Оллоҳнинг Сомад исми

Ушбу рисола Шайх Содиқ Самарқандийнинг овозли дарсининг айрим жойларига кичик ўзгартиришлар киритилган ҳолда ёзилган ҳоли бўлиб, унда Оллоҳ таолонинг Сомад исми, унинг луғавий ва шаръий маънолари баён қилинади.

اسم الكتاب: من أسماء الله الحسنى (الصمد)


تأليف: صادق يوسف السمرقندي


نبذة مختصرة: كتاب مترجم إلى اللغة الأوزبكية، يتحدث عن أسماء الله الحسنى، ذكر فيها اسم من أسماء الله سبحانه وتعالى وهو ( الصمد )، مع بيان ما دل عليه من المعاني والعظمة له سبحانه وتعالى.

Оллоҳнинг Сомад исми
[ الأوزبكي –  Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Содиқ Юсуф Самарқандий



Нашрга тайёрловчи ва муҳаррир:
Абу Абдуллоҳ Шоший

 

 
من أسماء الله الحسنى
" الصمد "
[ الأوزبكي –  Ўзбекча – Uzbek]
الشيخ صادق يوسف السمرقندي


تحقيق واعداد:
أبو عبد الله الشاشي
 Муқаддима

Барча ҳамд ва мақтовлар Оллоҳга хосдир. Биз Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Ва Пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оиласи, саҳобалари ва то қиёмат у зотга эргашувчиларга Оллоҳнинг кўпдан-кўп салавоту саломлари бўлсин.
Аммо баъд...
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Биз Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан мадад сўраб, Оллоҳ таолони танишлик ҳақида суҳбат-лар қилмоқчимиз. Зеро Оллоҳ таолони таниш-лик ҳар бир нарсанинг асли ҳисобланади ва ҳамма нарса шундан бошланади. Ўзи амал-ларнинг қабул бўлиш шарти иймондир. Агар иймон бўлмаса амал қабул бўлмайди. Амал ҳар қанча катта бўлса ҳам, қийматли бўлиб кўринса ҳам, лекин иймон бўлмаса, у қабул бўлмайди. Оллоҳ таоло Қуръонда шундай дейди: “Биз уларнинг (яъни кофирларнинг) қилган амалларни ҳаммасини худди сочилган чанг-тўзондай қилиб ташладик” (Фурқон сураси, 23-оят). Яъни иймон бўлмаса, амалнинг умуман қиймати йўқ ва қабул ҳам бўлмайди. Иймон эса Оллоҳнинг маърифатисиз бўлмай-ди. Оллоҳни танимасдан ҳеч ким иймон келтира олмайди. Киши Оллоҳни қанчалик таниса, шунчалик иймони бақувват бўлади. Бу нарса, яъни Оллоҳни танишлик аслларнинг асли ҳисобланади. Агар иймон амалларнинг асли бўлса, иймоннинг асли эса Оллоҳни танишлик — маърифатуллоҳдир. Оллоҳ субҳо-наҳу ва таоло Китоби (Қуръон)да Ўзини танит-ди, Қуръоннинг нозил бўлишидан мақсад ҳам шу эди. Чунки Оллоҳни таниган кишиларгина Оллоҳга ибодат қилади. Оллоҳ таоло айтади: “Мен инсон ва жинларни Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Зориёт: 56). Шу оятнинг тафсирида Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо “илла лияъбудун”ни “илла лияърифун”, яъни “Мени танишлари учун яратдим”, деб тафсир қилган. Чунки Оллоҳни танимаган одам Оллоҳга ибодат қила олмайди. Киши қанчалик даражада Оллоҳни таниса, унинг Оллоҳдан қўрқишлиги шунчалик даражада кўпайиб бораверади. Оллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Оллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқадилар” (Фотир: 28). Бундан кўринадики, олим — Оллоҳни таниган сари Оллоҳдан қўрқуви зиёда бўладиган киши экан.
Шунинг учун имом Аҳмад айтганлар: “Илм кўп ҳадис ривоят қилишлик эмас, балки илм — Оллоҳдан қўрқишликдир”.
Оллоҳдан ким қўрқади? Олим кишиларгина қўрқади. Бу юқоридаги оятдан олинган маъно-дир.
Демак, кишининг илми қанчалик даражада кўпайса, шунчалик Оллоҳдан қўрқиши кўпайиб бораверади. Бу ўринда савол туғилади; баъзи бир кишилар одамлар кўзига олим бўлиб кўринади, Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаган, ёки “Сунан” китобларини анча-мунча ўқиган, улар нега Оллоҳдан қўрмайдилар?
Бу саволга жавобимиз, унда маълумот бор-у, лекин илм йўқ. Илм — Оллоҳдан қўрқишлик-ни келтириб чиқарган нарсадир. Бу учун Оллоҳ-ни таниш керак. Биз Оллоҳдан мадад сўраб, баҳолиқудрат шу мавзу ҳақида суҳбат қилиб борамиз...

Оллоҳнинг "Ас-Сомад" исми
Бугунги суҳбатимиз, иншаоллоҳ, Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг “Сомад” исми ҳақида-дир. Эҳтимол, бу исм ҳақида кўпчилик эшитган, ҳаммамиз билармиз, бу ўринда такрорлаш бўлади. Зеро такрорлаш мўмин кишига фойда беради, толиби илм қанча такрор қилса, шунча фойда олади.
Оллоҳ таолога Унинг “Сомад” исми билан ибодат қилиш ва Оллоҳни таниш
Оллоҳ таолонинг гўзал исм ва сифатлари бор, Оллоҳ таоло айтади: “Оллоҳнинг гўзал исмлари бор, Оллоҳга мана шу исмлари билан дуо қилинглар!” (Аъроф: 180).
Оллоҳга дуо қилишлик икки хил бўлади:
1. Оллоҳдан бирор нарсани сўраб дуо қилиш, бу дуоул-масъала, дейилади.
2. Оллоҳ таолони мақтаб, Унга ибодат қилиб дуо қилиш. Оллоҳ таолонинг исмларини айтиб, масалан: “Оллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас”, демоқ Оллоҳ таолони мақташ, Унга сано айтишдир. Мана шу билан Оллоҳга ибодат қилинади. Яна я Ҳаййу, я Қоййуму, я Карим, деб Оллоҳнинг исмларини айтиб, Унга ибодат қилинади.
Оллоҳ таолонинг мана шундай гўзал исм-лари бор, шу исмлари билан Оллоҳга дуо қилиш керак. Инсон дуосида Оллоҳ таолонинг исмларидан бошқа нарсага ўтиб кетса, ҳадди-дан ошган бўлади. Адашган тоифаларнинг аксарияти мана шу Оллоҳ таолони таниш борасида адашишди. Аҳли суннатнинг Оллоҳ-нинг исм ва сифатлари ҳақида ақидаси қандай бўлиши кераклигини суҳбатимиз давомида аста-секин тушунтириб борамиз. Бу жуда ҳам муҳим нарса, зеро аҳли суннатданман, деб даъво қилган ҳар бир киши билиш керак бўлган қоидалар бор...
Оллоҳ таолонинг “Сомад” исми Қуръонда битта жойда келган, қаерда? Ўша ҳамма биладиган сурада келган: “Қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус-сомад” сурасида. Бу муборак сура ҳажми кичик бўлишига қарамай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳодатлари билан Қуръоннинг учдан бирига тенг, дейилди. Нега Қуръоннинг учдан бири дейилди, Қуръон ҳазилакам китоб эмас-ку?! Оллоҳ таоло Қуръонда Қуръон ҳақида шундай оят нозил қилган: “Агар у билан тоғлар жойидан жилди-риладиган, ё у билан Ер ёриладиган, ёки у билан ўликлар тилга киритиладиган бир китоб бўлса эди (ўша китоб Қуръон бўларди). Фақат барча иш ёлғиз Оллоҳникидир” (Раъд: 31).
Яъни бунинг жавоби маълум бўлгани учун Оллоҳ таоло унинг лафзини нозил қилмасдан маъносига ишора қилган. Маъноси шундай бўлади: Агарда тоғларни жойидан жилдир-воришлик учун бир китоб керак дейилса, мана шу Қуръон нозил бўларди. Ерларни парча-парча қилиб бўлиб ташлаш учун бир китоб керак дейилса, мана шу Қуръон нозил бўларди. Ёки ўликларни тирилтириш, гапиртириш учун китоб керак дейилса, мана шу Қуръон нозил қилинарди. Лекин Оллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган ишни қилади.
Ихлос сураси мана шундай буюк китоб — Қуръоннинг учдан бирига тенгдир. Бунинг сабаби, бу сура Оллоҳ таолони энг яхши танитган суралардан ҳисобланишидир.
Демак, Сомад исми Қуръонда бир ўринда келган, “Оллоҳ Сомаддир” (Ихлос: 2). Ва ҳадис-да ҳам бир ўринда келган, Сунан китоблари соҳиблари ривоят қилишган, Абу Довуд раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида шундай келган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг: “Аллоҳумма инний асалука бианни ашҳаду аннака анталлоҳу, лаа илаҳа илла анта, ал-аҳаду ас-сомад, аллазий лам ялид ва лам юулад, ва лам якуллаҳу куфуан аҳад, ан тағфироли зунуби” , деб дуо қилганини эшитиб, бу одам Оллоҳнинг исми аъзам, яъни энг буюк исми билан дуо қилди, у шундай исмки, агар шу билан дуо қилинса, Оллоҳ ижобат қилади, агар ўша исм билан сўралса, Оллоҳ сўраганини беради, дедилар”.
Биз бу нарсадан ғофил бўлмаслигимиз керак. Ўша киши “лаа илаҳа илла анта, ал-аҳаду ас-сомад, аллазий лам ялид ва лам юулад, ва лам якуллаҳу куфуан аҳад” , деб дуо қилган, Сомад исми фақат шу ҳадисда келган.
Сомад сўзининг маъноси:
Сомад сўзи араб тилида бир неча маъно-ларда келади;
1- Саййид маъносида келади. Араблар саййид, яъни қавмнинг улуғини, усиз ишлар битмайдиган одамни “ҳаазаа рожулун сомад”, дейишади, яъни бу сомад одам дегани. Бу дегани, иш усиз битмайдиган одам, ҳамма шу кишининг гапига суянади, шу одамнинг гапи гап дегани. Бу луғатдаги маънодир.
2- Ичи ковак эмас деган маънода ишлати-лади. Ичи ковак бўлган нарсада эҳтиёж бўлади. Нимаики ичи ковак экан, у заиф бўлади. Оллоҳга гўзал мисолларгина ярашади, биз бу ўринда баъзи мисолларни келтириб ўтамиз, ичи ковак бўлмаган нарса билан ичи ковак нарсанинг фарқи бор. Оллоҳ таоло одамни яратиб, қанчадир муддат яратилган ҳолида ерга ташлаб қўйди. Имом Бухорийнинг ривоя-тида келадики, Оллоҳ таоло одам алайҳис-саломни яратган пайтда унинг узунлиги 60, эни 12 зироъ бўлган. Яъни баландлиги 40 метрдан зиёд бўлган, ҳозирги кунда 13-14 қаватлик биноларнинг узунлигига тўғри келади. Одам алайҳис-саломнинг бўйлари ва энлари шунча — бўйлари 60, энлари 12 зироъ бўлган. У зот лой-сополдан яратилганди. У ерда ётганида шайтон келиб, бу қандай махлуқ экан, деб ҳайрон бўлар ва унинг оғзидан кириб, орқа-сидан, орқасидан кириб, оғзидан чиқарди. Унинг ичи коваклигини кўриб, фаришталарга: “Бу заиф махлуқ экан, чунки бунинг ичи кавак экан”, дейди.
Ичи ғовак бўлган нарсада эҳтиёж бўлади, ҳақиқатан ҳам шундай ўзи! Инсоннинг ичи ғовак эканлигини ҳаммамиз биламиз. Инсонда кирадиган ва чиқадиган йўллар бор. Шунинг учун инсонда доимий равишда эҳтиёж бўлиб туради. Овқат ейсиз, бироздан кейин яна ҳеч нарса емагандай муҳтож бўлиб тураверасиз. Агар зўр келса, бировга йиғлаб ялинадаган даражада эҳтиёжманд бўлиб тураверади одам. Бир қоринни тўқлаб олгандан кейин, мана тўйдириб олдимми, шу билан умримнинг охиригача кетдим, деган гап йўқ, яна муҳтож бўлиб тураверасиз. Нафас олиш, овқат ейиш, сув ичиш каби нарсаларга инсон доим муҳтож бўлади. Инсоннинг булардан ташқари ҳам эҳтиёжлари жуда кўп, Оллоҳ инсонни мана шундай қилиб яратди ва шундай бўлишини Ўзи хоҳлади. Оллоҳ таоло махлуқотларнинг ҳамма-сини Ўзига муҳтож қилиб яратди. Оллоҳ таоло фардус-сомад бўлган ёлғиз, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайдиган Зотдир. У хоссатан инсонни муҳтож қилиб яратди. Инсон ҳавога муҳтож, масалан, Оллоҳ уни ҳаво олмайдиган қилиб яратишга қодир эди, тўғрими? Шунчалик ҳавога муҳтож қилиб қўйдики, нафас олиб-чиқаришни олинг, одам нафас олмай турмай-ди. Ухласангиз ҳам, турсангиз ҳам, юрсангиз ва югурсангиз ҳам, қандай ҳолатда бўлсангиз ҳам нафас олиш керак. Одамнинг нафасини озроқ қисиб турилса, ҳамма нарсага рози бўлади. Оддий сув ичиш ҳам, овқат ейиш ҳам худди шундай. Инсон иссиққа-ю совуққа, шамолга ҳам муҳтождир. Унга ҳамма нарса керак. Ёруғлик бўлмаса ҳам, қоронғулик бўлмаса ҳам бўлмайди. Эсларингизда бўлса, Қасос сурасида ёруғлик неъмати ҳақида гапиргандик. Агар Оллоҳ таоло бутун дунёдан қоронғуликни йўқ қилиб, ёруғ қилиб қўйганда эди, Оллоҳдан бошқа ким сизларга қоронғулик неъматини олиб кела оларди?! Демак, Оллоҳ таоло қорон-ғуликни ҳам бизнинг эҳтиёжимиз учун яратди, ёруғликни ҳам. Қисқаси, ҳамма нарса, шамол ҳам, иссиқлик ҳам, совуқлик ҳам, ейдиган, ичадиган, ҳамма нарса инсоннинг эҳтиёжи учун яратилди. Фарзандга муҳтожмиз, уйланишга муҳтожмиз, аёллар турмуш қуришга муҳтож, инсон ана шундай яратилган. Инсон меҳрга муҳтож, илмга муҳтож. Яна ўйлаб қаранг, турган турмушимиз муҳтожликдан иборат. Ҳозир мана шу туришимизда ҳам эҳтиёжимиз бор. Ҳали биз билмаган эҳтиёжимиз, масалан, еган овқатимизнинг ҳазм бўлишига қанча эҳтиёжимиз бор, агар кишининг ўт пуфаги ёки ҳазм жараёнида иштирок этадиган аъзолари-дан бир ишламай қолса, ўша одам ўтирган жойида ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Соғлом одамлар уни сезмай бемалол ўтираверади, унинг ичида эса қанча нарса бўлиб ётибди. Ичида нималар бўлаяпти, инсон бу нарсанинг фарқига бормайди!
Демак, Оллоҳ таоло инсонни мана шундай муҳтож қилиб яратди, яна унинг эҳтиёжини то жаннатга киргунича умуман тугамайдиган қилиб яратди. Оллоҳ таоло инсонга жаннатга киргандан кейин ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйди, ейдиган, ичадиган нарсалар, ҳамма ҳамма нарсаларни тайёрлаб қўйди. Лекин инсоннинг барибир эҳтиёжи бор, жаннатга киргандан кейин ҳам эҳтиёжи тўхтамайди...
Демак, Оллоҳ таолонинг Сомад исмини луғавий маъноси, биринчи саййид маъносида, яъни бу дегани Усиз иш битмайдиган Зот дегани бўлса, иккинчи маъноси, ичи ғовак эмас деганидир.
Шаръий маънода эса, Сомаднинг маъноси, бутун халойиқ Оллоҳга муҳтож деганидир. Яъни ҳамма нарса бошини кўтариб, Унга эҳтиё-жини айтади. Ҳаттоки эътибор берсангиз, кап-тар тухум қўяётганда бошини юқорига кўтариб овоз чиқарар экан. Товуқ ҳам тухум қўйиш пайтида бошини осмонга кўтаради. Ҳатто туя ҳам, агар боласи тортиб олинса, одам йиғла-гандай йиғлаб нола қилади, кўзларидан ёш оқизиб, кейин охирги иши бошини осмонга кўтариш бўлар экан. Яъни Оллоҳга эҳтиёжини нола қилиб шикоят қилади.
Сулаймон алайҳис-салом ёмғир сўраш учун чиқдилар. Ёмғир сўраш учун мўминлар билан кетиш пайтларида йўлда бир чумолини осмон-га қараб дуо қилиб турганини эшитдилар. Чунки Сулаймон алайҳис-саломга ҳайвонлар-нинг тили ўргатилган эди. Чумоли ёмғир сўраб турганди, шунда у киши бўлди, қайтаверинг-лар, чунки биздан олдин бошқалар ёмғирни сўраб бўлган экан, деб қайтиб келдилар. Яъни ўша чумоли ҳам осмонга қараб Оллоҳга ҳожа-тини шикоят қилаяпти. Ҳамма нарса, бутун махлуқот, денгиздаги балиқларни оласизми, ундан бошқаларни оласизми, ҳатто бизни турган турмушимизнинг бари Оллоҳ таолога муҳтожликдан иборат.
Оллоҳус-сомад дегани, бутун халойиқ Унга муҳтож бўладиган Зот дегани. Яъни мақсуд Зот дегани, мақсуд дегани эса, У мурод қилинган деганидир. Нима ҳожатингиз бўлса, Оллоҳдан сўранг. Юқорида қушларни, каптар ва товуқни мисол қилдик, ҳатто ҳайвонларнинг ҳаммаси Оллоҳга эҳтиёжманд эканини билиб турганда, бу жоҳил инсон ва жин эҳтиёжини Оллоҳдан бошқадан сўрайди. Яна кимдан сўрайди? — денг, ўзига ўхшаган муҳтож биридан сўрайди. Ундан ҳам ёмонроғи қабрда ётган одамдан сўраши, ёки ҳайкалнинг ёнига бориб бутдан сўраши, ҳолбуки қабрда ётган одам ўликдир. Оллоҳ таоло ўша ҳақида Қуръонда айтади: “Оллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача дуосига жавоб бермайдиган бутларга илтижо қилган-лардан кўра ким адашган?! (Энг адашган одам ўшадир) Ваҳоланки, улар (яъни бутлар) уларнинг қилган дуосидан ғофилдирлар” (Аҳқоф: 5).
Ўша тошлар, чўплар ёки булоқлар-у, дарахт-ларга бориб сиғинаётган одамлар, ҳожатини айтиб, “менга фарзанд бер!”, “менинг ишимга барака бер!” деб фолбинлардан, қаёқдаги ёлғончи каззоблардан бориб ҳожатларини сўрайдиган одамлар, ҳеч замондан бир вақт ақли жойига келиб, бир ўйлаб кўрмайдимики, бу ўзи менга ўхшаган ҳожатманд бўлса, менинг ҳожатимни қаердан бажарсин деб. Масалан, сафарга чиққан бир одам йўлда адашиб қолган бўлса, ёнида ўзига ўхшаб адашиб кетаётган одамдан йўл қаерда, деб сўрамайдику! У ҳам ўзига ўхшаган адашган одам бўлса! Ёки муҳтож одам бошқа муҳтож одамга — очидан ўламан деб турган одамга бориб, менга нон бер, сув бер, деса, бу нима деган гап бўлади?!
Ҳамма махлуқот, бутун халойиқ ҳожатини Оллоҳга шикоят қилади. Мўминлар хурсанд пайтида ҳам, шиддат-қийинчилик пайтида ҳам Оллоҳга илтижо қилса, мунофиқлар эса, фарқ-ли ўлароқ шиддат-қийинчилик пайтидагина Оллоҳга илтижо қиладилар. Қаранг, ҳатто мунофиқлар ҳам Оллоҳга илтижо қилишади, лекин уларнинг фарқи қийинчилик пайтида илтижо қилади, холос, кенгчилик пайтида эса Оллоҳдан сўрашмайди. Мана шу уларнинг мўминлардан фарқидир.
Сомад сўзининг иккинчи маъноси, Оллоҳ таоло ичи ковак, ғовак бўлмаган Зот демакдир. Бунинг қандайлиги Оллоҳгагина маълум. Биз Оллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида гапиргани-мизда, маъноларига иймон келтирамиз. Маса-лан, Оллоҳ таоло эшитади, шундайми? Ҳа, эшитади. Қандай эшитади? Биз у томонини билмаймиз. Унинг кайфияти Оллоҳга маълум, “Оллоҳ таолога ўхшаш ҳеч нарса йўқдир” (Шуро: 11). Ҳеч бир нарса Оллоҳдай эмас. Оллоҳ таоло эшитувчи, кўрувчи ва ичи ғовак эмасдир. Унинг кайфияти эса Оллоҳга маълум. Оллоҳус-сомад дегани мана шу маънони ҳам беради.
Сомаднинг учинчи маъноси, ҳамма сифат-ларда комил деганидир. Яъни сомад сўзи араб тилида комил маъносида ҳам ишлатилади. Оллоҳ таоло Холиқ (Яратувчи)лигида комил, қувватида комил, жабарути-азоблашида ко-мил. Оллоҳ таоло азоблайман деса, етарлича азобни бериб қўяди. Агар неъмат бераман деса, етарлича неъмат бериб қўяди. Оллоҳ таоло ҳикмат соҳибидир, ҳикматда ва илмда комилдир. Оллоҳ таоло ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ худди шу маънони “Бадаиул фаваид” китобида айт-ган эканлар.
Оллоҳ таоло ҳамма сифатларида комил, илмида комил, эшитишида комил... Хуллас, бу сифатда комил, у сифатда комил, деб ўтирмас-дан Оллоҳ Сомаддир, десангиз етарлидир. Оллоҳус-Сомад деганда инсоннинг хаёлидан ўша маънолар ўтиши керак. Яъни Сомад дегани бутун сифатларда мукаммал даражага етган деганидир. Шундан нима сабабдан “Қул ҳувал-лоҳу аҳад” сураси Қуръоннинг учдан бирга тенг эканини билиб оламиз.
Сомад ниҳоятда катта маънони беради. Яъни Оллоҳ субҳонаҳу ва таолони бутун сифат-ларини ўзида жамлайди. Оллоҳ таоло азоб беришда комил, қаҳрда комил, агар бир кишига қаҳр қилса, етарлича қаҳр қилади. Агар бир кишини раҳмати билан ўраса, раҳим қилса, комил раҳим қилади. Оллоҳнинг раҳмати ко-мил. Агар уни раҳмати нуқсонли бўлганга қиёс-ласангиз, буни қиёсул авло дейилади, масалан, оналаримиз бизни дўзахга-оловга ташлаб куй-дирадими? Албатта куйдирмайди. Лекин она-нинг раҳмати комилми ёки ноқисми? Ноқис бўлатуриб ўз фарзандини куйдирмаса, Оллоҳ таолонинг раҳмати комил, уни қандай ўйлай-сизлар? Оллоҳ таоло бандасига шунчалик раҳимлики, унга билган ва билмаган ҳамма шароитларни қилиб беради. Оллоҳ таолонинг биз билмаган қанча раҳмати бор. Мана шу коинотнинг ўзида қанча ишлар бўлаяпти, узоққа бормасдан, инсон ўзининг аъзолари ҳақида озроқ ўйлаб қараса, қанча неъмат бор. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтганларки: “Ким ўзини таниса, Раббини танийди”. Ким ўзи-нинг қанчалик ожиз эканлигини, ўзининг муҳ-тожлигини билса ва бу эҳтиёжини қаердан қонаётганлигини билса, инсон ўзи-ўзидан Оллоҳ таолога сажда қилиб юборади. Инсон-нинг маърифати шундай нарсаки, қалбига маърифат кирган заҳоти инсон бошқа инсонга айланиб қолади. Биз билан саҳобаларнинг ўртасини ажратадиган нарса мана шудир. Мана Саъд ибн Аби Ваққос разияллоҳу анҳуни олайлик, у киши Маккада онасига яхшилик қилиш билан машҳур киши бўлган. Саъд ибн Аби Ваққос онасига жуда кўп яхшиликлар қилган. Кейин Расулуллоҳга иймон келтир-дилар, унинг иймон келтирганига онаси рози бўлмади, сен бизнинг ота-боболармиз динида айнидинг, бу йўлингдан қайтасан, деганида у киши қайтмадилар. Агар қайтмайдиган бўл-санг, мен овқат емасдан очимдан ўламан, кейин одамлар ичида шарманданг чиқиб юрадики, бу онасини ўлдирган, деган гапни бир умр эшитасан, деди. Ўшанда онаси овқат емай қўйди, ҳаттоки овқат ейдиган вақт бўлганда чўп билан оғзини очиб, мажбурлаб оғзига бир-икки луқма тиқиб едирадиган дара-жада овқат емай қўйди. Шунда Саъд онасига: Эй она, мен Оллоҳга иймон келтирдим, агар сизнинг юзта жонингиз бўлиб, ҳар куни битта-битта чиқиб кетса ҳам, мен бу диндан чиқмайман, хоҳланг енг, хоҳланг очингиздан ўлинг, деган экан. Шунда Оллоҳ таоло бу ҳақида Қуръон нозил қилди: “Агар улар (ота-онанг) сенинг илминг йўқ бўлган нарсага мажбурласалар, уларга итоат қилма. Лекин (улар кофир бўлса ҳам) бу дунёда уларга яхшилик қилгин” (Луқмон: 15). Агар улар сени кофир бўлишга, Оллоҳга осий бўлишга ундай-диган бўлсалар, унда уларга итоат қилмагин, деган.
Қарангки, Саъд ибн Аби Ваққос олдин онасига яхшилик қилиб, айтганидан чиқмасди, Оллоҳга бўлган иймон у кишини тамоман бошқа инсонга ўзгартириб қўйди. Бир калима (тавҳид калимаси), Оллоҳнинг маърифати инсон қалбига кириб, уни ўзгартиб қўйгани тарихда жуда кўп бўлган.
Унда бизнинг муаммомиз нимада? Эҳсос, яъни ҳис қилишимиз йўқ, беэътибор, ғофил бўлиб қолганмиз. Атрофимизда қанча-қанча ибратли воқеалар бўлиб, ўтиб кетаверади, ундан панду насиҳат олиш деган нарса йўқ. Ҳаёт худди рефлекс шаклига, яъни худди одатий ҳолатга айланиб қолган. Эрталаб бўлаяпти, кечқурун бўлаяпти, эрталаб бўлаяп-ти, кечқурун бўлаяпти, бу ҳаётда қаёққа кетаяп-миз, бу ҳаёт араваси олдинга қараб кетаяпти. У бир кун келиб жарликка тушади, жарга тушиш дегани, бизнинг ўлимимиз дегани. Ҳар бири-мизнинг ҳаёт араваси шу ёққа қараб тўхта-масдан кетаяпти, бир кун бориб жарликка тушади. Лекин ўша жарликка тушган пайтда жаннат боғига тушадими, ёки дўзах чоҳигами? Бундан панду насиҳат олиш учун одамга озроқ эҳсос-ҳис қилиш керак бўлади. Мана Қаъна-бийнинг воқесини айтиб бергандик, у киши Шўъба ибн Ҳажжожнинг қўлида тавба қилган. У Басрада ароқ ичадиган алкаш одам бўлган. Бир куни шериклари билан ароқ ичишга кетишга ваъдалашиб йўлга чиқиб турганда, Шўъба ибн Ҳажжожга дуч келади. Шўъба муҳаддис, катта имомлардан ҳисобланади, худди имом Абу Ҳанифа, имом Моликларга ўхшаган, ҳатто имом Моликлардан ҳам катта киши бўлган. Шу кишини шогирдлари билан келаётганини кў-риб, бу шайх ким экан, деб ажабланиб, ким бу? — деса, бу киши муҳаддис, дейишади. Муҳад-дис нима қилади? — деса, ҳадис ривоят қила-ди, дейишади. Кейин бориб, эшагининг жило-видан ушлаб тўхтатиб, қани менга бир ҳадис айтиб берингчи, дейди. Шунда Шўъба озроқ ўйланиб туриб, кейин санади билан қола ҳаддасана фулан, қола ҳаддасана фулан, деб қола Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инна мимма адроканнасу мин калаамил нубувватил увла, иза лам тастаҳйи фаснаъ мо шиъта”, маъноси: “Одамлар олдинги пайғам-барлар каломидан топган нарсаларнинг хуло-саси шуки, агар уялмасанг, билган ишингни қилавер”, деганлар (Бухорий ривояти). Уялма-санг билганингни қилавер деган жойида у кишининг қалбига маърифат кириб келди. Битта калима қалбига кириб келди ва бирдан тавба қилди. Уйига қайтиб келиб, ҳамма ароқ бочкаларини йиқитиб, онасига: Эй она, ўртоқ-ларим келса, мени кетган деб айтинг, энди мен йўқман, деган экан.
Кейин чиқиб одамлардан энг олим ким? — деб сўраганда, одамлар энг олим киши Молик, деган экан. Имом Молик Мадинада бўлса, бу киши Басрада бўлган. У шу жойдан (Ироқдан) тўғри Мадинага қараб жўнаб кетган. Бориб, имом Моликнинг ёнида ўтириб, у киши ўлгунича ундан илм олган экан. Имом Молик ўлганидан кейин, Басрага қайтиб келса, Шўъба ўлиб бўлган экан. Шу тариқа Қаънабий Шўъбадан битта ҳадис эшитган, у юқорида айтилган ҳадис бўлиб, у кишининг ҳаётини ўзгартириб юборган. Қаънабий имом Бухорий-нинг шайхи, яъни устози бўлганлар.
Абу Ҳотим Розий, бу киши муҳаддисларнинг муташаддидларидан, жарҳ ва таъдилда қаттиқ киши бўлган, унча-мунча одамни яхши демай-диган даражада муташаддид. Ҳатто ўша киши Қаънабий ҳақида шундай деганлар: Мен бу кишидек Оллоҳ учун ҳадис айтган бирор муҳаддисни кўрмаганман. Яъни Қаънабий ҳадисни Оллоҳ учун айтади, деган. Ўшандай алкаш бўлган одам, бир вақтга келиб, ҳаёти қандай даражага ўзгариб кетганини кўринг.
Шайх Абу Исҳоқ ҳафизаҳуллоҳ айтиб бера-дилар: Бир куни бир масжидда аёллар тўғри-сида муҳозара-маъруза бўлаётган пайтда Оллоҳнинг қадари билан бир раққоса аёл масжиднинг ёнидан ўтиб қолибди. Эри йўқ бўлган бу аёл, эскидан одамларнинг уйларида юриб, пул топаман деб хизмат қилар, унинг эшигини супуриб пул олар, бунинг эшигига бориб, хизмат қилиб пул олар экан... Мана шундай қийналиб юриб, бир аёлга дардини айтса, у бунақа қийналиб 20 жунайҳ, 50 жунайҳ қилиб юрасанми, ундан кўра артистлик қил, раққосалик қилсанг, катта пул тушади, деб унинг ўша эҳтиёжидан фойдаланиб, раққоса-ликка олиб кетиб, катта раққоса бўлиб кетган экан. Раққосалик қилиб бойиб кетган. Бир куни консерт бериш учун кетаётган пайтда йўлнинг нариги томонда консерт зал бор экан, ўшанга ўтишдан олдин йўлда тўхтаб туриб, масжид-нинг олдида сувлар совутиб қўйиладиган жой-дан сув ичаман деб шундай масжид томонга ўтиб сув ичиш пайтида қулоғига маъруза бераётган шайхнинг сўзлари чалинган. Унинг сўзлари қулоғига кирган заҳоти тавбага келган. Масжидга кириб хат ёзиб бераяпти; мени номусимни сақлаб, покиза олиб юрадиган бирорта эркак бўлса, оёғини ювиб хизматини қиламан, мен ҳамма қилган ишимдан тавба қилдим.
Қаранг, битта гап инсоннинг ҳаётини тамо-ман ўзгартириб юборди. Бизга мана шу нарса етишмайди. Саҳобалар билан бизнинг ўрта-миздаги фарқ шунда.
Сомад исми ҳақида гаплашаётган эдик, демак, Сомаднинг биринчи маъноси, бутун ҳожатлар Унга тушадиган Зот дегани. Иккин-чиси, У инсонларга ўхшаб ичи ғовак эмас дегани. Учинчи маъноси, комил деган маъно-да, яъни Оллоҳ таоло ҳамма сифатларида комил Зот дегани. Мана шуниси жуда катта маънони ифодалайди. Оллоҳ таоло азоб бери-шида комил, раҳматида комил, ... бениҳоят даражада комил Зот дегани.
Тўртинчи маъноси, Сомаднинг бу маъно-сини Қуръонни ўзи тафсир қилаяпти: “Аллазий лам ялид ва лам юулад”, маъноси: “У зот туғмаган ва туғилмаган” (Ихлос: 3). Яъни У ўзидан насл қолдирмаган ва бошқа наслдан ҳам келган эмас. Оллоҳ таоло аввал бўлган Зот, худди шуни Оллоҳ таоло Қуръонда бошқа жойда шундай дейди: “Оллоҳ таоло Аввал бўлган зот” (Ҳадид: 3), яъни У энг аввалги Зот, ҳамма нарса махлуқ (яратилмиш) бўлиб, Оллоҳ таоло уларни яратгандан кейин пайдо бўлган. Оллоҳ таоло аввали йўқ бўлган Зот, яъни азалий ва абадий бўлган Зотдир. У туғмаган ва туғилмаган дегани мана шу маънодадир.
Сомаднинг учинчи маъноси бўлган комил-лигини оятдаги “ва лам якуллаҳу куфуван аҳад”дан олдик, маъноси: “Ҳеч бир киши Оллоҳга тенг бўлмайди” (Ихлос: 4).
Баъзи ривоятда, “ва лам якуллаҳу куфъан аҳад” бўлиб келган, яъни “Ҳеч бир киши Оллоҳ таолога тенг бўлмайди”, деганидир. Ҳеч бир киши ҳеч бир сифатда Оллоҳ таолога тенг бўлмайди.
Сомад исмининг бешинчи маъноси, Усиз ҳеч бир иш битмайдиган Зот дегани. Луғавий маъносида ҳам бу маънони айтган эдик. Араблар сомадни усиз бирор иш битмайдиган зотга нисбатан қўлланадилар. Оллоҳ таоло аралашмаса, ҳеч бир иш бўлмайди. Оллоҳ таоло амр қилмаса, ҳеч бир нарса бўлмайди, агар Оллоҳ таоло уни яратмаса, ҳаттоки қўл мана шу жойдан тепага кўтарилмай қолади. Бунинг мисолини, исботини кўрсатиш учун Оллоҳ таоло ичимизда баъзи нарсаларни истисно ҳолатда кўрсатиб қўяди. Соппа-соғ юр-ган одам машинасида автоҳалокатга учрайди-да тамом қўл-оёғи ишламай қолади. Ҳар бири-мизга шундай бўлиши мумкинми, ё йўқми? У нарса ҳар одамга бўлиши мумкин. Ўша одамни олайлик, мияси ишлаб турибди, қўлни кўтариш керак деган нарсани биляпти, лекин қўл қимирламайди. Қимирлатаман деса ҳам қи-мирламайди. Демак, Оллоҳ таоло яратмаса, шу иш бўлмас экан. Оллоҳ яратмаса ҳеч нарса бўлмайди. Оллоҳ таоло бизга билдириш учун мана шундай нарсаларни истисноий тарзда кўрсатиб қўйди. Эсларингизда бўлса, Муҳам-мад Ҳассон айтиб берган ҳикояни айтиб бергандик; Мисрда катта бой киши 600 милион пулини қўлимни бир ишлатишликка алмаша-ман, дейди. Машинада авария бўлиб, бўйни-дан пасти ишламай қолиб, тўшакка михланиб қолган. Хотини ўлган, бир ўғли бор экан, фақат у ҳам қаергадир кетган. Кундузи билан ҳай-довчим хизмат қилади, кечаси яхши ухлаб ётган бўлади, уйғотай десам ичим ачийди, баданим қичийди, ўшани қашишга қўлим бормайди, агар қўлим борса шу пулимни ҳаммасига алмашаман, дейди. 600 милион долларини шу бир марта тирнаб қўйишга алма-шаман, дейди. Бу неъматни ҳеч ўйлаб кўрган-мисиз?!
Бу хабар бизга нима учун қайта-қайта етиб келяпти, такрор-такрор эслатиляпти, бу Оллоҳ-нинг қадари билан бўляпти. Яъни бу нарса бизга шуни эслатади: билингки, агар Оллоҳ яратмаса қўлингиз жойидан қимирламайди, оёқ ҳам қимирламайди, кўзимиз ёпилмай, шундай очиқлигича қолиб кетади. Буни мана ўлган одамда кўрамиз. Оллоҳ таоло ўлган одамнинг руҳини олиб қўйгандан кейин, қаранг, шундай бир нарсага айланиб қоладики, тезроқ олиб бориб кўмиш керак бўлади, бошқа нарсага арзимайди. Биз учун ҳар қанча азиз одам бўлса ҳам, олиб бориб қабрга кўмиб келишдан бошқа нарса қилолмайсиз. Ҳамма-миз ҳам бир куни ўша ҳолатга тушиб қоламиз. Шундан билайликки, Оллоҳ таоло бизга ёрдам бериб турибди. Ҳатто кўзимизнинг очилиб, ёпилиши ҳам, қўлимизнинг битта ҳаракати ҳам, сочимизнинг битта толасининг ўсиши ва тўки-лиши ҳам Оллоҳ таолонинг амри билан бўляп-ти. Оллоҳ Сомаддир, дегани мана шу маънони беради. Яъни бирон-бир иш Унинг изнисиз, Унинг бошқарувисиз бўлмайди, дегани, у хоҳ катта иш бўлсин, хоҳ кичик.
Шу маънога иймон келтирган одам, яна Оллоҳдан бошқадан умид қилса, ўзидан кўрсин. Агар шу маънога иймон келтирган одам, Оллоҳдан бошқадан қўрқса, Оллоҳдан бошқанинг маломатидан қўрқса, Оллоҳдан бошқани рози қиламан, деб Оллоҳни ғазаблан-тирса, бу одамдан кўра жоҳил одам бўлмаса керак. Энг жоҳил одам Оллоҳни ғазаблан-тириб, махлуқларни (Оллоҳдан бошқа жонзот-ларни) рози қилган одам бўлади ва энг аҳмоқ одам ҳам шу. Ундан ҳам кўра аҳмоқроғи, Оллоҳни ғазаблантириб, ўзининг ҳаётида роҳатланиш учун эмас, бошқа бир одамнинг дунёсини обод қилган одамдир. Мунофиқ бўлиб, на бу ҳаётда яхши яшайди, на охиратда бир насибаси бўлади.
Демак, Оллоҳ Сомаддир дегани жуда катта маъноларни ифода қилади. Агар ўйлаб қарай-диган бўлсак, Оллоҳ таоло бутун сифатларида комил бўлган Зот экан.
Ва яна бешинчи маъноси, Усиз иш битмай-диган Зот дегани. Ҳеч бир иш Усиз битмайди. “Оллоҳ таоло ҳар куни бир иш қилган ҳолда-дир” (Раҳмон: 29). Раҳмон сурасини ўқигани-мизда мана шу маъно хаёлимизга келиши керак. Оллоҳус-Сомад хаёлимизга бирдан келиши керак. Бу оятнинг маъноси, Оллоҳ ўлдираяпти, тирилтираяпти, кимларнидир азиз қиляпти, кимларнидир хор қиляпти, кимлар-нидир касал қиляпти, кимгадир шифо беряпти ва ҳоказо ... ҳар куни бир ишни содир қилади. Мана шу Оллоҳнинг қиладиган ишларида биз айланиб-айланиб кетаверамиз, худдики, таъ-бир жоиз бўлса, биз дарёда оқадиган сувга ўхшаймиз. Оллоҳ хоҳлаган томонига қараб оқизади, биз ўша дарёда бир-биримизга урилиб-урилиб оқиб кетаверамиз. Бунда тўхтай олмайсиз, орқага қайта олмайсиз, Оллоҳнинг қонуни мана шундай. Фақатгина бу ерда биздан талаб қилинган нарса, биз агар Оллоҳни қалбимиз билан танисак, биз учун бундан кўра бахтлироқ нарса бўлмайди. Хоҳланг, хоҳламанг ҳаёт ўтиб кетади, бир кун келиб ҳаммамизнинг ҳаётимиз тугайди. Лекин оқибат кимга бўлади? Оқибат тақводор одамларники бўлади. Ким тақводор бўлади? Оллоҳни таниган одам тақводор бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мен сизларнинг Оллоҳни энг танувчироқларинг ва Оллоҳдан энг тақво қилувчиларингман” (Бухо-рий ривояти).
Оллоҳдан тақво қиладиган одам ким? Оллоҳни таниган одам тақво қилади. Яна такрор айтамиз, Оллоҳ суҳонаҳу ва таоло Китобида Ўзини исм-сифатлари билан танитди. Буни араблар жуда ҳам яхши тушунганлар, Сомад калимасини араблар жуда ҳам яхши тушунган. Ҳозир биз Қуръони Карим таржи-маларида Оллоҳус-Сомаднинг таржимасида “Оллоҳ беҳожатдир”, деб таржима қилиб кетганини кўрамиз. Оллоҳ беҳожатдир дегани Сомаднинг тўлиқ маъноси эмас, у жузъий маъноси, холос. Чунки, беҳожатлик билан мақтов бўлмайди, балки бошқаларнинг ҳожати Унга тушадиган Зот, дейиш керак. Бу бирин-чидан, иккинчидан эса бу ерда Оллоҳ сифат-ларида комил деган маъно айтилмаяпти. Оллоҳус-сомад дегани Оллоҳ таоло бутун сифатларида комил дегани, ҳамма сифат-ларида; илмида комил, қудратида комил, ... ҳамма-ҳамма сифатларида комил Зот дегани.
Охирги маъноси, Усиз иш битмайдиган Зот дегани. Ҳеч бир иш Оллоҳнинг ваколатисиз битмайди. “Оллоҳ таоло ҳамма нарсанинг вакилидир” (Анъом: 102).
Вакил нима дегани? Сабаблар билан натижа ўртасида Оллоҳнинг ваколати бор, Оллоҳ рухсат бермаса, ўша иш бўлмайди, дегани. Масалан, олов куйдиради, олов куйдириб ёндиришликка сабаб бўлади, лекин Оллоҳ буюрса куйдиради, буюрмаса куйдирмайди. Буни Иброҳим алайҳис-саломнинг мисолида кўришимиз мумкин. У зот оловга ташланганда олов куйдирмади. Нега куйдирмади? Чунки Оллоҳ таоло оловга нима деди? “Эй олов, Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!” деди (Анбиё: 69).
Иброҳим алайҳис-саломнинг оловда куй-масдан юриб чиқиб келганини кўрган отаси Озор: “Эй Иброҳим, сенинг Раббинг жуда ҳам яхши зот экан”, деган, лекин кофирлигича қолган. Яъни Оллоҳ таоло қудратини кўрсатиб қўйди, ҳозир ҳам Оллоҳ таоло бизга қудратини кўрсатмаяптими? Ҳар бир нарсанинг ризқи Оллоҳ таолонинг қўлида эмасми? Оллоҳ таоло кимнинг ризқини Ўзидан бошқага топшириб қўйди, айтингчи? Кимнинг эмас, ниманинг ризқини дейлик! На қушларни айтасизми, на балиқларни айтасизми, ҳаётда ниманики бўлса олинг, унинг ризқи кимнинг қўлида? Унинг ризқи Оллоҳ таолонинг зиммасидадир. Биз шунга иймон келтирганмизми? Оллоҳ таоло Қуръонда айтади: “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, унинг ризқи Оллоҳнинг зиммасида-дир” (Ҳуд: 6). Унинг ичига инсон ҳам, чумоли ҳам, пашша, бит, бурга ҳам, ҳамма нарса киради. Жони бор нарса бор экан, унинг ризқи Оллоҳнинг зиммасидадир. Бизнинг ризқимиз-ни Ўзидан бошқага қилиб қўймагани Оллоҳ таолонинг раҳмати бўлди. Агар бизнинг ризқимизни Ўзидан бошқа бирига қилиб қўйганда, инсонлар бу бизнинг ризқимизни беряпти, дея ўшанга ибодат қилиб кетишлари мумкин эди. Бир фариштани бирор тоғнинг устига, ёки бир баланд жойга чиқариб қўйиб, ким нима сўраб борса, фаришта сўраганини бераверишини тасаввур қилинг. Сенга фарзанд керакми, бор ана фаришта беряпти, менга ўғил, менга қиз, мен касал эдим, шифо бер, у бер, бу бер, нима сўрасангиз, фаришта бераверса, одамлар ўша фариштага ибодат қилармиди, ё йўқми? Аниқ ўша фариштага ибодат қилиб кетарди!
Оллоҳ таолонинг раҳамтики, бирон-бир нарсани Ўзидан бошқага топширмади. Бўлмаса Оллоҳ таоло яратган фаришталаридан бирини тушириб қўйиб, бу ишларни унга топшириб қўйишга қодир эди. Оллоҳ таоло шундай қилди ҳам, фаришталарга ёмғир, қорларни ёғдир-тирди, шамолларни эсдиртирди, бутун коинот-даги ишларни фаришталарга бажартирди, лекин ҳеч бир ризқни фаришталарнинг қўлига қўйиб қўймади. Оллоҳ бу ризқ Менинг зим-мада, деди. Одамларнинг умри Оллоҳнинг зиммасида бўлди. Оллоҳ таоло белгилаб берди, фалончи фалонча вақт яшайди, фалон пайтда ўлади, деб ёздирди фариштага. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг ҳадисида шундай келади: “Сизлардан бирингизнинг жамланиши онасининг қорнида қирқ кунда нутфа ҳолида бўлади. Кейин қирқ кунда алақ-лахта қон ҳолида бўлади. Ундан кейин бир чимдим-бир тишлам гўшт ҳолида бўлади. (Яъни 120 кун бўлгандан) Кейин фаришта юборилади, унинг умри, ризқи, амали, бахтли ва бахтиқаролиги ёзиб қўилади” (Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни қанча ризқи бор, қанча умри бор, амали қанча, жаннатий ёки дўзахий эканлигини Оллоҳ таоло ёздиртиради. Оллоҳ таоло бу ишни ҳеч кимга, на бир фаришта, на бир пайғамбар, на бир валий ва солиҳ кишиларга қўйиб қўймади. Бу ҳам Оллоҳ таолонинг катта раҳматидандир. Бу нарсалар бизга Оллоҳнинг Сомад эканлигини билдиради. Демак, Сомад мана шу бешта маънода келади.
Келинг, яна бир такрорлайлик, биринчи маъноси, бутун махлуқотлар Унга муҳтож дегани.
Иккинчи маъноси, инсонларга ўхшаб ичи ғовак эмас дегани. Бунинг қандай эканини эса Оллоҳнинг Ўзи билади.
Учинчи маъноси, сифатларида комил дегани. Яъни Оллоҳ ҳамма сифатларида комил-дир. Мана бу Сомаднинг энг катта маъно-ларидандир.
Тўртинчиси, учинчи сифатдаги ҳамма сифат-ларида комил деганини тўлдириб келади, яъни У туғмаган ва туғилмаган ҳамда ҳеч бир нарса Оллоҳдай эмас деган маъно. Туғиш ва туғилиш махлуқларда бўладиган, Оллоҳ яратган бир нарсадир. Оллоҳ таоло на фарзандга, на аёлга, на ейиш-ичиш каби нарсаларга ҳеч муҳтож бўлмаган Зотдир. Балки бошқа махлуқотлар Оллоҳга муҳтож бўлади.
Бешинчи маъноси, Усиз иш битмайди дегани.
Яна бир бор такрорлаймиз;
Биринчи маъноси, Оллоҳ таоло бутун махлуқотлар Унга муҳтож бўлган, мақсуд Зот. Бирор ишиз бўлса, Оллоҳга қараб кетаверасиз. Худди ҳозир айтганимиздай, паррандалар ҳам, ҳайвонлар ҳам, ҳаммаси Оллоҳга муҳтож бўлади.
Иккинчи маъноси, Оллоҳ инсонларга ўхшаб ичи ғовак эмас.
Учинчи маъноси, Оллоҳ ҳамма сифатла-рида комил.
Тўртинчи маъноси, Оллоҳ туғилмаган ва Ўзидан насл қолдирмайдиган Зот.
Бешинчи ва охирги маъноси, Усиз иш битмайди. Яъни  У шундай саййид зотки, Оллоҳ таоло айтган ишгина бўлади. Ҳатто арзимаган ишлар ҳам шундай. Дарахтнинг барги ҳам Оллоҳнинг изнисиз тушмайди. “Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам билади” (Анъом: 59).
Агар биз шу маъноларни кўз олдимизга келтириб Қуръонни варақласак, бизга кўп илмлар очилади, иншаоллоҳ.
Сомад исми ҳақида айтмоқчи бўлганлари-миз мана шулар эди. Валлоҳу аълам.     
  

 

 

 

Оллоҳнинг Сомад исми

Download

About the book

Author :

صادق يوسف السمرقندي

Publisher :

www.islamland.com

Category :

Doctrine & Sects