Таҳорат китоби: Ит ичган ва ялаган идишнинг ҳукми

Ушбу мақола шайх Абдуллоҳ Оли Бассом раҳимаҳуллоҳнинг "Тайсирул Аллом шарҳу умдатил аҳком" китобидан таржима қилинган бўлиб, унда таҳорат китобининг ит ичган ва ялаган идишнинг ҳукми ҳақида сўз юритилади.

اسم الكتاب: كتاب الطهارة : حكم الإناء الذي شرب منه الكلب وولغ فيه


تأليف: عبد الله بن عبد الرحمن آل بسام


نبذة مختصرة: كتيب مترجم إلى اللغة الأوزبكية، مقتبس من كتاب تيسير العلام شرح عمدة الأحكام لفضيلة الشيخ عبد الله البسام - رحمه الله -، وفي هذا الجزء بيان حكم الإناء الذي شرب منه الكلب وولغ فيه من كتاب الطهارة.

Таҳорат китоби: Ит ичган ва ялаган идишнинг ҳукми
«Тайсирул аллом шарҳу умдатил аҳком» китобидан иқтибос

[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Оли Бассом



Мутаржим: Иброҳим Асарий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
 
كتاب الطهارة: حكم الإناء الذي شرب منه الكلب وولغ فيه
مقتبس من كتاب تيسير العلام شرح عمدة الأحكام
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
الشيخ عبد الله بن عبد الرحمن بن صالح آل بسام

ترجمة: إبراهيم الأثري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

 

Олтинчи ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Биронтангизнинг идишидан ит сув ичса, уни етти марта ювсин» [Бухорий: 172 ва Муслим: 576].
 Имом Муслимга оид бир ривоятда: «Биринчисини тупроқ билан ишқаласин», дейилган [Муслим: 577].
Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан келтирган бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангизнинг идишини ит яласа уни етти марта ювиб, саккизинчисини тупроқ билан ишқаласин», деганлар [Муслим: 579].
Шарҳ:
Дарҳақиқат, ит нажас ҳайвон саналиб, унинг сўлагида кўп бактерия ва касалликлар бор. Шу боис доно шариа-тимиз ит ялаган идишни дастлаб тупроқ билан ишқалаб, сўнг етти марта сув билан ювишга буюрди. Зеро, идишни тупроқ билан ишқалаб, сўнг кетидан сув билан ювиш ит сўлагидаги нажосат ва унинг зарарини тўлиқ кетказади.
Уламолар ихтилофи:
Уламолар мазкур ҳадисдан олинадиган ҳукмларнинг баъзисида ихтилоф қилишган. Ит ялаган ёки ичган идишни етти марта ювиш ва тупроқ билан ишқалаш шарт ёки йўқлиги ана шундай ихтилофлардан биридир.
Мазкур саҳиҳ ҳадисда ит ялаган идишни дастлаб тупроқ билан ишқалаб, сўнг сув билан етти марта ювиш шартлиги очиқ ойдин айтилган бўлиб, бу борадаги тўғри фикр ҳам шудир. Бундан бошқа фикр эгалари бу каби ёрқин саҳиҳ далилларга суянмаганлари боис уларнинг фикрларини зикр қилиб ўтирмадик.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1- Ит ўта нажас ҳайвон бўлгани учун унинг сўлаги оғир нажосат деб эътибор қилинади. Бинобарин, ит сўлаги теккан нарсада нажосат асорати кўринмасада уни нажас қилади. Қуйида бу ҳақда тўлиқроқ маълумот келади, иншаоллоҳ.
2- Ит овқат еган идиш ва ундан қолган таом ҳам нажас саналади.
3- Ит ялаган нарсани етти марта ювиш фарз .
4- Ит ялаган нарсани бир марта тупроқ билан ювиш фарз. Уни дастлаб тупроқ билан ишқалаб, сўнг ортидан сув билан ювиш афзалдир. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисдаги: «…саккизинчи-сида тупроқ билан ишқаласин», деган сўздан мурод аввал етти бор сув билан ювиб, сўнг саккизинчида тупроқ билан ишқалашдир. Бироқ дастлаб тупроқ билан ишқалаб, сўнг сув билан ювадими ёки аксинча, дастлаб сув билан ювиб, сўнг тупроқ билан ишқалайдими ёки сувга тупроқ аралаш-тириб ювадими, бунинг фарқи йўқ. Аммо нажосат ўрнини тупроқ билан ишқалаб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди.
5- Тупроқ ўрнини босадиган бошқа тозаловчи моддалар билан ит ялаган идишни ювса бўлади. Чунки ҳадисда ит сўлагини тупроқ билан кетказиш эмас, балки мутлақ тозалик назарда тутилган. Бу имом Аҳмаднинг мазҳаби ва имом Шофеийдан ривоят қилинган бир фикрдир. Аммо шофеий мазҳабидаги машҳур фикрга кўра, ит ялаган идишни фақат сув ва тупроқ билан ювиш лозим. Бу фикрни Ибн Дақиқул Ийд роҳимаҳуллоҳ ёқлаб шундай деган: «Ҳадисда тупроқ зикр қилинган бўлиб, у тозаловчи моддаларнинг биридир». Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Рожиҳ — тўғри фикрга кўра ушнон , совун ёки бундан бошқа тозаловчи моддалар тупроқнинг ўрнига ўтмайди».
Айтишларича, замонавий илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ит сўлагидаги бактерияларни тупроқчалик бошқа бирон тозаловчи модда кетказа олмас экан. Агар бу илмий маълумот тўғри бўлса, олий шариатимиз мўъжиза-ларидан яна бири зоҳир бўлади. Пайғамбаримизнинг: «Тупроқ билан ишқаланглар», деган сўзлари бу борада тупроқ қўлланиш лозимлигини қўллаб-қувватлайди.
6- Мазкур ҳадис орқали пок шариатимизнинг янада буюклиги, унинг ҳикматли ва барча нарсадан хабардор Зот томонидан нозил қилингани ва уни етказувчи Пайғамба-римиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳавойи-нафсидан келиб чиқиб сўзламаслигини билиб оламиз. Баъзи уламолар шариат итнинг сўлагини оғир нажосат деб эътибор қилгани ва уни кетказиш борасида алоҳида йўл кўрсатгани, ҳолбуки, ундан бошқа нажосатларни кетказиш хусусида бундай йўл-йўриқ кўрсатмаганлигини кўриб: «бундан қандай ҳикмат кўзланган экан?», дея ҳайрон қолишган. Ҳатто бир гуруҳ уламолар: «Итнинг сўлаги теккан идишни мазкур кўринишда тозалаш иллати аниқ бўлмаган ибодат қабилидан бўлиб, унинг ҳикматини ақл билан идрок қилиб бўлмайди», деб айтишган. Замонавий тиббиёт мутахассис-лари сўнгги даврларда ихтиро қилинган асбоб-ускуналар орқали итнинг сўлагида хатарли касаллик ва микроблар борлиги, уни сувнинг ўзи кетказа олмаслигини исботла-дилар.
 Барча нарсани билувчи ва барча нарсадан хабардор Зот — Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан покдир. Шариатимиз кўрсатмаларига сўзсиз бош эгиб, унга чин қалбдан ишонган зотларга бахт-нажот, уни инкор қилганларга эса ҳалокат бўлсин!
7- Ҳадиснинг зоҳиридан бу ҳукм барча итларга тегишли экани келиб чиқади. Бироқ шариатимиз томонидан ов, қўриқчи ва пода итларини боқишга рухсат берилган. Уламоларнинг айтишларича, мазкур мақсадларда асранган итлар теккан нарсаларни ювиш ортидан инсонларга машақ-қат етади. Бинобарин, шариатимиз мазкур мақсадларда ит боқишга рухсат бериши улар теккан нарсани сўлагини етти марта ювиш шарт эмаслигига далолат қилади.
Манба: Ихлос веб саҳифаси

 

In this volume