Оли Имрон сурасининг тафсири 1 : ( 1 – 63-оятлар )

Оли Имрон сурасининг 1 – 63-оятлари тафсири "Тафсири Муяссар" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

Оли Имрон сурасининг тафсири 1: (1 – 63-оятлар)
«ат-Тафсир ал-Муяссар» китобидан иқтибос

[ الأوزبكي — Ўзбекча — Uzbek]
Бир гуруҳ сара уламолар тайёрлаган



Таржимон: Исмоил Муҳаммад Яъқуб
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
 
تفسير سورة آل عمران 1
- من الآية 1 إلى الآية 63 -
مقتبس من كتاب « التفسير الميسر «
[ الأوزبكي — Ўзбекча — Uzbek]
إعداد نخبة من العلماء


ترجمة: إسماعيل محمد يعقوب
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

 


3- سورة آل عمران
3. «ОЛИ ИМРОН» СУРАСИ
الم (1)
1. Ушбу ҳарфлар ҳақида сўз «Бақара» сураси аввалида ўтди.
 اللَّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ (2)
2. Аллоҳ — илоҳлик ва маъбудликка Угина ҳақли бўлган ягона Зотдир. У комил ҳаёт маъноларининг барчаси-га Ўз улуғлигига лойиқ бўлганидек эга бўлган Ҳай — Тирикдир, Қайюм — барча нарса устида қоимдир (бутун борлиқни бошқариб турувчи ва барча махлуқотининг тадбирини қилиб турувчидир).
نَزَّلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقاً لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَأَنْزَلَ التَّوْرَاةَ وَالإِنْجِيلَ (3) مِنْ قَبْلُ هُدًى لِلنَّاسِ وَأَنْزَلَ الْفُرْقَانَ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ وَاللَّهُ عَزِيزٌ ذُو انْتِقَامٍ (4)
3, 4. У сизга Қуръонни шак-шубҳасиз ҳақ билан, ўзидан аввалги китоб ва пайғамбарларни тасдиқловчи қилиб туширди. У зот Қуръон нозил қилишдан аввал одамларни иймонга йўллаш, уларнинг дин ва дунёларини ислоҳ қилиш учун Мусо алайҳиссаломга Тавротни, Ийсо алайҳиссаломга Инжилни нозил қилган. Энди У ҳақ билан ботил ўртасини ажратувчи Фурқонни нозил қилди. Аллоҳ нозил қилган оятларни инкор қилган кимсалар учун улкан азоб бордир. Аллоҳ ҳеч ким бас келолмайдиган Азиз — қудратлидир, Унинг ҳужжату далилларини ва ягона ҳақ маъбудлигини инкор қилган кимсалардан интиқом олувчи-дир.
إِنَّ اللَّهَ لا يَخْفَى عَلَيْهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلا فِي السَّمَاءِ (5)
5. Аллоҳнинг илми барча махлуқотни қамраб олган, Еру осмондаги каттаю кичик ҳеч бир нарса Унга махфий эмас.
هُوَ الَّذِي يُصَوِّرُكُمْ فِي الأَرْحَامِ كَيْفَ يَشَاءُ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (6)
6. Фақат Унинг Ўзи оналарингиз қорнида сизларни Ўзи истаганидек, ўғил ё қиз, чиройли ё кўримсиз, бахтли ё бахтсиз қилиб яратади. Ундан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, У ҳеч ким бас келолмайдиган Азиз (қудратли) ва барча ишу тадбирида Ҳаким (доно) Зотдир.
هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ فَأَمَّا الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاءَ الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاءَ تَأْوِيلِهِ وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللَّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ رَبِّنَا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُوْلُوا الأَلْبَابِ (7)
7. Унинг Ўзи сизга Қуръонни нозил қилдики, унда муҳкам — далолати очиқ-равшан оятлар бор ва улар Китобнинг аслидир, иштибоҳ қилинган пайтда уларга мурожаат қилинади ва зиддиятлар уларга қайтарилади. Яна унда муташобиҳ — бошқа маъноларни ҳам ташиш эҳтимо-ли бўлган, улардан аниқ мурод нима эканини фақат муҳкам оятларга боғлабгина билиш мумкин бўлган оятлар ҳам бор. Қалбида мараз ва тойилиш бўлган кимсалар мақсадлари ёмонлигидан одамларни адаштириш қасдида улар ўртасида шубҳалар тарқатиш учун ва ўз ботил йўлларига мувофиқ таъвил қилиш учун ўша муташобиҳ оятларгагина эргаша-дилар. Ваҳоланки, ушбу оятларнинг ҳақиқий маъносини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Илмда собитқадам бўлганлар: «Биз бу Қуръонга иймон келтирдик, унинг ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридан, пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларида келган», дейдилар ва муташобиҳини муҳкамига қайтарадилар. Фақат соғлом ақл эгаларигина маъноларни тўғри тушуниб, англаб, тафаккур қиладилар.
رَبَّنَا لا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ (8)
8. Улар айтадилар: Эй Роббимиз, бизларга марҳамат кўрсатиб, Ўз динингга ҳидоят қилганингдан сўнг энди қалбларимизни Ўзингга иймон келтиришдан буриб қўйма-гин, бизларга Ўз фазлингдан кенг-мўл раҳмат ато этгин. Албатта, Сен Ваҳҳобсан — кўп фазлу марҳамат ато этувчи, истаган бандангга ҳисобсиз берувчи Зотсан.
رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لا رَيْبَ فِيهِ إِنَّ اللَّهَ لا يُخْلِفُ الْمِيعَادَ (9)
9. Эй Роббимиз, биз Сенинг барча инсонларни шак-шубҳасиз бир кунда — Қиёмат кунида жамловчи эканингга иқрормиз ва гувоҳлик берамиз. Албатта, Сен бандаларингга берган ваъдангга асло хилоф қилмайсан.
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَنْ تُغْنِيَ عَنْهُمْ أَمْوَالُهُمْ وَلا أَوْلادُهُمْ مِنْ اللَّهِ شَيْئاً وَأُوْلَئِكَ هُمْ وَقُودُ النَّارِ (10)
10. Ҳақ динни инкор қилиб, кофир бўлган кишиларга моллари ҳам, болалари ҳам дунёда улар устига келадиган азобни қайтаришда бирон фойда бермайди ва охиратда ҳам улардан асло азобни даф қилолмайди. Улар Қиёмат куни дўзах ўтинларидир.
كَدَأْبِ آلِ فِرْعَوْنَ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا فَأَخَذَهُمْ اللَّهُ بِذُنُوبِهِمْ وَاللَّهُ شَدِيدُ الْعِقَابِ (11)
11. Кофирларнинг (динни) ёлғон санашлари ва бошларига тушадиган бало борасидаги ҳоли худди Фиръавн ва ундан олдинги кофирларнинг ҳолига ўхшай-дики, Аллоҳнинг очиқ-равшан оят-аломатларини инкор қилишгач, Аллоҳ улар устига тезлик билан Ўз азобини туширди. Аллоҳ — Унга кофир бўлган ва пайғамбарларини ёлғончига чиқарган кимсаларга азоби қаттиқ Зотдир.
قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا سَتُغْلَبُونَ وَتُحْشَرُونَ إِلَى جَهَنَّمَ وَبِئْسَ الْمِهَادُ (12)
12. Эй Пайғамбар, яҳуд ва бошқа кофирларга ҳамда сизнинг Бадрдаги ғалабангизга беписанд қараган кимса-ларга айтинг: «Сизлар, ҳеч шубҳасиз, дунёда мағлуб бўласиз ва куфр устида ўласиз, охиратда эса жаҳаннамга йиғиласиз ва дўзах олови сизлар учун тўшак бўлади. У нақадар ёмон жой!».
قَدْ كَانَ لَكُمْ آيَةٌ فِي فِئَتَيْنِ الْتَقَتَا فِئَةٌ تُقَاتِلُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَأُخْرَى كَافِرَةٌ يَرَوْنَهُمْ مِثْلَيْهِمْ رَأْيَ الْعَيْنِ وَاللَّهُ يُؤَيِّدُ بِنَصْرِهِ مَنْ يَشَاءُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَعِبْرَةً لأُوْلِي الأَبْصَارِ (13)
13. Эй саркаш ва мутакаббир яҳудлар, Бадр жангида ўзаро тўқнашган икки гуруҳда сизлар учун жуда катта далолат ва ибрат бор эди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳобларидан иборат бир гуруҳ Аллоҳнинг дини учун урушган, иккинчиси эса Аллоҳга кофир бўлганлар гуруҳи бўлиб, ботил учун урушарди. Улар ўз кўзлари билан мўминлар ададини ўзларидан икки баробар ортиқ деб кўриб туришарди. Аллоҳ мана шу нарсани мусулмонларнинг улар устидан ғолиб бўлишла-рига сабаб қилди. Аллоҳ бандаларидан истаган кишисини Ўз нусрати билан қувватлайди. Албатта, бўлиб ўтган бу ҳодисада Аллоҳнинг ҳикматлари ва иш-феъллари(ни англаш йўли)га йўлланувчи онгли кишилар учун жуда катта ибрат бордир.
زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنْ النِّسَاءِ وَالْبَنِينَ وَالْقَنَاطِيرِ الْمُقَنْطَرَةِ مِنْ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَالْخَيْلِ الْمُسَوَّمَةِ وَالأَنْعَامِ وَالْحَرْثِ ذَلِكَ مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَاللَّهُ عِنْدَهُ حُسْنُ الْمَآبِ (14)
14. Одамларга хотинлар, болалар, битмас-туганмас олтин-кумушлар, яхши отлар, туя ва мол-қўй каби чорва ҳайвонлари, боғдорчилик ва экин-тикин қилинадиган ерлардан иборат майл-истакларга муҳаббат қўйиш чиройли қилинди. Булар дунё ҳаётининг матолари ва йўқ бўлиб кетувчи зеб-зийнатларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса гўзал оқибат ва чиройли мукофот — жаннат бордир.
قُلْ أَؤُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرٍ مِنْ ذَلِكُمْ لِلَّذِينَ اتَّقَوْا عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَأَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَرِضْوَانٌ مِنْ اللَّهِ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ (15)
15. Айтинг, эй Пайғамбар: Мен сизларга бу дунё ҳаётида одамлар учун чиройли қилиб қўйилган нарсалардан кўра яхшироқ нарсанинг хабарини берайми? Аллоҳдан тақво қилган ва Унинг азобидан қўрққан кишилар учун жаннатлар бордир, улардаги қасрлар ва дарахтзорлар остидан анҳорлар оқиб ўтади. Улар унда абадий қоладилар. Улар учун у жаннатларда ҳайзу нифос, ёмон хулқ ва бошқа айбу нуқсонлардан покиза жуфтлар бор. Улар учун бундан ҳам улуғроқ мукофот — Аллоҳнинг розилиги бор. Аллоҳ халойиқларнинг дилларидаги яширин сирларидан хабардор ва уларнинг барча ҳолатларини билувчи Зотдир. У Қиёмат куни уларга жазою мукофотлар беради.
الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (16)
16. У тақводор бандалар: «Эй Роббимиз, биз Сенга иймон келтирдик ва пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашдик. Ўзинг бизнинг гуноҳлари-мизни кечиргин ва бизга дўзах ўтидан нажот бергин», дейдилар.

الصَّابِرِينَ وَالصَّادِقِينَ وَالْقَانِتِينَ وَالْمُنْفِقِينَ وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالأَسْحَارِ (17)
17. Улар тоат-ибодатлар қилиш ва гуноҳлардан тийилишга, шунингдек бошларига келадиган қазо-қадар аччиқликларига сабр-тоқатли, сўзу ишларида содиқ, мукаммал тоат-ибодатли, махфию ошкор инфоқ-эҳсон қилувчи ва дуолар қабул бўладиган саҳар пайтларида истиғфор айтувчи кишилардир.
شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ وَالْمَلائِكَةُ وَأُوْلُوا الْعِلْمِ قَائِماً بِالْقِسْطِ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (18)
18. Аллоҳ таоло Ўзининг ягона ҳақ маъбуд эканига гувоҳлик берди ва Ўз гувоҳлигини фаришталар ва аҳли илмларнинг энг олий нарсага — Унинг тавҳиди ва адолатни барпо этиши ҳақида — берган гувоҳликларига бириктирди. Истаган нарсасига ҳеч ким тўсқинлик қилолмайдиган Қудратли ва сўзу ишларида Ҳикматли бўлган У Зотдан ўзга барҳақ маъбуд йўқдир.
إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الإِسْلامُ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ إِلاَّ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمْ الْعِلْمُ بَغْياً بَيْنَهُمْ وَمَنْ يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللَّهِ فَإِنَّ اللَّهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ (19)
19. Аллоҳ таоло бутун халқлар учун рози бўлган, элчиларини у билан юборган ва ундан ўзгасини мақбул санамайдиган дин — Исломдир. Ислом — тоат-ибодат билан фақат Аллоҳнинг Ўзига бўйин эгиш, қуллик билан Унгагина таслим бўлиш, Аллоҳ таоло барча замонларда юбориб турган ва охирини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан хотималаган пайғамбарларга улар олиб келган ишларда эргашишдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин, энди у зот олиб келган Ислом динидан ўзга бирон дин Аллоҳ таоло наздида мақбул бўлмайди. Яҳудий ва насронийлардан бўлган аҳли китоблар ўзларига пайғам-барлар юборилиш ва китоблар нозил бўлиш билан устларида ҳужжат барпо бўлганидан сўнг ўзаро ихтилоф қилиб, ҳар хил гуруҳ ва тўдаларга бўлиниб кетишлари сабаби фақат дунёталабликдан келиб чиққан ҳасад ва адоват бўлди. Ким Аллоҳ нозил қилган оятларни ва Унинг рубубияти ва улуҳиятига далолат қилувчи оят-аломатларни инкор қилса, албатта Аллоҳ ҳисоби тез Зотдир, уларни қилган ишларига муносиб жазо билан жазолайди.
 فَإِنْ حَاجُّوكَ فَقُلْ أَسْلَمْتُ وَجْهِي لِلَّهِ وَمَنْ اتَّبَعَنِي وَقُلْ لِلَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ وَالأُمِّيِّينَ أَأَسْلَمْتُمْ فَإِنْ أَسْلَمُوا فَقَدْ اهْتَدَوا وَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْكَ الْبَلاغُ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ (20)
20. Эй Пайғамбар, аҳли китобларга қарши далил-ҳужжатни барпо қилганингиздан сўнг улар сиз билан тавҳид хусусида талашиб-тортишсалар, сиз уларга: «Мен Аллоҳга ихлос билан бўйсундим, энди Унга ҳеч кимни шерик қилмайман. Шунингдек, менга эргашган мўминлар ҳам фақат Аллоҳга ихлос қилиб, Унгагина бўйсундилар», деб айтинг. Яна сиз уларга, араб мушрикларига ва бошқаларга айтингки: «Агар Исломга кирсангиз, энг тўғри йўл, ҳидоят ва ҳақ устида бўласиз. Агар юз ўгирсангиз, ҳисобингиз Аллоҳга ҳавола, менинг вазифам етказишдир, холос. Мана, мен сизларга етказдим ва зарарингизга ҳужжатни барпо қилдим. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчи, уларнинг ишларидан ҳеч бири Унга махфий қолмайдиган Зотдир».
إِنَّ الَّذِينَ يَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَيَقْتُلُونَ النَّبِيِّينَ بِغَيْرِ حَقٍّ وَيَقْتُلُونَ الَّذِينَ يَأْمُرُونَ بِالْقِسْطِ مِنْ النَّاسِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ (21)
21. Очиқ-равшан далил-ҳужжатларни ҳамда пайғамбар-лар олиб келган нарсаларни инкор қиладиган, Аллоҳнинг пайғамбарларини ноҳақ, зулм билан ўлдирадиган, адолатга ва пайғамбарлар йўлига эргашишга буюраётган кишиларни ўлдирадиган кимсаларга сиз аламли азоб хабарини беринг.
أُوْلَئِكَ الَّذِينَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِرِينَ (22)
22. Улар амаллари дунёю охиратда бекор бўлган ва ҳеч бир амали мақбул бўлмайдиган кишилардир, уларга Аллоҳнинг азобидан қутулишга ёрдам берадиган бирон ёрдамчи бўлмас.
أَلَمْ تَرَى إِلَى الَّذِينَ أُوتُوا نَصِيباً مِنْ الْكِتَابِ يُدْعَوْنَ إِلَى كِتَابِ اللَّهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ يَتَوَلَّى فَرِيقٌ مِنْهُمْ وَهُمْ مُعْرِضُونَ (23)
23. Эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло уларга китобдан бир улуш берган ва сиз олиб келган нарсанинг (диннинг) ҳақлигини билишган анави яҳудийларнинг ҳолидан ҳам қизиқроғини кўрганмисиз?! Улар ўзлари келишолмаган нарсада ўрталарида ажрим қилиб бериши учун Аллоҳнинг Китобига — Қуръонга келишга чорланганларида (Қуръон ҳукми) нафс-ҳаволарига тўғри келмаса, кўплари Аллоҳнинг ҳукмидан бош тортишади. Чунки, ҳақдан юз ўгириш уларнинг одатидир.
 ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا لَنْ تَمَسَّنَا النَّارُ إِلاَّ أَيَّاماً مَعْدُودَاتٍ وَغَرَّهُمْ فِي دِينِهِمْ مَا كَانُوا يَفْتَرُونَ (24)
24. Ҳақдан бундай юз ўгиришлари сабаби аҳли китобларнинг: «Бизга дўзах ўти бир неча саноқли кунларгина етади, холос», деган бузуқ эътиқодларидир. Мана шу эътиқод уларни Аллоҳга қарши журъат қилишга ва Унинг динини камситишга ҳамда ўзларини у билан алдаб юрган ботил динларида давом этишга олиб келди.
فَكَيْفَ إِذَا جَمَعْنَاهُمْ لِيَوْمٍ لا رَيْبَ فِيهِ وَوُفِّيَتْ كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لا يُظْلَمُونَ (25)
25. Аллоҳ таоло уларни содир бўлишида ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган кунда — Қиёмат кунида — ҳисоб-китоб учун жамлаган ва ҳеч кимга заррача зулм қилинмаган ҳолда ҳар бир киши ўзи қилган ишларнинг жазосини тўла олган пайтда қай аҳволга тушаркинлар?!
قُلْ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاءُ وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاءُ بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (26)
26. Эй Пайғамбар, Роббингизга дуо қилиб айтинг: «Эй барча мулклар эгаси бўлган Зот, молу мулкни ва ерда ҳукмронликни халқлар ичидан Ўзинг истаган кишига берасан ва истаган кишингдан молу мулкни тортиб оласан, дунёю охират азизлигини Ўзинг истаган кишига ато этасан ва истаган кишингни хорликка гирифтор этасан, барча яхшилик Сенинг қўлингда, Сен Ўзинггина ҳар ишга Қодирсан...
(Оятда Аллоҳ таолонинг Ўз олийлиги ва улуғлигига муносиб равишдаги қўл сифатига эгалиги исботи бордир).
 تُولِجُ اللَّيْلَ فِي النَّهَارِ وَتُولِجُ النَّهَارَ فِي اللَّيْلِ وَتُخْرِجُ الْحَيَّ مِنْ الْمَيِّتِ وَتُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنْ الْحَيِّ وَتَرْزُقُ مَنْ تَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ (27)
27. Ҳар ишга қодирлигингга далил шуки, кечани кундузга киритасан, кундузни кечага киритасан — шунда буниси қисқариб, униси узаяди — ва жон асари бўлмаган ўликдан тирикни чиқарасан — уруғдан ўсимликни ва кофирдан мўминни чиқарганинг каби — ва тирикдан ўликни чиқарасан — товуқдан тухумни чиқарганинг каби — ва халқларингдан Ўзинг истаган кишига беҳисоб ризқ ато этасан».
لا يَتَّخِذْ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَلَيْسَ مِنْ اللَّهِ فِي شَيْءٍ إِلاَّ أَنْ تَتَّقُوا مِنْهُمْ تُقَاةً وَيُحَذِّرُكُمْ اللَّهُ نَفْسَهُ وَإِلَى اللَّهِ الْمَصِيرُ (28)
28. Аллоҳ таоло мўминларни қўйиб, кофирларни — уларга муҳаббат қўйиш ва ёрдам бериш билан — дўст тутишдан мўминларни қайтаради. Ким кофирларни дўст тутса, у Аллоҳга бегона ва Аллоҳ ҳам ундан безордир. Илло, сизлар заиф ва қўрқувда бўлсангиз, у ҳолда то шон-шавкатингиз кучайгунига қадар ёмонликларидан сақланиш учун уларга юзаки яхши муомала қилишингизга Аллоҳ рухсат берди. Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳлантиради, бас, сизлар Ундангина қўрқинг ва тақво қилинг. Барча халқларнинг ҳисоб ва жазо учун қайтиши Аллоҳ ҳузуригадир.
قُلْ إِنْ تُخْفُوا مَا فِي صُدُورِكُمْ أَوْ تُبْدُوهُ يَعْلَمْهُ اللَّهُ وَيَعْلَمُ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (29)
29. Эй Пайғамбар, мўминларга айтинг: «Кофирларни дўст тутиш ва уларга ёрдам бериш борасида дилингизга тугилган фикрларни хоҳ яширинг, хоҳ ошкор қилинг, ҳеч бир нарса Аллоҳга махфий қолмайди. Шубҳасиз, Унинг илми-билими осмонлару Ердаги барча нарсани қамраб олган ва У ҳар нарсага қодир Зотдир».
يَوْمَ تَجِدُ كُلُّ نَفْسٍ مَا عَمِلَتْ مِنْ خَيْرٍ مُحْضَراً وَمَا عَمِلَتْ مِنْ سُوءٍ تَوَدُّ لَوْ أَنَّ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُ أَمَداً بَعِيداً وَيُحَذِّرُكُمْ اللَّهُ نَفْسَهُ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ (30)
30. Жазо куни бўлмиш Қиёмат кунида ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган барча яхши амаллари тўла ҳолда, мукофот ўлароқ, уни кутиб турганини кўради, қилиб ўтган ёмон амаллари ҳам уни кутиб турганини кўради ва ўзи билан шу амаллари ўртаси жуда олис масофада узоқ бўлишини орзу қилиб қолади. Сизлар ана шу кунга ҳозирлик кўринг ва Жаббор Зот бўлмиш Аллоҳнинг азобидан қўрқинг! Азоби қаттиқ бўлиши билан бир қаторда У субҳанаҳу ва таоло бандаларига ғоят меҳрибон Зотдир.
قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمْ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ (31)
31. Айтинг эй Пайғамбар: «Агар Аллоҳни чиндан яхши кўрсангиз, менга эргашинг ва зоҳиру ботинда менга иймон келтиринг, шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради ва гуноҳла-рингизни кечиради. Шубҳасиз, У мўмин бандаларининг гуноҳларини кечирувчи ва уларга меҳрибон Зотдир».
Бу ояти карима Аллоҳ таолонинг муҳаббатини даъво қилган, лекин Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳаққи-рост эргашмаган ва у зотнинг буйруқ ва қайтариқларига итоат қилмаган ҳар бир кишига қарши ҳукмдир. Зеро, бундай кимса то Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқий маънода эргашмас экан, ўз даъвосида ёлғончидир.
 قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ لا يُحِبُّ الْكَافِرِينَ (32)
32. Эй Пайғамбар, «Аллоҳга Унинг Китобига эргашиш билан итоат қилинглар, Пайғамбарга эса тириклигида ҳам, вафотидан кейин ҳам суннатларига эргашиш билан итоат қилинглар!», деб айтинг. Агар сиздан юз ўгиришса ва ўз куфру залолатларида қайсарлик билан давом этишса, улар Аллоҳнинг муҳаббатига лойиқ бўлмайдилар. Зеро, Аллоҳ кофирларни яхши кўрмайди.
إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى آدَمَ وَنُوحاً وَآلَ إِبْرَاهِيمَ وَآلَ عِمْرَانَ عَلَى الْعَالَمِينَ (33)
33. Албатта, Аллоҳ таоло Одам ва Нуҳни, Иброҳим ва Имрон оилаларини танлади ва ўз замонларининг энг афзал кишилари қилди.
ذُرِّيَّةً بَعْضُهَا مِنْ بَعْضٍ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (34)
34. У набий ва расуллар Аллоҳга ихлосли бўлиш ва Унинг ваҳийсига амал қилиш борасида бир-бирига уланган поклик силсиласидир. Аллоҳ бандаларининг сўзларини эшитувчи, иш-амалларини билувчи ва шунга мувофиқ жазо-мукофотлар берувчи Зотдир.
إِذْ قَالَتْ امْرَأَةُ عِمْرَانَ رَبِّ إِنِّي نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّراً فَتَقَبَّلْ مِنِّي إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ (35)
35. Эй Пайғамбар, сиз Марям ва унинг онаси билан, шунингдек, унинг ўғли Ийсо алайҳиссалом билан бўлиб ўтган ишларни эсга олинг ва Ийсони илоҳ деб ёки Аллоҳнинг ўғли деб даъво қилувчиларга шу билан раддия беринг. Ўшанда Имроннинг аёли ҳомиладор бўлгач: «Эй Роббим, қорнимдаги ҳомилани холис Сен учун, Байтул Мақдисга хизматкорликка атадим. Назримни қабул қилгай-сан. Албатта, Сенгина дуоларимни эшитувчи ва ниятимдан воқиф Зотсан», деди.
فَلَمَّا وَضَعَتْهَا قَالَتْ رَبِّ إِنِّي وَضَعْتُهَا أُنْثَى وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا وَضَعَتْ وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالأُنْثَى وَإِنِّي سَمَّيْتُهَا مَرْيَمَ وَإِنِّي أُعِيذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ (36)
36. Ҳомиладорлиги тамомига етиб, фарзандини дунёга келтиргач: «Роббим, туққан фарзандим қиз бўлди, энди у Байтул Мақдис ходимлигига ярамайди», деди. Аллоҳ унинг нима туққанини жуда яхши билувчидир ва У бу қизга келажакда ажойиб бир хосият ато этгай. Имрон аёли яна деди: «Мен хизматга атаганим ўғил бола бу ишда қиз бола билан бир хил эмас, чунки ўғил бола хизматга яроқли ва пишиқ-пухта бўлади. Мен бу қизни Марям деб номладим. Ва мен унга ва унинг зурриётига Сенинг раҳматингдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ сўрайман».
فَتَقَبَّلَهَا رَبُّهَا بِقَبُولٍ حَسَنٍ وَأَنْبَتَهَا نَبَاتاً حَسَناً وَكَفَّلَهَا زَكَرِيَّا كُلَّمَا دَخَلَ عَلَيْهَا زَكَرِيَّا الْمِحْرَابَ وَجَدَ عِنْدَهَا رِزْقاً قَالَ يَا مَرْيَمُ أَنَّى لَكِ هَذَا قَالَتْ هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ (37)
37. Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилди, назрини хуш қабул қилди ва қизи Марямни ўз риоясига (ҳифзи ҳимоясига) олиб, уни чиройли улғайтирди, унга Закарийё алайҳиссаломни кафил қилди. Закарийё уни ўзи ибодат билан машғул бўладиган хонага жойлаштирди. У ҳар қачон шу хонага Марям ҳузурига кирса, унинг олдида яхши ризқ-рўз ҳозир эканини кўрди. У: «Эй Марям, бу покиза ризқ-рўз сенга қаердан келмоқда?», деб сўради. Марям деди: «Бу Аллоҳ ҳузуридан келган ризқдир. Албатта, Аллоҳ таоло Ўз фазли билан истаган кишисига беҳисоб ризқ ато этгай».
هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُ قَالَ رَبِّ هَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ (38)
38. Закарийё Аллоҳ таоло Марямни Ўз ризқи ва фазлу марҳамати билан мукаррам этганини кўрганидан сўнг Роббига юзланиб, шундай илтижо қилди: «Эй Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан солиҳ ва баракотли фарзанд ато этгин. Албатта, Сен дуоларни эшитувчи Зотсан».
فَنَادَتْهُ الْمَلائِكَةُ وَهُوَ قَائِمٌ يُصَلِّي فِي الْمِحْرَابِ أَنَّ اللَّهَ يُبَشِّرُكَ بِيَحْيَى مُصَدِّقاً بِكَلِمَةٍ مِنْ اللَّهِ وَسَيِّداً وَحَصُوراً وَنَبِيّاً مِنْ الصَّالِحِينَ (39)
39. У намозгоҳида Роббига дуо-илтижо қилиб турган ҳолида фаришталар унга нидо қилиб: «Албатта, Аллоҳ сенга дилингга сурур бахш этажак хушхабар бермоқдаки, сенга бир фарзанд ато этилади, унинг исми Яҳё бўлади, у Аллоҳдан юборилган сўзни — Ийсо ибн Марям алайҳиссаломни — тасдиқлайди, Яҳё ўз қавмининг саййиди бўлади, у юксак обрў-эътибор ва олий даража эгаси бўлади, гуноҳлар ва зарарли хоҳиш-истаклардан тийилувчи бўлади, солиҳликда энг юқори ўринга етган солиҳ пайғамбарлардан бири бўлади», дедилар.
قَالَ رَبِّ أَنَّى يَكُونُ لِي غُلامٌ وَقَدْ بَلَغَنِي الْكِبَرُ وَامْرَأَتِي عَاقِرٌ قَالَ كَذَلِكَ اللَّهُ يَفْعَلُ مَا يَشَاءُ (40) قَالَ رَبِّ اجْعَلْ لِي آيَةً قَالَ آيَتُكَ أَلاَّ تُكَلِّمَ النَّاسَ ثَلاثَةَ أَيَّامٍ إِلاَّ رَمْزاً وَاذْكُرْ رَبَّكَ كَثِيراً وَسَبِّحْ بِالْعَشِيِّ وَالإِبْكَارِ (41)
40, 41. Закарийё хурсанд бўлиб, ажабланган ҳолда деди: «Роббим, ўзим қариб қолган бўлсам, аёлим туғмайдиган бепушт бўлса, қандай мендан фарзанд бўлади?!». Деди: «Шундай, Аллоҳ Ўзи истаганича ғайриоддий ва ғаройиб ишларни қилгай». Закарийё деди: «Роббим, мен учун ўзимдан фарзанд (ҳомила) вужудга келганини билиб оладиган бир белги-аломат қилгин, токи қалбимда шодлик ва сурур ҳосил бўлсин». Деди: «Сен учун белги-аломат шуки, ўзинг соппа-соғ бўла туриб, уч кун одамларга сўзлай олмайсан, фақат имо-ишора билан сўзлаша оласан. Шу муддат ичида сен Роббингни кўп зикр қил ва оқшому саҳарлар У учун намозу тасбеҳ ила машғул бўл».
وَإِذْ قَالَتْ الْمَلائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاكِ وَطَهَّرَكِ وَاصْطَفَاكِ عَلَى نِسَاءِ الْعَالَمِينَ (42) يَا مَرْيَمُ اقْنُتِي لِرَبِّكِ وَاسْجُدِي وَارْكَعِي مَعَ الرَّاكِعِينَ (43)
42. Эсланг эй Пайғамбар, ўшанда фаришталар Марямга дедилар: «Эй Марям, албатта Аллоҳ таоло сени Ўз тоати учун танлади, сени тубан хулқлардан пок сақлади ва замонангдаги бутун олам аёлларидан афзал қилди.
43. Эй Марям, Роббингга доим тоат-ибодатда бўл, хушуъ-хузуъда қоим бўл, сенга ато этган неъматларига шукрона ўлароқ рукуъ (ибодат) қилувчилар билан бирга сажда ва рукуъ қил!».
ذَلِكَ مِنْ أنْبَاءِ الْغَيْبِ نُوحِيهِ إِلَيْكَ وَمَا كُنْتَ لَدَيْهِمْ إِذْ يُلْقُونَ أَقْلامَهُمْ أَيُّهُمْ يَكْفُلُ مَرْيَمَ وَمَا كُنْتَ لَدَيْهِمْ إِذْ يَخْتَصِمُونَ (44)
44. Эй Пайғамбар, сизга ҳикоя қилганимиз бу ҳодиса Аллоҳ сизга ваҳий қилган ғайб хабарлари жумласидандир. Зеро, Марямни ўз кафолатига олишга ким ҳақлироқ деб талашиб-тортишишган ва ўрталарида келишмовчилик содир бўлиб, қаламларини қуръа учун ташлашган ва (қуръада) Закарийё алайҳиссалом Марямнинг кафолатига ҳақли бўлиб чиққан пайт сиз улар орасида бўлмагансиз.
إِذْ قَالَتْ الْمَلائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ يُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةٍ مِنْهُ اسْمُهُ الْمَسِيحُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ وَجِيهاً فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَمِنْ الْمُقَرَّبِينَ (45)  وَيُكَلِّمُ النَّاسَ فِي الْمَهْدِ وَكَهْلاً وَمِنْ الصَّالِحِينَ (46)
45, 46. Эй Пайғамбар, фаришталар Марямга қуйидаги сўзларни айтганларида сиз у ерда бўлмагансиз: «Эй Марям, Аллоҳ сенга бир фарзанд хушхабарини бермоқдаки, унинг вужудга келиши Аллоҳ тарафидан биргина сўз билан бўлгай, яъни У унга: «Бўл!» дегай ва у бўлгай. Исми Масиҳ Ийсо ибн Марям бўлгай, дунёю охиратда улуғ мартаба эгаси бўлгай, Қиёмат куни Аллоҳга энг яқин бандалардан бўлгай. Туғилганидан сўнг бешикдалик ҳолида одамларга гапиргай, шунингдек, улғайган пайтида уларга Аллоҳ унга ваҳий қилган нарсаларни сўзлагай — бу эса нубувват, даъват ва иршод сўзларини сўзлашидир — ва у гап-сўзию иш-амалларида фазлу салоҳ аҳлидан саналгай».
قَالَتْ رَبِّ أَنَّى يَكُونُ لِي وَلَدٌ وَلَمْ يَمْسَسْنِي بَشَرٌ قَالَ كَذَلِكِ اللَّهُ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ إِذَا قَضَى أَمْراً فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ (47)
47. Марям бу ҳолдан таажжубга тушиб деди: «Қандай менда фарзанд бўлсин, ахир мен эрли хотин ҳам, бировлар қўли теккан фоҳиша аёл ҳам бўлмасам?!». Фаришта деди: «Сен учун содир бўлажак бу ҳодиса истаган нарсасини йўқдан бор қилувчи Қодир Аллоҳ учун ҳеч қийин эмасдир, У бир нарсани пайдо қилишни истаса, унга: «Бўл!», деб айтади, бас, у бўлади».


وَيُعَلِّمُهُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَالتَّوْرَاةَ وَالإِنجِيلَ (48)
48. У унга китоб ва ҳикматни — сўзу ишда тўғриликни — ўргатади, Мусога ваҳий қилинган Тавротни ва ўзига нозил қилинган Инжилни таълим беради.
وَرَسُولاً إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ أَنِّي قَدْ جِئْتُكُمْ بِآيَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ أَنِّي أَخْلُقُ لَكُمْ مِنْ الطِّينِ كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ فَأَنفُخُ فِيهِ فَيَكُونُ طَيْراً بِإِذْنِ اللَّهِ وَأُبْرِئُ الأَكْمَهَ وَالأَبْرَصَ وَأُحْيِ الْمَوْتَى بِإِذْنِ اللَّهِ وَأُنَبِّئُكُمْ بِمَا تَأْكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَ فِي بُيُوتِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنينَ (49)
49. Уни Бани Исроилга элчи қилади ва у уларга айтади: Мен сизларга Парвардигорингиздан ўзимнинг Аллоҳ томонидан юборилган элчи эканимга далолат қиладиган бир белги-аломатни келтирдим. У белги шуки, мен сизларга лойдан қуш шаклини ясайманда, унга пуфлайман, шунда у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий қушга айланади, Аллоҳнинг изни билан туғма кўрни, баданига оқ тушган кишини тузатаман, ўликни тирилтираман, сизларга ейдига-нингиз ва уйларингизда сақлайдиганингиз емишлар нималигини айтиб бераман. Агар сизлар Аллоҳнинг оят-аломатлари ва далил-ҳужжатларини тасдиқ этувчи ва Унинг тавҳидига иқрор бўлсангиз, шубҳасиз, инсон зотининг қўлидан келмайдиган бундай улкан ишларда менинг Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбари эканимга далил бордир.
وَمُصَدِّقاً لِمَا بَيْنَ يَدَيَّ مِنْ التَّوْرَاةِ وَلأُحِلَّ لَكُمْ بَعْضَ الَّذِي حُرِّمَ عَلَيْكُمْ وَجِئْتُكُمْ بِآيَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ (50)
50. Ва мен сизларга Тавротдаги нарсаларни тасдиқ-ловчи бўлган ҳолда ҳамда илгари Аллоҳ сизларга ҳаром қилган айрим нарсаларни Аллоҳнинг ваҳийси билан, Унинг Ўзи томонидан енгиллик ва раҳмат ўлароқ ҳалол қилиб бериш учун келдим. Сизларга айтаётганим сўзларнинг ростлигига Роббингиз тарафидан далил-ҳужжат келтирдим. Энди сизлар Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг амрига хилоф қилманглар ва Аллоҳ томонидан сизларга етказаётганим нарсаларда менга итоат қилинглар!
 إِنَّ اللَّهَ رَبِّي وَرَبُّكُمْ فَاعْبُدُوهُ هَذَا صِرَاطٌ مُسْتَقِيمٌ (51)
51. Албатта, мен сизларни Унга даъват қилаётган Зот бўлмиш Аллоҳ, шубҳасиз, менинг ҳам, сизларнинг ҳам ягона Роббимиздир. Бас, фақат Унга ибодат қилинглар, Унга бандалик қилиш ва бўйинсунишда барчамиз баробар-миз, мана шугина энг тўғри йўлдир.
فَلَمَّا أَحَسَّ عِيسَى مِنْهُمْ الْكُفْرَ قَالَ مَنْ أَنْصَارِي إِلَى اللَّهِ قَالَ الْحَوَارِيُّونَ نَحْنُ أَنْصَارُ اللَّهِ آمَنَّا بِاللَّهِ وَاشْهَدْ بِأَنَّا مُسْلِمُونَ (52)
52. Ийсо уларнинг куфрда маҳкам туришларини туйгач, холис саҳобалари ичра: «Аллоҳнинг динига ёрдам беришда ким мен билан бирга бўлади?», деб нидо қилди. Шунда Ийсонинг соф — танланган дўстлари: «Мана биз Аллоҳнинг динига ёрдам берувчилар ва Унга даъват этувчилармиз, биз Аллоҳга иймон келтирдик ва сизга эргашдик. Эй Ийсо, бизнинг тавҳид ва тоат ила Аллоҳга бўйсунганимизга сиз гувоҳ бўлинг», дедилар.
 رَبَّنَا آمَنَّا بِمَا أَنْزَلْتَ وَاتَّبَعْنَا الرَّسُولَ فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ (53)
53. Эй Роббимиз, биз Сен нозил қилган Инжилга иймон келтирдик ва пайғамбаринг Ийсо алайҳиссаломга эргаш-дик. Сен бизни Ўзингнинг ягоналигингга ва пайғамбарла-рингнинг рисолатига гувоҳлик берувчилар сафида қилгай-сан, улар барча пайғамбарлар ўз умматларига етказган эканларига гувоҳлик берувчи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларидир.
وَمَكَرُوا وَمَكَرَ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ (54)
54. Бани Исроил ичидан кофир бўлганлар Ийсо алайҳиссаломга макр қилдилар, яъни уни ғафлатда қолдириб (хиёнаткорона) ўлдириб келишга бировни тайин қилишди. Шунда Аллоҳ таоло уларни Ийсога йўллаб қўйган кишини Ийсо шаклига айлантириб қўйди ва улар ўша одамни ушлаб, Ийсо деган гумонда уни ўлдириб, салибга (хочга) михладилар. Аллоҳ макр қилувчиларнинг зўридир. Бу оятда “макр” сифатини Аллоҳ таолога Унинг жалоли ва камолига лойиқ бўлган кўринишда исботлаш бордир. Чунки, У маккорларнинг макрига қарши ҳақ билан макр қилди.
إِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ وَمُطَهِّرُكَ مِنْ الَّذِينَ كَفَرُوا وَجَاعِلُ الَّذِينَ اتَّبَعُوكَ فَوْقَ الَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأَحْكُمُ بَيْنَكُمْ فِيمَا كُنْتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ (55)
55. Аллоҳ уларга макр қилди, яъни У Ийсога дедики, Мен сени ҳеч қандай ёмонлик етмаган ҳолингда ердан қабз этгайман ва жону танинг билан Ўз ҳузуримга кўтаргайман, сенга эргашган, яъни сенинг динингда бўлган ва сен Аллоҳ ҳузуридан келтирган дин ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида берган башоратни тасдиқ этган, у зотга пайғамбарлик берилган пайтда иймон келтирган ва шариатини лозим тутган кишиларни то қиёмат сенинг нубувватингни инкор қилган кимсалардан олий-юқори қилгайман. Кейин ҳисоб куни барчангиз Менинг ҳузуримга қайтгайсиз ва Ийсо ҳақида қилган ихтилофларингиз борасида Мен Ўзим сизларнинг орангизда ажрим қилгай-ман.
فَأَمَّا الَّذِينَ كَفَرُوا فَأُعَذِّبُهُمْ عَذَاباً شَدِيداً فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِرِينَ (56)
56. Энди Масиҳ (Ийсо)ни инкор қилган яҳудийлар ёки унинг шаънида ғулув кетган насронийларга келсак, Мен уларни бу дунёда қатл қилиш, мол-мулкларидан мосуво этиш ва ҳукмронликларини кетказиш билан ва охиратда дўзах азоби билан қаттиқ азоблайман. Уларга ёрдам берувчи ва Аллоҳнинг азобини улардан даф қилувчи бирон ёрдамчи бўлмас.
وَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَيُوَفِّيهِمْ أُجُورَهُمْ وَاللَّهُ لا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ (57)
57. Аммо, Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтир-ган ва солиҳ амаллар қилган кишиларга Аллоҳ таоло ажру савобларини тўла-тўкис қилиб бергай, Аллоҳ ширк ва куфр билан (жонларига) зулм қилувчиларни ёқтирмас.


ذَلِكَ نَتْلُوهُ عَليْكَ مِنْ الآيَاتِ وَالذِّكْرِ الْحَكِيمِ (58)
58. Биз сизга Ийсо ҳақида ҳикоя қилаётган ушбу қисса сизнинг чин пайғамбар эканингизга, шунингдек, ҳақ билан ботил ўртасини ажратиб берувчи ва унда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ бўлган Қуръони Ҳакимнинг ростлигига очиқ-ойдин далиллардандир.
إِنَّ مَثَلَ عِيسَى عِنْدَ اللَّهِ كَمَثَلِ آدَمَ خَلَقَهُ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ قَالَ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ (59)
59. Албатта, Аллоҳ Ийсони отасиз яратишининг мисо-ли худди Одамни отасиз ва онасиз яратганига ўхшашдирки, уни тупроқдан яратиб, кейин: «Бўл!» деб амр этди, шунда у жонли одам бўлди. Отасиз вужудга келгани учун Ийсони илоҳ деб даъво қилиш ботил даъводир. Зеро, Одам алайҳиссалом отасиз ва онасиз вужудга келган, унинг Аллоҳнинг бандаларидан бир банда эканига барча иттифоқ қилган.
الْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ فَلا تَكُنْ مِنْ الْمُمْتَرِينَ (60)
60. Ийсо тўғрисида ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ҳақиқат — эй Пайғамбар — сизга Роббингиз тарафидан келган мана шу сўзлардир. Шундай экан, сиз ўз ишонч-эътиқодингизда ва ўзингиз тутган йўлда — ҳар хил тўқима гапларни тарк қилишда — давомли бўлинг, шак-шубҳа қилувчилардан бўлманг!
Бунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни саботга чорлаш ва кўнгилларини хотиржам қилиш бордир.
فَمَنْ حَاجَّكَ فِيهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَكَ مِنْ الْعِلْمِ فَقُلْ تَعَالَوْا نَدْعُ أَبْنَاءَنَا وَأَبْنَاءَكُمْ وَنِسَاءَنَا وَنِسَاءَكُمْ وَأَنْفُسَنَا وَأَنْفُسَكُمْ ثُمَّ نَبْتَهِلْ فَنَجْعَلْ لَعْنَةَ اللَّهِ عَلَى الْكَاذِبِينَ (61)
61. Эй Пайғамбар, сизга Ийсо тўғрисида аниқ илм-маълумот келганидан сўнг кимда-ким Ийсо Масиҳ ҳақида сиз билан талашиб-тортишса, сиз уларга айтингки: «Келинглар, болаларимиз ва болаларингизни, аёлларимиз ва аёлларингизни, ўзимизни ва ўзингизни ҳозир қилайлик, сўнгра Аллоҳга дуо қилиб, ёлғон сўзловчи ва ўз ноҳақ-лигида қайсарлик билан маҳкам турувчи кимсалар устига Ўз азоби ва лаънатини туширишини сўраб, ёлворайлик».
إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْقَصَصُ الْحَقُّ وَمَا مِنْ إِلَهٍ إِلاَّ اللَّهُ وَإِنَّ اللَّهَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (62)
62. Албатта, Ийсо тўғрисида сизга келган мана шу хабар — унда шак-шубҳа бўлмаган ҳақ хабардир. Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор ҳақ илоҳ йўқдир. Аллоҳ мулкида ғолиб, тадбир ва ишларида ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир.
فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِالْمُفْسِدِينَ (63)
63. Агар улар сизни тасдиқ этиш ва сизга эргашишдан юз ўгиришса, билингки, улар бузғунчилардир. Аллоҳ уларни яхши билувчидир ва албатта уларни қилмишларига яраша жазолагай.

 

 

 

 

Оли Имрон сурасининг тафсири 1 : ( 1 – 63-оятлар )

Download

About the book

Author :

جماعة من العلماء

Publisher :

www.islamland.com

Category :

About Quran & Hadith