Ислом арконларининг биринчи рукни

Исломнинг беш рукни ҳақидаги мухтасар китобнинг ушбу бўлимида биринчи рукн: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея шаҳодат келтириш рукни шарҳ қилинади.

اسم الكتاب: الركن الأول من أركان الإسلام


تأليف: جماعة من العلماء


نبذة مختصرة: كتاب مترجم إلى اللغة الأوزبكية، مقتبس من كتاب " المختصر في شرح أركان الإسلام "، فيه الكلام حول الركن الأول من أركان الإسلام وهو شهادة أن لا إله إلا الله وأن محمداً رسول الله.


Ислом арконларининг биринчи рукни
“Ислом арконларининг мухтасар шарҳи” китобидан иқтибос

> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <    
        
Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи:
Талабалар гуруҳи
Текширган ва муқаддима ёзган:
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрийн




Таржима: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший

 

 

الركن الأول من أركان الإسلام
رسالة مقتبسة من كتاب المختصر في شرح أركان الإسلام
> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <    
    
جمع وإعداد:
بعض طلبة العلم
راجعه وقدم له: الشيخ عبد الله بن عبد الرحمن الجبرين




ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Ислом (дини) беш нарса асосига қурилган: “Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан расулуллоҳ” (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир) дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Байт (Каъба)ни ҳаж қилиш ва рамазон (ойи) рўзасини тутиш» (Муттафақун алайҳ).

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таолога ҳамду сано ва истиғфорлар айтиб, шукроналар келтираман. Аллоҳ таолодан берган неъматларига шукроналар келтиришга муваффақ айлаши ва биздан интиқомини даф этишини тилайман.
Мен Унинг ягона ҳақ илоҳ экани, Ундан бошқа илоҳ йўқлиги, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Роббиси томонидан юборилган пайғомни етказган ва омонатни адо этган зот эканига, унинг рошид ва ҳидоят узра бўлган халифалари сиддиқ, шаҳид ва солиҳлар қаторида эканликларига, Аллоҳнинг шариатини орқалаб, унга амал қилиб, ўзларидан кейин келган авлодларга етказган эканликларига гувоҳлик бераман.
Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавот ва баракаларини ёғдириб, бутун асҳоблари ва уларга Қиёмат кунигача эргашган бандалардан рози бўлсин!
Сўнг ...
Мен айрим талабалар тарафидан, бошқа аҳкомларга диққатни тортмай, Исломнинг беш рукни — икки шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаж ҳақидагина мухтасар шаклда ёзилган ушбу қимматбаҳо рисолани ўқиб чиқдим.
Талабаларнинг бунгагина чекланишларининг сабаби, ушбу рукнларнинг аҳамиятли экани ҳамда уларнинг балоғат ёшига етган ҳар бир одамдан талаб қилинган тил, бадан ва мулкдаги амалий кўриниш экани, уларга бўлган эҳтиёжнинг катталиги, одамларнинг уларни билмасликлари, соғлом билимдан узоқ бўлганлари боис Ислом таълимотларини татбиқ қилмай, унинг арконларига амал қилмасаларда «Мусулмон» дея аталган талайгина давлатларда бу рукнларни жорий қилишдаги нуқсонлар ҳамда дилхушлик ишлари билан бандлик, Ислом арконларига тўкис амал қилмаслик аён бўлишига қарамай одамларни огоҳлантириб, тўғри йўлга соладиган кимсаларнинг йўқлигидир.
Мусулмон киши ушбу арконларни мукаммал равишда тўлдирувчилари ва осорлари билан амалга оширса, бу рукнларнинг бошқа аҳкомларни ҳам ҳаётга татбиқ қилишига туртки бўлиши, шубҳасиздир. Шундагина мусулмон эътиқодий ишларга эътиборни қаратиб, ҳалол тирикчилик сари интилиб, гуноҳлардан узоқ бўлиб, Ислом одоби ва ахлоқи билан безанади.
Ушбу рисолада Ислом аконларининг энг муҳимлари оммага тушунарли бўлган тилда — содда ва мухтасар услубда ёритилган.
Ёзувчи асарида гарчи бошқа қавллар бўлсада, биз афзал кўрган қавлларни келтирган. Чунки, ихтилофли масалаларни ёритиш ёки турфа қавлларни келтириш, оммани ўйлантириб қўяди. Омма аҳкомларни билиб, далилга асосланган бир қавлга самимий ният билан амал қилса савобга эришиб, лоқайдлик ва амалларни бузиш асоратларидан қутулади.
Биз, Ислом оламининг тўрт бурчагида истиқомат қилаётган одамлар ибодатларини онгли бажаришлари учун пулларини хайрия қилмоқчи бўлган инсонларга ушбу рисолани совға қиламиз. Чунки, ҳидоят йўлига чорлаган кимсага унга эргашган кишиларнинг савоблари камайтирилмай, тўплаб берилади.
Аллоҳ таоло ушбу рисолани қаламга олган муаллиф ва уни тарқатган хайрия эгасининг бошидан улкан мукофотлар ёғдирсин!
Аллоҳим, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар ёғдир!
23/ 01/ 1415 ҳ.й
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон
ибн Абдуллоҳ ибн Жибрийн
Фатво қўмитаси аъзоси             

Муқаддима
Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ унга, унинг оиласи, покдомон асҳоблари ва уларга Қиёматгача яхшилик билан эргашган издошларига салавот ва баракалар ёғдирсин.
Сўнг ...
Бу — Исломнинг беш аркони: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисдир», дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш ва  Аллоҳнинг уйи — Каъбани ҳаж қилиш ҳақидаги мухтасар шарҳни ўз ичига олган китобдир. Биз унда мухтасарликка, аҳкомларнинг Қуръон Карим, саҳиҳ-соғлом пок суннат ва ижмоъдан бўлган далилларини келтиришга, оятларнинг Қуръон Карим сураларидаги тартиб сонлари, ҳадисларни эса халқ ичида машҳур бўлган ҳадис китобларидаги манбаларини кўрсатишга катта эътибор бердик.
Бундан ташқари, ўқувчига маълумотлар олиш қулай бўлсин учун асосий ва муҳим  сарлавҳаларни кўпроқ қўйдик. Китобнинг илмий унсурларини халқ ичида машҳур китобларнинг эски ва янгиларидан олиб, ўқувчининг илмий савиясига муносиб тарзда тартиблаб чиқдик.
Ушбу нашрда фойдадан холи бўлмаган айрим абзацларни илова қилдик. Улар қуйидагичадир:
1 — Икки шаҳодат калималарининг шартлари.
2 — Беморнинг таҳорат олиш шакли.
3 — Фарз намозларига қўшиб ўқиладиган намозлар ва витрнинг суннатлари
4 —  Беморнинг намозни қандай ўқиши.
Аллоҳ таолодан ушуб китоб билан бутун мусулмонларни манфаатдор қилишини тилаймиз. Дарҳақиқат, У — саховатпеша ва икромлар соҳибидир.
Сўнгги дуомиз: Ҳамдлар бутун оламлар Робби ҳисобланган Аллоҳга бўлсин.


БИРИНЧИ РУКН:
«АЛЛОҲДАН БОШҚА ИЛОҲ ЙЎҚ ВА МУҲАММАД АЛЛОҲНИНГ ЭЛЧИСИДИР», ДЕЯ ШАҲОДАТ КЕЛТИРИШ


«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея шаҳодат келтириш
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», дея шаҳодат келтириш — Ислом арконларининг биринчисидир. (Унинг таркибига зикр қилинмасада гоҳида «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» дея шаҳодат келтириш ҳам киради). Бунинг диндан экани ҳаммага маълум. Мусулмонлар ўртасида бу ҳақда биронта ҳам ихтилоф йўқдир.
Энди қуйидаги абзацларда ушбу буюк рукн ҳақида сўз юритамиз.
1 — Шаҳодат калималарининг номлари
«Ла илаҳа иллаллоҳ» дея шаҳодат келтиришнинг маънолари ва ҳақиқатини очиб берадиган талайгина номлари бор. Улардан баъзилари «Тавҳид калимаси», «Ихлос калимаси», «Ҳаққа гувоҳлик»дир.
2 — «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», дея шаҳодат келтиришнинг икки рукни
Тавҳид калимасининг икки буюк рукни бор. Улар:
1- Инкор. Ундан мақсад: «Ҳеч илоҳ йўқдир» жумласидир.
2- Исбот. Ундан мақсад «фақатгина Аллоҳ» жумласидир.
Бу жумла Коинотда Аллоҳдан бошқа ҳақиқий маъбуд борлигини инкор қилиб, илоҳликни шериксиз ёлғиз Аллоҳ учунгина исбот этади. Бу икки рукнни, шаҳодат-гувоҳлик маъносини очиқлаган талайгина оятлар ўз ичига олган. Шулардан:
Биринчиси:
﴿ لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى لَا انْفِصَامَ لَهَا وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ﴾
«Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир» (Бақара: 256).
«Мустаҳкам ҳалқа», Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу, Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳу, Заҳҳок ва Суфён раҳимаҳумаллоҳлар тафсир қилганларидек, «Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ», дея гувоҳлик беришдир.
«Тоғут (шайтон)» маъбуд ёки издош ёхуд итоатли ўлароқ ўз ҳаддидан ошган бандадир. Инсоннинг тоғут бўлиш шарти эса, унинг маъбудликка рози бўлишидир.
Оят икки рукнга далолат қилди. Улар: тоғутга кофир бўлиш ва Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Бу — «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дея гувоҳлик беришнинг маъносидир.
Иккинчиси:
﴿ وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ فَمِنْهُمْ مَنْ هَدَى اللَّهُ وَمِنْهُمْ مَنْ حَقَّتْ عَلَيْهِ الضَّلَالَةُ فَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَانْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ ﴾
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар» (Наҳл: 36).
Аллоҳ таоло Од қавмининг тилидан шундай деди:
﴿ قَالُوا أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللَّهَ وَحْدَهُ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا فَأْتِنَا بِمَا تَعِدُنَا إِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِقِين ﴾
«Улар: «Сен бизга, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз сиғиниб ўтган бутларни тарк қилишимиз учун келдингми? У ҳолда, агар ростгўй кишилардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни (яъни Аллоҳнинг азобини) келтиргин-чи?» дедилар» (Аъроф: 70).
Учинчиси: Аллоҳ таоло, Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмига берган жавобини келтирди:
﴿ وَإِلَى عَادٍ أَخَاهُمْ هُودًا قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴾
«Од қавмига ўз биродарлари Ҳудни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Унинг азобидан қўрқмайсизларми?!»» (Аъроф: 65).
Бу, навбатдаги оятда келганидек, «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» жумласининг маъносидир:
﴿ وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» (Анбиё: 25).
Ҳуд алайҳиссалом қавмини «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деб гувоҳлик беришга чорлади ва улар бундан Ҳуд алайҳиссаломнинг икки нарсага чақираётганини тушундилар:
Биринчиси: уларнинг:
﴿ أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللَّهَ وَحْدَهُ ﴾
«Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилишимиз учун» дейишлари Исбот рукнини ўз ичига олади.
Иккинчиси: уларнинг:
﴿ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا ﴾
«ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсалардан воз кечишимиз» дейишлари Инкор рукнини ўз ичига олади.
Тўртинчиси: Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинган: ««Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ!» деб Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган тангриларга кофир бўлган кимсанинг моли(ни талон-тарож қилиш) ва қони(ни тўкиш) ҳаромдир ва унинг сарҳисоби Аллоҳ азза ва жаллагадир» (Имом Муслим, 22).
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида эса: «Аллоҳни яктолаган ва Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган тангриларга кофир бўлган кимсанинг моли(ни талон-тарож қилиш) ва қони(ни тўкиш) ҳаромдир», дейилган. Бу ҳадисларда Инкор рукнининг таъкиди бордир.
3- Шаҳодат калимасининг ҳақиқати ва маъноси
Шаҳодат калимасининг ҳақиқати ва маъноси бир-бирига бириккан маъноларни ўз ичига олади. Уларни баён қилиш учун тафсилотларга тўхталамиз. Уларнинг энг муҳимлари:
А- Аллоҳ таолони ибодат билан яктолаш
(Ибодатнинг таърифини яқинда айтиб ўтамиз). Аллоҳ таолонинг Ўзигагина яқин бўлиш, дуо қилиш. Бунинг далиллари жуда ҳам кўп бўлиб, айримлари шулардир:
Биринчиси:
﴿ قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, динингиздан қайтишингизни талаб қилаётган кофирларга) айтинг: «Мен ёлғиз Роббимгагина дуо-илтижо қилурман ва У зотга бирон кимсани шерик қилмасман»» (Жин: 20).
Иккинчиси:
﴿ قُلْ لَوْ كَانَ مَعَهُ آلِهَةٌ كَمَا يَقُولُونَ إِذًا لَابْتَغَوْا إِلَى ذِي الْعَرْشِ سَبِيل ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар улар айтганларидек Аллоҳ билан бирга (бошқа) илоҳлар ҳам бўлса эди, у ҳолда ўша (илоҳлар) арш соҳибига (яъни, Аллоҳга) қарши йўл излаган бўлур эдилар»» (Исро: 42).
Учинчиси:
﴿ أُولَئِكَ الَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَى رَبِّهِمُ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ وَيَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُ إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحْذُورًا ﴾
«Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир» (Исро: 57).
Тўртинчиси:
﴿ وَمِنْ آيَاتِهِ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ لَا تَسْجُدُوا لِلشَّمْسِ وَلَا لِلْقَمَرِ وَاسْجُدُوا لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَهُنَّ إِنْ كُنْتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ ﴾
«Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. Агар сизлар (Аллоҳга) ибодат қилгувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган зотга — Аллоҳга сажда қилинглар!» (Фуссилат: 37).
Бешинчиси:
﴿ قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِين ﴾
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ учундир» (Анъом: 162).
Олтинчиси:
﴿ وَمَنْ يُسْلِمْ وَجْهَهُ إِلَى اللَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى وَإِلَى اللَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُور ﴾
«Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Барча ишлар охир-оқибатда ёлғиз Аллоҳга борур» (Луқмон: 22).
Б- Ширк ва мушриклардан безор бўлиш
Банда Аллоҳдан бошқа самимй дўст тутинмасин, Аллоҳнинг душманларини суймасин. Бунга қатор оятлар далолат қилади. Шулардан:
Биринчиси: Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ إِنَّنِي بَرَاءٌ مِمَّا تَعْبُدُونَ  إِلَّا الَّذِي فَطَرَنِي فَإِنَّهُ سَيَهْدِينِ  وَجَعَلَهَا كَلِمَةً بَاقِيَةً فِي عَقِبِهِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴾
«Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди» (Зухруф: 26 - 28).
Иккинчиси:
﴿ أَنْتُمْ وَآبَاؤُكُمُ الْأَقْدَمُونَ  فَإِنَّهُمْ عَدُوٌّ لِي إِلَّا رَبَّ الْعَالَمِينَ ﴾
«(Иброҳим) айтди: «Сизлар ўзингиз ҳам, қадим-қадим ота-боболарингиз ҳам ибодат қилгувчи бўлган бутларингиз хақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Шак-шубҳасиз улар мен учун душмандир (бас, мен уларга ибодат қилмайман), магар барча оламлар Роббигагина (ибодат қилурман)» (Шуъаро: 76 - 77).
Учинчиси:
﴿ قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ  لَا أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ  وَلَا أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ  وَلَا أَنَا عَابِدٌ مَا عَبَدْتُمْ  وَلَا أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ  لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!»» (Кофирун: 1 - 6).
Тўртинчиси:
﴿ لَا تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ أُولَئِكَ كَتَبَ فِي قُلُوبِهِمُ الْإِيمَانَ وَأَيَّدَهُمْ بِرُوحٍ مِنْهُ وَيُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ أُولَئِكَ حِزْبُ اللَّهِ أَلَا إِنَّ حِزْبَ اللَّهِ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴾
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига (Аллоҳ) иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Руҳ — Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллоҳдан — У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг ҳизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!» (Мужодала: 22).
Бешинчиси:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَتُرِيدُونَ أَنْ تَجْعَلُوا لِلَّهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا مُبِينًا ﴾
«Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?» (Нисо: 144).
Олтинчиси:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ ﴾
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).
В- Банданинг Аллоҳдан бошқасини ҳукм қиладиган ҳоким қилиб олмаслиги
Банда ҳалол ва ҳаром аҳкомларини Аллоҳ таолодангина олади. Шунинг учун ҳалол — Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарса, ҳаром — Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарса, дин эса Аллоҳ таоло Китобида ёки пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилида машруъ қилган йўлдир. Бунинг талайгина далили бордир:
Биринчи:
﴿ أَفَغَيْرَ اللَّهِ أَبْتَغِي حَكَمًا وَهُوَ الَّذِي أَنْزَلَ إِلَيْكُمُ الْكِتَابَ مُفَصَّلًا وَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْلَمُونَ أَنَّهُ مُنَزَّلٌ مِنْ رَبِّكَ بِالْحَقِّ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَرِينَ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга айтинг): «Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми?! Ахир Унинг Ўзи сизларга бу Китоб (Қуръонни) муфассал нозил қилган зот-ку?» Биз Китоб берган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) унинг (Қуръоннинг) Роббингиздан хаққи рост нозил қилинганини билурлар. Бас, ҳаргиз шак-шубҳа қилгувчилардан бўлманг!» (Анъом: 114).
Иккинчи:
﴿ اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴾
«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир» (Тавба: 31).
Учинчи:
﴿ أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُمْ مِنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَنْ بِهِ اللَّهُ وَلَوْلَا كَلِمَةُ الْفَصْلِ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ وَإِنَّ الظَّالِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴾
«Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?! Агар (яхши-ёмон амаллар Қиёмат кунида) ажралиши хусусидаги Сўз бўлмаганида, албатта уларнинг ўрталарида (шу дунёдаёқ) ҳукм қилинган бўлур эди. Золим кимсалар учун шак-шубҳасиз аламли азоб бордир» (Шўро: 21).
Тўртинчи:
﴿ أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا  وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنْكَ صُدُودًا  فَكَيْفَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ ثُمَّ جَاءُوكَ يَحْلِفُونَ بِاللَّهِ إِنْ أَرَدْنَا إِلَّا إِحْسَانًا وَتَوْفِيقًا  أُولَئِكَ الَّذِينَ يَعْلَمُ اللَّهُ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ وَعِظْهُمْ وَقُلْ لَهُمْ فِي أَنْفُسِهِمْ قَوْلًا بَلِيغًا  وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللَّهِ وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ جَاءُوكَ فَاسْتَغْفَرُوا اللَّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُوا اللَّهَ تَوَّابًا رَحِيمًا  فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. Қачон уларга «Аллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар», дейилса, у мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз. Энди ўзларининг қилмишлари сабабли уларга бирон мусибат етса, шундан кейин сизнинг ҳузурингизга келишиб: «Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос», деб қасам ичишлари қандоқ бўлди? Ундай кимсаларнинг дилларидаги нарсани Аллоҳ яхши билур. Бас, сиз уларнинг (кирдикорларига) боқманг ва уларга панд-насиҳат қилиб, ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг! Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз. Агар улар (шайтондан ҳукм сўраб боришлари билан) жонларига жабр қилган пайтларида дарҳол сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибон эканлигини топган бўлур эдилар. Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 60 - 65).
Бешинчи:
﴿ إِنَّا أَنْزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُوا لِلَّذِينَ هَادُوا وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالْأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُوا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ وَكَانُوا عَلَيْهِ شُهَدَاءَ فَلَا تَخْشَوُا النَّاسَ وَاخْشَوْنِ وَلَا تَشْتَرُوا بِآيَاتِي ثَمَنًا قَلِيلًا وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ ﴾
«Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз. Аллоҳга бўйинсунувчи бўлган пайғамбарлар, илоҳий билим эгалари ва донишмандлар ўзларига Аллоҳнинг китоби омонат қўйилгани сабабли яҳудийларга у (яъни Таврот ҳукмлари) билан ҳукм қиладилар. Улар бу китоб устида гувоҳдирлар. Бас, (эй яҳудий уламолар), одамлардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз ва Менинг оятларимни қиймати оз нарсаларга алмаштирмангиз! Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44).
4- Шаҳодат калималарининг шартлари
«Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дея гувоҳлик беришнинг ҳар бир мусулмон ўрганиши ва ҳаётга татбиқ қилиши учун шартлари бордир. Бу шартлар Қуръон ва суннатни ўрганиш ва тадқиқ қилиш натижасидан олингандир. Улар қуйидагичадир:
1- Илм
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
﴿ فَاعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّه ﴾
«Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг!» (Муҳаммад: 19).
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Усмон разияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканини билган ҳолатида ўлган одам жаннатга киради»,  дедилар. Бундан мақсад, шаҳодат калималарининг маъноларини ҳамда тақозо этган нарсаларига амал қилишни ҳақиқий билишдир. Билимнинг зидди жоҳилликдир. Шу жоҳилликгина Ислом уммати ичидан етишиб чиққан мушрикларни шаҳодат калималарининг маъноларига мухолиф бўлишга олиб борди. Чунки улар «илоҳ» сўзининг маъноларини, инкор ва исботнинг моҳиятини била олмадилар, натижада, шаҳодат калималарини айтишдан мақсад амалга ошмади. Бу калималарнинг маъноларини жуда яхши билган мушрикларнинг жаҳолати, бугунги кундаги мушрикларнинг ишига далил бўлади. Улар шундай деган эдилар:
﴿ أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا ﴾
«(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?!» (Сод: 4);
﴿ أَنِ امْشُوا وَاصْبِرُوا عَلَى آلِهَتِكُمْ ﴾
«Юринглар ва ўз худоларингизга (сиғинишда) қаноат қилинглар (яъни устивор бўлинглар)!» (Сод: 6).
2- Аниқ ишонч
Аниқ ишончнинг зидди — шубҳаланиш, шак қилиш, иккиланиш ва гумонсирашдир. Бунинг маъноси шуки, шаҳодат калимасини айтган одам талаффуз қилган Аллоҳнинг илоҳлигининг ҳаққоний, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигининг ҳаққи рост ҳамда ундан кейин пайғамбарликни иддао қилган одамнинг ҳар бир сўзи ботил эканига чин қалбдан ишониши ва эътиқод қилиши керак. Чунки, ушбу икки шаҳодатнинг маъноларининг тўғри экани ҳақида шубҳаланган ёки Аллоҳдан бошқасига ибодат қилиш ҳақида иккиланган одамга бу гувоҳлик фойда бермайди. Бу шартнинг далили имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг шаҳодат калималари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилган ривоятидир: «Ушбу икки шаҳодат калималари ҳақида шубҳа қилмай Аллоҳга йўлиққан одам жаннатга киради».
«Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга: «Ушбу девор ортида дуч келганинг Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканига юракдан иймон келтирган одамга, жаннатдан мужда бер!» дедилар (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло мўминларни қуйидаги сўзлари билан мадҳ қилди:
﴿ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ لَمْ يَرْتَابُوا ﴾
«Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаганлардир» (Ҳужурот: 15).
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди:
﴿ وَارْتَابَتْ قُلُوبُهُمْ فَهُمْ فِي رَيْبِهِمْ يَتَرَدَّدُون﴾
«Балки фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгилларида шак-шубҳа бўлган кимсаларгина сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар. Чунки улар ўз шубҳаларида иккиланиб юрадилар» (Тавба: 45).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан шундай ривоят бор: «Сабр — иймоннинг ярми, қатъий ишон эса иймоннинг бутунидир» (Буни Имом Бухорий «Фатҳул Борий» китобида (1/45) келганидек, илова ўлароқ зикр қилди. Ҳофиз Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: Буни Табароний раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳуга саҳиҳ — соғлом санад билан улади. Буни Абу Нуъайм раҳимаҳуллоҳ ҳам «Ҳилятул авлиё» китобида келтирди, деди).
Икки шаҳодат калимасининг маъноларига чин юракдан ишонган одам аъзоларининг ёлғиз Аллоҳга ибодат ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш учун ҳаракат қилиши, шубҳасиздир.
3- Радга зид қабул
Баъзи одамлар икки шаҳодат калималарининг маъноларини билиб, далолатларига ишонсаларда, кибр ва ҳасад қилиб уларни қабул қилмайдилар. Бу — яҳудий ва насроний руҳонийларнинг ҳолатидир. Улар ёлғиз Аллоҳнинг илоҳлигига гувоҳлик бериб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз фарзандларини танигандек танисаларда, пайғамбарлигини эътироф этмадилар:
﴿ حَسَدًا مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ ﴾
«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, ... ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди» (Бақара: 109).
Бинобарин, мушриклар «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» жумласининг маъноларини ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигининг ҳаққи рост эканини билишар, бироқ, уни талаффуз қилишдан бош тортар эдилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿ إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ ﴾
«Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар» (Соффат: 35);
﴿ فَإِنَّهُمْ لَا يُكَذِّبُونَكَ وَلَكِنَّ الظَّالِمِينَ بِآيَاتِ اللَّهِ يَجْحَدُونَ ﴾
«Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар» (Анъом: 33).
4- Амал билан итоат қилиш
Амал қилиш билан, қабул қилиш орасидаги фарқ шуки, амал қилиш — амалларни қилишда эргашиш, қабул қилиш эса шаҳодат калималарининг маъноларини талаффуз билан изҳор этишдир. Аммо ҳар икки калимага ҳам эргашиш лозимдир. Итоат қилиш эса, таслим бўлиш ва Аллоҳ таоло аҳкомларининг биронтасини ҳам қилишда кечикмасликдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ ﴾
«Роббиларингизга қайтинглар – Унга бўйинсунинглар!» (Зумар: 34);
﴿ وَمَنْ أَحْسَنُ دِينًا مِمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ ﴾
«Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?!» (Нисо: 125);
﴿ وَمَنْ يُسْلِمْ وَجْهَهُ إِلَى اللَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى ﴾
«Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас у мустаҳкам ҳалқани ушлабди» (Луқмон: 22).
Мана шу Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиш билан итоат этиш, демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат эса, Унинг суннатини қабул қилиш, олиб келган нарсаларига тобе бўлиш ҳамда ҳукмларига рози бўлишдир. Аллоҳ таоло буни шу қавли билан эслатди:
﴿ فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾
«Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).
Иймонларининг соғлом бўлиши учун, уларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукми ва Роббиси тарафидан келтирган таълимотларига итоат этишлари шарт қилинди.
5- Садоқат
Садоқатнинг зидди — ёлғончиликдир. Садоқатнинг шарт экани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлган ҳадисда ворид бўлган: «Чин қалбдан садоқат билан: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деган одам жаннатга киради» (Рифоъа Жуҳаний разияллоҳу анҳу ривояти, Имом Аҳмад, 4/164; Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривояти, Имом Аҳмад, 4/402).
Бироқ шаҳодат калималари, уларни тили билан талаффуз қилсада маъноларини дилида инкор этган кимсага, Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақидаги оятда ёдга олганидек, фойда бермайди:
﴿ نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз», дерлар. Аллоҳ, дарҳақиқат, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур» (Мунофиқлар: 1).
Бинобарин, Аллоҳ таоло уларни ушбу сўзлари билан ёлғончига чиқарди:
﴿ وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ ﴾
«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирдик», дейдилар» (Нисо: 65).
6- Ихлос (самимият)
Ихлоснинг зидди — ширкдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَاعْبُدِ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ  أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِص ﴾
«Бас сиз Аллоҳга — У зот учун динингизни холис килган ҳолда ибодат қилинг! (Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни, ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир)» (Зумар: 2, 3);
﴿ قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ ﴾
«Айтинг: «Дарҳақиқат мен Аллоҳга У зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилганман» (Зумар: 11);
﴿ قُلِ اللَّهَ أَعْبُدُ مُخْلِصًا لَهُ دِينِي ﴾
«Айтинг: «Мен ёлғиз Аллоҳга У зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилурман»» (Зумар: 14).
«Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Одамларнинг менинг шафоатим билан энг бахтиёр бўлгани — чин юракдан «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деганидир» ҳадиси ривоят қилинган (Имом Бухорий ва бошқалар ривояти). Бу — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Утбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Дарҳақиқат, Аллоҳ Ўзининг юзини мақсад қилиб «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деган одамни (куйдиришни) жаҳаннамга ҳаром қилди», ҳадисларининг маъносидир (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ихлос — ибодатни бошқа бирон зот — на Аллоҳга яқин фаришта ва на юборилган пайғамбарга қилмай, ёлғиз Аллоҳ учунгина қилиш, демакдир. Бинобарин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишда ихлос қилиш — Унинг суннатига ва суннатини ҳакам қилишга чекланиш, бидъат ва суннатга мухолиф нарсалардан, шунингдек, одамзод ақлининг маҳсули ва шариатга зид бўлган қонун ва урфу одатлардан воз кечиш билан бўлади. Чунки, бундай қонунларга рози бўлган ва улар билан ҳукм қилган кимса ихлосли — самимий инсонлардан ҳисобланмайди.
7- Чин юракдан муҳаббат
Унинг зидди —  нафрат ва ёмон кўришдир.
Банданинг Аллоҳ таоло, расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳ суйган амал ва қавллар, Аллоҳнинг самимий дўстлари — авлиёлари ва итоатли бандаларига муҳаббат қўйиши, фарздир. Бу муҳаббат қачон соғлом бўлса, у, одамзот танасида намоён бўлади: садоқатли банда Аллоҳ таолога итоат этиб, Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб, Аллоҳ таолога лойиқ бўлганидек ибодат қилиб, қилган итоатидан лаззат олиб, Роббиси суйган сўз ва амалларга шошилади. Бундай банданинг жаҳаннам шаҳват-майлликлар, жаннат эса машаққатлар билан қопланган эканини билгани учун, нафсга яқин ва одатларда лаззатли ҳисоблансада гуноҳлардан ҳазар қилиб узоқда турганини, гуноҳкорлар билан мужодала қилиб, улардан нафратланаётганини кўрасиз. Банда қачон шундай бўлса, муҳаббатида содиқ бўлади. Шу боис Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан: Роббимни қачон суяман?, деб савол берилганида: Аллоҳ нафрат қилган нарса, сенда, бардошдан ҳам аччиқроқ бўлса, ўшанда!, деб жавоб берди (Абу Нуъайм «ал-Ҳиляҳ» 9/363).
Баъзилар: Аллоҳга муҳаббати борлигини иддао қилган, бироқ, унга муносиб яшамаган кимсанинг иддаоси бекордир, дейишган. Аллоҳ таоло эса Ўзига бўлган муҳаббат учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни белги қилди ва деди:
﴿ قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ﴾
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади» (Зумар: 14).
8- Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган нарсаларга кофир бўлиш
Бу шарт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидан олинди: ««Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деган ва Аллоҳдан бошқа сиғинилаётгна нарса (худо)ларга кофир бўлган кимсанинг моли (ни талон-тарож қилиш) ва қони(ни ноҳақ тўкиш) ҳаромдир» (Имом Муслим ривояти). («Икки шаҳодат калималарининг шартлари» сарлавҳаси остида берилган ушбу сатрларда аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳнинг «Икки шаҳодат калимаси — маънолари ва ҳар иккиси талаб қилган нарсалар» китобидан бир оз қисқартмалар билан фойдаланилди).
5- Нималар шаҳодат калималарининг зиддидир?
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», дея гувоҳлик беришнинг зидди — Аллоҳ таолога кофир бўлиш ва ширк келтиришдир. Унинг бир неча кўриниши бўлиб, шулардан:
Биринчиси:  Аллоҳдан бошқа бирон зотнинг яратувчи ёки ризқ берувчи ёхуд тирилтувчи ёда ўлдирувчи ёки ишларни бошқарувчи ёхуд бу ишларда Аллоҳнинг шериклиги бор, дея эътиқод қилишдир.
Бунинг баъзи далиллари қуйидагилардир:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ قُلِ ادْعُوا الَّذِينَ زَعَمْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ لَا يَمْلِكُونَ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ وَمَا لَهُمْ فِيهِمَا مِنْ شِرْكٍ وَمَا لَهُ مِنْهُمْ مِنْ ظَهِي ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гумон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир» (Сабаъ: 22).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَجَعَلَ الظُّلُمَاتِ وَالنُّورَ ثُمَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِرَبِّهِمْ يَعْدِلُونَ ﴾
«Ҳамду сано осмонлар ва Ерни яратган, зулматлар ва нурни таратган Аллоҳ учундир. Сўнгра (яъни Унинг шундай ягона экан¬лиги ҳақидаги ҳужжатларни кўра туриб) кофир бўлган кимсалар Роббиларига (ўзгаларни) тенглаштирадилар» (Анъом: 1).
В) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ قُلْ مَنْ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ قُلِ اللَّهُ قُلْ أَفَاتَّخَذْتُمْ مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ لَا يَمْلِكُونَ لِأَنْفُسِهِمْ نَفْعًا وَلَا ضَرًّا قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الْأَعْمَى وَالْبَصِيرُ أَمْ هَلْ تَسْتَوِي الظُّلُمَاتُ وَالنُّورُ أَمْ جَعَلُوا لِلَّهِ شُرَكَاءَ خَلَقُوا كَخَلْقِهِ فَتَشَابَهَ الْخَلْقُ عَلَيْهِمْ قُلِ اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ وَهُوَ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтинг (қавмингиздан сўранг): «Осмонлар ва Ернинг Роббиси ким?» «Аллоҳ», деб жавоб қилинг (чунки улар бундан бошқа жавоб топа олмайдилар. Улардан): «Бас, Ўша (Аллоҳни) қўйиб, (ўзгалар эмас, ҳатто) ўзларига ҳам фойда-зиён етказишга қодир бўлмайдиган бутларни ушлаб олдингизми?» деб сўранг. Яна айтингки, «Кўр (гумроҳ) билан кўрувчи (ҳақ йўлга ҳидоят топган киши) баробар бўлурми? Ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У зотга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсаларни (Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани яратгувчидир ва У танҳо ғолибдир»» (Раъд: 16).
Аллоҳнинг борлигига кўплаб халқлар, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатилган пайтда яшаган мушрик араблар ҳам ишонишар эди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деди:
﴿ قُلْ مَنْ يَرْزُقُكُمْ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أَمَّنْ يَمْلِكُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَمَنْ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ وَمَنْ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللَّهُ فَقُلْ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!»» (Юнус: 31).
Бироқ, улар «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» эканига иймон келтирмадилар, балки, Аллоҳ таоло айтган ушбу ҳолда эдилар:
﴿ إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ  وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُو آلِهَتِنَا لِشَاعِرٍ مَجْنُونٍ ﴾
«Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар» (Соффат: 35, 36).
Мушриклар Аллоҳ таоло айтганидек дедилар:
﴿ أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ ﴾
«(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5).
Шунинг учун ҳам, уларнинг Аллоҳнинг борлигига қилган иқрорлари фойда бермади. Шундай экан, Аллоҳнинг бор эканига асло иқрор бўлмаган одамларнинг ҳоли нима бўлар экан?!  
Иккинчиси: ибодатнинг бирон турини Аллоҳ таолодан бошқаси учун қилиш.
Ибодат — Аллоҳ таоло суйган ва рози бўлган ҳамда Аллоҳдан бошқаси учун қилиниши жоиз бўлмаган бутун сўзлар, зоҳирий ва ботиний амаллардир. Қурбонлик сўйиш, назр, сажда, умид ва муҳаббат қилиш, қўрқиш, ёрдам сўраш ва паноҳ исташ каби ишлар уларнинг айримларигина, холос. Буларнинг кўп далилларидан баъзилари қуйидагилардир:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ﴾
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз!» (Фотиҳа: 5).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ ﴾
«Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз» (Бақара: 21).
В) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا ﴾
«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз! Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди» (Нисо: 36).
Г) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ  وَإِذَا حُشِرَ النَّاسُ كَانُوا لَهُمْ أَعْدَاءً وَكَانُوا بِعِبَادَتِهِمْ كَافِرِينَ ﴾
«Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! (Қиёмат кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар» (Аҳқоф: 5, 6).
Д) Аллоҳ таоло жинлар тилидан шундай деди:
﴿ وَأَنَّهُ كَانَ رِجَالٌ مِنَ الْإِنْسِ يَعُوذُونَ بِرِجَالٍ مِنَ الْجِنِّ فَزَادُوهُمْ رَهَقًا ﴾
«Албатга инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни-муттаҳамликни зиёда қилур эдилар» (Жин: 6).
Е) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ ﴾
«Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!» (Кавсар: 2).
Учинчиси: муҳаббат, ардоқлаш ва улуғлашда Аллоҳ таоло билан бошқаларни тенглаштириш.
Бунинг далиллари:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ قُلْ هَلُمَّ شُهَدَاءَكُمُ الَّذِينَ يَشْهَدُونَ أَنَّ اللَّهَ حَرَّمَ هَذَا فَإِنْ شَهِدُوا فَلَا تَشْهَدْ مَعَهُمْ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَهُمْ بِرَبِّهِمْ يَعْدِلُون ﴾
«Айтинг: «Аллоҳ мана шу (мазкур нарсаларни) ҳаром қилганига гувоҳлик берадиган гувоҳларингизни келтирингиз!» Энди агар улар гувоҳлик берсалар ҳам, сиз улар билан гувоҳлик берманг (яъни уларнинг берган гувоҳликларига ишонманг)! Ва Бизнинг оятларимизни ёлғон дейдиган, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Улар Роббиларига (ўзгаларни) тенглаштирурлар» (Анъом: 150).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَنْدَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِلَّهِ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُوا إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا وَأَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ ﴾
«Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбару бўладиган замонларида (Қиёмат кунида) бутун куч-қудрат Аллоҳники бўлишини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини билсалар эди» (Бақара: 165).
В) Аллоҳ таоло жаҳаннамга тушган мушриклар тилидан шундай деди:
﴿ تَاللَّهِ إِنْ كُنَّا لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ  إِذْ نُسَوِّيكُمْ بِرَبِّ الْعَالَمِينَ ﴾
«Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар сизларни (эй бут ва санамлар!) барча оламларнинг Роббисига тенглаштирган пайтимизда очиқ залолатда бўлган эканмиз. Бизларни фақат жиноятчи («доҳий»)лар йўлдан оздирдилар» (Шуъаро: 97, 98).
Г) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллама айтдилар: «Аллоҳдан бошқа(сининг номи) билан қасам ичган одам кофир ёки мушрик бўлибди» (Ҳоким ва бошқалар ривояти, саҳиҳ ҳадис).
Тўртинчиси: бандаларнинг бизларни Аллоҳга яқинлаштиради ёки Аллоҳ ҳузурида шафоат қилади, деган гумон билан Аллоҳ билан ўзлари орасида восита ёки боғланиш борлигини иддао қилиши.
Бунинг далиллари қуйидагичадир:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّار ﴾
«(Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир). У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас» (Зумар: 3).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللَّهَ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُون ﴾
«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳга осмонлар ва Ердаги У зот билмайдиган нарсаларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимисизлар?! Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган зотдир» (Юнус: 18).
Бешинчиси: Аллоҳнинг шариатидан бошқа қонунларга мурожаат қилиш.  
Бунинг далиллари қуйидагичадир:
 А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» (Нисо: 60).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُصِيبَهُمْ بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ  أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари итоатсиздирлар. Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» (Моида: 49, 50).
Ушбу турлар гоҳида бир-бирига бириккан, гоҳида эса мустақил ҳолда бўлади. Бутун пайғамбарлар иддао қилган нарсаларнинг энг муаззами эса, «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» дейишлари эди. Қуръон Каримнинг бир неча жойида пайғамбарларнинг ўз халқларига такрор ва такрор:
﴿اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ ﴾
«Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Сизлар учун ундан бошқа илоҳ йўқдир!» (Аъроф: 59) деганлари ва шунга ўхшаш жумлалар айтганлари нақл қилинган.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатилган пайтда шунгагина даъват қилиб, бу йўлда курашдилар. Унинг ҳаёти бунга яққол далилдир. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳам қуйидаги қавллари билан таъкидладилар:
«Мен Қиёмат бўсағасида Аллоҳ таолонинг Ўзигагина шериксиз ибодат қилиниши учун, қилич билан жўнатилдим. Ризқим мизроқ-найзам сояси остига, хорлик ва хўрлик эса амримга мухолиф бўлган кишилар устига қўйилди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти);
«Мен одамлар «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бериб, намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича одамлар билан урушишга буюрилдим. Агар улар буни қилсалар, мендан қонларини ва молларини ҳаққи билан сақлаб қоладилар. Уларнинг сарҳисоби эса Аллоҳгадир!» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам элчиларни бирон қавмга жўнатмоқчи бўлсалар, Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга чақиришлари учун буюрар эдилар. Яманга жўнатилган Муоз разияллоҳу анҳунинг қиссаси, сўзимизнинг далилидир. Уни жўнатар экан, шундай насиҳат қилган эдилар: «Сиз, аҳли китоб бўлган халқ олдига кетаяпсиз. Шунинг учун уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Менинг Аллоҳнинг расули эканим»га чақиринг. Агар улар сизга итоат этишса,  Аллоҳ таоло бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ таолонинг уларнинг бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган садақани фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга буларда итоат этишса, уларнинг қимматбаҳо моллари(ни закот ўлароқ олиш)дан йироқ бўлинг! Мазлумнинг дуосидан қўрқинг! Чунки, у дуо билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир!» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ»лиги бандалар устидаги илк ва банда чақирилган охирги фарздир. Ҳадисда шундай жумлалар келган: «Ўлими олдидан яқинларингизга «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ жумласи)ни айтиб туринглар!» (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» жумласи учун муқаддас урушни, даъват, амру маъруф ва наҳий мункарни машруъ қилди. «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» дея одамлар икки гуруҳга: жаннат аҳли бўлган иймонлилар ва жаҳаннам аҳли бўлган кофирларга бўлиндилар.
Шаҳодат калималарини зоҳиран ва ботинан юзага чиқарган, унинг талаблари ва ҳуқуқларини бажо келтирган одам, дунё ва охиратда хотиржам ва ҳидоятланган бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿الَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يَلْبِسُوا إِيمَانَهُمْ بِظُلْمٍ أُولَئِكَ لَهُمُ الْأَمْنُ وَهُمْ مُهْتَدُونَ ﴾
«Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82).
Ҳадисда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Аллоҳ таоло жаҳаннамга Аллоҳнинг юзини талаб қилиб «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деган одамни ҳаром қилди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
«Ла илаҳа илллоҳ» — дунё ва охиратдаги нажот манбаидир. У — зикрларнинг афзали ва воситаларнинг муаззамидир. Аллоҳ таолодан бизни ва мусулмон биродарларимизни шаҳодат калимасининг ҳақиқатини билган, унинг талабларини бажо келтирган ва уни самимий-холис талаффуз қилган бандалар қаторида қилишини тилаймиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло эшитгувчи ва дуоларни ижобат қилгувчи Зотдир.

 

«Муҳаммад — Аллоҳнинг элчисидир»
гувоҳлигига илова
Юқорида, «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» дея гувоҳлик бериш, ҳақиқат ва маъно нуқтаи назаридан «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» деб берилган гувоҳлик ичига дохил экани айтиб ўтилди. Юқорида айтиб ўтилган шаҳодат калимасининг маъноси ҳақидаги барча бандлар, гарчи бир жумла: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» дея қаламга олинган бўлсада, «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» жумласига ҳам тааллуқлидир.
«Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» шаҳодати «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» шаҳодатига катта ҳикмат ва буюк маънолар сабабли боғлаб келтирилди. Улардан баъзилари қуйидагилардир:
1- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш
Бу — иймон асосларидан бўлган энг катта асосдир. Шу муҳаббат билангина банда мўмин бўла олади. Бу муҳаббат камолига эришсагина иймон мукаммал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бировингиз мен унга фарзанди, отаси ва бутун башариятдан кўра севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди» (Имом Муслим ва Имом Бухорий ривоятлари).
2- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва итоат этиш
Бу — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат ва иймон тақозосидир. Аллоҳ таоло айтди:  
﴿قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ  قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِين﴾
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». Айтинг: «Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) динсизларни севмас» (Оли Имрон: 31, 32).
Бирон кимсанинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишдан чиқиши ёки унинг йўлидан юрмай Аллоҳга етишиши мумкин, дея эътиқод қилган одам, кофир бўлади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللَّه ﴾
«Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз» (Нисо: 64).
3- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни берган ҳар бир хабарида тасдиқлаш
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ваҳийнинг биронтасини нафсу ҳавосига эргашган ёки бекор қилинган шариат, мерос қолдирилган фалсафа ёхуд табиий илимларга кўра рад этган ёки ёлғон, деган одам кофир бўлади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَالَّذِي جَاءَ بِالصِّدْقِ وَصَدَّقَ بِهِ أُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ ﴾
«Рост Қуръонни келтирган зот (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) ва уни тасдиқ этган (мўминлар) — ана ўшалар тақводор зотлардир» (Нисо: 64);
﴿ فَآمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَالنُّورِ الَّذِي أَنْزَلْنَا وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ﴾
«Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва Биз нозил қилган Нурга — Куръонга иймон келтиринглар! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Тағобун: 8).
﴿ وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى  إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى ﴾
«Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Нажм: 3, 4).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мени яҳудий ва насроний бўлган одам эшитиб иймон келтирмаса, жаҳаннам аҳлидан бўлади» (Имом Муслим ривояти).
Бу — китоб аҳллари ҳақидаги ҳукмдир. Бошқалар эса бундан кўра иймон келтиришга лойиқроқдирлар.
4- Барча ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилиш.
(Яъни), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавли ва ҳукмига  бошқа бирон қавл ва ҳукм ёки ким бўлсада бирон кимсанинг фикрини муқаддам қўймаслик. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65);
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ ﴾
«Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва Унинг пайғамбари олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманглар!» (Ҳужурот: 1);
﴿ وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِم ﴾
«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир» (Аҳзоб: 36).
Шунга кўра сохта қонунларни ва жоҳилий фикрларни ҳакам қилган ҳар бир кимса, «Муҳаммад — Аллоҳнинг элчисидир», дея берган шаҳодатини бузган бўлади.
5- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган нарсалар билангина Аллоҳ таолога ибодат қилиш.
Бу эса, барча ишларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ва кўрсатмаларига риоя қилиш ҳамда қилаётган одам, «Аллоҳга яқинлаштиради», дея қанчалар гумон қилмасин, динда таъқиқланган бидъат ва янгиликлардан воз кечиш ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш керак бўлган ҳар бир ишда намуна олиш билангина амалга ошади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا ﴾
«(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21);
﴿ وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا ﴾
«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бизнинг ишимиз бўлмаган амални қилган одамнинг бу амали, рад қилингандир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари);
«Бу ишимизда ундан бўлмаган янгиликни яратган одамнинг бу иши, рад қилингандир» (Имом Муслим ривояти);
«Мен сизларни кечаси кундузидек порлоқ (йўл) узра ташлаб кетдим. Ундан ҳалокатга учраган одамгина оғади» (Абу Осим «Сунна». Мунзирий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг саҳиҳ эканини айтди).
Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, унинг оиласи, асҳоблари, унинг ҳидоятига эргашганлар ва суннатига Қиёмат кунигача боамал бўлганларга салавоту саломлар ёғдирсин... Омийн!

Мундарижа
МУҚАДДИМА    5
«АЛЛОҲДАН БОШҚА ИЛОҲ ЙЎҚ ВА МУҲАММАД АЛЛОҲНИНГ ЭЛЧИСИДИР», ДЕЯ ШАҲОДАТ КЕЛТИРИШ    8
1 — Шаҳодат калималарининг номлари    8
2 — «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» дея шаҳодат
келтиришнинг икки рукни    8
«МУҲАММАД — АЛЛОҲНИНГ ЭЛЧИСИДИР»  
ГУВОҲЛИГИГА ИЛОВА    46
МУНДАРИЖА    52

 

 

 

Ислом арконларининг биринчи рукни

Download

About the book

Author :

جماعة من العلماء

Publisher :

www.islamland.com

Category :

Introducing Islam