Андалус фатҳи (09)

“Андалус фатҳи” номли силсиланинг ушбу бўлими қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади:
- Волийлик даврининг иккинчи босқичи;
- Иккинчи босқич таҳлили;
- Андалус волийларининг рўйхати.

﴾Андалус фатҳи﴿
тўққизинчи қисм
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
 

 

Абу Абдуллоҳ Шоший

 

Муҳаррир: Муҳаммад Ёсин

 

2014 - 1435
 

 

﴿فتح الأندلس﴾
القسم التاسع
« باللغة الأوزبكية »

 

 أبو عبد الله الشاشي    


مراجعة: محمد ياسين

 

 


2014 - 1435
 
Волийлик даврининг иккинчи босқичи
Шу онгача Волийлик даврининг биринчи босқичи, яъни қувватли босқичи билан таниш-дик. Ундан кейинги давр иккинчи босқич, яъни заифлик босқичи бўлиб, бу давр 123/741 санадан бошланиб, 138/755 санага довур давом этди . Андалус тарихининг бу босқичи мусул-монлар орасидаги миллатчилик, ирқчилик авжига чиқиши оқибатида мунтазам келишмов-чиликлар, низолар ва жангу жадалларга гувоҳ бўлди. Мағриб да хавориж тоифасининг қўзғо-лонлари, Андалусда Уқба ибн Ҳажжожнинг ўлими ва Абдулмалик ибн Қотон Фиҳрийнинг волий бўлиши билан ҳамоҳанг бўлди. Абдулмалик ибн Қотон Фиҳрий 123/742 санада иккинчи маротаба Андалусга волий бўлди . Унинг бу сафарги волийлигида Андалус ўлкаси қаттиқ изтиробга тушди, гўё кучли шамол булутларни бошқа-бошқа жойларга ҳайдаб кетгани мисоли, араблар ва барбарлар ораси-даги миллатчилик, жанжал ва низо шамоли бу ўлкадан Исломни, мусулмонлар ҳайбати ва қувватини учириб кетишига оз қолди. Воқеалар саҳнасига хавориж тоифаси чиқди, улар ҳаво танқислигидан авж ололмаётган чўғга гўё ҳаво бўлиб, ҳодисаларни аланга олдирди. Ҳукуматни ағдариш ҳаракатлари, қўзғолонлар авжига чиқ-ди. Ҳуқуқлари поймол бўлаётган барбарлар, бу тоифанинг фикр ва дунёқарашларига мойил бўлдилар ҳамда шу орқали ўз ҳақларини Умавий волийларидан қайтариб олишга ҳаракат қилдилар .
Бу даврда содир бўлган муҳим ҳодисалар
Мазкур ҳодисаларга назар солиб, шарқда Умавийлар давлатининг ва унинг замирида ғарбда Андалусдаги волийлик даврининг якун топиши билан ҳамоҳанг қуйидаги муҳим воқеаларни зикр қилишимиз мумкин:
1. Франция минтақасидаги мусулмонлар-га қарашли кўпгина жойлар қўлдан кетди .
2. Андалуснинг шимоли-ғарбида, яъни Саҳро минтақасида Леон қироллиги ташкил топди .
3. Андалус минтақаси Ислом хилофати — Умавийлар давлатидан батамом ажралди. Ўшанда Андалус волийси Юсуф ибн Абдур-раҳмон Фиҳрий эди .
4. Андалус бир-бирига қарама-қарши бўлган бир қанча гуруҳлар орасида ҳанг-манг бўлиб қолди. Бу гуруҳлар орасида тахт учун мунтазам урушлар содир бўлди.
5. Хавфли ўсма касали каби Ислом уммати ичида тез авж олиб, хунук асоратлар қолди-рувчи, саҳиҳ Ислом манҳажидан насибаси бўлма-ган хавориж тоифаси майдонга чиқди. Улар Шомдан Шимолий Африка ва Андалус диёр-ларига етиб келишди. Волийларнинг миллат-чиликни қурол қилиб, зулм қилишларидан безган барбарлар хаворижларнинг фикрларига алданиб, бошлиқларга қарши исён қилишни бошладилар .
6. Мана шундай қалтис вазиятда ҳодиса-лар саҳнасига мудҳиш бир воқеа чиқиб келди, бу ҳодиса 750 (132 ҳижрий) йилда Умавийлар хилофати ағдарилиб, Аббосийлар хилофати қад ростлаши эди. Нафақат Умавийлар давлатини ағдариш, балки Бани Умайяни тамоман йўқотиш эди Бани Аббоснинг ўй-хаёли. Аббосийлар даҳшатли қон тўкишга бел боғлаб, Умавийларни қира бошлаган айни дамда Ислом давлатининг юзида хол мисоли чирой беришга бошлаган Андалус яримороли хилофатдан ажралиб, бутунлай унутилди.
Мазкур ҳодисаларга асосланган ҳолда тарихшунослар айтишадики, 755 (138 ҳижрий) йил Андалусда Ислом ҳукми сўна бошлади. Андалуснинг ислоҳи фақат илоҳий мўъжизага қараб қолди. Воқеиликда Оллоҳ таоло мусулмонларга Ўз фазли ва карамини эҳсон қилароқ бир мўъжизани рўёбга чиқарди. Бу мўъжиза 756 йил май (ҳижрий 138 йил зулҳижжа) ойида Андалус ерларига Абдур-раҳмон ибн Муовия ибн Ҳишом ибн Абдулмалик Умавийнинг кириб келиши эди...    
 
Иккинчи босқич таҳлили
Дунё муҳаббати
Волийлик даврининг иккинчи босқичи бошларида мусулмонларга дунё эшиклари очилиб, улкан ғаниматлар қўлга кирди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз уммати учун қўрққан нарса юзага келди. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб: «Ўзимдан кейин дунё гўзаллиги-ю, зеб-зийнатларини сизларга намоён қилмаса, деб қўрқаман», дегандилар . Ҳа, бу даврда дунё неъматлари мўл-кўл бўлди, мусул-монлар дунё билан фитналаниб, унга қандай шўнғиб кетганларини ўзлари ҳам билмай қолишди. Бу эса, ўз навбатида уларнинг иймонларига салбий таъсир кўрсатди.   
Миллатчилик ва қабилапарастлик
Иймонлар таъсирчан бўлиб қолгани ортидан миллатчилик, қабилапарастлик кенг тарқалди. Андалус ўлкасида мусулмонлар сафи-да кучли парокандалик вужудга келди. Бу миллатчилик уруғи “Балатуш-шуҳадо” кунида қалбларга қадалиб, сўнгра тобора илдиз отиб кучайиб борди, араблар ва барбарлар орасидаги бўлиниш етмагандай, арабларнинг орасида ҳам тафриқаланиш юз берди. Музорликлар билан ҳижозликлар, аднонликлар (Ҳижоз аҳли) билан қоҳтонликлар (Яман аҳли), ҳатто ҳижозликлар-нинг ичида ҳам ўзаро бўлиниш авжига чиқиб, жангу-жадал юзага келди. Ҳижоз аҳлидан бўлган Фиҳрийлар ва Умавийлар, Бани Қайс ва Бани Саида ўртасида бўлиниш ва парокандалик келиб чиқди .  
Золим волийлар
Инсонлар дунёга ҳирс қўйган, ораларида миллатчилик иллати илдиз отган айни замонда халқ устига золим волийлар келиб, давлатни қаҳр ва қилич билан бошқардилар. Мисол тариқасида Абдулмалик ибн Қотонни кўрсатиш мумкин, у золим, мустабид ҳоким эди .
Ибн Қотоннинг изидан 748 (130 ҳижрий) санада волий бўлган ва волийлик даври ниҳоясига етгунича, яъни 755 (138 ҳижрий) санагача Андалусда ҳукумат бошлиғи бўлган шахс Юсуф ибн Абдурраҳмон Фиҳрий эди . Унинг даврида Андалусда янгидан-янги мағлу-биятлар ва ички урушлар авжига чиқди .
Оллоҳ йўлидаги курашни тарк қилиш
Юқорида гўёинки мўъжиза деб баҳо берилган Андалус фатҳи, унинг ортидан Франция фатҳининг тафсилоти ўтди. Сўнгра, агар қалбларга ўрнашса, соҳибларини ҳалокатга олиб борувчи дунё мусулмонлар қалбига оралади, унинг ортидан унга қардош, деб таъбир берсак янглиш бўлмайдиган миллат-чилик, қабилапарастлик отлиқ иллат ўртага чиқди. Сўнгра тахт узра маҳкам ўрнашиб, ўша мол-мулкни кўпайтириш ва ўз қабила аъзо-ларини мансабларга кўтариб, қолганларга зулм эшигини очган волийлар келди. Бу волийларга норозилик билдириб, исён-у қўзғолонга бел боғлаган халқ ҳам етишди. Буларнинг барчаси битта нарсага — Оллоҳ йўлидаги курашнинг тўхташига олиб келди. Чунки инсон ўзи билан ўзи овора бўлса, дин ва халқ манфаатини кўролмай қолади. Хулласи калом, Францияда исломий юришлар, Андалуснинг шимоли-ғарбий минтақасида бош кўтариб келаётган насроний-ларга қарши курашлар ҳам тўхтади.
Андалус ва Франциядаги мусулмонлар-нинг бу аҳволлари натижаси ўлароқ уларнинг устида раббоний қоида, илоҳий қонун жорий бўлди. Қайси қавм Оллоҳ йўлидаги курашни тарк қилса, уларнинг устига хорлик ва хўрлик туширилади.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Агар ийна (рибо тури) билан савдо-сотиқ қилсангиз, сигирларнинг думини тутсангиз ва фақат экин-тикин билан машғул бўлиб, жиҳодни тарк қилсангиз, Оллоҳ таоло сизларга хорликни келтириб қўяди ва то динингизга қайтмагун-ларингизча, уни устингиздан кўтармайди», деганларини эшитганман» .
Мағрибда хавориж фитнаси
Мағрибда хаворижлар бошчилигида катта фитна юзага келди. Хавориж тоифаси барбарлар орасига кириб, уларга эътиқодларини синг-диришга киришиб, ўз манҳажларини таълим беришга астойдил ҳаракат қилдилар. Волийлар зулмидан изтиробда турган барбарларнинг катта жамоаси уларга ижобат қилди ва волийлар ҳукмидан чиқиб, исён қила бошладилар. Бу исённинг каттаси Танжер ҳокими Умар ибн Абдуллоҳ Муродийга қарши Майсара Матғорий бошчилигида бўлди ва у Танжер ҳокимининг қатли билан якун топди. Сўнгра исёнчи хаворижлар Мағрибнинг жануби-га Сус  минтақасига ёпирилиб, минтақа ҳокими Исмоил ибн Убайдуллоҳни ҳам қатл қилдилар . Бу ҳодисаларнинг ҳаммаси Африка волийси Убайдуллоҳ ибн Ҳабҳаб даврида юз бераётган эди. У олов катталашмасидан олдин уни ўчиришга ҳаракат қилиб, қўшин ҳозирлаб тайёргарлик кўрди. Ибн Ҳабҳаб аскарига Холид ибн Ҳубайбни бош қилиб, исёнчиларни бостириш учун Мағрибга сафарбар қилди. 123/742 санада икки тараф — Холид ибн Ҳубайб бошчилигидаги араблардан иборат қўшин билан хавориж эътиқодига кирган исёнчи барбарлар орасида шиддатли жанг бўлди. Жанг Шалиф  водийсида содир бўлиб, арабларнинг хунук мағлубияти билан якунланди. Холид ибн Ҳубайб дохил арабларнинг улуғлари, қўрбоши-лари ва баҳодирлари ўлдирилди, шунинг учун бу маърака “Ашроф (улуғлар) жанги”, дея тарих саҳифаларига битилди .
Бу аянчли мағлубият хабари халифа Ҳишом ибн Абдулмаликка етиб борганда у қаттиқ ғазабланди ва бу ғазабини қуйидаги сўзлари ила ифодалади: "Оллоҳга қасамки, уларга арабчасига ғазаб қилиб, шундай бир лашкар тортайинки, бу лашкарнинг боши уларнинг олдиларига етиб борганда охири менинг ҳузуримда бўлсин!"
Шундан сўнг халифа Ҳишом ибн Абдулмалик Африка волийси Убайдуллоҳ ибн Ҳабҳабни мансабидан олиб, ўз ҳузурига чорлади. Гулсум ибн Иёз Қушайрийга эса, Африка волийлигини топширди . Халифа айтган гапини устидан чиқиш ва хаворижлардан ўч олиш учун ҳижрий 123 сана жумодул-охир ойида  Ибн Иёзни акасининг ўғли Балж ибн Бишр Қушайрий ҳамда Саълаба ибн Салома Омилий бошчи-лигидаги 30 минг аскарни Шомдан Мағриб сари сафарбар қилди . Аскар Шомдан Мағриб сари кетаркан, Миср ва Тарабулусдан қўшимча кучлар қўшилиши натижасида аскар сони 70 мингга етди . Гулсум ибн Иёз Қушайрий бошчилигидаги араблардан иборат аскар билан Холид ибн Ҳамид Занатий бошлиқ барбарлардан ташкил топган аскар бир-бирига қарама қарши келишди ва даҳшатли жанг содир бўлди. Лекин бу сафар ҳам барбарлар қўли баланд келди, араблар қаттиқ ёққан жала мисоли тез сўнди, бошқача таъбир билан айтганда, сўндирилди ва бошлиқлари Гулсум ибн Иёз Қушайрий, Ҳубайб ибн Абу Убайда қатл қилинди . Шом аскарининг тирик қолган бир қисми Қайравонга чекинган бўлса, Балж ибн Бишр ва у билан бирга аскарнинг қилич тиғидан омон қолган қисми жанг майдонидан чекиниб, Сеута шаҳрини ўзларига қўрғон тутишга муваффақ бўлган эдилар. Улар орасида Саълаба ибн Салома Жузамий ва Абдурраҳмон ибн Ҳубайблар ҳам бор эди . Барбарлар Сеута шаҳрини қамал қилди. Бу ҳол ҳижрий 123 сананинг охирлари ёки 124 йилнинг бошларигача давом этди. Қамалда қолган Балж ибн Бишрга Дамашқдан ёрдам келмагандан сўнг, у Андалус волийси Абдулмалик ибн Қотондан мадад сўради, бироқ ундан ёрдам у ёқда турсин садо ҳам чиқмади! . Бунга сабаб, бундан 60 сана олдин юз берган "Ал-ҳарроҳ" жангида Язид Мадинага лашкар тортган ва унинг аскарлари у ерда ақл бовар қилмайдиган даражада жиноятларга қўл урган, бу воқеаларнинг ҳаммасини Абдулмалик ибн Қотон ўз кўзлари билан кўрган эди. Ўша-ўша унинг қалбида шомликларга нисбатан чексиз адоват ҳисси пайдо бўлган эди. Бундан ташқари, у Балж ибн Бишрнинг салтанатга ҳавас қилиб қолишидан қўрқарди .  
Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик ҳижрий 124 рабиъул-охир  ойида Миср волийси Ҳанзала ибн Сафвон Калбийни Африкага волий қилиб жўнатди .
   Андалусда хавориж фитнаси
Хаворижларнинг ҳокимларга бўлган адо-вати, душманчилиги ва исёнлари атроф муҳитга вабодек тарқалди. Уларнинг хуружлари Андалус диёригада етиб борди. Ҳа, Андалусда ҳам давлат тўнтариши бошланди. Хавориж тоифасига мансуб барбарлар Андалуснинг шимоли-ғарбий минтақаларида оёққа турди. Галисия, Асторга минтақалари, Кастилия, Леон шаҳарлари улар-нинг қўлига ўтди. Бу минтақалардаги араблар ўлдирилди ва қувиб чиқарилди. Бир Сарагосада арабларга тақдир кулиб боққан ва исёнчи барбарлар устидан ғалаба қозонган эдилар .
Юқорида зикри ўтган минтақаларга тоза ерлашиб, ўрнашиб олган барбарлар катта шаҳарларга ҳужумга ўтдилар. Улар ўта маккорона ва заковат билан Андалус волийлигининг заиф нуқталарига уларни янада заифлаштириб, сўнгра қўлга олиш учун аскарни учга тақсим қилган ҳолда ҳамлага киришдилар:
- Эски пойтахт — Толедога;
- Андалус пойтахти — Қуртубага;
- Андалуснинг жанубий минтақаси — “Жазиратул-хазро”га йўл олди.
Барбарларнинг ҳужумини бартараф қилиш, уларни тўхтатиш Абдулмалик ибн Қотоннинг ақлини шоширди. Ҳолбуки, Абдул-малик бироз олдин бошига хавориж кулфати тушиб ёрдам сўраб келганларга қиё боқмаган эди, лекин тақдирни қарангки, ўзининг бошига ҳам айни кулфат келиб турибди! У нима қиларини билмай қолди, шомликларни жуда ёмон кўришига қарамай, охир-оқибат ёрдам қўлини чўзмай, кўкрагидан итариб ҳайдаб солган ўша шомлик — Балж ибн Бишрдан ёрдам сўрашга, унга кемалар йўллашга мажбур бўлди . Балж 10 минг  аскарини олиб, Андалусга кесиб ўтди ва Ибн Қотон унга икки ўғли —  Умайя ва Қотонларни йўллади. Шомликлар ва Ибн Қотон ўғиллари аскарларидан иборат бирлашган қувват барбарларнинг учунчи гуруҳи, яъни “Жазиратул-хазро”га отланган бўлагини қарши олди. Бу жанг 741 йил сентябр (ҳижрий 113 йил зулқаъда ойи)да Сидония  яқинида бўлиб ўтди ва араблар жон-жаҳдлари билан жонларини Жабборга бериб жанг қилдилар, беназир мардлик кўрсатдилар, натижада жанг араблар фойдасига ҳал бўлди. Балж ибн Бишр, Умайя ва Қотон барбарларнинг учинчи гуруҳи билан курашаётган айни замонда Қуртубага отланган иккинчи гуруҳни Абдулмалик ибн Қотон қарши олди. Абдулмалик ибн Қотон бошчилигидаги араб қўшини барбарларнинг иккинчи гуруҳини янчиб ташлади, барбарлардан жуда озчилиги-гина жон сақлай олган, аксарияти эса қирилиб кетган эди. Барбарларнинг Толедога йўл олган биринчи гуруҳи Салит водийсида қарши олинди ва улар ҳам бартараф қилинди — бир қисми ўлдирилди, қолганлари бутун ўлкага тақралиб кетди, шундан кейин улар қайта оёққа туролмади .
Шарқда Умавийлар хилофати ағдарилиши билан Андалусдаги волийлар даври ҳам ниҳоясига етди. Чунки хилофатга боғлиқ бўлгани учун волийлик деб аталар эди. Хилофат ағдарилгандан кейин, улар ўз-ўзидан бу номдан маҳрум бўлишди. Бундан кейин Андалусда қандай ҳодисалар юз бериши ҳақида иккинчи мавзумиз бўлган “Андалусда Умавийлар давлати” номли рисоламизда танишамиз, иншаоллоҳ...
Андалус волийларининг рўйхати:
-    Ториқ ибн Зиёд (Мусо ибн Нусайрнинг мавлоси);
-    Мусо ибн Нусайр;
-    Абдулазиз ибн Мусо ибн Нусайр. Унинг тахти Ишбилияда эди;
-    Айюб ибн Ҳубайб Лахмий. Унинг тахти Қуртубада эди. Ундан кейин келган волийларнинг ҳаммаси Қуртубани пойтахт тутган;
-    Ал-Ҳур ибн Абдурраҳмон Сақофий;
-    Самҳ ибн Молик Хавлоний;
-    Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ Ғофиқий;
-    Анбаса ибн Суҳайм Калбий;
-    Азро ибн Абдуллоҳ Фиҳрий;
-    Яҳё ибн Салама Калбий;
-    Усмон ибн Аби Насъа Хосъамий;
-    Ҳузайфа ибн Аҳвас Қайсий;
-    Ҳайсам ибн Адий Килобий;
-    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ашжаъий;
-    Абдулмалик ибн Қотон Фиҳрий;
-    Балж ибн Бишр ибн Иёз Қушайрий;
-    Саълаба ибн Салома Омилий;
-    Абу Хаттор Ҳисом ибн Зирор Калбий;
-    Савоба ибн Салома Жузамий;
-    Юсуф ибн Абдурраҳмон Фиҳрий;
Валлоҳу таъала аъламу...