Башарият ҳаётидаги йўлдан оғиш. Куфр, динсизлик, ширк ва нифоқ тарихига бир назар

Тавҳид ақидаси китобининг ушбу бўлимида башарият ҳаётидаги йўлдан оғиш, куфр, ширк, нифоқ ва уларнинг турлари, динсизлик, муртадлик, ширк ва нифоқ тарихига бир назар ҳақида сўз юритилади.

اسم الكتاب: بيان الشرك والانحراف في حياة البشرية


تأليف: صالح بن فوزان الفوزان


نبذة مختصرة: كتاب مترجم إلي اللغة الأوزبكية، مقتبس من كتاب " عقيدة التوحيد " للشيخ صالح بن فوزان الفوزان، فيه الكلام عن الانحراف في حياة البشرية، والشرك - تعريفه وأنواعه، والكفر - تعريفه وأنواعه، والنفاق - تعريفه وأنواعه، وبيان حقيقة كل من ‏:‏ الجاهلية - الفسق - الضلال - الردة‏ :‏ أقسامها، وأحكامها.

Башарият ҳаётидаги йўлдан оғиш.  Куфр, динсизлик, ширк ва нифоқ тарихига бир назар
“Тавҳид ақидаси” китобидан иқтибос

[ الأوزبكي –  Ўзбекча – Uzbek]

 


Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн
Абдуллоҳ ал-Фавзон



Таржима: Исмоил Муҳаммад Яъқуб
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
 
بيان الشرك والانحراف
في حياة البشرية
مقتبس من كتاب " عقيدة التوحيد "

فضيلة الشيخ صالح بن فوزان
بن عبد الله آل فوزان


ترجمة: إسماعيل محمد يعقوب
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
УЧИНЧИ БОБ:
Башарият ҳаётидаги йўлдан оғиш. Куфр, динсизлик, ширк ва нифоқ тарихига
бир назар
У қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
Биринчи бўлим: Башарият ҳаётидаги йўл-дан оғиш.
Иккинчи бўлим: Ширк, таърифи ва турлари.
Учинчи бўлим: Куфр, таърифи ва турлари.
Тўртинчи бўлим: Нифоқ, таърифи ва турла-ри.
Бешинчи бўлим: Жоҳилият, фисқ, залолат, муртадликнинг қисмлари ва ҳукмлари билан ҳар бирининг ҳақиқатининг баёни.
Биринчи бўлим:
Башарият ҳаётидаги йўлдан оғиш
Аллоҳ таоло халқларни Ўзининг ибодати учун яратди ва бунда уларга ёрдам берадиган ризқларни муҳайё қилиб қўйди: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учун-гина яратдим. Мен улардан бирон ризқ иста-масман ва улар Мени таомлантиришини иста-масман. Зеро Аллоҳнинг Ўзигина (барча ха-лойиққа) ризқу рўз бергувчи, куч-қувват соҳи-би ва қудратлидир» (Аз-зарият: 56-58).
Нафсни ўз фитратига — табиий хилқатига қў-йилса, у Аллоҳнинг илоҳлигига иқрор бўлувчи, Аллоҳни яхши кўрувчи ва Унга бирон нарсани шерик қилмасдан ибодат қилувчи бўлади. Бироқ, инсон ва жин шайтонлари алдаш мақ-садида ялтироқ сўзлар билан васваса қилиб, чиройли кўрсатадиган нарсалар уни бузади ва оғдириб юборади. Зотан, тавҳид инсон табиа-тига ўрнатилган, ширк эса аслида унга бегона ва келгинди нарсадир. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллоҳнинг ярати-ши ўзгартирилмас» (Рум: 30).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бир туғилган гўдак фитрат усти-да туғилади, сўнг ота-онаси уни яҳудий ё насроний ё мажусийга айлантиради» (Бухо-рий ва Муслим ривоятлари). Демак, тавҳид одамзотнинг қон-қонида бор нарсадир.
Одам алайҳиссалом ва у зотдан кейин кел-ган зурриётлари даврида узоқ асрлар мобай-нида дин — Ислом эди. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг Аллоҳ (мўминларга) хушхабар элтгувчи ва (кофир-ларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пай-ғамбарларини юборди» (Бақара: 213).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Одам ва Нуҳ алайҳиссаломлар ўртасида ўн аср ўтган, барчаси Исломда эди».
Ибн Қаййим «Иғосатул-лаҳфон»да: «Бу ҳақдаги энг тўғри сўз шу, зеро Убай ибн Каъб қироатида мазкур оят: «Сўнг ораларида ке-лишмовчиликлар пайдо бўлгач, Аллоҳ хуш-хабар элтгувчи ва қўрқитувчи пайғамбар-ларни юборди», деб ўқилади. «(Аввалда) одамлар фақат бир миллат (яъни, бир динда) бўлган эдилар. Сўнгра бўлиниб кетдилар» (Юнус: 19) ояти ҳам бунга шоҳид бўлади», дей-ди.
Яъни, пайғамбарлар юборилишининг саба-би — халқлар аввалдан ўзлари унинг устида бўлиб келган ҳақ диндан бўлиниб кетишлари бўлди.
Худди шунга ўхшаш, араблар ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг динида бўлган эдилар. Бир давр келиб, Амр ибн Луҳай ал-Хузоъий исмли кимса у зотнинг динларини ўзгартириб, араб ерларига, хусусан Ҳижозга бут-санамларни олиб кирди, шундан сўнг Аллоҳдан ўзгага сиғинишлар бошланди, ушбу муқаддас диёрда ва унинг атрофларида ширк кенг ёйилди, шундан сўнг Аллоҳ таоло Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юборди ва у зот одамларни тавҳидга, Ибро-ҳимнинг миллатига даъват этдилар, Аллоҳ йўлида ҳақиқий курашдилар, охир-оқибат тав-ҳид ақидаси ва Иброҳимнинг миллати қайтиб келиб, бутлар синдирилди, Аллоҳ шу билан динни камолига етказди ва бутун оламга Ўзининг неъматини мукаммал қилди. Бу умматнинг аввалидаги энг афзал асрларда яшаган зотлар айни шу манҳаж устида ўтдилар. Кейинги асрларга келиб жаҳолат ёйилди, бошқа динларга мансуб бегона фикрлар кириб келди, залолатга чорловчилар сабабли уммат-нинг кўп қисмига ширк қайтиб келди. Азиз-авлиёларни улуғлаш, уларга муҳаббат қўйиш кўринишида қабрлар устига зиёратгоҳлар қу-рилди, сағаналар бино қилинди. Дуо, мадад сўраш, уларга атаб назр ва қурбонликлар қилиш каби ҳар хил сиғиниш турлари билан уларни Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутларга айлантирилди. Ширкни «солиҳларни васила қилиш», «уларга муҳаббат изҳор қи-лиш» деган исмлар билан исмладилар, буни уларга нисбатан ибодат деб санамаймиз, деб даъво қилдилар. Ҳолбуки, аввалги мушрик-ларнинг сўзлари ҳам айни шундай бўлганини унутдилар: «У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» (Зумар: 3).
Башариятда қадимда ҳам, ҳозирда ҳам шу қабилдаги ширк содир бўлиб келгани ҳолда улардан кўплари рубубият тавҳидига иймон келтирадилар, фақат ибодатлардагина ширк келтирадилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «Улар-нинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар» (Юсуф: 106).
Роб таолонинг борлигини Фиръавн, худосиз даҳрийлар ва ҳозирги даврдаги коммунистлар каби жуда озчиликдан бошқалар умуман инкор қилмаганлар. Уларнинг инкори ҳам манман-сираш бобидан бўлиб, аслида ич-ичларида У зотнинг борлигига иқрор бўлишга мажбур эдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, уларни инкор этдилар» (Намл: 14).
Ақллари тан олардики, ҳар бир махлуқ учун бир холиқ-яратувчи бўлиши, ҳар бир мавжудни вужудга келтирувчиси бўлиши зарур. Ўта аниқ ва мукаммал қурилган бу борлиқ низомини бошқариб туриш учун доно, қудратли ва билимдон зот бўлиши зарур. Ким буни инкор қилса, ё эсини еб қўйган аҳмоқ ё кибр-ҳавоси ақлига ғолиб келган ақлсиз бўладики, бундай кимсаларга эътибор берилмайди.

Иккинчи бўлим: Ширк, таърифи, турлари
а) Ширкнинг таърифи:
Ширк — Аллоҳ таолога илоҳлиги ва рубу-биятида шерик исбот қилишдир. Кўпинча ширк Аллоҳ билан қўшиб бошқага дуо қилиш ёки қурбонлик, назр, қўрқиш, умид қилиш, муҳаб-бат қўйиш каби Аллоҳга бағишланиши лозим бўлган ибодат турларини Ундан ўзгага йўнал-тиришда намоён бўлади. Ширк гуноҳлар ичида энг каттаси бўлиб, бунинг бир неча сабаблари бор:
— Чунки, у илоҳлик хусусиятларида махлуқни холиққа ўхшатишдир. Ким Аллоҳга бировни шерик қилса, уни Унга ўхшатган бўлади. Бу эса энг катта зулмдир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон: 13). Зулм — бир нарсани ўз ўрнидан бошқа жойга қўйишдир. Ким Аллоҳ-дан бошқага ибодат қилса, у ибодатни ўз ўрни-дан бошқа жойга қилган ва уни нолойиқ томонга буриб юборган бўлади. Бу эса энг катта зулмдир.
— Аллоҳ таоло ширкдан тавба қилмаган одамни кечирмаслигини хабар берган: «Ал-батта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳ-ларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
— Аллоҳ таоло мушрикка жаннатни ҳаром қилганини, у жаҳаннамда абадий куяжагини хабар берган: «Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72).
— Ширк барча амалларни бекор қилади. Аллоҳ таоло деди: «Агар улар мушрик бўлган-ларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88). Яна деди: «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шун-дай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар муш-рик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан!» (Зумар: 65).
— Мушрикнинг қони ва моли ҳалолдир. Аллоҳ таоло деди: «Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қа-мал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!» (Тавба: 5). Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамлар билан улар то «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб айтмагунларича урушишга буюрилдим. Агар уни айтсалар, мендан қонларини ва молларини сақлаб қоладилар, Исломнинг ҳаққи бундан мустасно» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
— Ширк — гуноҳи кабираларнинг энг катта-сидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам: «Сизларга катта гуноҳларнинг энг катта-сини айтиб берайми?» дедилар. «Ҳа, ё Расу-луллоҳ», дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш...», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Аллома Ибн Қаййим «Алжавабул кафий» китобида ёзади: «Аллоҳ субҳанаҳу хабар бера-дики, халқ (яратиш) ва амр (буюриш)дан мақсад — исм ва сифатлари билан танилиши, шериксиз ёлғиз Ўзига ибодат қилиниши ва одамлар адолатни барпо қилишларидир. Бу — осмонлар ва Ер у билан барпо бўлган адолат-дир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжиза-лар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик» (Ҳадид: 25). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пайғамбарларини юборишдан ва китобларини туширишдан мақсад — одамлар адолатни барпо қилишлари эканини хабар берди. Адолатнинг энг каттаси — тавҳиддир. У адолатнинг боши ва асосидир. Ширк эса зулмдир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон: 13).  Демак, ширк зулмлар ичида энг катта зулм, тавҳид эса адолатлар ичида энг катта адолатдир. Нима нарсаки, мана шу мақсудга қаттиқ зид келар экан, у катта гуноҳларнинг энг каттасидир... Ширк бу мақ-судга мутлақо зид бўлгани учун у кабиралар ичида мутлақ кабира бўлди, Аллоҳ ҳар бир мушрикка жаннатни ҳаром қилди, унинг қонини, молини, аҳлини тавҳид аҳлига ҳалол қилди, Унга бандаликни бажо келтиришмагани боис уларни қул қилишга рухсат берди, мушрикнинг ҳеч бир амали Унинг ҳузурида мақбул бўлмайди,  У мушрик ҳақида қилинган шафоатни ҳам қабул қилмайди, охиратда унинг бирон-бир дуосини ижобат қилмайди. Зеро, мушрик Аллоҳни билмайдиган жоҳилларнинг энг жоҳилидирки, Унга махлуқини баробар билди. Бу эса ўтакетган жаҳолатдир. Шунинг-дек, гарчи мушрик воқеъда Роббига зулм қилмаган ва ўз жонига зулм қилган эса-да, бу унинг тарафидан содир этилган энг катта зулм ҳамдир» (Иқтибос тугади).
Ширк — Аллоҳ субҳанаҳу Ўзини ундан пок санаган нуқсон ва айбдир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ Ўзини ундан поклаган нарсани У зотга исбот қилган бўлади. Бу ўта саркашлик ва Аллоҳга қаттиқ қарши чиқишликдир.
б) Ширкнинг турлари:
Ширк икки хил:
Биринчи: Эгасини диндан чиқарадиган, тавба қилмасдан ўлса, абадий дўзахда қолди-радиган катта ширк. У — ибодат турларидан бирортасини Аллоҳдан бошқага буришдир. Аллоҳдан бошқага дуо қилиш, Аллоҳдан ўзгага – хоҳ қабрларга, хоҳ жин ва шайтонларга бўлсин – қурбонлик ва назрлар қилиш, вафот этиб кетган кишиларнинг ёки жин ва шай-тонларнинг бирон зиён-заҳмат етказишла-ридан қўрқиш, ҳозирда азиз-авлиёларнинг сағаналари устида қилаётганларидек ҳожат-ларни ўташ ва мусибатларни аритиш каби Аллоҳдан ўзгаси қодир бўлмайдиган ишларни Ундан ўзгасидан умид қилиш каби. Аллоҳ таоло айтади: «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарса-ларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчилари-миз», дейдилар» (Юнус: 18).
Иккинчи: Диндан чиқармайдиган, лекин тавҳидни нуқсонли қиладиган кичик ширк бўлиб, у катта ширкка олиб боради. У ўзи икки қисм бўлинади.
Биринчи қисм: Ошкора ширк, у сўз ва ишлардан иборат.
Сўзларга мисол:
    Аллоҳдан бошқа билан онт ичиш. Пай-ғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳдан бошқа билан онт ичса, кофир ва мушрик бўлади», дедилар (Термизий ри-вояти).
    «Аллоҳ хоҳласа ва сиз хоҳласангиз», дейиш. Бир одам шундай деганида Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Мени Аллоҳга тенглаштирдингми?! Фақат Аллоҳ ўзи хоҳласа дегин», дедилар (Насоий ривояти).
    «Аллоҳ ва сиз бўлмаганингизда эди», де-йиш.
«Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи хоҳласа», «Аллоҳ бўлмаганида, сўнгра фалончи бўлма-ганида», дейиш дурустдир. Чунки, «сўнгра» боғловчиси орада бир мунча масофа билан бирин-кетинликни англатади ва банданинг истагини Аллоҳнинг истагига тобеъ эканини билдиради. Аллоҳ таоло айтганидек: «Сизлар фақат бутун оламлар Робби бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина хоҳларсизлар (яъни Тўғри йўлда бўла оласизлар)» (Таквир: 29).
«Ва» боғловчиси эса мутлақ биргаликни ва шерикликни ифодалайди, тартиб ва кетма-кетликни англатмайди. Масалан: «Мен учун фақат Аллоҳ ва сен борсан», «Бу Аллоҳнинг баракотидан ва сенинг баракотингдан» деганга ўхшаш.
Ишларга мисол:
    Балони аритиш ё даф қилиш учун ҳалқа ва ип тақиб олиш.
    Кўз тегиши ва бошқа нарсалардан сақланиш учун туморлар тақиш каби. Агар мана шу нарсалар балони даф қилишга сабаб деб эътиқод қилса, кичик ширк бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло буларни сабаблар қилмаган. Аммо, агар шу нарсаларнинг ўзи балони аритади ё даф қилади, деб эътиқод қилса, катта ширк бўлади. Чунки, бу Аллоҳдан бошқага боғланиш ҳисобланади.
Иккинчи қисм: Махфий ширк бўлиб, у хоҳиш-истак ва ниятлардаги ширкдир. Риё ва сумъа яъни, Аллоҳга қурбат ҳосил қилинадиган бирон амални қилиб, у билан одамларнинг мақтовига эришишни исташ бунга мисол бўлади. Масалан, бировлардан мақтов эшитиш учун намозини чиройли ўқиш ёки садақа бериш ёхуд одамлар эшитиб, уни мақташлари учун зикрлар айтиш ва чиройли овозда тиловат қилиш каби. Агар амалга риё аралашса, у амал бутунлай йўққа чиқади. Аллоҳ таоло айтади. «(Эй Пайғамбар, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга сизларнинг илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Роббига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)» (Каҳф 110).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга энг қўрқадиган нарсам кичик ширк-дир», дедилар. «Эй Росулуллоҳ, кичик ширк нима?» деб сўрадилар. «Риё», деб жавоб бердилар (Аҳмад ва Табароний ривоятлари).
Дунёвий тамаъ илинжида амал қилиш – мол топиш учун ҳаж қилиш ё азон айтиш ё имомлик қилиш каби – ёки мол топиш учун шаръий илм таҳсил қилиш ё жиҳод қилиш ҳам шу жумладандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Динорнинг, дирҳамнинг, латта-путтанинг қули хор бўлсин, берилса рози бўлади, берилмаса жаҳли чиқади» (Бухорий ривояти).
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ «Ал-жаваб ал-кафий»да ёзади: «Хоҳиш-истак ва ниятлардаги ширк — қирғоғи кўринмайдиган улкан бир денгиздир, камдан-кам одам ундан нажот топади. Кимда-ким амали билан Аллоҳ-дан бошқани кўзласа, У зотга қурбат ҳосил қилишдан бошқа нарсани ният қилса ва мукофотни Ундан талаб қилса, ният ва истакларида ширк келтирган бўлади. Ихлос — феъллари ҳам, сўзлари ҳам, ният ва истаклари ҳам холис Аллоҳ учун бўлишдир. Аллоҳ таоло бандаларига буюрган ва ундан бошқасини ҳеч кимдан қабул қилмайдиган ҳанийфия — Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати шудир, Исломнинг ҳақиқати шудир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85). Ким ундан юз ўгирса, ақлсиз кимсалардан бўлади» (иқтибос тугади).
Юқорида ўтган гаплардан хулоса шуки, катта ва кичик ширк ўртасида қуйидаги фарқлар бор:
—    Катта ширк диндан чиқаради, кичик ширк диндан чиқармайди.
—    Катта ширк ўз эгасини дўзахда абадий қолишига сабаб бўлади, кичик ширк эгаси дўзахга кирса, унда абадий қолмайди.
—    Катта ширк барча амалларни бекорга чиқаради, кичик ширк барча амалларни бекорга чиқармайди, балки риё ҳамда дунё учун қилинган амал ўзи аралашган амал-нигина бекорга чиқаради.
—    Катта ширк ўз эгасининг қони ва молини ҳалол қилади, кичик ширк ҳалол қилмайди.

Учинчи бўлим: Куфр, таърифи, турлари
а) Куфрнинг таърифи:
Куфрнинг луғавий маъноси «ўраш» ва «яши-риш»дир, шаръий истилоҳда эса иймоннинг зиддини англатади. Зеро, куфр — у билан биргаликда рисолатни ёлғон санаш, ёки бор-йўғи шак-шубҳа қилиш, ё эса бош тортиш ё ҳасад ё кибр ё рисолатга эргашишдан тўсувчи айрим хоҳиш-истакларга эргашиш бўлсин ёки бўлмасин – Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирмасликдир. Гарчи рисолатни ёлғон са-новчининг куфри каттароқ бўлса ҳам, пайғам-барларнинг ҳақлигига ишончи бўла туриб ҳасад билан инкор қилувчи ва ёлғон сановчи ҳам куфрда ундан кам эмас (Ибн Таймия: «Маж-муъул фатово»: 12/335).
б) Турлари: Куфр икки хил:
Биринчи: Диндан чиқарадиган катта куфр. У ўз навбатида беш қисмдир:
1-қисм: Ёлғон санаш куфри. Бунга далил — Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Ҳақ — Қуръон келган чоғида уни ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Жаҳаннамда кофир ким-салар учун жой топилмасми?!» (Анкабут: 68).
2-қисм: Тасдиқлаш билан бирга бўйин товлаш ва кибрланиш куфри. Бунга далил — Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Эсланг, (эй Пайғамбар), Биз фариш¬таларга “Одамга таъзим қилинг”, дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб, кофирлардан бўлди» (Бақара: 34).
3-қисм: Шак-шубҳа куфри – у гумон куфри-дир – Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи бунга далилдир: «Ва (кофирлик билан) ўзига зулм қилган ҳолда, боғига кирар экан, айтди: «Бу (боғ — менинг молу давлатим) ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Ва Қиёмат ҳам қойим бўлмайди, деб гумон қиламан. Қасамки, агар Роббимга қайтарилсам, (яъни, Қиёмат қойим бўлиб, қайта тирилсам) албатта бундан ҳам яхшироқ оқибат — бахтни топурман». Биродари унга хитоб қилиб деди: «Сен ўзингни (асли-наслинг бўлмиш Одамни) тупроқдан сўнг нутфа — бир томчи сувдан яратиб, сўнгра (уни) инсон қилиб ростлаган зот — Аллоҳга кофир бўлдингми?! Мен эса: «У — Аллоҳ Роббимдир», (дейман) ва Роббимга ҳеч кимни шерик қилмайман».
4-қисм: Юз ўгириш куфри. Бунга далил — Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Кофир бўлган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан (яъни охиратдаги азобдан) юз ўги-рувчидирлар» (Аҳқоф: 3).
5-қисм: Нифоқ куфри. Бунга далил — Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Бунга сабаб уларнинг (тилларида) иймон келтириб, сўнгра (дилларида) кофир бўлганларидир. Бас, улар-нинг диллари муҳрлаб қўйилди. Энди улар (иймоннинг ҳақиқатини) англай олмаслар!» (Мунофиқун: 3).
Иккинчи: Диндан чиқармайдиган кичик куфр. У амалий куфрдир ва Китобу Суннатда куфр деб номланган гуноҳлардир. Улар катта куфр даражасига етмаган, Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳ бир шаҳарни (яъни Маккани) мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар) эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига куфр (ношукрлик) қил-гач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «ҳунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди» (Наҳл: 112) оятидаги куфрони неъмат каби куфрдир.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мусулмонни сўкиш фисқ, у билан жанг қилиш куфрдир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари), «Мендан сўнг бир-бирингизнинг бўйнингизга қилич урадиган кофир бўлиб кетманглар» (Бухорий ва Муслим ривоятлари) деган сўзларидаги мусулмон билан урушиш каби куфрдир.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳдан бошқаси билан қасам ичса, кофир бўлибди ёки мушрик бўлиб-ди» (Термизий ривояти) деган сўзларидаги Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш каби куфрдир.
Аллоҳ таоло гуноҳи кабира соҳибини мўмин деб атади: «Эй мўминлар, сизларга ўлдирил-ган кишилар учун қасос олиш фарз қилинди» (Бақара: 178), қотилни иймонлилар сафидан чиқариб ташламади, уни қасос эгаси учун биро-дар деб атади: «Энди кимга биродари томони-дан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир» (Бақара: 178).
Аллоҳ таоло деди: «Агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) уру-шиб қолсалар, дарҳол уларнинг ўртасини тузатиб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайт-гунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовуз-корликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зе¬ро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсан-гизлар» (Ҳужурот: 9, 10). (Таҳовия шарҳидан қисқартириб олинди).
Катта куфр билан кичик куфр ўртасидаги фарқлар хулосаси:
    Катта куфр диндан чиқаради ва амалларни бекорга чиқаради. Кичик куфр диндан чиқармайди ва амалларни бекорга чиқар-майди, бироқ даражасига қараб уларни нуқсонли қилади ва соҳибини азобга дучор этиши мумкин.
    Катта куфр эгаси дўзахда абадий қолади. Кичик куфр эгаси дўзахга кирса, унда абадий қолмайди, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилиши ва умуман дўзахга киритмаслиги ҳам мумкин.
    Катта куфр қон ва молни ҳалол қилади. Кичик куфр қон ва молни ҳалол қилмайди.
    Мўминлар катта куфр эгасини ашаддий душманлари деб билишлари лозим. Уларни яхши кўриш, улар билан дўстлашиш – энг яқин қариндоши бўлса ҳам – мўминлар учун дуруст бўлмайди. Кичик куфр дўстликни ман қилмайди, унинг эгасини иймони миқдори-га қараб яхши кўриш мумкин, маъсияти миқдорига қараб ёмон ҳам кўрилаверади.

Тўртинчи бўлим: Нифоқ, таърифи, турлари
а) Нифоқнинг таърифи:
Нифоқ ёки мунофиқлик луғатда «нофиқоъ» сўзидан олинган бўлиб, қўшоёқнинг инидан чиқувчи тешиклар маъносини англатади. Қўш-оёқни ушлайман дейилса, уларнинг биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетади.
Ёки «нафақ» сўзидан олинган бўлиб, яши-риниб олиш мумкин бўлган лаҳм, ертўла маъносини англатади. (Ибн Асир: «Ан-Ниҳоя», 5/98).
Шаръий истилоҳда унинг маъноси — зоҳир-да мусулмон бўлиб кўриниб, ботинда куфр ва ёмонликни яширишдир. Мунофиқ деб атали-шининг сабаби — шариатнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетгани учундир. Аллоҳ таоло шу маънога диққат қаратиб: «Албатта, мунофиқлар ҳақиқий фосиқдир-лар» (Тавба: 67), яъни, шариатдан чиқувчидир-лар, дейди. Аллоҳ таоло мунофиқларни кофир-лардан ҳам ёмонроқ қилди:
«Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар» (Нисо: 145).
«Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алда-моқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир» (Нисо: 142).
«Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаган-лари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир» (Бақара: 9-10).
б) Нифоқнинг турлари:
Нифоқ икки хил бўлади:
Биринчи: Эътиқодий нифоқ. У — эгаси тили-да Исломни изҳор қилиб, дилида куфрни яшир-ган катта нифоқдир. Нифоқнинг бу тури кишини буткул диндан чиқаради ва бундай кимса дўзахда абадий қолади. Аллоҳ таоло бу нифоқ аҳлини куфр, иймонсизлик, динни ва диндор-ларни масхара қилиш, дин душманларига Исломга бўлган адоватларида шерик бўлиш каби барча ёмон сифатлар билан сифатлади. Мунофиқлар барча замонларда бўлиб келган-лар. Хусусан, Исломнинг куч-қудрати кўриниб, унга ошкора қарши чиқишга қодир бўлмаган пайтларида мусулмонларга ичкаридан фириб бериш учун ва мусулмонлар орасида яшаб, молу жонларини асраб қолиш учун ўзларини мусулмон қилиб кўрсатишади. Мунофиқ Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғам-барларига, охират кунига иймон келтирган бўлиб кўринади, бироқ аслида буларнинг ҳаммасини ёлғон сановчи бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бу мунофиқларнинг сир-асрорларини очиб ташлади, ниқобларини йир-тиб ташлади, бандалари уларнинг кирдикорла-ридан бохабар ва эҳтиёт бўлишлари учун уларнинг қилмишларини ёритиб берди. «Бақара» сурасининг аввалида оламдаги учта тоифани — мўминлар, кофирлар ва мунофиқ-ларни баён қилиб, мўминларни тўрт оятда, кофирларни икки оятда зикр қилиб ўтди, мунофиқларни эса кўпликлари ва Исломга ва мусулмонларга нисбатан фитналари қаттиқ бўлгани боис ўн уч оятда баён қилди. Зотан, Исломнинг улар билан балоланиши ғоят қаттиқдир. Чунки, улар Исломга, унга ёрдам беришга ва у билан дўстлашишга мансублар, ҳақиқатда эса унинг ашаддий душманидирлар (Ибн Қаййимнинг мунофиқларнинг сифатлари ҳақидаги рисоласидан иқтибос).
Бу нифоқ ўзи олти турга бўлинади:
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-ни ёлғончи санаш;
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларнинг баъзисини ёл-ғон санаш;
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-ни ёмон кўриш;
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларнинг баъзисини ёмон кўриш;
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диннинг қудрати пасайиши билан шодланиш;
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг динларига ёрдам беришни ёмон кўриш.
Иккинчи: Амалий нифоқ. У — дилда иймон сақланиб қолгани ҳолда мунофиқларнинг амалларидан баъзисини қилишдир. Нифоқ-нинг бу тури кишини диндан чиқармайди, бироқ шунга олиб боради. Бу нифоқ эгасида иймон ҳам, нифоқ ҳам бўлади. Нифоқи кўпайса, шу сабабли ҳақиқий мунофиққа айланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари бунга далилдир: «Кимда тўртта сифат бўлса, у ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни тарк қилгунича, нифоқдан битта сифат унда бор бўлади: Омонат қўйилса хиёнат қилади, гапирса ёлғон сўзлайди, аҳд берса хиёнат қилади, хусуматлашса фожирлик қилади (ҳақдан оғиб кетади)» (Муттафақун алайҳ).
Кимда мазкур тўрт сифат жамланса, унда ёмонлик жамланибди ва у ҳақиқий мунофиқ-ларнинг сифатларига эга бўлибди. Кимда бу сифатлардан биттаси бўлса, мунофиқликнинг битта сифатига эга бўлибди. Гоҳо бандада яхшилик ва ёмонлик сифатлари, иймон ва куфру нифоқ сифатлари жамланиб қолади. Мазкур сифатлар тақозоси билан қилган амалларига кўра савоб ва жазога лойиқ бўлади. Мисол учун, намозни масжидда жамоат билан адо қилишдан эриниш ҳам мунофиқлар сифат-ларидан. Мунофиқлик ғоят ёмон ва хатарли-дир, саҳобалар унга тушиб қолишдан қаттиқ қўрқишар эди. Ибн Абу Мулайка айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ўттизтаси билан кўришганман, ҳаммалари мунофиқликдан қаттиқ қўрқарди-лар».
Катта нифоқ билан кичик нифоқ ўртасида-ги фарқлар:
    Катта нифоқ диндан чиқаради, кичик ни-фоқ диндан чиқармайди.
    Катта нифоқ — эътиқодда ич ва ташнинг фарқли бўлишидир, кичик нифоқ эса эътиқодда эмас, амалда ич ва ташнинг фарқли бўлишидир.
    Катта нифоқ мўминдан содир бўлмайди, кичик нифоқ гоҳо мўминдан ҳам содир бўлади.
    Катта нифоқ эгаси кўпинча тавба қилмай-ди. Тавба қилганида ҳам унинг тавбаси қабул бўлиши ҳақида ихтилофлар бор. Кичик нифоқ ундай эмас, унинг эгаси гоҳо тавба қилади ва Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Кўпинча мўмин кишига нифоқ тармоқларидан бир тармоқ кўндаланг бўлади-да, сўнгра Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Баъзан нифоққа олиб борадиган баъзи нарсалар унинг дилига келади ва Аллоҳ уни даф қилади. Мўмин шайтон васвасалари билан ва куфр васва-салари билан мубтало бўлиб, бундан юраги сиқилади. Саҳобалар: «Ё Расулул-лоҳ, бизлардан биримиз дилида шундай нарсани топадики, осмондан ерга ташлаб юборилиши уни айтишдан кўра яхшироқ», деганларида у зот: «Бу (яъни, шайтон васвасасини ёмон деб билиб, уни қалбдан қувишга интилишингиз) очиқ иймондир», дедилар (Аҳмад ва Муслим ривоятлари). Бир ривоятда: «Буни айтиш жуда оғир», дейишганида: «Унинг найрангини васваса-га чеклаб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар. Яъни, шу васвасанинг қалбга келиши ва уни ёмон кўриб, қалбдан қувиш-га интилиш очиқ иймондандир» (Китобул иймон: 238-с).
    Аммо катта нифоқ аҳлига келсак, Аллоҳ таоло улар ҳақида: «(Улар) кар, соқов, кўрдурлар, демак (ботил йўлларидан Исломга) қайтмайдилар» (Бақара: 18) дей-ди. Яна улар ҳақларида: «Кўрмайдилар-мики, улар ҳар йили бир-икки марта балога — фитналарга йўлиқмоқдалар. Шундан кейин ҳам на тавба қиладилар ва на панд-насиҳат оладилар» (Тавба: 126) дейди.
Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Уламо-лар уларнинг тавбаси зоҳирда қабул бўлиши ҳақида ихтилоф қилганлар, чунки улар доим мусулмонлик даъвосида бўлишганидан тавбалари ҳам маълум бўлмайди» (Мажмуъул фатово: 28/434, 435).


Бешинчи бўлим: Жоҳилият, фисқ, залолат, муртадлик, уларнинг қисмлари ва ҳукмлари
1) Жоҳилият:
Жоҳилият — арабларнинг Исломдан олдин-ги даврда бўлиб келган: Аллоҳни, пайғамбар-ларини, дин шариатларини билмаслик, насаб-лар билан фахрланиш, кибрланиш, зўравонлик каби ҳолатларидир. Илмсизлик ва илмга эргаш-маслик маъносидаги «жаҳл» сўзидан олинган.
Шайхулислом Ибн Таймия «Иқтизоус-сиро-тил-мустақийм»да ёзади: «Ҳақни танимаган одам жаҳолати содда бўлган жоҳилдир. Агар ҳақнинг зиддини эътиқод қилса, у жаҳолати мураккаб бўлган жоҳилдир. Агар ҳақни била-туриб ё билмасдан ҳаққа зид гапни гапирса, у ҳам жоҳил саналади. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилинишларидан олдин жоҳилиятда эдилар. Ўрталарида юрган гап-сўз ва иш-амалларни уларга жоҳил яратиб берар ва унга жоҳил амал қилар эди. Шунингдек, пайғамбарлар олиб кел-ган нарсаларга зид бўлган яҳудия ва насрония каби барча йўллар ҳам жоҳилият бўлиб, бу оммавий равишдаги жоҳилият эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилганлари-дан кейин жоҳилият кофирлар диёрларида бўлганидек, бир жойда бор, бошқасида йўқ ҳолатлар бўлди. Ёки бир шахсда жоҳилият бўлиб, бошқасида бўлмаган ҳолатлар бўлди. Масалан, бир одам Исломни қабул қилишидан олдин гарчи ўзи Ислом диёрида яшаса-да, жоҳилиятда бўлган ҳисобланади. Аммо мутлақ замонга нисбатан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборил-ганларидан кейин жоҳилият даври йўқолди. У зотнинг умматларидан бир тоифа то қиёмат қойим бўлгунича ҳақ устида ғолибона давом этади. Гоҳо мусулмон диёрларида кўпгина мусулмон шахсларида чекланган жоҳилият бўлиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Умматим ичида тўртта иш борки, улар жоҳилият ишларидан-дир» (Муслим ривояти). Абу Зарга айтганлари-дек: «Сен жоҳилият (феъл-атвори) бор киши экансан!» (Муттафақун алайҳ) ва шу кабилар» (иқтибос тугади).
Илмсизлик маъносидаги жоҳилликка нисбат берилган жоҳилият икки қисмга бўлинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг пайғамбар қилинишларидан олдинги уму-мий жоҳилият, у зотнинг пайғамбарликлари билан ниҳоясига етди.
Айрим давлатларга, айрим шаҳарларга, айрим шахсларга хос бўлган жоҳилият, у ҳозир-да ҳам мавжуд. Бу билан жоҳилиятни ушбу замонга оммавий равишда нисбатлаб: «ушбу аср жоҳилияти», дейдиган кишиларнинг сўзла-ри хато экани маълум бўлади. Тўғриси эса: «бу асрдаги айрим кишилар жоҳилияти ёки бу асрдаги кўпчилик одамлар жоҳилияти» дейиш-ликдир. Жоҳилиятни оммавий деб аташ нотўғ-ри. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликлари билан оммавий жоҳилият барҳам топган.
2) Фисқ:
Фисқ луғатда «чиқиш» маъносини англата-ди. Шаръий истилоҳда эса Аллоҳнинг тоатидан чиқиш демакдир. У Аллоҳнинг тоатидан уму-мий чиқишни ҳам англатади ва кофирга ҳам фосиқ, деб айтилади. Жузъий чиқишни ҳам англатади, гуноҳи кабиралардан бирортасини қилган мўминга ҳам фосиқ деб айтилади.
Фисқ икки хилдир:
1.    Диндан чиқарадиган фисқ — яъни куфр. Кофирни ҳам фосиқ деб номланади. Аллоҳ таоло иблис ҳақида зикр қилиб: «Бас, Роббининг амридан чиқди» (Каҳф: 50) дейди. Шайтондан содир бўлган бу фисқ (чиқиш) куфр эди. Аллоҳ таоло: «Фосиқ бўлган кимсаларнинг маъволари эса дўзахдир» (Сажда: 20) дейди ва бу билан кофирларни кўзда тутади. Бунга оятнинг давоми далил бўлади: «Ҳар қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтари-лурлар ва уларга: «Ўзларингиз ёлғон деган дўзах азобини тотингиз», дейилур» (Сажда: 20).
2.    Мусулмонлар ичидан осий бўлганларига ҳам фосиқ дейилади, бироқ фосиқлиги уни Исломдан чиқармайди. Аллоҳ таоло айта-ди: «Покиза аёлларни (зинокор деб) бад-ном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир» (Нур: 4). Яна айтади: Бас, ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлаш-майди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қил-майди» (Бақара: 197). Уламолар бу оят-даги фисқ калимасини гуноҳ ишлар деб тафсир қилганлар.
3) Залолат:
Залолат — тўғри йўлдан адашиш маъносини англатади ва у ҳидоятнинг зиддидир. Аллоҳ таоло айтади: «Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) йўлидан озса, у ҳам ўз зиёнига озур» (Исро: 15).
Залолат — адашиш бир неча маъноларда истеъмол қилинади:
    Гоҳо куфрга истеъмол қилинади. Аллоҳ таоло деди: «Кимки Аллоҳга, фаришта-ларга, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди» (Нисо: 136).
    Гоҳо ширкка истеъмол қилинади. Аллоҳ таоло деди: «Кимки Аллоҳга ширк кел-тирса, демак, жуда қаттиқ йўлдан озиб-ди» (Нисо: 116).
    Гоҳо куфрдан пастроқ бўлган мухолиф-ликка истеъмол қилинади. Адашган фир-қалар дейилганга ўхшаш.
    Гоҳо хатога истеъмол қилинади. Аллоҳ таоло деди: «(Мусо) айтди: «Ўшанда мен у ишни адашиб (билмаган ҳолда) қилган эдим» (Шуъаро: 20).
    Гоҳо нисён — унутишга истеъмол қили-нади. Аллоҳ таоло деди: «Бири унутиб адашса, яна бири унга эслатади» (Бақара: 282).
    Гоҳо адашиб-улоқиб кетишга истеъмол қилинади. Йўқолиб қолган туя дейилганга ўхшаш.
4) Муртадлик, унинг қисмлари ва ҳукмлари:
Риддат ёки муртадлик луғатда «ортга қай-тиш» маъносини англатади. Фиқҳий истилоҳда: «Мусулмон бўлгандан сўнг яна куфрга қайтиш» демакдир. Аллоҳ таоло деди: «Сизлардан ким ўз динидан қайтиб (муртад бўлиб), динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажак-лар» (Бақара: 217).
Қисмлари: Муртадлик Исломни бузувчи ишлардан бирортасини қилиш билан ҳосил бўлади. Исломни бузувчи нарсалар кўп бўлиб, улар беш қисмга бўлинади:
1)    Сўз билан муртад бўлиш. Аллоҳ таолони ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ё малоикаларни ё пайғамбар-лардан биронтасини сўкиш, ғайбни би-лишни даъво қилиш, пайғамбарлик даъво қилиш, пайғамбарлик даъво қилган одамни тасдиқлаш, Аллоҳдан ўзгага дуо қилиш, Аллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган ишларда бошқадан мадад сўраш ё паноҳ тилаш каби.
2)    Феъл билан муртад бўлиш. Бут-санамга, дарахтга, тошга, қабрларга сиғиниш, уларга атаб қон чиқариш, Қуръонни ифлос жойларга ташлаш, сеҳргарлик қилиш, сеҳрни ўрганиш ва ўргатиш, Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан – уни ҳалол деб эътиқод қилиб – ҳукм қилиш каби.
3)    Эътиқод қилиш билан муртад бўлиш. Аллоҳнинг шериги бор деб ёки зино, ароқ ва судхўрликни ҳалол деб ёки нонни ҳаром деб ёки намоз фарз эмас деб эътиқод қилиш каби – ҳалол ё ҳаромлиги ёки вожиблигига қатъан иттифоқ қилин-ган ва билмаслик мумкин бўлмаган – нарсалар.
4)    Юқорида ўтганлардан бирортасида шак-шубҳа қилиш билан муртад бўлиш. Ширкнинг ҳаромлигига ёки зино ва ароқ-нинг ҳаромлигига ёки ноннинг ҳалол-лигига шубҳа қилиш ёхуд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисо-латларига ё бошқа бирон пайғамбарнинг рисолатига ёки Ислом дини ҳақида, унинг ҳозирги даврга яроқлилиги ҳақида шубҳа билан қараш каби.
5)    Тарк қилиш билан муртад бўлиш. Намозни қасддан тарк қилиш каби. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилиш бордир», деганлар (Муслим ривояти). Намозни тарк қилувчининг кофир бўлишига бундан бошқа ҳам далиллар бор.
Муртадлиги аниқ бўлган кишига ижро этиладиган ҳукмлар:
1.    Муртад бўлган кишидан тавба қилиши талаб қилинади. Агар тавба қилса ва уч кун ичида Исломга қайтса, буни ундан қабул қилинади ва ўз ҳолига қўйилади.
2.    Агар тавба қилишдан бош тортса, уни қатл қилиш вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким динини ўзгартирса, уни ўлдиринглар», деганлар (Бухорий ва Абу Довуд ривоят-лари).
3.    Тавба қилиш талаб қилинган муддат мобайнида мол-дунёсини тасарруф қилишдан ман қилинади. Агар Исломга қайтса, моли ўзиники бўлади. Йўқса, ўлдирилган ё муртадликда ўлган пайтидан моли ўлжа сифатида байтул-молга олинади. Муртад бўлган пайтидан бошлаб мусулмонлар фойдасига ишла-тилади, ҳам дейилган.
4.    У билан яқин қариндошлари ўртасида мерослашиш ман қилинади, ворис ҳам бўлмайди, меросини ҳам олмайдилар.
5.    Муртадлик билан ўлса ё ўлдирилса, ювилмайди, жаноза ўқилмайди, мусул-монлар қабристонига қўйилмайди, бал-ки кофирлар қабристонига кўмилади ёки мусулмонлар қабристонидан бошқа би-рон жойга кўмиб ташланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Башарият ҳаётидаги йўлдан оғиш. Куфр, динсизлик, ширк ва нифоқ тарихига бир назар

Download

About the book

Author :

Saleh Bin Fawzaan al-Fawzaan

Publisher :

www.islamland.com

Category :

Major Sins & Acts of Shirk