Рубубият тавҳиди

Тавҳид ақидаси китобининг ушбу бўлими рубибият тавҳиди, унинг маъноси, Роб калимасининг Қуръон ва Суннатдаги маъноси, борлиқнинг Аллоҳга итоат ва таслим билан бўйсуниши, Қуръоннинг Аллоҳнинг яратиш, ризқ бериш ва бошқа ишларда ягоналигини исботлашдаги манҳажи ҳақидадир.

اسم الكتاب: توحيد الربوبية


تأليف: صالح بن فوزان الفوزان


نبذة مختصرة: كتيب مترجم إلي اللغة الأوزبكية، مقتبس من كتاب "عقيدة التوحيد" للشيخ صالح بن فوزان الفوزان، فيه الكلام عن معنى توحيد الربوبية وإقرار المشركين به، ومفهومُ كلمةِ الربِّ في القرآن والسُّنَّة وتصوُّرات الأمم الضّالَّة، والكونُ وفطرتُهُ في الخُضُوعِ والطَّاعةِ لله، وبيان منهج القرآن في إثبات وُجُودِ الخالقِ ووحدانيَّته.

Рубубият тавҳиди
“Тавҳид ақидаси” китобидан иқтибос

[ الأوزبكي –  Ўзбекча – Uzbek]


Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон



Таржима: Исмоил Муҳаммад Яъқуб
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
 
توحيد الربوبية
مقالة مقتبسة من كتاب "عقيدة التوحيد"

فضيلة الشيخ صالح بن فوزان
بن عبد الله آل فوزان


ترجمة: إسماعيل محمد يعقوب
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي  
Рубубият тавҳиди
Тавҳид — Аллоҳ таолони яратиш ва бошқа-ришда ягона деб билиш, ибодатни фақат Унга холис қилиш ва Ундан ўзгага ибодатни тарк қилиш, Унинг гўзал исмлари ва олий сифат-ларини исбот қилиш (бор деб эътиқод қилиш), Уни айбу нуқсондан пок деб билишдир. Шу таъриф билан у тавҳиднинг қуйида баён қилинадиган ҳар учала турини ўз ичига олган бўлади.
Рубубият тавҳиди
У қуйидаги бўлимлардан иборат:
Биринчи бўлим: Рубубият тавҳиди маъно-си, унинг фитратда (инсон табиатида) борлиги ва мушриклар ҳам уни тан олишлари;
Иккинчи бўлим: Роб калимасининг Қуръон ва Суннатдаги маъноси, адашган халқларнинг рубубият бобидаги дунёқарашлари ва уларга раддиялар;
Учинчи бўлим: Борлиқнинг Аллоҳга итоат ва таслим билан бўйсуниши;
Тўртинчи бўлим: Қуръоннинг Аллоҳнинг яратиш, ризқ бериш ва бошқа ишларда ягоналигини исботлашдаги манҳажи (тутган йўли);
Бешинчи бўлим: Рубубият тавҳиди улуҳият тавҳидини лозим тутиши.

Биринчи бўлим: Рубубият тавҳиди маъноси, мушриклар ҳам уни тан олишлари
Тавҳид умумий маъносига кўра, Аллоҳ таолони рубубиятда ягона деб эътиқод қилиш, ибодатни Унга холис қилиш, Унинг исм ва сифатларини исбот қилиш (бор деб ишониш) бўлиб, у уч турга — рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди, исм ва сифатлар тавҳидига бўлинади. Улардан ҳар бирининг ўзига хос маъноси бўлиб, ўртадаги фарқ очиқланиши учун уларни баён қилиш зарурати бор.
Рубубият тавҳиди Аллоҳ таолони феъл-ларида ягона билишдир, бу эса қуйидагиларга эътиқод қилиш билан ҳосил бўлади:
У барча махлуқотларнинг ягона яратувчи-сидир: «Аллоҳ барча нарсанинг Яратувчиси-дир» (Зумар: 62).
У барча жонзотга ризқ берувчидир: «Ер юзида ўрмалаган жон борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир» (Ҳуд: 6).
У бутун оламнинг эгаси ва оламдаги барча ишларни бошқарувчидир. Берувчи ҳам, олувчи ҳам, азиз қилувчи ҳам, хор қилувчи ҳам Удир. У барча ишга қодирдир. Кеча ва кундузни айлантиради, ҳаёт бахш этади ва ўлдиради: «Айтинг: Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда истаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан» (Оли Имрон: 26, 27).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яратиш ва ризқ беришда шериги бўлишини рад этгани каби подшоҳликда ҳам Унинг шериги ё ёрдамчиси бўлишини рад этди.
Аллоҳ таоло айтади: «Булар Аллоҳ яратган нарсалардир. Энди (эй мушриклар,) сизлар Менга Ундан ўзга «худолар» нималарни ярат-ганини кўрсатинглар-чи!» (Луқмон: 11).
 Аллоҳ таоло айтади: «Агар (Раҳмон) Ўз ризқини ушлаб-тўхтатиб қўйса, сизларга ризқ-рўз берадиган ўша зот ким ўзи?!» (Мулк: 21).
У барча халқларига рубубиятда (тарбиятчи-ликда) ягона эканини эълон қилди:
«Ҳамду сано бутун оламлар Робби бўлмиш Аллоҳгадир» (Фотиҳа: 2).
«Албатта Роббингиз – Аллоҳ осмонлар ва ерни олти кунда яратган, сўнг (Ўзининг улуғ-лиги ва буюклигига лойиқ бир тарзда) Аршга юксалган Зотдир. У кечани (қоронғуликни) кундузга киритгай, (кеча ва кундуз бир-бирини) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Робби — Аллоҳ буюкдир» (Аъроф: 54).
Аллоҳ таоло барча халойиқларни Ўзининг рубубиятига иқрорлик устида яратди. Ҳатто, ибодатда Унга шериклар қилувчи мушриклар ҳам Унинг рубубиятда ягоналигига иқрор бўлишади. Аллоҳ таоло айтади:
«Айтинг: «Етти осмоннинг ҳожаси ва улуғ аршнинг соҳиби кимдир?» Улар: «(Буларнинг барчаси) Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Ахир қўрқмайсизларми?!» Айтинг: «Агар билсанглар (айтинглар-чи), «Барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган зот кимдир?» Улар: «Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик ёлғиз Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Бас қандай алданмоқдадирсизлар?!» (Муъминуун: 86-89).
Ушбу тавҳидга инсоният орасидан бирон бир таниқли тоифа қарши чиққан эмас, балки қалбларга унга иқрор бўлиш табиати ўрна-тилган бўлиб, бу иқрорлик бошқа нарсаларга иқрорликдан кўра кучлироқдир. Аллоҳ таоло пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилганидек: «Пайғамбарлари айтдилар: «Осмонлар ва Ер-нинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳ(нинг борлиги ва бирлиги) хусусида шак-шубҳа бўлиши мум-кинми?!» (Иброҳим: 10).
Оламлар Роббини инкор қилувчи деб танилган кимсалар ичида энг машҳури бўлмиш Фиръавн ҳам ич-ичида Унинг борлигига ишо-нарди. Бу эса Мусо алайҳиссаломнинг унга қилган хитобида кўринади: «(Мусо) деди: «(Эй Фиръавн), сен анави очиқ-равшан (мўъжиза-ларни) фақат осмонлар ва Ернинг Роббигина нозил қилганини аниқ билурсан» (Исро: 102).
Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг қавми ҳақида айтади: «Ва ўзлари аниқ билган ҳол-ларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар» (Намл: 14).
Худди шунга ўхшаш, бугунги кундаги Роб таолони инкор қиладиган худосиз коммунист-лар ҳам аслида ҳақни қабул қилишга бўйинлари ёр бермагани учунгина Уни зоҳирда инкор қилишади, аслида улар ботинларида эътироф этишга мажбурларки, ҳар қандай мавжуднинг албатта мувжиди (пайдо қилув-чиси) бор, ҳар қандай махлуқнинг албатта холиқи (яратувчиси) бор, ҳар қандай изнинг албатта из қолдирувчиси бор. Аллоҳ таоло айтади: «Бал¬ки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратувчимиканлар-а?! Балки осмон-лар ва Ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!»  (Ат-тур: 35, 36).
Бутун оламни, унинг юқорисини ҳам, қуйи-сини ҳам, барча қисмларини мушоҳада этиб кўринг, уларнинг барчасини ўз яратувчиси, пайдо қилувчиси ва подшоҳига гувоҳлик бериб турганини топасиз. Ақл ва фитратларда яра-тувчини инкор қилиш илмни инкор қилиш билан баробар, иккаласи ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқдир. Чунки, саҳиҳ илм яратувчининг борлигини исбот қилади. Коммунистларнинг бугунги кунда Роб таолонинг вужудини сурбет-ларча инкор қилишлари, аслида, ҳақни тан олишга бўйинлари ёр бермагани ҳамда соғ ақл ва соғлом фикр натижаларини мусодара қилишгани учунгинадир. Ким ўзини шундай ўринга туширса, у ақлини йўқотибди ва ўзини одамларнинг кулгисига қўйибди. Шоир айтга-нидек:
Воажаб, Илоҳга осийлик нечун?!
Кофир Уни қандай қиладир инкор?!
Ахир оламдаги ҳар бир нарсада
Биру борлигига аломат бисёр!

Иккинчи бўлим: Роб калимасининг Қуръон ва Суннатдаги маъноси, адашган халқларнинг рубубият бобидаги дунёқарашлари ва
уларга раддиялар
«Роб» калимасининг Китоб ва Суннат-даги маъноси
«Роб» калимаси аслида, бир нарсани ўстириб-улғайтирмоқ ва мукаммаллик ҳолига етказмоқ маъносини ифодалайдиган «Робба – яруббу» феълининг ўзагидан олинган бўлиб, «ар-Роб» мутлақлик ҳолида фақат Аллоҳ таолога нисбатан истеъмол қилинади, «Олам-лар Робби» (Фотиҳа: 2), «Сизларнинг Роббин-гиз ва илгариги ота-боболарингизнинг Робби» (Шуъаро: 26) каби.
Аллоҳдан бошқаларга эса фақат бошқа бир сўзга изофа қилинган (боғланган) ва чекланган ҳолда ишлатилади, «роббуд-дор» (ҳовлининг эгаси) ва «роббул фарас» (отнинг эгаси) каби. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссалом ҳақида ҳикоя қилган қуйидаги оятларда ҳам у бир тафсирга кўра, шу маънода келади:
«Ҳожангнинг олдида мен ҳақимда зикр қилгин (зора, у мени бу зулмдан озод қилса)», деди. (Лекин) шайтон ҳожасига зикр қилишни унинг ёдидан чиқариб, (Юсуф) бир неча йил зиндонда қолиб кетди» (Юсуф: 42).
«Ҳожангнинг ёнига қайтиб бориб...» (Юсуф: 50).
«Сизларнинг бирингиз (бу зиндондан халос бўлиб) яна ҳожасига соқийлик қилур» (Юсуф: 41).
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам йўқолиб қолган туя ҳақида сўзлай туриб: «ҳатто уни эгаси топгуни-ча» деб, «роб» калимасини ишлатганлар.
Оламлар Робби — уларнинг яратувчиси, подшоҳи, ислоҳ қилувчиси, уларни Ўз неъмат-лари билан ва уларга пайғамбарлар тушириш, китоблар нозил қилиш, амалларига жазо-ю мукофот бериш билан тарбият қилувчи, деган маънони билдиради. Ибнул Қаййим раҳима-ҳуллоҳ айтади: «Зеро, рубубият бандаларга буйруқ ва қайтариқлар қилишни, яхшилари-нинг яхшилигига мукофот ва ёмонларининг ёмонлигига жазо беришни тақозо қилади».
Рубубиятнинг моҳияти шудир.
1.    «Роб» калимасининг маъноси адашган халқлар тасаввурида
Аллоҳ таоло халқларни табиий хилқат бўл-миш тавҳид табиати устида ва яратувчини — Роб субҳанаҳу ва таолони таниш сифати билан яратди.
Аллоҳ таоло айтади: «Бас (эй Муҳаммад), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Ислом-да) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар» (Рум: 30).
Аллоҳ таоло айтади: «Роббингиз Одам болаларининг белларидан (яъни пушти камар-ларидан то Қиёмат Кунигача дунёга келадиган барча) зурриётларини олиб: «Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида, улар: «Ҳақиқатан Сен Роб-бимизсан, бизлар бунга шоҳидмиз», деган-ларини эсланг!» (Аъроф: 172).
Демак, Аллоҳнинг рубубиятига (роблигига) иқрор бўлиш ва Унга юзланиш табиий хилқат ишидир, ширк эса кейин юзага келган ишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир туғилажак бола фитрат (хилқат)да туғила-ди, сўнг ота-онаси уни яҳудий ё насроний ё мажусийга айлантиради», деганлар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Агар бандани ўз фитратига (табиий хилқатига) ташлаб қўйилса эди, у албатта тавҳид сари йўналган бўларди, пайғамбарлар олиб келган ва китобларда нозил бўлган, шунингдек унга борлиқдаги оят-аломатлар ҳам далолат қилиб турган ҳақ даъватини қабул қилган бўларди. Бироқ, нотўғри тарбия ва динсизлик муҳити — шу иккиси норасиданинг ҳаёт йўлини ўзгартириб юборади ва шу боисдан болалар залолат ва йўлдан озишда ўз ота-оналарига тақлид қили-шади.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Мен банда-ларимни ҳаниф (яъни тўғри йўлдан оғмаган) ҳолда яратдим, сўнг шайтонлар уларни йўл-дан оздирдилар» дейди (Аҳмад ва Муслим ривоятлари). Яъни, шайтонлар уларни бутларга сиғинишга ва Аллоҳни қўйиб, бутларни ўзла-рига илоҳ қилиб олишга буриб юборди, нати-жада улар залолат ва гумроҳлик, бўлиниш ва ихтилофлар чангалига тушишди. Ҳар бир фирқанинг ўз сиғинадиган худоси бўлиб, бошқанинг худосига сиғинмайди. Чунки, барча-лари ҳақиқий Роб таолони тарк қилиб, ботил робларга сиғинишга мубтало бўлишди. Аллоҳ таоло айтганидек: Бас, мана шу Аллоҳ — ҳақиқий Роббингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина залолат бор, холос (яъни, ҳақиқий Роббингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўласиз). Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!» (Юнус: 32). Залолатнинг эса чек-чегараси йўқ, у ўзининг ҳақ Роббидан юз ўгирган ҳар бир кишининг доимий ҳамроҳидир. Аллоҳ таоло айтади: «Тарқоқ — турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларга-гина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат тушир-маган-ку?» (Юсуф: 39, 40).
Рубубиятда сифатлари ҳам, феъллари ҳам бир хил бўлган иккита холиқни исботлаш (бор-лигини эътиқод қилиш) маъносида ширк бўлиши мумкин эмас, фақатгина айрим муш-риклар уларнинг маъбудалари борлиқдаги айрим тасарруфларга қодирлигини даъво қилишган, холос. Шайтон уларни ўша маъбу-даларга сиғинтириш учун ақлларини чалғитиб ўйнаган ва ҳар бир қавмни ўз ақлларига қараб ўйнатган. Чунончи, айрим тоифаларни бутпа-растликка ўликларни улуғлаш томондан чорла-ган, Нуҳ қавми солиҳ кишиларининг сурат-ларини вафотларидан кейин тасвирлаб олиш орқали уларга сиғинишга ўтиб кетишгани каби. Яна бир тоифа эса, самодаги айрим юлдузлар-нинг (сайёраларнинг) оламга таъсири борли-гини даъво қилишган ва улар суратида бутлар ясаб, улар учун алоҳида ибодатхоналар қуриш-ган. Кейин ушбу юлдузларга сиғинишда ҳам ихтилоф қилиб, баъзилари қуёшга, баъзилари ойга, яна баъзилари бошқа юлдузларга сиғини-шади, улар учун алоҳида ҳайкаллар қуришади, ҳар бир юлдузнинг ўзига хос ҳайкали бўлади. Айримлари оловга сиғинишадики, улар мажу-сийлардир. Айрим мушриклар Ҳиндистонда бўлгани каби, сигирларга сиғинишади. Айрим-лари малоикаларга, айримлари дов-дарахт ва тоғу тошларга, яна айримлари қабр ва мозор-ларга сиғинишади. Ҳаммасининг сабаби битта: уларнинг тасаввурларида мазкур сиғинилаёт-ган нарсаларда рубубият хусусиятларидан нимадир бор.
Айримлари эса мазкур бутлар ўзида қандайдир ғоиб нарсаларни тамсил этади, деб даъво қилишади. Ибнул Қаййим айтадилар: «Бут аслида, ғоибдаги бир маъбуд шаклида ясалган бўлиб, улар бут-санамни ўша маъбуд-нинг ноиби ва ўринбосари бўлиши учун, унинг шакли, кўриниши ва суратида ясашади. Йўқса, маълумки, ақли расо бўлган ҳеч бир кимса ўз қўли билан тош ё ёғочдан йўниб ясаган нарсани илоҳ ва маъбуд деб эътиқод қилмайди...».
 Шунингдек, қадимда ҳам, ҳозирда ҳам бутпарастлар ўша ўликлар уларга шафоатчи бўлишини ва Аллоҳ ҳузурида буларнинг ҳожат-лари ўталишида воситачи бўлишини даъво қилишади, «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», дейишади (Зумар: 3), «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қилишади ва: “Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз”, де-йишади» (Юнус: 18).
Шунингдек, айрим араб мушриклари ва насронийлар ўз маъбудаларини Аллоҳнинг фарзанди деб тасаввур қилишарди, араб мушриклари Аллоҳнинг қизлари деган эъти-қодда малоикаларга сиғинишди, насронийлар эса Ийсо Масиҳ алайҳиссаломга Аллоҳнинг ўғли деган эътиқодда ибодат қилишди.
2.    Ушбу ботил тасаввурларга раддиялар
Аллоҳ таоло ушбу ботил тасаввурларнинг барини қуйидаги сўзлари билан рад этди:
а) Бутпарастларга қуйидаги сўзлари билан раддия берди:
«(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учин-чилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!» (Ан-нажм: 19, 20). Оят маъноси, Имом Қуртубий айтганларидек: “Бу олиҳалар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Улар Аллоҳга шерик бўла олишлари учун, бирон фойда ё зарар етказа олдиларми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари уларни бузиб, вайрон қилган пайтда улар ўзларини ҳимоя қила олишдими?!
Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй пайғамбар), уларга Иброҳим хабарини тиловат қилинг! Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» — дегани-да, улар: «Бут-санамларга ибодат қилмоқда-миз. Бас уларга содиқлигимизча қолурмиз», дедилар. (Иброҳим) айтди: «Илтижо қилган пайтларингизда (бутларингиз) сизларни(нг ил-тижоларингизни) эшитдиларми ёки сизларга фойда ё зиён етказа оладиларми?!» Улар дедилар: «Йўқ, бизлар ота-боболаримизнинг мана шундай (бутларга ибодат) қилишларини кўрганмиз (шунинг учун бизлар ҳам бутларга ибодат қиламиз)» (Шуаро: 69-74).
Улар ушбу бут-санамлари дуоларини эшит-маслигини ва уларга бирон фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмаслигини тан олишганди, фақат ота-боболарига тақлид қилибгина уларга сиғи-нишарди, тақлид эса ботил ҳужжатдир.
б) Қуёш, ой ва юлдузларга сиғинувчи ким-саларга қуйидаги сўзлари билан раддия берди:
«У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди)» (Аъроф: 54).
«Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (танҳо-лиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. Агар сизлар (Аллоҳга) ибодат қилувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган зотга — Аллоҳга сажда қилинглар!» (Фуссилат: 37).
в) Малоикаларга ва Масиҳ алайҳиссаломга уларни Аллоҳнинг фарзанди деган эътиқодда ибодат қилувчи кимсаларга қуйидаги сўзлари билан раддия берди:
«Аллоҳ ҳеч бир фарзанд тутмади» (Муъ-минуун: 91).
«Унинг жуфти йўқ-ку, қаёқдан боласи бўлсин!» (Анъом: 101).
«У туғмаган ва туғилмагандир. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир» (Ихлос: 3, 4).

Учинчи бўлим: Борлиқнинг Аллоҳга итоат ва таслим билан бўйсуниши
Борлиқ коинот — еру кўк, фалаклар, сайё-ралар, жонзотлар, дов-дарахтлар, тошу тупроқ, денгизу кўллар, малоикалар, инсу жин, барча-барчаси Аллоҳга бўйсинувчи, Унинг кавний амри фармонига итоат этувчидир. Аллоҳ таоло айтади:
«Ахир осмонлару Ердаги барча жонзот истаса-истамаса Унга бўйсуниб турибди-ку!» (Оли Имрон: 83).
«Балки Ер ва осмонлардаги нарсалар у Зотга тегишлидирки, ҳаммаси Унга бўйсуна-ди» (Бақара: 116).
«Осмонлар ва Ердаги барча жониворлар ва фаришталар ҳам кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ёлғиз Аллоҳга сажда қилурлар» (Наҳл: 49).
«(Эй Пайғамбар), сиз осмонлардаги ва ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар ҳамда кўпдан-кўп инсонлар (ёлғиз) Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингизми?» (Ҳаж: 18).
«Осмонлар ва Ердаги барча жонзот ва уларнинг соялари хоҳ истасинлар, хоҳ иста-масинлар, эртаю кеч фақат Аллоҳгагина сажда қиладилар — бўйсунадилар» (Раъд: 15).
Ушбу коинотлар ва оламларнинг бари Аллоҳга бўйсунади, Унинг ҳукмига бош эгади, Унинг хоҳиш-иродаси ва амру фармонига мувофиқ ҳаракатланади, улардан ҳеч бири Унга бирон нарсада осийлик қилмайди, ҳар бири ўз вазифасини ўта аниқ тартиб-интизом билан адо этади, ўз яратувчисини ҳар қандай айбу нуқсон ва ожизликдан пок санайди. Аллоҳ таоло айтади: «Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот (Аллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган бар-ча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англа-массизлар» (Исро: 44).
Тилсизу тилли, жонсизу жонли мавжудот-нинг бари Аллоҳга итоат қилади, Унинг кавний амри фармонига (яъни борлиқ учун тузиб қўйган қонуниятига) бўйсунади, барчаси ҳолат тили билан бўлсин, сўзловчи тил билан бўлсин, Аллоҳни барча айбу нуқсондан поклаб туради. Оқил инсон ушбу мавжудотлар ҳақида фикр юритгани сайин уларнинг ҳақ билан ва ҳақ учун яратилган эканини билаверади, уларнинг (маълум қонуниятга) бўйсундирилган эканини, улар ўз бошқарувчиларига асло қарши чиқмас-ликларини, барча-барчаси ўз фитратлари билан яратувчиларига иқрор эканини билиб бораверади.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Улар бўйсинувчи, таслим бўлувчи, эгилувчи ва хокисорлик изҳор қилувчи бўлиб, бунинг бир қанча жиҳатлари бор. Жумладан:
Ўзларининг Унга муҳтож эканларини били-шади;
Унинг улар устида жорий бўлаётган қадари ва истак-хоҳишларига бўйин эгишади;
Музтарлик ҳолатида Унга дуо-илтижо қилишади;
Мўмин Роббининг амрига, шунингдек унинг тақдирига битган мусибатларига ихтиёрий равишда бўйсунади. Бундай ҳолларда у ўзига буюрилган сабр ва бошқа ишларни ўзи хоҳлаб қилади, у Аллоҳга ўз ихтиёри билан таслим бўлувчидир, ўзи истаб бўйинсунувчидир. Кофир эса Роббининг кавний амрига бўйсу-нади. Борлиқ ва коинотнинг сужудидан мурод уларнинг бўйин эгишларидир. Ҳар бир нарса-нинг сужуди унинг ўзига хос ва ўзига муносиб кўринишда, Роббига бўйсунишини ифодалай-диган бир шаклда бўлади. Ҳар бир нарсанинг тасбеҳ айтиши мажозий эмас, балки ҳақиқат бўлиб, унинг ўзига хос шаклдадир».
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳнинг динидан ўзга дин истайдиларми?! Ахир осмонлару Ердаги барча жонзот истаса-истамаса Унга бўйсуниб турибди-ку! Ўшалар ҳам фақат Унинг Ўзига қайтариладилар-ку!» (Оли Имрон: 8) ояти ҳақида сўз юритиб, шундай дейди:
«Аллоҳ субҳанаҳу бутун борлиқ истаса-истамаса Унга бўйсунишини хабар берди. Чунки, барча махлуқотлар, хоҳ иқрор бўлсин, хоҳ инкор қилсин, Унга тўла-тўкис қулчилик қилиб турувчидир, Унга таслимдир, Унинг тадбири ила бошқарилувчидир, истаса ҳам, истамаса ҳам Унга бўйин эгувчидир. Ҳеч бир мавжудот Унинг истагидан, Унинг қазо ва қадаридан ташқарига чиқа олмагай. Бир ҳолдан бошқасига ўзгариш ҳам, куч-қувват ҳам фақат Унинг тарафидандир. У бутун оламнинг Робби ва подшоҳидир, оламда Ўзи истаганидек тасарруф қилади. У барча мавжудотнинг яра-тувчиси, йўқдан бор қилувчиси ва ҳар бирига ўзига хос сурату шакл берувчи Зотдир. Ундан бошқалар ҳаммаси яратилгандир, тарбият қилинувчидир, фақирдир, муҳтождир, заиф-дир, бандадир. Ёлғиз Угина субҳанаҳу ва таоло қудратлидир, яратувчидир, бор қилувчидир, пайдо қилувчидир».

Тўртинчи бўлим: Қуръоннинг Аллоҳнинг яратиш, ризқ бериш ва бошқа ишларда ягоналигини исботлашдаги манҳажи
Қуръоннинг яратувчининг борлиги ва бир-лигини исботлашдаги манҳажи-йўли тўғри фит-рат ва соғлом ақллар билан ҳамоҳанг манҳаж бўлиб, ақллар қаноатланадиган ва рақиблар таслим бўладиган саҳиҳ далил-ҳужжатларга қурилгандир. Қуйида улардан айримларини кўриб чиқамиз:
1. Ҳар бир янги пайдо бўлган нарсанинг албатта бир пайдо қилувчиси борлиги исбот талаб қилмас ҳақиқатдир.
Бу эса фитрат билан билинадиган, ҳатто ёш болаларга ҳам маълум бўлган бирламчи масаладир. Чунки, биров бир ёш боланинг орқасидан келиб, ўзини кўрсатмасдан бир шапалоқ урса, у дарҳол: «Ким урди?» деб сўрайди. Агар унга: «Сени ҳеч ким ургани йўқ» дейилса, табиийки у бунга ишонмайди ва унга тушган зарба ўз-ўзидан бўлиб қолганини ақли қабул қилмайди. Агар: «Сени фалончи урди» дейилса, у дод солиб, то урган одамдан аламини олмагунича қўймайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтадики: «Бал¬ки улар ҳеч нарса-дан (яъни, Яратувчисиз) яралиб қолгандир-лар?! Ёки улар ўзлари яратувчимиканлар-а?!» (Ат-тур: 35). Бу нарсалар бирламчи, яъни ҳеч ким билмай қолиши ва инкор қилиши мумкин бўлмаган маълумот эканини баён қилиш учун ояти карима истифҳоми инкорий (инкор маъносига далолат қилувчи сўроқ) шаклида келди: «Бал-ки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзларини ўзлари яратдиларми?!» Ҳар иккиси ҳам ботил. Демак, уларни яратган бир яратувчи борлиги маълум бўлади, у эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир, Ундан ўзга яратувчи йўқдир. Аллоҳ таоло айтади:
«Булар Аллоҳ яратган нарсалардир. Энди сизлар Менга Ундан ўзга «худолар» нима-ларни яратганини кўрсатинглар-чи!» (Луқмон: 11).
«Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган (бутларингиз) ҳақида хабар беринг-лар, Менга кўрсатинглар-чи, улар Ердан нима-ни яратганлар?!» (Аҳқоф: 4).
«Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У зотга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсалар (Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани яратувчидир ва У танҳо ғолибдир» (Раъд: 16).
«Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлаш-ганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар» (Ҳаж: 73).
«(Мушрикларнинг) Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари бирон нарсани яратувчи эмасдир, балки ўзлари яралувчидирлар» (Наҳл: 20).
«(Эй мушриклар), ахир (барча мавжудотни) яратувчи зот — Аллоҳ билан (ҳеч нарса) ярата олмайдиган (бутларингиз) баробарми?! Ўйла-майсизларми?!» (Наҳл: 17).
Шу қадар кўп ва такрор-такрор чақириқ-ларга қарамай, бирон киши бирор нарсани яратганини даъво қилолмади, буни исботлаш у ёқда турсин, қуруқ даъво қилишга ҳам журъат қилмади. Бу билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ягона яратувчи зот экани ва Унинг ҳеч қандай шериги йўқлиги маълум бўлди.
2. Бутун оламнинг иши ўта аниқ низом ва ғоят пухталик билан юриб тургани ҳам унинг яратувчиси ягона илоҳ ва ҳеч қандай шериксиз танҳо Роб эканига энг кучли далилдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ фарзанд тут-магандир ва У зот билан бирга бирон илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда, албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар» (Муъминун: 91).
Ҳақиқий илоҳ яратувчи ва фаолият кўрсатувчи бўлмоғи зарур. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан бирга Унинг мулкига шерик бўлган бошқа бир илоҳ ҳам бўлсайди, у ҳолда унинг ҳам яратиш ва бошқа фаолиятлари бўларди ва табиийки бошқа бир илоҳнинг ўзига шерик бўлишига рози бўлмасди, агар шери-гини енгишга ва подшоҳлигу илоҳликни ёлғиз ўзи қўлда тутишга қодир бўлса, албатта шундай қилган бўларди. Агар бундай қилиш қўлидан келмаса, унда худди дунёдаги подшоҳлар ҳар бири ўзининг хос мулки ва салтанатига эга бўлгани каби у илоҳ ҳам ўзининг мулку яратишдан бўлган улушини ажратиб олиб, уни мустақил бошқаришга ўтган бўларди ва натижада бўлиниш юзага келган бўларди. Демак, қуйидаги уч ишдан бири бўлишидан бошқа чора йўқ:
 а) Улардан бири иккинчисини ўзига бўй-сундиради ва подшоҳликка танҳо эга чиқади;
б) Ҳар бири ўзи яратган халқини ва ўз мулкини ажратиб, мустақил бошқаришга ўтади ва ўртада бўлиниш юзага келади;
в) Ҳар иккиси ҳам уларга буйруғи ўтадиган ва ўзи истаганидек тасарруф қилишга қодир бўлган ягона бир қудратли подшоҳнинг қўл остида бўлади. Ўша подшоҳ ҳақ илоҳ, улар эса унинг қуллари бўлади.
Воқелик ҳам шу ўзи. Модомики, оламда бўлиниш ва парчаланиш юзага келмаган экан, бу нарса унинг ишларини бошқариб турувчи зот ягоналигига, унинг талашувчиси ва шерик-ликка даъвогари йўқлигига, оламнинг эгаси ягона ва шериксиз эканига далилдир.

3. Барча махлуқотларни ўз вазифаларини бажариш ва ўз хусусиятларини адо этишга бўйсундирилгани
Борлиқдаги ҳеч бир махлуқот ўзига юклан-ган вазифани адо этишдан бош тортмайди. Мусо алайҳиссалом Фиръавн билан сўзлашув-да айни шу ҳақиқатни далил қилиб келтиради. Фиръавн ундан: «Сизларнинг Роббингиз ким, эй Мусо?», деб сўраганида  Мусо қониқарли ва етарли жавоб бериб деди: «Роббимиз барча нарсага ўз хилқатини — шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир» (Тоҳа: 49, 50). Яъни, Роббимиз барча махлуқот-ни яратган ва ҳар бир мавжудотга ўзига мос ва муносиб бўй-баст ва сифатларни ато этган, сўнг ҳар бирини нима мақсадда ва қандай вазифа учун яратган бўлса, ўша нарсага йўллаб қўйган зотдир. Бу йўллаши далолат қилиш ва илҳом-лантириш ҳидояти бўлиб, у барча махлу-қотларда кўриб турилган умумий ҳидоятдир. Бинобарин, ҳар бир мавжудотни кўрасизки, ўзининг манфаати учун яратилган нарсаларга интилиб, ўзига зарарли бўлган нарсалардан узоқлашишга ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло ҳатто тилсиз-ақлсиз ҳайвонга ҳам ўзига фойдали нарсани қилишига, зарарли нарсадан қочишига ва ҳаётдаги вазифасини адо этишига имкон берадиган идрокни бериб қўйган. Аллоҳ таоло айтганидек: «У барча нарсани чиройли қилиб яратган зотдир» (Сажда: 7).
 Жамийки махлуқотларни яратиб, уларга ақлларни лол қолдирадиган шаклу суратлар ато этиб қўйган зот ҳақиқий Робдир, Уни инкор қилиш вужуддаги энг улкан ҳақиқатни инкор қилишдир, ҳақни била туриб, тан олишга бўйин ёр бермаслигидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло халқларга улар дунёда муҳтож бўладиган барча нарсани ато этди, сўнг уларни бу нарсалардан фойдаланиш йўлига йўллаб қўйди. Шубҳасиз, У ҳар бир турга мансуб мавжудотга ўзига мос ва муносиб шаклу шамойил ва сурат берди, ҳар эркагу аёлга ўз жинсига муносиб қадди-қомат ва кўриниш ато этди, ҳар бир аъзога ўз вазифасига яроқли шакл ва қобилият берди. Шуларнинг барчасида У субҳанаҳу ва таоло бутун мавжудотнинг робби эканига ва фақат Унинг ўзигина ибодатга сазовор зот эканига қатъий далил-ҳужжатлар бордир.
Ҳар нарсада бордир оят-аломат
Биру борлигига қилмиш далолат.
Шубҳасиз, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг рубубиятини, яъни халқларни тарбият қилувчи эканини ва буни У ўзи ёлғиз амалга оширишини исботлашдан мақсад — шу билан ибодатга ҳам Унинг ўзи ёлғиз, ҳеч бир шериксиз лойиқ зот эканига, яъни улуҳият тавҳидига далил олиш-дир. Агар инсон рубубият тавҳидига иқрор бўлса-ю, улуҳият тавҳидига иқрор бўлмаса, ёки уни лойиқ даражада ўрнига қўймаса, у мусулмон ҳам, муваҳҳид (тавҳид аҳли) ҳам саналмайди. Балки, уни кофир ва динсиз дейилади. Иншооллоҳ, келгуси бўлимда шу ҳақда сўз юритамиз.

Бешинчи бўлим: Рубубият тавҳиди улуҳият тавҳидини лозим тутиши
Бу дегани, ким Аллоҳнинг рубубият тавҳи-дига иқрор бўлса ва яратувчи ҳам, ризқ берувчи ҳам, борлиқ ишларини юргизувчи ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзи эканини эътироф этса, у энди ибодатнинг барча турига ҳам ягона Аллоҳнинг Ўзигина лойиқ эканига иқрор бўлмоғи лозим бўлади. Улуҳият тавҳиди шудир. Улуҳиятдан мурод ибодатдир, илоҳ эса маъбуд (ибодат қилинувчи зот) демакдир. Демак, Аллоҳгагина дуо-илтижо қилинади, Ундангина мадад сўра-лади, Унгагина таваккул қилинади, қурбонлик-лар фақат Унга атаб бўғизланади, назрлар фақат Унга аталади, бошқа турдаги барча ибодатлар ҳам фақат Унга қилинади. Рубубият тавҳидига иқрорлик улуҳият тавҳидининг вожиб бўлишига далилдир. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кўпинча, улуҳият тавҳидини инкор қилувчиларга қарши уларнинг рубубият тавҳидига иқрорликларини ҳужжат қилиб келтиради. Мисол учун, қуйидаги оятларда шундай дейди:
«Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни яратган Роббингизга ибо-дат қилингиз, шояд тақво эгалари бўлсангиз. У зот сизлар учун Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг!» (Бақара: 21, 22).
Уларни улуҳият тавҳидига, яъни Ўзига ибо-дат қилишга буюраркан, уларга қарши ҳужжат сифатида рубубият тавҳидини, яъни илгариги-ю кейинги барча инсонларни яратганини, Еру осмонни ва улар орасидаги мавжудотни ярат-ганини, шамолларни бўйсундириб қўйганини, ёмғирлар ёғдирганини, набототни ундириб-ўстирганини, бандалар учун ризқ ўлароқ мева-ларни чиқарганини айтиб, модомики шундоқ экан, бу ва бундан бошқа нарсалардан ҳеч бирини яратмаган ва қилмаган кимсаларни ибодатда Унга шерик қилишлари ўта нолойиқ иш бўлишини зикр қилди. Демак, улуҳият тавҳидини исбот қилишнинг фитрий (инсон табиати ва хилқатига тегишли) йўли — унга рубубият тавҳидини далил сифатида келтириш бўлди. Чунки, инсон (тафаккури) аввал ўзининг илк яратилиш манбаига ва ўзига фойда ва зарар келиб чиқиш ўринларига боғлангач, кейин ўзини Унга яқинлаштирадиган, Уни ўзидан рози қиладиган, ўзи билан Унинг ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайдиган воси-таларга кўчади. Рубубият тавҳиди улуҳият тавҳидига кириш эшигидир. Шу туфайли Аллоҳ таоло мушрикларга шу йўл билан ҳужжат келтирди ва пайғамбарига ҳам уларга қарши шу нарсаларни ҳужжат қилишини буюрди. Аллоҳ таоло айтди:
 «(Эй Пайғамбар, уларга) айтинг: «Агар билувчи бўлсанглар (айтинглар-чи), бу ер ва ундаги бор жонзот кимники?» Улар: «Аллоҳ-никидир», дерлар. Айтинг: «Бас (шундан) ибрат-эслатма олмайсизларми?!» Айтинг: «Етти осмоннинг ҳожаси ва улуғ аршнинг соҳиби кимдир?» Улар: «(Буларнинг барчаси) Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Ахир қўрқ-майсизларми?!» Айтинг: «Агар билсанглар (айтинглар-чи), "Барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қила-диган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган зот кимдир?» Улар: «Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик ёлғиз Аллоҳни-кидир», дерлар. Айтинг: «Бас қандай алдан-моқдадирсизлар?!» (Муъминун: 84-89).
«Мана шу Аллоҳ сизларнинг Роббингиз-дир. Ундан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқдир. У ҳамма нарсанинг яратувчисидир. Бас, Унга бандалик қилингиз!» (Анъом: 102).
У ўзининг рубубиятда танҳо эканини ибо-датга ҳам ёлғиз Ўзи сазовор эканига далил-ҳужжат қилиб келтирди. Зотан, У халқларни фақат улуҳият тавҳиди учун яратгандир: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилиш-лари учунгина яратдим» (Аз-зарият: 56).
Банда рубубият тавҳидини эътироф этгани билан, то улуҳият тавҳидига ҳам иқрор бўлма-гунича ва унга амал қилмагунича муваҳҳид (тавҳид аҳлидан) бўла олмайди. Бўлмаса, мушриклар ҳам рубубият тавҳидига иқрор бўлишган, бироқ бу уларни Исломга кирит-маган эди. Улар Аллоҳни яратувчи, ризқ берувчи, ҳаёт бахш этувчи, ўлдирувчи деб эътироф этганлари ҳолда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши уруш-дилар. Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй Пайғамбар), қасамки, агар сиз улар-дан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасан-гиз, албатта улар: «Аллоҳ», дерлар» (Зухруф: 87).
«(Эй Пайғамбар), қасамки, агар сиз улар-дан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар» (Зухруф: 9).
«(Эй Пайғамбар) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар» (Юнус: 31).
Қуръонда бу маънодаги оятлар кўп. Кимки, тавҳид дегани Аллоҳнинг борлигини эътироф этишдир ё Аллоҳнинг яратувчи ва борлиқни бошқарувчи эканига иқрор бўлишдир, деб даъво қилса ва тавҳиднинг шу туригагина чекланса, пайғамбарлар чақирган тавҳиднинг моҳиятини англаб етмаган бўлади. Чунки, у малзум устида тўхтаб, лозимни тарк қилган ёки далил устида тўхтаб, мадлул алайҳни тарк қилган бўлади.
Ҳеч қандай камчилиги бўлмаган ҳамма тарафлама мутлақ баркамоллик улуҳият хусусиятларидандир. Бу эса ибодатнинг бар-часи ёлғиз Унга бўлмоғини вожиб қилади. Таъзим, улуғлаш, қўрқиш, дуо қилиш, умидвор бўлиш, тавба қилиш, таваккул қилиш, мадад сўраш, кучли муҳаббатга йўғрилган ўта ҳоки-сорлик, буларнинг ҳаммаси ҳам ақл, ҳам шариат, ҳам фитрат тақозосига кўра, ёлғиз Аллоҳга қаратилган бўлмоғи вожибдир, ҳам ақл, ҳам шариат, ҳам фитрат тақозосига кўра Ундан ўзгага қилиниши мумкин эмасдир.

 

 

 

 

Рубубият тавҳиди

Download

About the book

Author :

Saleh Bin Fawzaan al-Fawzaan

Publisher :

www.islamland.com

Category :

Doctrine & Sects