74 - оятлар)
«ат-Тафсир ал-Муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي —  Ўзбекча — Uzbek]
Бир гуруҳ сара уламолар тайёрлаган



Таржимон: Исмоил Муҳаммад Яъқуб
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
 
تفسير سورة البقرة
(1-74)
مقتبس من كتاب « التفسير الميسر «
[ الأوزبكي —  Ўзбекча — Uzbek]
إعداد نخبة من العلماء


ترجمة: إسماعيل محمد يعقوب
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

 

2- سورة البقرة
2. «БАҚАРА» СУРАСИ
الم (1)
1. Алиф, лам, мим. Бу ва бошқа баъзи сураларнинг аввалида келадиган шу каби ҳуруфи муқаттаъа-узиқ ҳарфларда Қуръоннинг мўъжиз-барчани ожиз қолдирувчи китоб эканига далил бор. Яъни, Қуръон араблар ишлата-диган айни шу каби ҳарфлардан ташкил топган бўлиб, бу билан мушрикларга, агар қўллардан келса, шунга ўхшаш оятлар олиб келишга чақириқ бўлди, улар эса бунга қодир бўлмадилар. Фасоҳату балоғатнинг чўққисида бўлган араб-ларнинг унга ўхшашини келтиришдан ожиз бўлишлари Қуръоннинг Аллоҳ томонидан келган ваҳий эканига далил бўлди.
 ذَلِكَ الْكِتَابُ لا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ (2)
2. Бу Қуръон Аллоҳ ҳузуридан эканига шак-шубҳа бўлмаган Улуғ Китобдир. Қуръон очиқ-равшан бўлгани туфайли бирон кимса у ҳақда шак-шубҳа қилиши дуруст эмасдир. Фойдали илм ва солиҳ амал билан тақво ҳосил қилувчилар — Аллоҳдан қўрқадиган ва Унинг ҳукмларига эргашадиган кишилар у билан фойдаланадилар.
 الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاة وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ (3)
3. Улар сезгилари ва ақллари идрок қилолмайдиган ғайбга ишонадилар. Зеро, ғайб фақат Аллоҳнинг пайғам-барларга қиладиган ваҳийси (хабари) билангина билинади. Малоикалар, жаннат, дўзах ва бундан бошқа Аллоҳ ёки пайғамбари хабар берган нарсаларни тасдиқлаш ғайбга иймон келтириш сирасига киради.
Иймон — Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхши ва ёмонига иқрор бўлиш ҳамда шу иқрорни сўз билан ва қалб, тил ва аъзолар амали билан тасдиқлашдир.
Улар ғайбга ишониш билан бир қаторда намозларни ўз вақтларида, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳамад соллал-лоҳу алайҳи ва салламга машруъ қилган кўринишда тўғри адо қилишади, Биз уларга ато этган моллардан фарз ва нафл садақаларни чиқаришади.
وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ وَبِالآخرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ (4)
4. Эй Пайғамбар, улар сизга туширилган Қуръонни, сизга туширилган ҳикмат-Суннатни, шунингдек, сиздан олдинги пайғамбарларга туширилган Таврот ва Инжил каби илоҳий китобларнинг ҳаммасини тасдиқлайдиган, ўлгандан кейин қайта тирилиш диёри борлигини ва унда бўладиган ҳисоб-китоб ва жазо-мукофотларни тасдиқлай-диган, дилларида тасдиқлаган нарсани тиллари ва аъзола-рида изҳор қиладиган кишилардир.
Охират кунига бўлган иймон хос зикр қилинди. Сабаби, охиратга бўлган иймон тоатларни қилишга ва ҳаромлардан сақланишга ҳамда нафсни сарҳисоб қилишга кучли боис бўлади.
 أُوْلَئِكَ عَلَى هُدًى مِنْ رَبِّهِمْ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ (5)
5. Мазкур сифатлар эгалари Роббилари тарафидан бўлган нур ёғдусида, ўзларини яратган ва ҳидоят қилган Зотнинг тавфиқи билан юрадилар. Улар ўзлари талаб қилган нарсага эришган ва ўзлари қочган нарсанинг ёмонлигидан нажот топган кишилардир.
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ ءأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لا يُؤْمِنُونَ (6)
6. Роббингиздан сизга туширилган нарсани кибр ва туғён сабабли инкор қилган кимсалар ўз ботилларида маҳкам туришгани учун — хоҳ уларни Аллоҳнинг азобидан қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, баробар — улар асло иймон келтиришмайди.
خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ وَعَلَى سَمْعِهِمْ وَعَلَى أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ (7)
7. Уларга ҳақ равшан бўлганидан сўнг куфр ва саркашлик йўлини тутишгани сабабли Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб, кўзларига парда қоплаб қўйди, уларни ҳидоятга муваффақ қилмади, улар учун жаҳаннамда қаттиқ азоб бордир.
وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الآخِرِ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ (8)
8. Одамлар ичида бир гуруҳи борки, мўминлар билан кофирлар орасида беқарорлик билан иккиланиб юришади. Улар тиллари билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, деб айтадиган, аммо ботинларида иймон келтирмаган ёлғончи мунофиқлардир.
 يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلاَّ أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ (9)
9. Жоҳилликлари сабабли улар тилда иймонни изҳор қилиш ва ичларида куфрни яшириш билан Аллоҳни ва мўминларни алдаяпмиз, деб ўйлашади, ваҳоланки, фақат ўзларини алдашади. Чунки, алдовлари охир-оқибат ўзла-рига зиён келтиради. Ўта жоҳилликларидан ва кўнгиллари бузуқлигидан буни ўзлари сезишмайди.
 فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ فَزَادَهُمْ اللَّهُ مَرَضاً وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ (10)
10. Уларнинг дилларида шак-шубҳа ва фасод бор, улар азоб-уқубат келтирувчи гуноҳларга мубтало бўлишган. Аллоҳ уларнинг шак-шубҳаларини кучайтириб қўйди, ёлғончиликлари ва мунофиқликлари туфайли уларга алам-ли азоб бордир.
 وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لا تُفْسِدُوا فِي الأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ (11)
11. Уларга куфру маъсиятлар, мўминларнинг сирлари-ни ёйиш ва кофирларни дўст тутиш билан Ер юзида бузғун-чилик қилишдан тийилишга насиҳат қилинса, ёлғончилик билан, гапдонлик қилиб: «Фақат бизгина ислоҳчилармиз», дейишади.
أَلا إِنَّهُمْ هُمْ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِنْ لا يَشْعُرُونَ (12)
12. Улар қилаётган ва ислоҳ деб даъво қилишаётган бу иш, аслида, айни фасоддир. Лекин, жоҳилликлари ва қай-сарликлари сабабли ўзлари буни сезмайдилар.
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُوا كَمَا آمَنَ النَّاسُ قَالُوا أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاءُ أَلا إِنَّهُمْ هُمْ السُّفَهَاءُ وَلَكِنْ لا يَعْلَمُونَ (13)
13. Мунофиқларга: «Сизлар ҳам саҳобалар иймон келтирганидек иймон келтиринглар — қалб, тил ва аъзолар билан тасдиқланглар», дейилса, улар тортишиб: «Биз ақли паст ва фикри саёз кимсалар тасдиқ қилганидек тасдиқлаб, ақлсизликда улар билан тенг бўламизми?!», дейишади. Шу боис Аллоҳ таоло уларга раддия бериб: «Огоҳ бўлингки, ақлсизлик фақат уларга хос, улар ўзларининг адашиш ва зиёнкорликда эканларини ҳам билишмайди», деди.
وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آمَنُوا قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُوا إِنَّا مَعَكُمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِئُونَ (14)
14. Мунофиқлар мўминларга йўлиққанда: «Биз ҳам худди сизлар каби Исломни тасдиқладик», дейишади. Улар ҳузуридан кетиб, кофир ва туғёнкор пешволари ёнига боришганида, уларга ўзларининг куфр миллатида эканла-рини, уни тарк қилишмаганини, шунчаки, мўминларни мазахлаб, улар устидан кулиб юришганини таъкидлашади.
اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ (15)
15. Аллоҳ уларни масхара қилади ва яна ҳам кўпроқ адашиб-улоқиб юришлари учун уларнинг муҳлатларини узайтиради ва уларга мўминларни мазах қилишларининг жазосини беради.
أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلالَةَ بِالْهُدَى فَمَا رَبِحَتْ تِجَارَتُهُمْ وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ (16)  
16. Ўша мунофиқлар жонларини ўзлари учун зиёнли бўлган савдога тикиб, иймонни ташлаб, куфрни олдилар. Ва бирон фойда топиш ўрнига, аксинча, ҳидоятни бой бердилар. Бу эса очиқ зиёндир.
مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَاراً فَلَمَّا أَضَاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللَّهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ فِي ظُلُمَاتٍ لا يُبْصِرُونَ (17)
17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларига — ботинда эмас, зоҳирда — иймон келти-риб, кейин кофир бўлиб, ўзлари сезмаган ҳолда залолат зулматларида тентираб юрган, ундан чиқишни умид ҳам қилмайдиган ўша мунофиқларнинг ҳоли зулматли кечадаги бир жамоанинг ҳолига ўхшайдики, улардан бири исиниш ва ёритиш мақсадида катта гулхан ёқди. Гулхан ловуллаб, атрофни ёритиб турганда бирдан ўчиб қолиб, ҳаммаёқни зим-зиё қоронғулик қоплади ва гулхан эгалари қоронғуда ҳеч нарса кўролмай ва йўл тополмай қолдилар.
صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لا يَرْجِعُونَ (18)
18. Улар ҳақни онгли равишда эшитишдан кар, уни сўзлашдан соқов, ҳидоят нурини кўришдан кўрдирлар. Шунинг учун ўзлари тарк қилган ва залолатга алмаштириб юборган иймонга қайтолмайдилар.
أَوْ كَصَيِّبٍ مِنْ السَّمَاءِ فِيهِ ظُلُمَاتٌ وَرَعْدٌ وَبَرْقٌ يَجْعَلُونَ أَصَابِعَهُمْ فِي آذَانِهِمْ مِنْ الصَّوَاعِقِ حَذَرَ الْمَوْتِ وَاللَّهُ مُحِيطٌ بِالْكَافِرِينَ (19)
19. Ёки мунофиқларнинг яна бир гуруҳи борки, баъзан уларга ҳақиқат зоҳир бўлади, баъзида эса у ҳақда шак-шубҳа қиладилар. Ўшаларнинг ҳоли дашти биёбонда бораётган пайтларида устларига кучли жала қуйиб юборган бир жамоанинг ҳолига ўхшайдики, атрофни қат-қат зулматлар қоплагани, момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақиши ва оловли яшинлар даҳшатидан ўзларини йўқотиб, ўлимдан қўрққанларидан бармоқларини қулоқларига тиқиб оладилар. Аллоҳ таоло кофирларни қамраб олувчидир, улар Ундан қочиб қутулолмайдилар ва Уни ожиз қолдирол-майдилар.
يَكَادُ الْبَرْقُ يَخْطَفُ أَبْصَارَهُمْ كُلَّمَا أَضَاءَ لَهُمْ مَشَوْا فِيهِ وَإِذَا أَظْلَمَ عَلَيْهِمْ قَامُوا وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لَذَهَبَ بِسَمْعِهِمْ وَأَبْصَارِهِمْ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (20)
20. Чақмоқнинг кучли нури уларнинг кўзларини кўр қилай дейди. Шу ҳолда, улар чақмоқ чаққан пайт унинг ёруғида йўл юриб олишади, чақмоқ тиниб, атрофни зулмат қоплагач, йўл тополмай, жойларида туриб қолишади. Аллоҳ уларга муҳлат бериб қўймаганида эди, қулоқларини кар ва кўзларини кўр қилиб қўйган бўлар эди. У бунга ҳар вақт қодирдир, зеро У ҳамма нарсага қодир Зотдир.
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمْ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (21)
21. Эй инсонлар, сизларни Ўз неъматлари билан тарбият қилган Роббингизга ибодат қилинглар, Ундан қўрқинглар, Унинг динига қарши чиқманглар! Дарҳақиқат, У сизларни ҳам, сизлардан илгаригиларни ҳам Ўзи улардан рози бўлган ва улар ҳам Ундан рози бўлган тақводорлардан бўлишингиз учун яратган.
الَّذِي جَعَلَ لَكُمْ الأَرْضَ فِرَاشاً وَالسَّمَاءَ بِنَاءً وَأَنْزَلَ مِنْ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجَ بِهِ مِنْ الثَّمَرَاتِ رِزْقاً لَكُمْ فَلا تَجْعَلُوا لِلَّهِ أَندَاداً وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (22)
22. Роббингиз осон-қулай ҳаёт кечиришингиз учун сизларга ерни тўшама, осмонни эса мустаҳкам бино қилди, булутлардан ёмғир ёғдириб, у билан турли мевалар ва анвои хил набототларни сизларга ризқ қилиб чиқариб қўйди. Энди сизлар Аллоҳнинг яратиш ва ризқ беришда ягоналигини, ибодат қилинишга Унинг Ўзигина лойиқ-лигини билатуриб, ибодатда Унга шериклар қилманглар!
وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ (23)
23. Агар сизлар — эй саркаш кофирлар — Биз бандамиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган Қуръон ҳақида шак-шубҳада бўлсангиз ва унинг Аллоҳ ҳузуридан эмаслигини даъво қилсангиз, у ҳолда Қуръон сурасига ўхшаш биргина сура келтиринглар ва агар даъволарингиз рост бўлса, бу иш қўлидан келадиган барча кўмакчиларингизни ёрдамга чақиринглар!.
فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ (24)
24. Агар ҳозир бундай қилолмасангиз — кейин ҳам ҳаргиз қилолмайсизлар — у ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш ва Аллоҳ таолога итоат қилиш билан дўзах ўтидан сақланинглар! Бу ўтнинг ўтинлари одамлар ва тошлар бўлиб, Аллоҳга ва пайғам-барларига кофир бўлганлар учун ҳозирлаб қўйилган.
وَبَشِّرْ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقاً قَالُوا هَذَا الَّذِي رُزِقْنَا مِنْ قَبْلُ وَأُتُوا بِهِ مُتَشَابِهاً وَلَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (25)
25. Эй Пайғамбар, иймон ва солиҳ амаллар эгаларига уларнинг дилларини қувончга тўлдирувчи хушхабар берингки, охиратда улар учун ғоят гўзал боғлар бор, улар ичидаги баланд қасрлар ва серсоя дарахтлар остидан анҳорлар оқиб туради. Ҳар сафар Аллоҳ таоло уларни ўша боғларнинг меваларидан бирон лаззатли мева билан ризқлантирса, бу хил мева билан бундан олдин ҳам ризқланган эдик-ку, дейишади. Аммо, унинг мазасини тотиб кўришгач, ранг, шакл ва кўринишда аввалги мевага ўхшагани ҳолда, таъм ва лаззатда бутунлай бошқа, янги бир мева эканини билишади. Улар учун жаннатларда бавл ва ҳайз каби ҳиссий ҳамда ёлғон ва бадхулқлик каби маънавий нопокликлардан тамоман покиза жуфтлар бор. Улар жаннат неъматларига мангу ғарқ бўлиб яшайдилар, ўлмайдилар, ундан чиқарилмайдилар.
إِنَّ اللَّهَ لا يَسْتَحْيِي أَنْ يَضْرِبَ مَثَلاً مَا بَعُوضَةً فَمَا فَوْقَهَا فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا فَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّهِمْ وَأَمَّا الَّذِينَ كَفَرُوا فَيَقُولُونَ مَاذَا أَرَادَ اللَّهُ بِهَذَا مَثَلاً يُضِلُّ بِهِ كَثِيراً وَيَهْدِي بِهِ كَثِيراً وَمَا يُضِلُّ بِهِ إِلاَّ الْفَاسِقِينَ (26)
26. Аллоҳ таоло ҳақдан бирон нарсани, хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, ҳатто Аллоҳдан бошқа ҳар қандай маъбуд-нинг ожизлигига масал қилиб келтиргани каби пашша ва чивиндек энг ҳақир нарсани-да зарбулмасал қилиб келтиришдан уялмайди. Мўминлар Аллоҳ Ўзининг катта-ю кичик махлуқотини зарбулмасал қилиши остидаги ҳикмат-ни биладилар. Аммо, кофирлар: «Аллоҳ бу ҳақир ҳашоротларни масал қилиш билан нима демоқчи ўзи?!», дейишади. Аллоҳ уларга жавоб берадики, бундан мурод имтиҳон ва мўминни кофирдан ажратишдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу масал билан кўп кимсаларни — уни мазахлашгани учун — ҳақдан буриб қўяди, бошқа кўп кишиларни эса иймон ва ҳидоятга яна-да муваффақ қилади. Аллоҳ таоло бирон кимсага зулм қилмайди. Зеро, У фақат Ўз тоатидан чиққанларнигина ҳақдан буриб қўяди.
الَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهْدَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مِيثَاقِهِ وَيَقْطَعُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي الأَرْضِ أُوْلَئِكَ هُمْ الْخَاسِرُونَ (27)
27. Пайғамбарлар юбориш ва китоблар тушириш билан уни қувватлаган тавҳид ва тоат борасида улардан олган Аллоҳнинг аҳдини бузадиган, қариндошлик алоқаларини узиш ва ерда фасод ёйиш каби Аллоҳнинг динига хилоф ишларни қиладиган кишилар — ўшалар дунё ва охиратда ҳақиқий зиёнкорлардир.
كَيْفَ تَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَكُنتُمْ أَمْوَاتاً فَأَحْيَاكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (28)
28. Эй мушриклар, қандай қилиб Аллоҳнинг ягона ҳақ илоҳлигини инкор қиласиз ва ибодатда бошқаларни Унга шерик қиласиз, ваҳоланки, ўз вужудингизда бунга қатъий далил-ҳужжатлар бор?! Ахир сизлар жонсиз эдингиз, У сизларни пайдо қилди ва жон ато этди, кейин Ўзи сизларга белгилаб қўйган ҳаётни яшаб ўтганингиздан сўнг У сизларни вафот эттиради, сўнг қайта тирилиш кунида У сизларни яна ҳаётга қайтаради, сўнг ҳисоб-китоб қилиниш ва жазо-мукофот олиш учун Унинг ҳузурига қайтариласиз!
هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُمْ مَا فِي الأَرْضِ جَمِيعاً ثُمَّ اسْتَوَى إِلَى السَّمَاءِ فَسَوَّاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ (29)
29. Ягона Аллоҳнинг Ўзигина Ердаги сизлар фойдаланадиган неъматларнинг барчасини сизлар учун яратди, сўнг осмонларни яратишга қасд қилиб, уларни етти осмон қилиб ростлади. У ҳамма нарсани билувчи Зотдир, Унинг — субҳанаҳу ва таоло — илми бутун махлуқотини қамраб олган.
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الأَرْضِ خَلِيفَةً قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَنْ يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لا تَعْلَمُونَ (30)
30. Эй Пайғамбар, одамларга айтингки, Роббингиз фаришталарга: «Мен Ерда, уни обод қилишлари учун бир-бирига ўринбосар бўлиб ҳаётга келадиган қавмни (Одам ва унинг зурриётини қилмоқчиман», деганида улар: «Эй Роббимиз, уларни яратишинг остидаги ҳикматни бизларга билдиргил, ҳолбуки, Ерда бузғунчилик қилиш ва зулму тажовуз билан қон тўкиш уларнинг белгиларидан бўлса, биз эса Сенинг амрингга тўла бўйсинувчимиз, Сени Ўз мақтовинг ва буюклигингга лойиқ бўлганидек поклаймиз, барча комиллик ва улуғлик сифатлари билан Сени улуғлаймиз», дедилар. Аллоҳ уларга: «Уларни яратиш остидаги сизлар билмайдиган етук ҳикматларни Ўзим биламан», деди.
وَعَلَّمَ آدَمَ الأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلائِكَةِ فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلاء إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ (31)
31. Одам алайҳиссаломнинг фазлини кўрсатиб қўйиш учун Аллоҳ таоло унга барча нарсаларнинг номини билдир-ди, сўнг ўша ном эгаларини фаришталарга рўпара қилиб: «Ерда халифа қилинишга улардан (одамлардан) кўра биз ҳақлироқмиз, деган даъвонгизда ростгўй бўлсангиз, мана бу мавжудотларнинг номларини айтиб беринг-чи», деди.
قَالُوا سُبْحَانَكَ لا عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ (32)

32. Фаришталар: «Сени поклаймиз эй Роббимиз, бизда Ўзинг билдирганингдан бошқа илм йўқ. Албатта, ёлғиз Ўзинг барча махлуқотинг ҳолини яхши билувчи ва тадби-рингда ҳаким Зотсан», дедилар.
 قَالَ يَا آدَمُ أَنْبِئْهُمْ بِأَسْمَائِهِمْ فَلَمَّا أَنْبَأَهُمْ بِأَسْمَائِهِمْ قَالَ أَلَمْ أَقُلْ لَكُمْ إِنِّي أَعْلَمُ غَيْبَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَأَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ (33)
33. Аллоҳ деди: «Эй Одам, фаришталарга улар билмаган мана бу нарсаларнинг номларини айтиб бер». Одам уларга айтиб бергач, Аллоҳ фаришталарга деди: «Мен сизларга айтдим-ку, осмонлару ерда сизларга махфий бўлган барча нарсани биламан, сизлар ошкор қилган ва яширган нарсаларни ҳам биламан».
وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلائِكَةِ اسْجُدُوا لآدَمَ فَسَجَدُوا إِلاَّ إِبْلِيسَ أَبَى وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنْ الْكَافِرِينَ (34)
34. Эй Пайғамбар, сиз одамларга Аллоҳ Одамни иззат-икром қилганини айтиб беринг, ўшанда Аллоҳ фаришта-ларга: «Одамга эҳтиром кўрсатиб ва фазлини изҳор қилиб, сажда қилинглар!», деганида ҳаммалари итоат қилдилар, фақат Иблис кибр ва ҳасад туфайли саждадан бош тортиб, Аллоҳни инкор қилувчи ва Унинг амрига итоатсиз бўлди.
وَقُلْنَا يَا آدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلا مِنْهَا رَغَداً حَيْثُ شِئْتُمَا وَلا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنْ الظَّالِمِينَ (35)
35. Аллоҳ деди: «Эй Одам, жуфтинг Ҳавво билан бирга жаннатни маскан тутинглар, унда истаган жойингизда, истаганингизча меваларидан еб ҳузурланинглар, фақат мана бу дарахтга яқинлашманглар, акс ҳолда гуноҳга ботиб, Аллоҳнинг амрига тажовуз қилувчилардан бўлиб қоласиз».
فَأَزَلَّهُمَا الشَّيْطَانُ عَنْهَا فَأَخْرَجَهُمَا مِمَّا كَانَا فِيهِ وَقُلْنَا اهْبِطُوا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ وَلَكُمْ فِي الأَرْضِ مُسْتَقَرٌّ وَمَتَاعٌ إِلَى حِينٍ (36)
36. Шайтон уларни гуноҳга туширди: уларга васваса қилиб, ўша дарахт мевасидан тоттирди ва икковларини жаннат ва унинг неъматларидан чиқарилишларига сабабчи бўлди. Аллоҳ уларга: «Бир-бирингизга — яъни, Одам ва Ҳавво шайтонга — душман бўлган ҳолда ерга тушинглар, сизлар учун ерда ўрнашиб яшаш ва ажалларингиз етгунича ундаги нарсалардан фойдаланиш имкони бор», деди.
فَتَلَقَّى آدَمُ مِنْ رَبِّهِ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (37)
37. Сўнг Одам Аллоҳ унга илҳом қилган тавба ва истиғфор калималарини қабул қилиб олди, улар Аллоҳ таолонинг: «Эй Роббимиз, биз ўз жонимизга зулм қилдик, агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва раҳм қилмасанг, аниқ зиёнкорлардан бўлиб қоламиз» (Аъроф: 23) деган сўзлари эди. Сўнг Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди ва гуноҳини кечирди. Зотан, У тавба қилган бандаларининг тавбаларини чексиз қабул қилувчи, уларга меҳрибон Зотдир.
قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَمِيعاً فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ فَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (38)
38. Аллоҳ уларга деди: «Барчангиз жаннатдан тушинг, сизларга ва ортингиздан келувчи зурриётингизга Менинг ҳузуримдан ҳаққа йўлловчи ҳидоят келгай. Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, улар учун ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар бўлмас, улар қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмаслар».
وَالَّذِينَ كَفَرُوا وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (39)
39. Кофир бўлган ва Бизнинг тиловат қилинадиган оятларимизни ва тавҳидимизга далил бўлувчи оят-аломат-ларимизни ёлғон санаган кимсалар — ана ўшалар абадул-абад дўзахда қолгайлар ва ундан ҳеч қачон чиқарилма-гайлар.
يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِي الَّتِي أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَأَوْفُوا بِعَهْدِي أُوفِ بِعَهْدِكُمْ وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ (40)
40. Эй Яъқуб авлоди (Бани Исроил), сизларга инъом этган кўпдан-кўп неъматларимни ёдга олинглар ва Менга шукр қилинглар! Менинг китобларимга ва барча пайғам-барларимга иймон келтиришингиз ва шариатимга амал қилишингиз ҳақидаги аҳдимга-амримга тўла амал қилинг-лар! Шундай қилсангиз, Мен ҳам сизларга ваъда қилганим — бу дунёдаги раҳмат ва охиратдаги нажотни тўла-тўкис ато этаман. Фақат Мендангина қўрқинглар! Аҳдни бузсанг-лар ва Менга кофир бўлсанглар, азобимдан огоҳ бўлинглар!
وَآمِنُوا بِمَا أَنزَلْتُ مُصَدِّقاً لِمَا مَعَكُمْ وَلا تَكُونُوا أَوَّلَ كَافِرٍ بِهِ وَلا تَشْتَرُوا بِآيَاتِي ثَمَناً قَلِيلاً وَإِيَّايَ فَاتَّقُونِ (41)
41. Эй Бани Исроил, пайғамбарим ва элчим Муҳаммад-га нозил қилганим, саҳиҳ (бузилмаган шаклдаги) Тавротдан ўзингиз билган нарсаларга мувофиқ ҳолдаги Қуръонга иймон келтиринглар, аҳли китоблар ичидан унга кофир бўладиган дастлабки гуруҳ бўлманглар! Менинг оятларим-ни қийматсиз ўткинчи дунё матоларига алмаштирманглар, фақат Менга тоат-ибодат қилинглар ва Менга осий бўлиш-ни бас қилинглар!
وَلا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (42)
42. Мен сизларга баён қилган ҳақни ўзингиз тўқиб чиқарган ботилга аралаштирманглар, китобларингизда мавжуд бўлган, Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари борасидаги очиқ ҳақиқатни беркитманглар, сизлар уни қўлларингизда бўлган китоблардаги битиклардан ўқиб, билиб турибсиз.
وَأَقِيمُوا الصَّلاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ (43)
43. Намозни Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб бергани-дек тўғри кўринишда адо этиш, фарз закотни машруъ кўринишда ўташ, унинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматидан рукуъ қилувчилар билан бирга бўлиш билан Ислом динига кирингиз!
أَتَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبِرِّ وَتَنسَوْنَ أَنفُسَكُمْ وَأَنْتُمْ تَتْلُونَ الْكِتَابَ أَفَلا تَعْقِلُونَ (44)
44. Сизларнинг ҳолингиз ва олимларингиз ҳоли нақа-дар қабиҳки, одамларни яхшиликларга чорлаб, ўзингизни унутасиз, ўзингизни энг буюк яхшиликка — Исломга чорламайсиз! Ҳолбуки, сизлар Таврот ўқийсиз, унда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ва у зотга иймон келтириш вожиблиги битилган! Ақлингизни тўғри ишлатсангиз бўлмайдими?!
 وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلاةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلاَّ عَلَى الْخَاشِعِينَ (45) الَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلاقُو رَبِّهِمْ وَأَنَّهُمْ إِلَيْهِ رَاجِعُونَ (46)
45, 46. Барча ишларингизда сабрнинг ҳамма турлари билан, шунингдек намоз билан мадад сўранглар! Албатта, намоз ўқиш Аллоҳдан қўрқадиган, Унинг ҳузуридаги ажру-савобларни умид қиладиган, ўлгандан сўнг албатта Роббиларига йўлиқишларига ва қиёмат куни ҳисоб-китоб учун Унинг ҳузурига қайтишларига ишонадиган ўзларини ҳокисор тутувчи зотлардан бошқаларга оғирдир.
يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِي الَّتِي أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَأَنِّي فَضَّلْتُكُمْ عَلَى الْعَالَمِينَ (47)
47. Эй Яъқуб авлоди, сизларга берган кўплаб неъмат-ларимни эсланглар ва уларнинг шукрини адо этинглар, ўз даврингизда кўплаб пайғамбарлар ва Тавроту Инжил каби китоблар билан сизларни бутун олам аҳлидан афзал қилганимни эсланглар!
وَاتَّقُوا يَوْماً لا تَجْزِي نَفْسٌ عَنْ نَفْسٍ شَيْئاً وَلا يُقْبَلُ مِنْهَا شَفَاعَةٌ وَلا يُؤْخَذُ مِنْهَا عَدْلٌ وَلا هُمْ يُنصَرُونَ (48)
48. Биров бировнинг бирон ҳожатига ярамайдиган, Аллоҳ кофирлар ҳақида ҳеч кимнинг шафоатини-восита-чилигини қабул қилмайдиган, улардан Ер юзининг бутун бойлиги миқдорича бўлса-да, бирон тўлов-бадални қабул қилмайдиган, уларга ёрдам бериш ва азобдан қутқариб олиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган кундан — Қиёмат кунидан қўрқинглар!
وَإِذْ نَجَّيْنَاكُمْ مِنْ آلِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُوءَ الْعَذَابِ يُذَبِّحُونَ أَبْنَاءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَاءَكُمْ وَفِي ذَلِكُمْ بَلاءٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَظِيمٌ (49)
49. Сизларни Фиръавн ва унинг одамларидан қутқарган пайтимизда ато этган неъматимизни эсланглар. Ўшанда улар сизларга жуда қаттиқ азоблар тоттираётган, ўғилла-рингизни бирма-бир тиғдан ўтказиб, қизларингизни хорлик ва чўрилик учун тирик қолдираётган эди. Буларнинг барида сизлар учун Роббингиз тарафидан имтиҳон, сизларни ундан қутқаришида эса барча асрларда, барча авлодларингиз томонидан Аллоҳ таолога шукроналик бажо келтиришни вожиб қиладиган улкан неъмат бордир.
وَإِذْ فَرَقْنَا بِكُمْ الْبَحْرَ فَأَنْجَيْنَاكُمْ وَأَغْرَقْنَا آلَ فِرْعَوْنَ وَأَنْتُمْ تَنظُرُونَ (50)
50. Биз сизлар учун денгизни ўртасидан бўлиб, унда қуп-қуруқ йўллар қилган ва сизлар ундан ўтиб олган, сизларни Фиръавн ва унинг қўшинидан ҳамда сувга чўкиб ҳалок бўлишдан қутқарган пайтимиздаги неъматимизни эсга олинглар! Ўшанда Фиръавн ва унинг қўшини сизлар юриб ўтган йўлга кирганларида Биз уларни сизларнинг кўз олдингизда ҳалок қилдик.
وَإِذْ وَاعَدْنَا مُوسَى أَرْبَعِينَ لَيْلَةً ثُمَّ اتَّخَذْتُمْ الْعِجْلَ مِنْ بَعْدِهِ وَأَنْتُمْ ظَالِمُونَ (51)
51. Сизларга ҳидоят ва нур бўлиши учун Тавротни нозил қилишга Мусо билан қирқ кечага ваъдалашган пайтимиздаги неъматимизни эсланглар! Ўшанда сизлар Мусонинг шу озгина муддат ораларингизда йўқлигидан фойдаланиб, ўз қўлларингиз билан ясаган бузоқни Аллоҳнинг ўрнига ўзингизга маъбуд қилиб олдингиз — бу эса энг ёмон куфрдир — ва сизлар бузоқни олиҳа қилиб олиш билан (ўзингизга) зулм қилувчи бўлдингиз.
ثُمَّ عَفَوْنَا عَنْكُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (52)
52. Сўнг шояд фазлу неъматлари учун Аллоҳга шукр қиларсизлар ва куфру туғёнда давом этмассизлар деб, Мусо қайтиб келганидан кейин сизларнинг бу қабиҳ қилмишин-гизни кечирдик ва тавбаларингизни қабул қилдик.
وَإِذْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَالْفُرْقَانَ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (53)
53. Залолатдан ҳаққа йўлланишларингиз учун ҳақ билан ботил ўртасини ажратувчи Китобни — Тавротни — Мусога берган пайтимиздаги сизларга бўлган неъматимиз-ни эсланглар.
وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ يَا قَوْمِ إِنَّكُمْ ظَلَمْتُمْ أَنفُسَكُمْ بِاتِّخَاذِكُمْ الْعِجْلَ فَتُوبُوا إِلَى بَارِئِكُمْ فَاقْتُلُوا أَنفُسَكُمْ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ عِنْدَ بَارِئِكُمْ فَتَابَ عَلَيْكُمْ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (54)
54. Мусо қавмига: «Сизлар бузоқни илоҳ қилиб олиш билан ўзингизга зулм қилдингиз, энди бир-бирингизни қатл қилиш билан Яратувчингизга тавба қилинглар, Яратувчин-гиз наздида шундай қилишингиз абадий дўзахда қолишин-гиздан кўра яхшироқдир», деган пайтидаги неъматимизни эсланглар! Ўшанда сизлар бу буйруққа бўйсундингиз, Аллоҳ марҳамат қилиб, тавбаларингизни қабул қилди. Зотан, У тавба қилган бандаларининг тавбаларини чексиз қабул қилувчи, уларга меҳрибон Зотдир.
وَإِذْ قُلْتُمْ يَا مُوسَى لَنْ نُؤْمِنَ لَكَ حَتَّى نَرَى اللَّهَ جَهْرَةً فَأَخَذَتْكُمْ الصَّاعِقَةُ وَأَنْتُمْ تَنظُرُونَ (55)
55. Эсланглар, сизлар: «Эй Мусо, то Аллоҳни ўз кўзимиз билан кўрмагунимизча сендан эшитаётганимиз сўзлар Аллоҳнинг каломи эканига асло ишонмаймиз», дедингиз. Шунда кўз ўнгингизда осмондан ўт (чақмоқ) тушиб, гуноҳларингиз ва Аллоҳга нисбатан одобсизларча журъатингиз сабабли сизларни ҳалок қилди.
ثُمَّ بَعَثْنَاكُمْ مِنْ بَعْدِ مَوْتِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (56)
56. Яшин билан ҳалок бўлганингиздан сўнг сизларни Аллоҳнинг неъматига шукр қилишингиз учун қайта тирилтирдик.
Бу ўлим улар учун жазо бўлди, сўнг Аллоҳ таоло уларни ажалларини тўла қилишлари — яъни, ўзларига белгилаб қўйилган умрларини охиригача яшашлари учун қайта тирилтирди.
وَظَلَّلْنَا عَلَيْكُمْ الْغَمَامَ وَأَنزَلْنَا عَلَيْكُمْ الْمَنَّ وَالسَّلْوَى كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَمَا ظَلَمُونَا وَلَكِنْ كَانُوا أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ (57)
57. Ерда сарсон-саргардон бўлиб юрган пайтларингизда сизларга ато этган неъматимизни эсланг-лар, ўшанда булутни сизларга қуёш тиғидан сақловчи соябон қилдик, сизларга «манн» — таъми асалдек, елимси-мон ширинлик ва «салва» — беданасимон қушларни тушириб бердик, сизларга: «Биз сизларга ризқ қилиб берган покиза егуликлардан енглар ва динингизга хилоф иш қилманглар!», дедик, бироқ сизлар бу буйруғимизга амал қилмадингиз. Улар неъматларга ношукурчилик қилишлари билан бизга зулм қилишмади, балки ўзларига зулм қилишарди, чунки зулмнинг оқибати ўзларига қайтувчи-дир.
وَإِذْ قُلْنَا ادْخُلُوا هَذِهِ الْقَرْيَةَ فَكُلُوا مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ رَغَداً وَادْخُلُوا الْبَابَ سُجَّداً وَقُولُوا حِطَّةٌ نَغْفِرْ لَكُمْ خَطَايَاكُمْ وَسَنَزِيدُ الْمُحْسِنِينَ (58)
58. Сизларга: «Байтул Мақдис (Қуддус) шаҳрига киринглар, унинг пок егуликларидан истаган жойингизда истаганингизча тановул қилинглар, шаҳар дарвозасидан кираётган пайтингизда Аллоҳга эгилиб, ҳокисорлик билан: «Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ўчиргин», денглар, шунда дуоларингизни ижобат қиламиз ва сизларни афв қилиб, гуноҳларингизни яширамиз, Биз муҳсинларга амал-лари сабабли зиёда ажру савоблар ато этамиз», деган пайтимиздаги неъматимизни эсланглар.
فَبَدَّلَ الَّذِينَ ظَلَمُوا قَوْلاً غَيْرَ الَّذِي قِيلَ لَهُمْ فَأَنزَلْنَا عَلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا رِجْزاً مِنْ السَّمَاءِ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ (59)
59. Бани Исроил ичидаги адашган зулмкор кимсалар Аллоҳнинг сўзини (қасддан бошқа сўзга) алмаштиришди, сўзда ҳам, амалда ҳам тескари иш қилиб, шаҳарга кетларида сурилган ҳолда киришди, («ҳитто» — гуноҳ-ларимизни кечир, деган сўз ўрнига) «ҳабба фий шаъра» (арпа ичидаги бир дона буғдой) дейишди ва Аллоҳнинг динини мазах қилишди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло саркаш-ликлари ва Аллоҳнинг тоатидан чиққанлари сабабли улар устига осмондан азоб туширди.
وَإِذْ اسْتَسْقَى مُوسَى لِقَوْمِهِ فَقُلْنَا اضْرِبْ بِعَصَاكَ الْحَجَرَ فَانفَجَرَتْ مِنْهُ اثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْناً قَدْ عَلِمَ كُلُّ أُنَاسٍ مَشْرَبَهُمْ كُلُوا وَاشْرَبُوا مِنْ رِزْقِ اللَّهِ وَلا تَعْثَوْا فِي الأَرْضِ مُفْسِدِينَ (60)
60. Саҳрода ташналик ҳолида эканингизда, Мусо Бизга илтижо қилиб, қавмига сув сўраган пайтида сизларга ато этган неъматимизни эсланглар. Биз унга: «Асоингни тошга ургин», дедик. У асосини тошга ургач, ундан қабилалар сонича — ўн иккита чашма отилиб чиқди. Талашиб-тортишмасликлари учун ҳар бир қабилага ўзига хосланган чашмани билдирилди. Биз уларга: «Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрманглар!», дедик.
وَإِذْ قُلْتُمْ يَا مُوسَى لَنْ نَصْبِرَ عَلَى طَعَامٍ وَاحِدٍ فَادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُخْرِجْ لَنَا مِمَّا تُنْبِتُ الأَرْضُ مِنْ بَقْلِهَا وَقِثَّائِهَا وَفُومِهَا وَعَدَسِهَا وَبَصَلِهَا قَالَ أَتَسْتَبْدِلُونَ الَّذِي هُوَ أَدْنَى بِالَّذِي هُوَ خَيْرٌ اهْبِطُوا مِصْراً فَإِنَّ لَكُمْ مَا سَأَلْتُمْ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمْ الذِّلَّةُ وَالْمَسْكَنَةُ وَبَاءُوا بِغَضَبٍ مِنْ اللَّهِ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانُوا يَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَيَقْتُلُونَ النَّبِيِّينَ بِغَيْرِ الْحَقِّ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ (61)
61. Эсланглар, сизларга ширин ҳолва ва лаззатли қуш гўштини туширганимизда сизлар одатдагидек, яна неъматга ношукурлик қилдинглар, давомий бир хил емишдан зерикиб, малолланиб: «Эй Мусо, биз кунлаб ўзгармас бир хил таомга асло чидай олмаймиз, биз учун Роббингга дуо қил, У бизга ерда ўсадиган сабзавот ва кўкатлардан, бодринг ва саримсоқдан, ейиладиган дон-дунлардан, адас (ясмиқ) ва пиёзлардан чиқариб берсин», дединглар. Мусо бу талабларни ёқтирмасдан: «Аллоҳ сизларга ихтиёр этган фойдали ризқни тарк қилиб, шу қадри паст нарсаларни талаб қиласизларми?! Истаган шаҳарга тушинглар, нафсингиз тилаган нарсаларни дала ва бозорларда мўл-кўл топасизлар», деди. Тушиб боришгач, ҳар бир ўринда Аллоҳнинг улар учун танлагани ўрнига ўз хоҳиш-истакларини муқаддам қўйишлари ўзларига ҳам билинди. Шунинг учун ҳам доимий хорлик ва тубанлик сифати уларга ёпишди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиришгани, Аллоҳнинг оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни зулму тажовуз билан ўлдиришлари сабабли улар Аллоҳ-нинг ғазабига дучор бўлган ҳолда ортга қайтишди. Бу эса осийликлари ва Роббиларига нисбатан ҳаддиларидан ошишлари сабабли бўлди.
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَادُوا وَالنَّصَارَى وَالصَّابِئِينَ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَعَمِلَ صَالِحاً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (62)
62. Аллоҳни ва Унинг пайғамбарларини тасдиқ қилувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи ушбу умматдан бўлган мўминлар, шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлишларидан илгари яшаган яҳудий, насроний ва собиълардан (бирон муайян динга эргашмаган, табиий фитрат устида қолган қавмлардан) иборат ўтмиш халқлар — ана ўшалар ҳаммаси агар Аллоҳни ҳамда қайта тирилиш ва жазо кунини чин дилдан тасдиқласалар, Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилсалар, уларнинг ажру савоблари Роббилари ҳузурида собитдир. Уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқдир, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар. Аммо, бутун инсониятга энг сўнгги пайғамбар бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларидан кейин Аллоҳ таоло у зот олиб келган диндан — Исломдан бошқа бирон динни ҳеч кимдан қабул қилмайди.
وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمْ الطُّورَ خُذُوا مَا آتَيْنَاكُمْ بِقُوَّةٍ وَاذْكُرُوا مَا فِيهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (63)
63. Эй Бани Исроил, Биз сизлардан Аллоҳга иймон келтириш ва ибодатда Уни ёлғизлашга қатъий аҳдни олган ва устингизда Тур тоғини кўтариб: «Биз сизларга берган китобни жиддийлик ва ва қунт билан олинглар ва уни ёдда тутинглар, акс ҳолда устингизга тоғни ёпиб қўямиз. Мендан тақво қилишингиз ва азобимдан қўрқишингиз учун Тавротни сўзу амалда асло унутманглар», деб айтганимиз-ни эсланглар.
ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ فَلَوْلا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ لَكُنتُمْ مِنْ الْخَاسِرِينَ (64)
64. Сўнг, тоғни устингизда кўтариб туриб аҳду-паймонингизни олганимиздан кейин ҳам, доимги одатин-гизга кўра, яна хилоф қилдингиз, яна осийлик қилдингиз. Агар сизларга Аллоҳ фазлу марҳамат кўргизиб, тавбала-рингизни қабул этмаганида ва гуноҳларингизни кечирма-ганида эди, дунё-ю охиратда зиёнкорлардан бўлиб қолар-дингиз.
وَلَقَدْ عَلِمْتُمْ الَّذِينَ اعْتَدَوْا مِنْكُمْ فِي السَّبْتِ فَقُلْنَا لَهُمْ كُونُوا قِرَدَةً خَاسِئِينَ (65)
65. Эй яҳудийлар, шанба кунини улуғлаш борасидаги аҳдларида Аллоҳга осий бўлган қишлоқ аҳлидан бўлган аждодларингиз бошига не бало тушганини билдингиз. Улар шанба куни балиқ овлаш қасдида ҳовузлар қазиб, тўр ташлаб қўйиб, тушган балиқларни якшанба куни овлаш орқали ҳаромга ҳийла қилишди. Шу қилмишлари сабабли Аллоҳ уларни хор ва бадбахт маймунларга айлантириб қўйди.
فَجَعَلْنَاهَا نَكَالاً لِمَا بَيْنَ يَدَيْهَا وَمَا خَلْفَهَا وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ (66)
66. Биз бу қишлоқ ва унинг аҳли бошига келган балони ўша даврдаги шаҳар-қишлоқлар аҳлига ва улардан кейин келиб, худди шундай гуноҳларни қилувчиларга ибрат қилдик. Шунингдек уни солиҳ кишиларга ўзларини ҳақ устида эканларини билиб, унда сабот билан туришлари учун эслатма қилиб қўйдик.
وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَذْبَحُوا بَقَرَةً قَالُوا أَتَتَّخِذُنَا هُزُواً قَالَ أَعُوذُ بِاللَّهِ أَنْ أَكُونَ مِنْ الْجَاهِلِينَ (67)
67. Эй Бани Исроил, аждодингизнинг саркашлик-ларини ва Мусо алайҳис-салоту вас-салом билан кўп талашиб-тортишишларини эсланглар. Мусо уларга: «Аллоҳ сизларга бир сигир сўйишни амр этмоқда», деганида улар кибру ҳаво билан: «Сен бизни камситиш ва масхарага нишон қилаяпсанми?!», дейишди. Шунда Мусо уларга: «Мазах қилувчи жоҳиллардан бўлиб қолишдан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман», деди.
قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا هِيَ قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لا فَارِضٌ وَلا بِكْرٌ عَوَانٌ بَيْنَ ذَلِكَ فَافْعَلُوا مَا تُؤْمَرُونَ (68)
68. Улар: «Роббингга дуо қилиб сўра, У бизга бу сигирнинг белгисини очиқ баён қилсин», дейишди. Мусо деди: «Аллоҳ айтмоқдаки, у сигирнинг белгиси — ўта қари ҳам, ўта ёш ғунажин ҳам бўлмаслиги, балки ўрта ёшли сигир бўлишидир. Бас, энди Роббингизнинг буйруғини адо этишга шошилинглар».
قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا لَوْنُهَا قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ صَفْرَاءُ فَاقِعٌ لَوْنُهَا تَسُرُّ النَّاظِرِينَ (69)
69. Улар яна баҳсга киришиб: «Роббингга дуо қилиб сўра, бизга унинг рангини баён қилсин», дейишди. Мусо деди: «Аллоҳ айтмоқдаки, у кўрганларнинг кўзини қувон-тирадиган тўқ сариқ рангли сигир бўлсин».
قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا هِيَ إِنَّ الْبَقَرَ تَشَابَهَ عَلَيْنَا وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللَّهُ لَمُهْتَدُونَ (70)
70. Бани Исроил Мусога яна: «Роббингга дуо қилиб сўра, бизга унинг юқорида айтилгандан бошқа белгиларини ҳам баён қилсин. Чунки, бундай сифатдаги сигирлар кўп, қай бирини танлаш бизга иштибоҳли бўлиб қолди. Биз иншооллоҳ, ўша буюрилган сигирни топиб сўямиз», дейишди.
قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لا ذَلُولٌ تُثِيرُ الأَرْضَ وَلا تَسْقِي الْحَرْثَ مُسَلَّمَةٌ لا شِيَةَ فِيهَا قَالُوا الآنَ جِئْتَ بِالْحَقِّ فَذَبَحُوهَا وَمَا كَادُوا يَفْعَلُونَ (71)
71. Мусо деди: «Аллоҳ айтмоқдаки, у хор бўлиб, ер ҳайдамайдиган, экин суғоришда ишлатилмайдиган, барча айбу нуқсондан холи, ўз рангидан бошқа бирон ранги-аломати бўлмаган сигирдир». Улар: «Мана энди у сигир-нинг белгиларини тўла-тўкис келтирдинг», дейишди ва узоқ пайсалга солишлардан кейин айтилган сигирни сўйишга мажбур бўлишди, саркашликлари сабаб бу ишни амалга оширолмай қолаёзди. Ортиқча саволларни кўпайти-ришгани учун Аллоҳ ҳам уларга ишларини қийинлаштириб қўйди.
 وَإِذْ قَتَلْتُمْ نَفْساً فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا وَاللَّهُ مُخْرِجٌ مَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ (72)
72. Эсланглар, сизлар бир жон (эгаси)ни ўлдириб қўйиб, у ҳақда жанжаллашиб қолган ва ҳар ким ўзидан қотиллик туҳматини даф қилган эди. Аллоҳ сизлар яшираётган нарсани юзага чиқарувчидир.
 فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا كَذَلِكَ يُحْيِ اللَّهُ الْمَوْتَى وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ (73)
73. Шунда Биз: «Мақтулни шу сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар, шунда Аллоҳ уни тирилтиради ва қотили кимлигини ўзи айтиб беради», дедик. Улар шундай қилишгач, ўликка жон битиб, қотилини айтиб берди. Худди шунга ўхшаш, Аллоҳ қиёмат куни ўликларни тирилтиради ва ақлларингизни юргизиб, Унга осий бўлишдан тийили-шингиз учун сизларга — эй Бани Исроил — Ўзининг комил қудратига далил бўлувчи мўъжизаларини кўрсатади.
ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُكُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً وَإِنَّ مِنْ الْحِجَارَةِ لَمَا يَتَفَجَّرُ مِنْهُ الأَنْهَارُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَشَّقَّقُ فَيَخْرُجُ مِنْهُ الْمَاءُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَهْبِطُ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (74)
74. Лекин, сизларга бунинг фойдаси бўлмади. Чунки, шундоқ ғайриоддий мўъжизалардан кейин ҳам дилларингиз қаттиқлигича қолаверди, уларга яхшилик сизиб киролмади. Дилларингиз Биз сизларга кўрсатган оят-аломатларни кўриб ҳам юмшамади, охир-оқибат қотиб тошга айланди, балки тошдан-да қаттиқлашди. Зеро, айрим тошлар бўладики, сурилиб, кенгайиб, ораларидан сувлар оқиб, дарёларга айланиб кетади. Айрим тошлар ёрилиб, бўлиниб, ичидан чашма ва булоқлар отилиб чиқади. Айрим тошлар Аллоҳнинг ҳайбатидан қўрқиб тоғларнинг тепасидан думалаб тушади. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас.