Иймон асослари шарҳи

Ушбу китоб Ислом дини, унинг рукнлари, Ислом ақидаси асослари ва мақсадлари каби диннинг асосий мавзуларини баён қилади.

 

Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймин раҳимаҳуллоҳ

 

Иймон асосларининг шарҳи

 

 

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
www.islamhouse.com


 

Риёз шаҳри Рабва маҳалласи диний тарғибот идораси
P.O Box 29465 – Риёз 11457
Саудия Арабистони
Тел: +96614454900 / +966554663489
Факс: +966 (0) 11-4970126
Электрон манзил: [email protected]
Веб саҳифа: http://www.islamhouse.com
Нашр: Биринчи
Тарих: 1437/2015


Қуръон маъноларининг таржималари
шайх Алоуддин Мансурнинг Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимасидан олинган.

 

© Дорул Ислом веб саҳифаси, 1437/2015
 
МУҚАДДИМА
Барча мақтовлар Аллоҳ таологагина хос¬дир. Биз Унга ҳамду санолар айтиб, тавба қиламиз ва Ундан ёрдам ҳамда нафсимиз¬нинг ёмонликларидан паноҳ сўраймиз. Ал¬лоҳ ҳидоятлаган кимсани адаштирувчи ва адаштирган кимсани ҳидоят-ловчи зот йўқ¬дир. Мен: «Шериксиз, ягона Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир», деб гувоҳлик бераман. Унга, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхши¬лик билан эргашган барча кишиларга Ал¬лоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин.
Тавҳид илми — илмларнинг энг шарафлиси, энг буюги ва энг зарурийсидир. Чунки у — Аллоҳ таолони, Унинг исмлари, сифатлари ва бандалари устларидаги ҳақларини билиш, демакдир.
Тавҳид илми — Аллоҳ сари бўлган йўл¬нинг боши ва шариатларнинг негизидир. Шунинг учун ҳам пайғамбарлар тавҳидга даъват этишда якдил бўлдилар.
Аллоҳ таоло деди:
«(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордир¬ман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» (Анбиё: 25).
Аллоҳнинг ваҳдониятига Аллоҳнинг Ўзи, Унинг фаришталари ва илм аҳллари гувоҳлик бер-дилар. Аллоҳ таоло деди:
«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳлла¬ри — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгаси¬дир» (Оли Имрон: 18).
Тавҳиднинг эътибори шу даражада бўл¬гани учун ҳам, ҳар бир мусулмон ўз динида яхши самара ва натижаларга эришиш учун уни ўрганишга ва бошқаларга ўргатишга катта эътибор бериши ке-рак.
 
ИСЛОМ ДИНИ
Ислом — Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан юборган дин бў¬либ, у билан динларни ниҳоясига етказиб, бандалари учун Исломни ва неъматларини комил қилди-да, Исломни дин деб рози бўл¬ди. Энди бандадан Исломдан бошқа дин қа¬бул қилинмайди.
Аллоҳ таоло деди:
«Муҳаммад сизларнинг эр кишила¬рингиз-нинг биронтасининг отаси эмас. Балки, у Аллоҳ-нинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнггиси-дир» (Аҳзоб: 40);
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Ис¬ломни дин қилиб танла-дим» (Моида: 3);
«Аллоҳнинг ҳузуридаги дин — Исломдир» (Оли Имрон: 19);
«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳар¬гиз қабул қилинмайди ва У охиратда зиён кўргувчи-лардандир» (Оли Имрон: 85).
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло барча одамларга Ўзига Ислом дини билангина ибодат қи¬лиш-ларини фарз қилиб, Расулуллоҳ соллал¬лоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилди:
«Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Ал¬лоҳ (юборган) элчиман. У шундай зотки, осмонлар ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қан¬дай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзи¬дир. Бас, Аллоҳга ва Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз — шояд ҳидоят то¬пурсиз»» (Аъроф: 158).
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида ушбу ҳа¬дис ривоят қилинган:
«Расулуллоҳ соллллоҳу алайҳи ва сал¬лам: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, бу Уммат ичидаги яҳудий ва насронийларнинг биронтаси мен олиб кел¬ган динни эшитса-ю, унга иймон келтир¬май вафот этса, жаҳаннам аҳлидан бўлади», дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал¬лам олиб келган нарсаларга иймон келтириш эса, қуруқ тил билан эмас, балки улар¬ни қабул қилиш ва уларга итоат этиш би¬лан тасдиқлашдир. Шунинг учун ҳам, (Расу¬луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг амакиси) Абу Толиб мўмин бўлмади. Зеро, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни тасдиқлаган ва: «Бу дин — барча динлар ичидаги энг яхши дин¬дир», деб гувоҳлик берган эди.
Ислом дини — аввалги динлар ўз ичи¬га олган барча салоҳиятларни кафолатлаш билан бирга, ҳар бир замон, ҳар бир макон ва ҳар бир халққа салоҳиятли бўлиши би¬лан ажралиб туради. Аллоҳ таоло Муҳам¬мад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб шундай деди:
«Сизга эса (Эй Муҳаммад) ўзидан ол¬динги китоб(ларни) тасдиқловчи ва У (ки¬тоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик» (Моида: 48).
Исломнинг барча замон, макон ва халқларга салоҳиятли эканининг маъноси: «Уни қабул қилиш бирон замондаги халқлар манфаатига зид эмас. Балки, уларнинг салоҳиятидир», демакдир. Унинг маъноси, баъ¬зи одамлар тушунганидек, бар-ча замон ва халққа бўйсунади, дегани эмас.
Ислом дини — ҳақ дин бўлиб, Аллоҳ та¬оло уни маҳкам ушлаган кишиларга ёрдам бериш ва уни бошқа динлар устига ғолиб қилишни кафолат-лади.
Аллоҳ таоло деди:
«У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар истамасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» (Соф: 9);
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотлар¬ни (Ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қи¬лишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ис¬лом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатар¬лардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қил¬са, бас улар итоатсиз кимсалардир» (Нур: 55).
Ислом дини мукаммал эътиқод ва му¬каммал шариатдир. У Аллоҳнинг ваҳдония¬тига амр этиб, ростгўйликка буюриб, ширкни ва ёлғон сўзлашни таъқиқлаган.
Хуллас, Ислом барча фазилатли хулқлар ва эзгу ишларга буюриб, барча пасткашликлар ва ёмон ишларни таъқиқлаган.
Аллоҳ таоло деди:
«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилиш-га буюради ҳамда бузуқ¬лик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтаради. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилади» (Наҳл: 90).
 
ИСЛОМ РУКНЛАРИ
Ислом рукнлари, яъни Ислом асосланади¬ган пой-деворлар, Абдуллоҳ ибн Умар рази¬яллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадисда баён қилинганидек, бештадир: «Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳни яккалаш (бошқа бир ривоятда: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш), намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Рамазон ойи рўзасини тутиш ва ҳаж қилиш» (Мутта¬фақун алайҳ. Имом Муслимнинг лафзи).
1. «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур-расулуллоҳ», деб гувоҳлик бериш, тил би¬лан талаффуз ва қалб билан эътиқод қи¬лиш, демакдир. Ушбу гувоҳлик, гувоҳлик берилган нарсалар хилма-хил бўлса-да, ягона бир рукн қилинди. Бунинг сабаби, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ томонидан етказувчи бўлиб, Унинг банда ва пайғамбар эканига гувоҳлик бе¬риш «ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ), деб гувоҳлик беришнинг тўлди¬рувчиси экани, ёки бу икки гувоҳлик амал¬ларнинг тўғри ва қабул бўлишининг асоси эканлигидир. Чунки Аллоҳ таолога бўлган ихлос ва Унинг пайғамбарига эргашиш би¬лангина амаллар тўғри ва қабул бўлади. Де¬мак, Аллоҳ таолога бўлган ихлос билан «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик бериш рўёб¬га чиқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан «Муҳаммад — Ал-лоҳнинг бандаси ва элчисидир», деб гувоҳ¬лик бериш рўёбга чиқади.
Ушбу гувоҳлик самараси — қалб ва нафснинг махлуқларга қул бўлиш ва пай¬ғамбарлардан бошқаларга эргашишдан озод бўлишидир.
2. Намозни тўкис адо этиш — намозни ўз вақтида узлуксиз ва мукаммал адо этиш билан Аллоҳ таолога қулликни адо этиш¬дир.
Ушбу гувоҳлик самараси — бағри кенглик ва қувонч. Ҳамда беҳаёлик ва гуноҳ ишлардан тийилишдир.
3. Закотни бериш — белгиланган-муайян миқдорга етган бойликдан белгилан¬ган-муайян миқдорни бериш билан Аллоҳ таолога қулликни адо этишдир.
Бунинг самараси — нафсни разил хулқ бўлмиш хасисликдан поклаш ҳамда Ислом ва мусулмонлар эҳтиёжини қондиришдир.
4. Рамазон ойи рўзасини тутиш — Рама¬зон ойининг кундузида рўзани бузадиган барча нарсалардан тийилиш билан Аллоҳ таолога бўлган қулликни адо этишдир.
Бунинг самараси — Аллоҳнинг розили¬ги учун севимли бўлган нарсаларни тарк қилиш билан нафсни чиниқтиришдир.
5. Ҳаж қилиш — ҳаж амалларини адо этиш учун Каъбатуллоҳни қасд қилиш би¬лан Аллоҳ таолога ибодат қилишдир.
Ҳажнинг самараси эса, Аллоҳ таолога итоат қилиш йўлида молиявий чиқимлар ва жисмоний кучларни сарфлаш билан нафсни чиниқтиришдир. Шунинг учун ҳам ҳаж, Аллоҳ таоло йўлида қилинган жиҳод турларидан бири ҳисобланади.
Ушбу асосларнинг биз эслатган ва эслатмаган барча қирралари, халқлар ичидан Аллоҳ таоло-нинг ҳақ динини қабул қилган ва яралмишлар билан адолат ва ростгўй¬лик асосида муомала қиладиган пок Ислом умматини келтириб чиқа-ради. Зеро, Ис¬ломнинг бундан бошқа қирралари, ушбу асосларнинг салоҳиятли бўлиши биланги¬на салоҳиятли бўлади. Уммат аҳволининг салоҳия-тининг йўқолиб бориши, унинг дин ишларининг салоҳиятининг йўқолишига қараб бўлади.
Бу сўзларнинг ҳақиқатини билмоқчи бўлган одам, Аллоҳ таолонинг ушбу оятла¬рини ўқисин:
«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлган¬ларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўй¬ган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбар¬ларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, улар¬ни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик. У қишлоқларнинг аҳли бало қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржам бўлиб қол¬диларми? (Кутмаганмидилар?) Ёки у қишлоқларнинг аҳли бало-қазойимиз чош¬гоҳ пайтида, ўйин-кулги қилаётган ҳол¬ларида келиб қолишидан хотир-жамми¬лар? Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотир-жам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўрувчи қавмги¬на хотиржам бўлур» (Аъроф: 96-99).
Ушбу ҳақиқатларни билмоқчи бўлган одам, мозийга — тарихга назар солсин. Та¬рихда ақлли ва қалбини моғор қопламаган кишилар учун ибратлар бор. Ҳақиқатни би¬лишда Аллоҳ таоло-нинг Ўзи ёрдамчи бўл¬син!
 
 
ИСЛОМ АҚИДАСИ АСОСЛАРИ
Ислом муқаддам зикр қилиб ўтганимиздек, эъти-қод ва шариатдир. Биз Ислом шариати¬нинг бир қиррасига ишора қилиб, шариат асоси деб санал-ган рукнларинигина эсла¬тиб ўтдик, холос.
Энди, Ислом эътиқоди ҳақида сўз юрит¬сак, унинг асослари — Аллоҳ таолога, Унинг фариш-талари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон кел-тиришдир.
Ушбу асосларни Аллоҳ таолонинг Кито¬би ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал¬ламнинг сун-натлари баён қилиб берди.
Аллоҳ таоло Қуръон Каримда шундай деди:
«Эзгулик — юзингизни мағриб ва машриққа буришингиз эмас. Балки, эзгулик Аллоҳ тао-лога, охират кунига, фа¬ришталарга, Қуръонга ва пайғамбарлар¬га иймон келтиришдир...» (Бақара: 177).
Аллоҳ таоло тақдир ҳақида шундай деди:
«Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик. (Яратмоқчи бўлган ҳар бир нарсамиз учун) Бизнинг фармо¬нимиз фақат биргина (яъни, «Бўл», деган сўз)дир. (Бас, ўша нарса) кўз юмиб очгун¬ча (йўқдан бор бўлур)» (Қамар: 49, 50).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймон ҳақида савол берган Жибрийл алай-ҳиссаломга жавоб бериб: «(Иймон): Аллоҳ таолога, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига ишонишингиздир», дедилар (Имом Муслим ривоя-ти).
 
АЛЛОҲ ТАОЛОГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
Аллоҳ таолога бўлган иймон тўрт нарсани ўз ичига олади:
1. Аллоҳ таолонинг борлигига иймон кел-тириш.
Аллоҳ таолонинг борлигига фитрат, ақл, шариат ва сезги аъзолари далолат қилади.
а) Аллоҳ таолонинг борлигига фитратнинг далолати:
Ҳар бир махлуқ илгари фикр ва таълим берил-маган бўлсада, ўз яратувчисига иймон келтириш билан табиатланган. Ушбу фитрат¬дан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал¬ламнинг қуйидаги ҳадисларида баён қилинганидек, қалбига ўрнашиб қолган баъзи нар¬салар сабаблигина воз кечилиши мумкин:
«Ҳар бир чақалоқ фитрат билан туғилади. Уни ота-онасигина яҳудий, насоро ва ма¬жусий (қилиб тарбия) қилади» (Имом Мус¬лим ривояти).
б) Аллоҳ таолонинг борлигига ақл¬нинг да-лолати:
Махлуқотларнинг аввали-ю охиргиларининг яратувчиси — Холиқи бўлиши ке¬рак. Чунки улар ўзларини ўзлари яратишлари ёки тасодифан яралган бўлишлари мумкин эмас. Улар ўзларини ўзлари ярата олмайдилар, чунки ҳеч бир нарса ўзини ўзи ярата олмайди. Бунинг сабаби, У яра-лиш¬дан аввал йўқ эди. Шундай экан, У қандай қилиб яратувчи бўла олсин?!
Махлуқлар тасодифан вужудга келиши ҳам мумкин эмас. Ҳар бир мавжуд нарсанинг вужудга келтирувчиси бўлади. Махлуқлар¬нинг ҳайратомуз, ўзаро мутаносиб сабаблар ва мусаббабблар (сабаблантирилган нарсалар) ҳамда мавжудот-ларнинг ўзаро бир-бирлари ўртасидаги алоқалар низоми¬да мавжуд бўлиши, уларнинг тасодифан ву¬жудга келганларини бутунлай инкор этади. Чунки вужудга келиш, пайдо бўлиш асно¬сида низомсиз тасодиф бўлар экан, қандай қилиб яшаш ва ривожланиш ҳолатларида интизомли бўлсин?!
Агар махлуқлар ўзларини ўзлари вужудга келтира олмас ва тасодифан вужудга кел¬маган эканлар, уларни вужудга келтирувчи зот бўлиши керак. У эса, Оламларнинг Раб¬би бўлган Аллоҳ таолодир.
Аллоҳ таоло бу ақлий далилни «Тур» су¬расида зикр қилиб деди:
«Улар ҳеч нарсасиз яралдиларми? Ёки улар яратувчиларми?» (Тур: 35).
Аллоҳ таоло бу оятда уларнинг яратув¬чисиз яралмаганлари, ҳамда ўзларини ўз¬лари яратмаган эканларини баён қилди. Натижада, уларнинг яратувчиси Аллоҳ тао¬ло экани маълум бўлди.
Шунинг учун ҳам, Ислом динини қабул қилишдан аввал, мушриклик пайтида Расу¬луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Тур» сурасидан «Улар ҳеч нарсасиз ярал¬диларми? Ёки улар ўзлари яратувчилар¬ми? Ёки Осмонлар ва Ерни яратдиларми? Йўқ, улар ишонмаслар. Балки уларнинг ҳузурларида Раббингизнинг хазина-лари бордир, ёки улар ҳукмронмилар?!» (Тур: 35-37) оятларини ўқиётганини эшитган Жубайр ибн Мутъим разияллоҳу анҳу: «Бу оятларни эшитар эканман, сесканиб кет¬дим. Чунки бу, қалбимга иймон ўрнашган илк лаҳзалар эди», деди (Имом Муслим ри¬вояти).
Буни ойдинлаштириш учун бир мисол келти-рамиз: Бир киши сизга остидан анҳорлар оқиб ўтадиган бўстонлар билан ўрал¬ган, гиламлар тўшалган, сўрилар қўйилган ва энг чиройли безаклар билан безатилган муҳташам қаср бор, у ўзини ўзи қуриб олган, ёки ўз-ўзидан тасодифан пайдо бўлган, деб айтса, сиз зудлик билан унинг сўзларини рад этишга, ёлғон ва бемаъни гап деб ҳукм қилишга шошиласиз. Шундай экан, Ер, Ос-мон ва сайёраларни ўз ичига олган ҳамда ҳайратомуз аҳволлари ва низоми бўлган ушбу муаззам коинот, ўзини ўзи яратиши, ёки яратувчисиз яралиши мумкинми?!
в) Аллоҳ таолонинг борлигига шари¬атнинг далолат қилиши:
Барча самовий китоблар Аллоҳ таоло¬нинг бор эканини баён қилди. Ушбу китоблар олиб келган ва бандаларнинг манфаа¬тини кафолатловчи ҳукм-лар, ўз бандала¬рининг манфаатларини билувчи доно Раб тарафидан эканига, улар олиб келган ва воқеий ҳақиқат деб гувоҳлик берган кои¬нот ҳақидаги хабарлар, ўзининг хабар бер¬ган нарса-сини яратишга қодир бўлган Раб тарафидан эка-нига далолат қилади.
г) Сезги аъзоларининг Аллоҳ таоло¬нинг бор эканига далолати:
Сезги аъзолари Аллоҳ таолонинг бор эканига икки жиҳат билан далолат қилади:
Биринчи жиҳат:
Биз дуо қилувчиларнинг дуолари, муси¬бат-ланганларнинг ёрдам сўраб қилаётган дуолари ижобат бўлаётганини кўриб, эшит¬моқдамиз. Мана шунинг ўзи Аллоҳ таоло¬нинг бор эканига қатъий далилдир.
Аллоҳ таоло деди:
«Нуҳ илгари дуо қилган эди, биз ижо¬бат қилдик» (Анбиё: 76);
«Ўшанда Раббингиздан мадад тила¬ганин-гизда, У сизларга ижобат қилган¬ди...» (Анфол: 9).
Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилди: «Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба ўқир эканлар, бир саҳройи кириб келди-да: «Эй Аллоҳнинг расули, моллар ҳалок бўлди, оилалар оч қолди. Аллоҳга дуо қилинг, биздан бу му¬сибатларни кўтарсин», деди. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб, дуо қилдилар. Осмонда бир пар¬ча ҳам булут йўқ эди, дуо қилиб қўлларини туширмадилар ҳамки осмонда тоғ мисоли булутлар қўзғалди. Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушганларида соқолларидан ёмғирлар оқиб тушар эди.
Келгуси жума ўша саҳройи ёки бошқа бир одам ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг расули, бинолар вайрон бўлиб, моллар ҳа¬лок бўлди-ку! Аллоҳ таолога дуо қилинг, биздан бу мусибатларни кўтарсин!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб: «Аллоҳим, бизга эмас, атрофларга ёғдир», дедилар. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам қайси тараф¬га (қўллари билан) ишора қилсалар, булут¬лар ўша тарафга парчаланиб, ёмғир тинди».
Ҳозирги кунимизга қадар Аллоҳ таолога садоқат билан илтижо қилган ҳамда ижобат бўлиш шартларини тўла адо этган кишилар учун дуоларининг қабул бўлаётгани кўриниб турибди.
Иккинчи жиҳат:
Пайғамбарларга берилган ва одамлар кўриб, эшитган ҳамда «мўъжиза» деб атал¬ган нарсалар ҳам, пайғамбарларни юборган зот — Аллоҳ таолонинг бор эканига қатъий далилдир. Чунки мўъжизалар башар тоқа¬тидан четда бўлган ҳамда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига мадад ва ёрдам бўлсин учун жорий қилган ҳодисалардир.
Бунинг мисоли Мусо алайҳиссолату вас-саломнинг асо (ҳасса)сидир.
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссолату васса¬ломни асоси билан денгизни уришга амр этди. Мусо алайҳиссолату вассалом асолари билан денгизни урдилар. Денгиз қуп-қуруқ ер бўлиб, ўн иккига айри бўлинди. Йўлнинг икки четидаги сувлар тоғлар каби савлат тўкиб турар эди.
Аллоҳ таоло деди:
«Биз Мусога: «Асонгиз билан денгиз¬ни уринг!», деб ваҳий қилдик. (У урган эди), денгиз бўлинди. Ҳар бир тараф ул¬кан тоғлардек эди» (Шуаро: 63).
Иккинчи мисол: Ийсо алайҳиссолату вассалом-нинг Аллоҳ таолонинг изни би¬лан ўликларни тирилтириб, қабрлардан чиқарган пайтидаги мўъ-жизаси: Аллоҳ таоло деди:
«... ва Аллоҳ таолонинг изни билан ўликларни тирилтираман» (Бақара: 258);
«... ва Менинг изним билан ўликлар¬ни қабрларидан тирилтириб чиқарасан» (Моида: 110).
Учинчи мисол: Қурайш қабиласи талаб қилга-нида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойга ишора қилганларида Ой икки¬га бўлинган ва одамлар кўриб гувоҳ бўлган мўъжиза.
Аллоҳ таоло деди:
«Қиёмат яқинлашди ва Ой ёрилди. Агар улар мўъжизани кўрсалар, юз ўги¬радилар ва: «Бу доимий жоду», деб айта¬дилар» (Қамар: 1, 2).
Аллоҳ таоло пайғамбарларига мадад ва ёрдам қилиб содир этган ҳиссий мўъжиза¬лар Аллоҳ таолонинг бор эканига қатъий далолат қилади.
2. Аллоҳ таолонинг рубубиятига ий¬мон келтириш.
(Яъни, Аллоҳ таолони шериксиз ва ёр¬дамчиси бўлмаган Раб, деб ишониш). «Раб» яратиш, эгадорлик ва буюриш соҳиби бўл¬ган зотдир. Яратувчи ва эгадор зот — Аллоҳ таоло бўлиб, бую-риш унгагина хосдир.
Аллоҳ таоло деди:
«Огоҳ бўлингизким, яратиш ва бую¬риш фақат Уникидир» (Аъроф:54);
«Ана шу Аллоҳ сизларнинг Раббин-гиздирки, (барча оламларга) подшоҳлик ёлғиз Уникидир. (Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутла¬рингиз эса (хурмо данагига ёпишиб тура¬диган юпқа) пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар» (Фотир: 13).
Аллоҳ таолонинг рубубиятини нима деяёт-ганини билмайдиган мутакаббир кимсаларгина инкор этишлари мумкин. Бу ўз қавмига:
«Мен сизларнинг Раббингизман!» (Назиат: 24) ва: «Эй халойиқ, мен сизлар учун ўзимдан бошқа илоҳ бор эканини билмайман!» (Қасас: 38) деб айтган Фиръавндан содир бўлди. У бу сўзларни эътиқод нуқтаи назаридан айтмаган эди.
Аллоҳ таоло деди:
«Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, У (мўъжиза)ларни инкор этдилар». (Намл: 14).
Аллоҳ таоло Фиръавн ҳақида ҳикоя қилган оятда Мусо алайҳиссолату вассалом дедилар:
«(Мусо) деди: «(Эй Фиръавн), сен ана¬ви очиқ-равшан (мўъжизаларни) фақат осмонлар ва Ернинг Раббисигина нозил қилганини аниқ биласан. Ҳеч шубҳа йўқки, эй Фиръавн, мен сени ҳалок қи¬лингувчи, деб ўйламоқдаман»» (Исро: 102).
Шунинг учун ҳам, мушриклар Аллоҳ та¬олога улуҳият бобида шерик қилсалар-да, Унинг рубу-биятига иқрор эдилар.
Аллоҳ таоло деди:
«(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Агар билувчи бўлсанглар (айтинглар-чи), бу Ер ва ундаги бор жонзот кимники?» Улар: «Аллоҳ-никидир», дерлар. Айтинг: «Бас (шундан) ибрат-эслатма олмайсизлар¬ми?! » Айтинг: «Етти осмоннинг ҳожаси ва улуғ аршнинг соҳиби кимдир?» Улар: «(Буларнинг барчаси) Аллоҳ-никидир», дерлар. Айтинг: «Ахир қўрқмай-сизлар¬ми?!» Айтинг: «Агар билсанглар (айтинг-лар-чи), “Барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомий¬лик қила олмайдиган зот кимдир?» Улар: «Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик ёлғиз Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Бас қандай алданмоқдадирсизлар?!»» (Мўминун: 84-89);
«Сиз мушриклардан: «Осмон ва Ер¬ларни ким яратган?», деб сўрасангиз, улар: «Азиз ва Алийм (билгувчи) бўлган зот», деб айтадилар» (Зухруф: 9);
«Агар Сиз улардан: «Уларни ким ярат¬ган?», деб сўрасангиз, улар: «Аллоҳ», деб айтадилар. Шундай экан, улар қаён бу¬рилиб кетаяптилар» (Зухруф: 87).
Аллоҳ таолонинг фармони коинот ва шариат-даги барча нарсани ўз ичига олади. Аллоҳ таоло Ўз ҳикмати тақозо этганидек, коинотда Ўзи хоҳла-ганидек ҳукм ва тартиб қилувчидир, ибодат ва муомалаларда ҳукм¬ларини Ўз ҳикматига мувофиқ шаръий жо¬рий қилишда ҳукм қилувчидир. Шунинг учун ҳам, ибодатлар ва муомалаларда Аллоҳ таоло билан бирга бошқа бирон қонун чиқарувчи кимсани ёки ҳокимни ушлаган банда, иймонининг ҳақиқатини рўёбга чиқармаган муш-рик бўлади.
3. Аллоҳ таолонинг улуҳиятига иймон келтириш. (Яъни, Аллоҳ таолонинг шерик¬сиз ягона илоҳ эканига иймон келтириш).
«Илоҳ» «маълуҳ», яъни муҳаббат ва улуғлаш билан сиғиниладиган маъбуд, де¬макдир.
Аллоҳ таоло деди:
«Сизларнинг илоҳингиз ягонадир. Раҳмон, Раҳийм зотдан ўзга илоҳ йўқ¬дир» (Бақара: 163);
«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳлла¬ри — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгаси¬дир» (Оли Имрон: 18).
Аллоҳ таоло билан бирга сиғинилаёт¬ган маъбудларнинг илоҳлиги ботилдир.
Аллоҳ таоло деди:
«Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзи¬гина энг юксак ва буюк зот эканлиги¬дир» (Ҳаж: 62).
У маъбудаларни олиҳа деб аташ уларга ибодат қилиш ҳуқуқини бермайди. Аллоҳ таоло Лот, Манот ва Уззо ҳақида шундай деди:
«У (ном)лар фақат сизлар ва ота-бобо-ларингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ таоло улар(га ибодат қилиш) ҳақида би¬рон бир ҳужжат туширган эмас» (Нажм: 23).
Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссолату васса¬лом-нинг зиндондаги икки маҳбусга айтган сўзларини келтирди:
«Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ — турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?» «Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-бобо¬ларингиз атаб олган номлар — бутлар¬гагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳуж¬жат туширмаган-ку?» (Юсуф: 39, 40).
Шунинг учун ҳам, барча пайғамбарлар ўз қавмларига: «Аллоҳ таологагина ибо¬дат қи-линглар! Сизлар учун Ундан бошқа илоҳ йўқ-дир» (Аъроф: 59), деб даъват қилганлар. Бу даъватдан мушриклар юз ўгириб, Аллоҳ таолони қўйиб, махлуқларни олиҳа қилиб сиғиндилар ва улардан ёрдам сўрадилар.
Аллоҳ таоло мушрикларнинг олиҳа қи¬либ олишларини икки ақлий далил билан пучга чиқарди.
Биринчи далил:
Мушрикларнинг олиҳаларида улуҳият-илоҳ-ликнинг асари ҳам йўқ. Зотан, ўзла¬ри яралмиш бўлганидан ўзгани ярата ол¬майдилар. Улар ўзла-рига ибодат қилаёт¬ган кимсаларга бирон фойда келтиришга ёки улардан зарарни кетказишга қодир эмаслар. Уларга ҳаёт ёки ўлим беришга ҳам, осмонлардаги бирон нарсага ҳам эга эмаслар, ҳатто эгадорликда шерик ҳам эмаслар.
Аллоҳ таоло деди:
«(Мушриклар) эса У зотни қўйиб, би¬рон нарса ярата олмайдиган, (балки) ўз¬лари яралгувчи бўлган, (ўзгалар У ёқда турсин, ҳатто) ўзларига ҳам бирон зиён ё фойдага эга бўлмайдиган ва на (биров¬ларга) ўлим беришга, на ҳаёт беришга ва на қайта тирилтиришга эга бўлмайдиган «худолар» ни ушладилар (яъни ўшаларга сиғин-дилар)» (Фурқон: 3);
«(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Сиз-лар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гу¬мон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонлар¬да ва на Ерда бир зарра вазнича (нарса) га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқ-дир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдам-чи ҳам йўқдир. (Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат — оқлов наф беради» (Сабаъ: 22, 23);
«Мушриклар ҳеч нарсани яратмай¬диган, ўзлари яраладиган, уларга ёрдам беришга қодир бўлмаган, ҳатто ўзлари¬га ҳам ёрдам бера олмайдиган зотларни (Аллоҳ таолога) шерик қилаяптиларми?» (Аъроф: 191, 192).
Агар олиҳаларнинг ҳоли шу бўлса, улар¬ни олиҳа қилиб олиш энг пасткашлик ва бо¬тил ишдир.
Иккинчи далил:
Мушриклар Аллоҳ таолонинг Ўзиги¬на барча нарсаларнинг эгадорлиги қўлида бўлган, барчага Ҳомийлик киладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайди¬ган — Раб ва Холиқ эканига иқрор эдилар. Бу улардан Аллоҳ таолонинг илоҳликдаги ваҳдониятига, рубубиятдаги ваҳдониятига иқрор бўлгандек, иқрор бўлишни талаб қи¬лар эди.
Аллоҳ таоло деди:
«Эй одамлар, сизларни ва сизлардан аввалгиларни яратган, сизларга Ерни бисот ва Осмонни бино қилган, Осмон¬дан сувни тушириб, У билан меваларни чиқарган Раббин-гизга ибодат қилинглар! Шояд, тақволи бўл-сангизлар! Бас, била туриб ўзгаларни Аллоҳ таолога тенг қилманглар!» (Бақара: 21, 22);
«Агар улардан ўзларини ким яратган эканини сўрасангиз, улар: «Шубҳасиз, Аллоҳ», деб айтадилар» (Зухруф: 87);
«(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизлар¬га осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қи¬лур?! Ким ўликдан тирикни чиқаради ва тирикдан ўликни чиқаради ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб туради?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир ўша зотдан қўрқмайсиз¬ларми?!» Бас, мана шу Аллоҳ — ҳақиқий Раббингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос (яъни, ҳақиқий Раббингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўласиз). Бас, қай тарафга бурилиб кет¬моқдасизлар?!» (Юнус: 31, 32).
4. Аллоҳ таолонинг исм ва сифатла¬рига иймон келтириш.
Яъни, Аллоҳ таоло Қуръон Каримда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида исбот этган исм ва сифатлар¬ни Аллоҳ таолога лойиқ бўлган суратда, ҳеч бир ўзгартиришсиз, кайфиятсиз ва ўхша¬тишсиз исбот этиш. Аллоҳ таоло деди:
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (унга дуо қилинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазолана-дилар» (Аъ¬роф: 180);
«Осмонлар ва Ердаги энг юксак хислат (яъни Яккаю-Ягоналик) Уникидир. У — Азиз ва Ҳаким зотдир» (Рум: 27);
«Унинг ўхшаши йўқдир. У — эшитув¬чи ва кўрувчи зотдир» (Нахл: 60).
Икки тоифа бу иймонда адашди:
Биринчи тоифа: Муъаттилалар.
Улар Аллоҳ таолонинг исм ва сифатла¬рининг барчасини ёки баъзисини инкор этдилар ва: «Исм ва сифатларни Аллоҳ та¬оло учун исбот этиш, Аллоҳ таолони Ўз махлуқларига ўхшатишни тақозо қилади», деб даъво қилдилар. Бу бир неча сабаблар¬га кўра асоссиздир:
Биринчидан: Бу гумон ботил сабаблар¬ни тақозо қилади. Масалан: Аллоҳ таоло¬нинг каломида зиддиятлар мавжудлигини тақозо қилади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Ўзи учун исм ва сифатларни исбот этиб, Ўзи¬нинг ўхшаши бўлишини рад этди. Агар уларни исбот этиш ташбиҳни тақозо қилса эди, Аллоҳ таолонинг каломида бир-бирига зиддиятлар вужудга келар эди.
Иккинчидан: Икки нарсанинг бир исм ёки сифатда бир хил келиши, уларнинг бир-бирига ўхшаш эканини тақозо қил¬майди. Масалан: икки шахснинг эшитувчи, кўрувчи ва гапирувчи инсон эканини кўра¬сиз. Бироқ бу уларнинг одамгар-чилик, эши¬тиш, кўриш ва гапиришда бир хил эканликларини тақозо этмайди. Бундан ташқари, сиз қўллари, оёқлари ва кўзлари бўлган кўплаб ҳайвонларни кўрасиз. Лекин, бу уларнинг бир хил бўлишлари керак экани¬ни тақозо этмайди. Махлуқларда исм ва си¬фатларда ўзаро тафовут бўлар экан, демак, Холиқ билан махлуқ ўртасида фарқнинг бў¬лиши очиқ-равшандир.
Иккинчи тоифа: Мушаббиҳалар.
Бу тоифа исм ва сифатларни Аллоҳ та¬олонинг махлуқларига ташбиҳ қилиб (ўх¬шатиб) исбот этдилар ва: «Бу, ваҳий тақо¬зосидир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларга улар тушунадиган нарсалар билан хитоб қилди», деб гумон қиладилар. Бу гумон ҳам, бир неча сабабларга кўра асоссиздир.
Биринчидан: Аллоҳ таолонинг Ўз махлуқига ўхшаши ақл ва шариат инкор этади¬ган нарса бўлиб, Қуръон ва Суннатдаги таъ¬лимотлар ботил нарсаларни тақозо этиши мумкин эмас.
Иккинчидан: Аллоҳ таоло бандалари¬га маъно нуқтаи назаридангина тушуна олишадиган нарса-лар билан хитоб қилди. Аммо улар асосланган ҳақиқат ва моҳиятни (хусусан, зот ва сифатларга тааллуқли бўл¬са) Ўзигина билишни афзал кўрди.
Агар Аллоҳ таоло Ўзининг «Самийъ» (эшитув-чи) эканини исбот этса, эшитиш маъно нуқтаи назаридан маълум (яъни, товушларни идрок этиш). Лекин, бунинг Аллоҳ таолонинг эшитишига нисбатан ҳақиқати номаълумдир. Чунки эшитиш ҳақиқати махлуқларда ҳам фарқли бўлади. Холиқ билан махлуқ ўртасидаги тафовут эса, ундан кўра каттароқ ва равшанроқдир.
Агар Аллоҳ таоло Ўзининг Аршга кўта¬рилга-нидан хабар берган бўлса, кўтари¬лишнинг маъно-си маълум. Бироқ, Аллоҳ та¬олонинг Аршга кўтари-лишининг ҳақиқати бандаларга номаълум. Зотан, кўтарилиш ҳақиқати махлуқларда ҳам ўзаро фарқли бўлади. Қимирламай турган курсига кўта¬рилиш билан, асов туя устига кўтарилиш ўртасида катта фарқ бор. Шундай экан, Хо¬лиқ билан махлуқ ўртасидаги фарқ катта ва равшан бўлиши муқар-рардир.
Биз баён қилгандек, Аллоҳ таолога ий¬мон келтиришнинг мўминлар учун улкан самаралари бор. Улардан:
Биринчиси: Бошқалардан хавф ва умид қилинмайдиган даражада Аллоҳ таолонинг ваҳдо-ниятини рўёбга чиқариш.
Иккинчиси: Аллоҳ таолони гўзал исм¬лари ва олий сифатлари тақозоси билан яхши кўриш ва улуғлашнинг камолоти.
Учинчиси: Буюрилган нарсаларни қи¬лиш ва таъқиқланган нарсалардан сақла¬ниш билан Аллоҳ таолога ибодат қилишни рўёбга чиқариш.
 
ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
Фаришталар ғайб олами бўлиб, Аллоҳ тао¬лога ибодат қилувчи махлуқлардир. Уларда улуҳият ва рубубият сифатлари йўқ бўлиб, Аллоҳ таоло уларни нурдан яратган ҳамда уларга Ўз амрига итоат ва амрини ижро этиш учун қувват берган.
Аллоҳ таоло деди:
«Унинг ҳузуридаги зотлар (яъни фа¬ришта-лар) Унга ибодат қилишдан орланиб-зорлан-майдилар. Улар туну кун сусткашлик қилмас-дан (Аллоҳни поклаб) тасбеҳ айтадилар» (Анбиё: 19, 20).
Уларнинг сони шу даражада кўпки, ҳи¬собини Аллоҳ таолонинг Ўзигина била¬ди. Имом Бухорий ва имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ сол¬лаллоҳу алайҳи ва саллам меърож-га олиб чиқилганларида «Байтул-маъмур»га олиб борилгани ва у ерда бир кунда етмиш минг фаришта намоз ўқиши, у ердан чиққанлари¬дан сўнг, фаришталарнинг кўплигидан қай¬та кира олмасликлари баён қилинган.
Фаришталарга иймон келтириш тўрт нарсани ўз ичига олади:
Биринчиси: Фаришталарнинг борли¬гига ишониш.
Иккинчиси: Бизларга исмлари баён қи¬линган фаришталарга муфассал, исми баён қилинмаган фаришталарга умумий суратда иймон келтириш.
Учинчиси: Фаришталарнинг бизга ха¬бар берилган сифатларига иймон келтириш.
Масалан: Жибрийл алайҳиссаломнинг сифат-лари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни яралган сифатлари билан, яъни олти юзта қаноти билан уфқни тўсиб турганини кўрган эдилар.
Фаришта гоҳо Аллоҳ таолонинг амри билан инсон шаклини олади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло амр қилганида Жибрийл алайҳиссолату вассалом Марям алайҳассалом ҳузурига киришида комил инсон шаклини олган эди. Бундан ташқари, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар ҳузурида ўтирганларида тим қора сочли, оппоқ кийимда, сафар аломати кўринмаган ва саҳобаларга нотаниш киши суратида келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтирди. Тиззаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алай¬ҳи ва салламнинг тиззаларига теккизди ва қўлларини сонларига қўйди-да, Ислом, Ий¬мон, Эҳсон ва Қиёмат куни ва унинг белги¬лари ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб берганларидан сўнг, кетди. Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У — Жибрийл эди. У сиз¬ларга динингизни ўргатиш учун келган эди», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таолонинг Иброҳим ва Лут алайҳимас-саломларга юборган фаришталари ҳам, инсон шаклида эдилар.
Тўртинчиси: Фаришталарнинг бизга хабар берилган ва Аллоҳ таолонинг амри билан адо этишадиган амалларига иймон келтириш.
Масалан: Кечаю кундуз малолланмай, тинимсиз ибодат қилиш.
Баъзи фаришталарнинг ўзига хос амал¬лари бор. Масалан: ваҳийга омонатдор Жибрийл алайҳиссолату вассаломни Аллоҳ таоло пайғам-барларга элчи қилиб юборди. Мийкоил алайҳис-солату вассалом ёмғир ёғ¬дириш ва ўсимликларни ўстиришга вакил қилинган. Исрофил алайҳис-солату васса¬лом Қиёмат қоим бўлиши ва банда-ларнинг қайта тирилишлари пайтида сурга дам уришга вакил қилинган. Малакул-мавт — ўлим фариштаси эса, ўлим пайтида руҳлар¬ни олишга вакил қилинган.
Она қорнидаги ҳомилага вакил қилин¬ган фаришта. Ҳомила тўрт ойлик бўлгани¬да, Аллоҳ таоло бир фариштани юбориб, ҳо¬миланинг ризқи, ажали, амали, бахтли ёки бахтиқаролигини ёзишга буюради.
Одамларнинг амалларини ёзиш ва сақлаш учун вакил қилинган фаришталар. Ҳар бир шахс учун тайинланган икки фаришта бўлиб, уларнинг бири одамнинг ўнг, иккин¬чиси эса чап томонида бўлади.
Қабрга қўйилганидан сўнг маййит-ўликни сўроқ қилишга вакил қилинган фаришталар. Маййитнинг олдига икки фа¬ришта келиб, унинг дини, Раббиси ва пай¬ғамбари ҳақида сўрайдилар.
Фаришталарга иймон келтиришнинг улкан самаралари бор. Улардан:
Биринчиси: Аллоҳ таолонинг буюкли¬ги ва салтанатини билиш. Чунки махлуқ¬нинг улканлиги Холиқнинг буюклигидан даракдир.
Иккинчиси: Аллоҳ таолога одам фар¬занди учун қилган иноятига шукроналар айтиш. Чунки Аллоҳ таоло уларни ҳимоя қиладиган, амалларини ёзадиган ва бун¬дан ташқари бошқа манфаатлари учун фа¬ришталарни тайин қилган.
Учинчиси: Аллоҳ таолога қилаётган ибо-датлари эвазига фаришталарни яхши кўриш. Баъзи калтафаҳм кишилар фаришталарнинг жисм эканини инкор этиб, улар: «Махлуқлар ичида яширинган хайрли кучлардан иборат», дедилар. Бу — Аллоҳ таолонинг Қуръони, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва мусулмонларнинг ижмоъла¬рини рад этишдан бошқа нарса эмас.
Аллоҳ таоло деди: «Ҳамду-сано осмон¬лар ва Ерни илк яратувчи ҳамда (Ўзи би¬лан бандалари ўртасида) фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар (восита¬чилар) қилувчи Аллоҳ учундир» (Фотир: 1);
«Агар фаришталар кофир кимсалар¬нинг юз ва кетларига уриб жонларини олаётган ва: «Дўзах азобини тотингиз! Бунга сабаб ўзларингиз қилган амалла¬рингиздир, зеро Аллоҳ ҳаргиз бандала¬рига зулм қилгувчи эмасдир», — деяёт¬ган пайтини кўрсангиз эди» (Анфол: 50, 51);
«(Эй Муҳаммад), бу золимларни ўлим гирдобида қолган, ўлим фаришталари қўлларини чўзиб: «Жонларингизни бе¬рингиз! ...», деб турган пайтда бир кўр¬сангиз эди» (Анъом: 93);
«То қачон дилларидан қўрқув кетка¬зилгач улар (бир-бирларига): «Раббингиз нима деди», деб (савол қилишиб), «Ҳақни (айтди), У юксак ва буюк зотдир», дейи¬шиб (жавоб қиладилар)» (Сабаъ: 23).
Жаннат аҳллари ҳақида Аллоҳ таоло деди:
«Сўнг уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб (дерлар): «(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтган-ларингиз сабаб¬ли (энди бу жаннатларда) сиз-ларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Бу охират диёри нақадар яхши!» (Раъд: 23, 24).
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳу¬райра разияллоҳу анҳудан ривоят қилина¬ди: «Расулул-лоҳ соллалоҳу алайҳи ва сал¬лам дедилар: «Агар Аллоҳ таоло бирор бан¬дани яхши кўриб қолса, Жибрийлга нидо қилиб: «Аллоҳ фалон бандани яхши кўрди. Сен ҳам уни яхши кўр!» деб айтади. Жибрийл у бандани яхши кўриб, само аҳлига қарата: «Аллоҳ фалон бандани яхши кўрди. Сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» деб нидо қилади. Само аҳли ҳам уни яхши кўради. Сўнгра, у банда учун Ерда мақбуллик бери¬лади (яъни ҳамма уни яхши кўради)».
Айни китобда яна Абу Ҳурайра разиял¬лоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулул¬лоҳ соллллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жума куни фариш-талар масжиднинг бар¬ча эшиклари олдида, кела-ётган намозхон¬ларни тартиб билан ёзиб туради-лар. Имом (минбарга) ўтиргач саҳифаларни ёпиб, хут¬бани эшитиш учун келадилар».
Ушбу хабарлар фаришталарнинг баъ¬зи калта-фаҳмлар ўйлаганидек, маънавий кучлар эмас, балки жисмоний махлуқлар эканини очиқ кўрсатиб турибди. Мусул¬монлар шу хабарларга биноан ижмоъ қил¬ганлар.
 
КИТОБЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
Китоблар — ёзилган таълимотлар мажмуасидир. Бу ерда «китоблар» сўзидан Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарлари воситаси би¬лан дунё ва охират бахт-саодатларига эри¬шишлари учун бандаларига раҳмат ва ҳи¬доят қилиб туширган китоблари назарда тутилган.
Китобларга иймон келтириш тўрт нар¬сани ўз ичига олади.
Биринчи: Китобларни Аллоҳ таоло та-рафидан юборилган ҳақиқат деб ишониш.
Иккинчи: Номи маълум бўлган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширилган Қуръони Карим, Ийсо алайҳис¬саломга туширилган Инжил, Мусо алайҳиссаломга туширилган Таврот ва Довуд алай¬ҳиссаломга туширилган Забур сингари ки¬тобларга номлари билан иймон келтириш. Номлари билдирилмаган китобларга эса, умумий тарзда иймон келтириш.
Учинчи: Улардаги ишончли хабарлар¬ни тасдиқлаш. Масалан: Қуръондаги ҳамда ўтмиш китоблардаги ўзгартирилмаган ва алиштирил-маган хабарлар.
Тўртинчи: Бекор қилинмаган ҳукмлар¬га амал қилиш. У ҳукмларга ҳикматини би¬лайлик ёки билмайлик, рози бўлиш ва ито¬ат этиш.
Аввалги китобларнинг барчаси Қуръони Карим ҳукмлари билан бекор бўлди. Аллоҳ таоло деди:
«Сизга эса (Эй Муҳаммад) ўзидан ол¬динги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китоб¬ни ҳаққирост нозил қилдик» (Моида: 48).
Шунинг учун ҳам, ўтмиш китоблар ичидаги ишончли ва Қуръон таъкидлаган ҳукмлардан бошқасига амал қилиш жоиз эмас.
Китобларга иймон келтириш қуйидаги катта самараларни беради:
Биринчиси: Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган эътиборини билиш. Зеро, Ал¬лоҳ таоло барча халқларга тўғри йўлни кўр¬сатадиган Китобни туширди.
Иккинчиси: Аллоҳ таолонинг Ўз шариатидаги ҳикматларини билиш. Чунки Ал¬лоҳ таоло ҳар бир халқнинг ўз аҳволига му¬носиб шариатни юборди.
Аллоҳ таоло деди:
«Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик» (Моида: 48).
Учинчиси: Аллоҳ таолонинг бу неъмат¬ларига шукроналар келтириш.
 
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
«Русул» (расуллар) — юборилган, яъни бир нарсани етказиш учун жўнатилган элчи¬нинг кўплик сонидир. Бу ерда зикр қилин¬ган «русул» сўзидан мақсад, шариат ваҳий қилиниб, уни етказишга буюрилган ин¬сон — пайғамбарлардир.
Расулларнинг энг аввалгиси Нуҳ ва охир¬гиси Муҳаммад алайҳимуссолату вассалом¬дирлар. Аллоҳ таоло деди:
«Биз сизга Нуҳ ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек, ваҳий қилдик» (Нисо: 163).
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қил¬ган шафоат ҳақидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Одамлар шафоат (ҳомийлик) сўраб Одам алайҳиссолату вассалом олдига келадилар. У улардан узр сўраб: «Сизлар Аллоҳ таоло биринчи расул (пайғамбар) қилиб юборган Нуҳнинг олдига боринглар!» дейди».
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай деди:
«Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва сал¬лам) сизларнинг эр кишиларингизнинг биронтаси-нинг отаси эмас. Балки, у Ал¬лоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб: 40).
Аллоҳ таоло ҳар бир халқ ичида мустақил шариат билан ёки ўзидан аввалги пайғамбар олиб келган шариатни янгилаш учун пайғамбар юборган.
Аллоҳ таоло деди:
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Ал¬лоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинг-лар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юбор-ганмиз» (Наҳл: 36);
«(Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огоҳлантирувчи — пайғамбар ўтгандир» (Фо¬тир: 24);
«Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қил¬ганмиз. Аллоҳга бўйинсунувчи бўлган пайғамбарлар, илоҳий билим эгалари ва донишмандлар ўзларига Аллоҳнинг китоби омонат қўйилгани сабабли яҳу¬дийларга у (яъни Таврот ҳукмлари) билан ҳукм қиладилар» (Моида: 44).
Пайғамбарлар — рубубият ва улуҳият си¬фат-лари бўлмаган махлуқ — инсондирлар.
Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг саййи¬ди ва Ўзининг ҳузурида энг обрўлиси бўл¬ган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай дейди:
«Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фой¬да ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амаллар¬ни кўпайтирган бўлар эдим ва менга би¬рон зиён етмаган бўлар эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (жаҳан¬нам азобидан) огоҳлантирувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хушхабар берувчи-ман, холос» (Аъроф: 188);
«(Эй Муҳаммад), айтинг: «Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўғри йўл беришга эга эмасдирман, (тўғри йўлга солувчи ҳам, зиён етказа олувчи ҳам ёлғиз Аллоҳдир)». Айтинг: «Албатта мени Ал¬лоҳ(нинг азоби)дан (агар У зотга осийлик қилсам) бирон кимса ҳимоя қила олмас ва мен У зотдан ўзга паноҳгоҳ ҳам топа олмасман» (Жин: 21, 22).
Пайғамбарларнинг касал бўлиш, ейиш ва ичишга муҳтож бўлиш, ўлиш ва бундан бошқа барча башарий хусусиятлари бор¬дир. Иброҳим алайҳиссолату вассалом ўз Раббини қандай сифатлаганини Аллоҳ тао¬ло шундай баён қилади:
«Унинг Ўзигина мени тўйдиради ва қондиради. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради. У мени ўл¬диради, сўнгра (қиёмат кунида қайта) ти¬рилтиради» (Шуаро: 79-81).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мен ҳам сизлар каби инсон-ман. Сизлар унутганингиздек унутаман, агар унут-сам, эслатиб қўйинглар!».
Аллоҳ таоло пайғамбарларни: «Банда-чиликни тўла қилиб адо этадилар», деб сифатлади. Пайғамбарларни мақташлик ас¬носида Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссолату вас¬салом ҳақида:
«У Аллоҳга шукр қилувчи банда эди», деди (Исро: 3).
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида:
«Барча оламларни (охират азоби¬дан) қўрқи-тувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли-Буюкдир», деди (Фурқон: 1).
Аллоҳ таоло Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб алайҳимуссолату вассаломлар ҳақида: «(Эй Муҳам-мад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз Бизнинг куч-қувват ва фаҳм-фаро¬сат эгалари бўлган бандаларимиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб-ларни эсланг! Дарҳақиқат Биз уларни бир тоза (хис¬лат — мудом охират) диёрини эслаш (хисла-ти) билан холис қилдик — покладик. Ҳақиқа-тан улар Бизнинг ҳузуримизда танланган, яхши кишилардандир», деди (Сод: 45, 47).
Аллоҳ таоло Ийсо ибн Марям алайҳимас-солату вассалом ҳақида: «У фақатгина Биз (пайғамбар-лик) инъом этган бир бандадир. Биз уни (отасиз дунёга келтириш билан) Бани Исроил учун (Бизнинг қудратимиз¬ни намойиш қиладиган) бир мисол-ибрат қилдик», деди (Зухруф: 59).
Пайғамбарларга иймон келтириш тўрт нарса-ни ўз ичига олади:
Биринчи: Улар ҳақиқатда Аллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбарлар эка¬нига иймон келтириш. Улардан биронтаси¬нинг пайғам-барлигига кофир бўлган кимса, уларнинг барчаси-га кофир бўлади.
Аллоҳ таоло деди:
«Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди (яъни Нуҳни ҳам, бошқа пайғамбар¬ларни ҳам инкор қилдилар)» (Шуаро: 105).
Аллоҳ таоло бу қавмнинг бошқа пайғам-барлар юборилмаган бир даврда Нуҳнинг пайғамбар-лигини рад этишларини, бар¬ча пайғамбарликни рад этишга тенглади. Шунга биноан, Муҳаммад соллаллоҳу алай¬ҳи ва салламнинг пайғамбар-лигини рад этиб, унга эргашмаган насронийлар, Ийсо алайҳиссолату вассаломни рад этган ва унга эргашмаган каззобдирлар. Зеро, Ийсо алайҳис-солату вассалом уларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида башо¬рат берган эди. Башоратнинг маъноси эса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам¬нинг Аллоҳ таоло насронийларни залолат-дан қутқариш ва тўғри йўлга ҳидоятлаши учун сабаб қилган пайғамбар эканидир.
Иккинчи: Исмлари маълум бўлган пай-ғамбарларга номлари билан иймон келти¬риш. Масалан: Муҳаммад, Иброҳим, Ийсо, Мусо ва Нуҳ алайҳимуссолату вассалом. Бу беш пайғамбарга «улул-азм» (матонат эга¬лари) деб аталади.
Аллоҳ таоло уларни Қуръони Карим¬нинг икки: «Аҳзоб» ва «Шуаро» сураларида ёд қилди:
«Эсланг, Биз (барча) пайғамбарлар¬дан ва (хусусан сиздан) Нуҳдан, Иброҳим, Мусо ва Ийсо ибни Марямдан аҳду пай¬монларини олгандик. У ростгўйлардан (қиёмат кунида) ростгўйлик-лари ҳақи¬да сўраш учун улардан пухта аҳду пай¬мон қилдик» (Аҳзоб: 7);
«(Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (яъни Муҳаммадга) ваҳий қил¬ган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрган нарсани — шариат(қонун) қилди, — «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!»» (Шуро: 13).
Аммо исми биз учун номаълум бўл¬ган пайғамбарларнинг барчасига, умумий тарзда иймон келтирамиз.
Аллоҳ таоло деди:
«Аниқки, Биз сиздан илгари (кўп) пайғам-барлар юборгандирмиз. Улардан Биз сизга ҳикоя қилиб берган кишилар ҳам бор, яна улардан Биз сизга ҳикоя қилмаган кишилар ҳам бордир» (Ғофир: 78).
Учинчи: Пайғамбарлардан ривоят қи¬линган саҳиҳ-ишончли хабарларни тасдиқлаш.
Тўртинчи: Шу пайғамбарлар ичидан юборил-ган сўнгги пайғамбар — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга амал қилиш.
Аллоҳ таоло:
«Йўқ, Раббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сиз-ни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқар-ган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсун-магунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар», деди (Нисо: 65).
Пайғамбарларга иймон келтиришнинг улкан самаралари бор:
Биринчи: Аллоҳ таолонинг бандалари¬га бўл-ган раҳмати ва иноятини билиш.
Чунки, У бандаларига Ўзининг йўлини кўрса-тишлари ва Ўзига ибодат қилиш йўл¬ларини баён қилишлари учун Ўз пайғам¬барларини юборди. Зеро, ақл ўзидан ўзи буни ҳеч ҳам била олмайди.
Иккинчи: Аллоҳ таолонинг бу буюк неъматига шукроналар келтириш.
Учинчи: Пайғамбарларни яхши кўриш ва уларни лойиқ бўлган суратда улуғлаш ва мақтов айтиш. Чунки улар Аллоҳ таолога ибодат қилди-лар. Унинг ваҳийсини етказ¬дилар ва бандаларига насиҳат қилдилар.
«Пайғамбарлар инсон наслидан эмас», деб гумон қилган ўжар кимсалар, ўз пайғам-барларини ёлғончига чиқардилар. Аллоҳ таоло бу гумонни эслатиб, унинг асоссиз эканини баён қилди:
«Одамларга ҳидоят келган пайти¬да, фақат: «Аллоҳ фаришталарни эмас, балки одамзодни пайғамбар қилиб юбо¬рибдими?!» деган сўзла-ригина уларни иймон келтиришларидан тўсди. Айтинг: «Агар бу — Ерда (одамлар эмас, балки) фаришталар маскан тутиб юрганларида эди, албатта Биз, (яъни, Аллоҳ) уларга ос-мондан фаришта пайғамбарни туширган бўлар эдик» (Исро: 94, 95).
Аллоҳ таоло бу гумонни, модомики, Ер аҳли инсон экан, инсон элчи юборилиши¬ни, агар Ер аҳли фаришта бўлса, Осмондан фаришта элчи юборишини уқтириб, пучга чиқарди. Шунингдек, Аллоҳ таоло пайғам¬барларни рад этган кишилар-нинг қуйидаги сўзларни айтганларини ҳикоя қилди:
«Улар дедилар: «Сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаган одамларсиз, фақат бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб ўтган нарсадан (санамларга сиғиниш¬дан) тўсмоқчисизлар, холос. Бас, (агар чин пайғамбар бўлсангизлар) бизга аниқ бир ҳужжат далил келтиринглар-чи?!» Пайғамбарлари уларга айтдилар: «(Ҳа), биз ҳам худди сизларга ўхшаган одам¬лармиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бан¬даларига (пайғамбарлик) инъом қилар. Биз сизларга бирон ҳужжат келтира олмаймиз, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (келтиришимиз мум¬кин)» (Иброҳим: 10, 11).
 
ОХИРАТ КУНИГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
Охират — одамлар ҳисоб бериш ва муко-фотланиш учун қайта тириладиган Қиёмат кунидир.
Охират (охирги кун) деб номланишининг сабаби, жаннат аҳли жаннатдаги, жаҳаннам аҳли жаҳаннамдаги жойларини олганидан сўнг, (бу дунё кунлари каби фоний бўлади¬ган) ҳеч қандай кун бўлмаслигидандир.
Охиратга бўлган иймон уч нарсани ўз ичига олади.
Биринчиси: Қайта тирилишга ишониш.
У — сурга иккинчи марта дам урилга¬нида ўликларни тирилтиришидир. У пайт¬да одамлар Оламлар Рабби учун ялангоёқ, кийимсиз яланғоч ва аъзолари бус-бутун хатна қилинмаган ҳолатда қабрлардан чиқиб келадилар. Аллоҳ таоло деди:
«У кунда Биз осмонни ҳам худди мак¬туб ёзилган саҳифани ўраган янглиғ ўраб, биринчи марта қандай яратган бўл¬сак, (ўша ҳолга) қайтарамиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъда-дир. Албатта Биз (шундай) қилувчидирмиз» (Анбиё: 104).
Қайта тирилиш Қуръон, Суннат ва му-сулмонлар ижмоъси далолат қилган ўзгар¬мас ҳақиқатдир.
Аллоҳ таоло деди:
«Сўнгра шак-шубҳасиз сизлар (эй инсонлар), мана шундан (яъни яралиб, ҳаётга келганин-гиздан) кейин (ажалла¬рингиз битгач) албатта вафот топгувчидирсизлар. Сўнгра шак-шубҳа-сиз сиз¬лар қиёмат кунида қайта тириласизлар» (Мўминун: 15, 16).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва сал¬лам дедилар: «Одамлар Қиёмат кунида ялангоёқ ва хатна қилинмаган ҳолатларида (маҳшаргоҳга) жамланадилар» (Муттафақун алайҳ).
Мусулмонлар ҳам қайта тирилишнинг ҳақлигини бир овоздан тасдиқ — ижмоъ қилганлар. Қайта тирилиш — Аллоҳ таоло пайғам-барлар юбориб, бандаларга етказ¬ган топшириқ-вазифаларга биноан муко¬фотлаш ёки азоблаш учун бўлган ҳикмат¬нинг тақозосидир. Аллоҳ таоло деди:
«Ё сизларнинг гумонингизча: Биз сиз¬ларни беҳуда яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Мўминун: 115).
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга деди:
«(Эй Муҳаммад), албатта сизга (ушбу) Қуръонни (яъни уни тиловат қилишни, унга амал қилишни ва уни умматларингизга етказишни) фарз қилган зот, шак-шубҳа¬сиз сизни бир қайтадиган жойга (қиёмат¬га) қайтарувчидир» (Қасас: 85).
Иккинчиси: Ҳисоб ва жазога ишониш.
Банда ўзининг қилган барча амаллари учун ҳисоб қилиниб, мукофотланади. Бунга Қуръон, Суннат ва мусулмонлар ижмоъси далолат қилади.
Аллоҳ таоло деди: «Зеро ёлғиз Ўзимиз¬га қайтишлари бордир! Сўнгра уларни ҳи¬соб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!» (Ғошия: 25, 26);
«Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилади). Ким би¬рон ёмон иш қилса, фақат ўшанинг ба¬робарида жазоланади ва уларга зулм қи¬линмайди» (Анъом: 160);
«Биз қиёмат куни учун адолатли ме¬зон-тарозилар қўюрмиз, бас, бирон жон¬га заррача зулм қилинмас. Агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинган) бўлса, ўшанида келтира¬миз! Биз Ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қи¬лувчидирмиз» (Анбиё: 47).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам¬дан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллал¬лоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ таоло мўминни ўзига яқин¬лаштириб, бошқалардан тўсади-да: «Фалон ва фалон гуноҳларингни биласанми?» деб сўрайди. Банда: «Ҳа, Раббим», деб жавоб бе¬ради. Аллоҳ таоло барча гуноҳларига иқрор қилдириб, банда ўз ҳалокатини кўрганида: «Бандам, Мен сенинг бу гуноҳларингни ду¬нёда яширдим. Бугун эса, сен учун уларни кечираман», дейди-да, бандага яхшилик номаси ўнг тарафидан берилади. Аммо кофир ва мунофиқларга барча халойиқ ол¬дида жар солиниб: «Анавилар Раббиларига ёлғон сўзладилар. Билингларки, золимлар¬га Аллоҳнинг лаънати бўлсин, дейилади»» (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал¬ламдан ушбу саҳиҳ ҳадис ҳам ривоят қи¬линган: «Ким яхшиликка қасд қилиб, уни қилса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтага қадар ва ундан бир неча баро¬бар кўп савоб беради. Ким ёмонликка қасд қилса ва уни қилса, Аллоҳ унга битта ёмон-лик ёзади».
Мусулмонлар, қилинган амалларга Қиёмат куни ҳисоб бўлиши ва мукофот ёки жазо бўлишини тасдиқлайдилар. Бу илоҳий ҳикматнинг тақозосидир. Чунки, Аллоҳ та¬оло Қуръон нозил қилди, пайғамбарларни юборди, уларга келган ваҳийни қабул қи¬лиш ва амал қилиш вожиб бўлган нарсалар¬га амал қилишни бандаларга фарз қилди, бунга қарши бўлган кофирларга жанг қи¬лишни вожиб қилди ва уларнинг қонлари, зурриётлари, аёллари ва мол-дунёларини ҳалол қилди. Агар Қиёматдаги ҳисоб ва му¬кофот ёки жазо бўлмаса, бу ишларнинг бар-часи беҳуда бўлган бўларди. Аллоҳ бундай беҳуда ишни қилишдан пок зотдир. Аллоҳ таоло бунга қуйидаги сўзлари билан ишо¬ра қилади: «Энди албатта пайғамбар юбо¬рилган кишилар билан ҳам, юборилган пайғамбарлар билан ҳам савол-жавоб қиламиз. Энди албатта уларга, билган ҳолимизда, (қилиб ўтган ишлари ҳақида) сўйлаб берамиз. (Зотан) Биз ғойиб — йўқ эмас эдик, (балки барча нарсага гувоҳ бў¬либ турган эдик)» (Аъроф: 6, 7).
Учинчиси: Жаннат ва жаҳаннамга ишо¬ниш.
Бу иккиси бандаларнинг мангу келажа¬гидир.
Жаннат Аллоҳ таоло иймон келтириш¬га буюрган нарсаларга иймон келтирган, Аллоҳ таолога ихлос билан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан итоат қилган тақводор мўминларга Аллоҳ таоло тайёрлаб қўйган неъматлар диёридир. Жаннатда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсоннинг хаёлига келмаган анвойи турдаги неъматлар бор.
Аллоҳ таоло деди: «Албатта иймон кел-тирган ва яхши амаллар қилган зотлар — ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидирлар. Уларнинг Раббилари ҳу-зуридаги жазо-мукофотлари — остидан дарёлар оқиб туради-ган мангу жаннат-лардир. Улар ўша жойда абадул-абад қол-гувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар (Аллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (муко¬фот) Раббидан қўрққан киши учундир» (Баййина: 7, 8);
«Ҳеч бир жон қилган амалларининг мукофоти учун ўзига беркитиб қўйилган қувончларни билмас» (Сажда: 17).
Жаҳаннам эса, пайғамбарларга иймон келтир-маган ва осий бўлган золим кофир¬лар учун Аллоҳ тайёрлаб қўйган, кўз кўрма¬ган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига кел¬маган турли-туман қий-ноқлар маконидир.
Аллоҳ таоло деди: «Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинглар!» (Оли Имрон: 131);
«Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб олади¬ган дўзахни тайёрлаб қўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдирувчи сув берилади. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!» (Каҳф: 29);
«Улар на бирон дўст ва на бирон ёр¬дамчи топмаган ҳолларида у жойда ман¬гу қоладилар. Юзлари оловда айланти-риладиган — куйди-риладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар» (Аҳзоб: 65, 66).
Охират кунига иймон келтириш ичига ўлим-дан сўнг бўладиган барча нарсаларга иймон келтириш ҳам киради.
а) Қабр синови
Қабр синови, маййитнинг дафн қилин¬ганидан сўнг Раббиси, дини ва пайғамбари ҳақида сўроқ қилинишидир. Аллоҳ таоло бу синовда мўмин-ларни мустаҳкам сўз би¬лан собитқадам қилади. Шунинг учун ҳам мўмин: Раббим — Аллоҳ, диним — Ислом ва пайғамбарим — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб айтади. Золимларни эса, Аллоҳ таоло адаштиради. Кофир: «А... а... билмай-ман», дейди. Мунофиқ ёки (Муҳам-мад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан) шубҳа қилган киши эса: «Билмайман одамларнинг алла-нарсалар деганини эшитардим ва мен ҳам ўша сўз¬ларни айтар эдим», дейди.
б) Қабр азоблари ва неъматлари
Қабр азоби мунофиқ ва кофирлар каби золим-лар учун тайёрлаб қўйилгандир.
Аллоҳ таоло деди:
«(Эй Муҳаммад), бу золимларни ўлим гирдобида қолган, ўлим фаришталари қўл-ларини чўзиб: «Жонларингизни бе¬рингиз! Бу Кун — Аллоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтга-нингиз ва Унинг оятлари¬дан юз ўгириб кибру ҳаво қилганингиз сабабли хорлик азоби билан жазолана¬диган Кунингиздир», деб турган пайтда бир кўрсангиз эди» (Анъом: 93).
Аллоҳ таоло Фиръавн хонадони ҳақида шундай дейди:
«(У азоб бир) оловдирки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиниб (куйди¬риладилар). (Қиёмат) Соати қойим бўла¬диган Кунда эса (жаҳаннам фариштала¬рига): «Фиръавн хонадони-ни энг қаттиқ азобга киритинглар», (дейилади)» (Ғо¬фир: 46).
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Зайд ибн Собитдан ривоят қилинади. У деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар бир-бирингизни дафн қилишин¬гиз бўлмаганида эди, мен ўзим эшитаётган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилар эдим», де¬дилар. Сўнгра, ўгирилиб: «Аллоҳдан жаҳан¬нам азобидан паноҳ сўранглар!» дедилар.
— Саҳобалар: «Аллоҳдан жаҳаннам азо¬бидан паноҳ сўраймиз», дедилар.
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал¬лам: «Аллоҳдан зоҳирий ва ботиний фитна¬лардан паноҳ сўранглар!» дедилар.
— Саҳобалар: «Аллоҳдан зоҳирий ва бо¬тиний фитналардан паноҳ сўраймиз», деди¬лар.
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал¬лам: «Аллоҳдан Дажжол фитнасидан паноҳ сўранглар!» дедилар.
— Саҳобалар: «Аллоҳдан Дажжол фит¬насидан паноҳ сўраймиз», дедилар».
Қабр неъматлари садоқатли мусулмон¬лар учунгина тайёрлаб қўйилгандир. Аллоҳ таоло деди:
«Раббимиз Аллоҳдир, деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дер¬лар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар!» (Фус¬силат: 30);
«Бас, қачон (вафот қилаётган киши¬нинг жони) халқумига етганида — ҳолбу¬ки ўша вақтда сизлар қараб турурсиз¬лар ва Биз унга сизлардан кўра яқинроқ бўламиз, лекин сизлар (буни) кўрмайсиз¬лар (билмайсизлар) — Бас, агар сизлар эгасиз бўлсангизлар, (ва ўзларингизнинг: «ҳеч қандай эга — Раб ҳам, қайта тирилиш ҳам йўқ», деган сўзларингизда) ростгўй бўлсангизлар ўша (жонни яна жасадга) қайтара олсангизлар эди! (Йўқ, ҳеч қа¬чон қайтара олмассизлар). Энди агар ўша (вафот қилувчи киши Аллоҳга) яқин қи¬линган (пешқадам)лардан бўлса, У ҳолда (унинг учун) роҳат-фароғат, гўзал ризқ ва ноз-неъматли жаннат бордир!» (Воқеъа: 83-89).
Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳу деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қабрида икки фариштанинг саволига жа¬воб берган мўмин ҳақида шундай дедилар: «Осмондаги зот: Бандам тўғри сўзлади, унинг ўрнини жаннатдан тўшаб, унга жан¬нат кийимини кийдиринглар ва жаннат томон эшик очинглар!, — деб нидо қилади. Натижада, унга жаннатнинг роҳатлари ва хушбўйларидан келтирилади. Унинг қабри¬ни эса, кўзи илғайдиган миқдорда кенгай-тирилади» (Имом Аҳмад ва Абу Довуд риво¬ят қилдилар).
Охиратга иймон келтиришнинг улкан самара-лари бор. Улардан:
Биринчиси: Охиратда бериладиган са¬воб умидида тоат ибодатга рағбат ва жид¬ди жаҳд қилиш.
Иккинчиси: Охират жазосидан хавф қилиб, гуноҳларни қилмаслик ёки гуноҳга рози бўлишдан қўрқиш.
Учинчиси: Бу дунёда эриша олмаган неъмат-лар эвазига охират неъматлари ва савобларини умид қилиш билан мўмин¬нинг хотиржам бўлиши.
Кофирлар «мумкин эмас» деган гумон билан, ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор этдилар. Бу гумоннинг ботил экани¬га шаръий, ҳиссий ва ақлий далиллар бор:
1) Шаръий далиллар:
Аллоҳ таоло деди:
«Кофир бўлган кимсалар (ўлгандан сўнг) қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилди-лар. (Уларга) айтинг: «Йўқ Раббимга қасамки, албатта қайта тири¬ласизлар, сўнгра сизга қилган амалла¬рингиздан хабар берилади. Бу Аллоҳга осондир» (Тағобун: 7).
Самовий китобларнинг барчаси қайта тири-лиш ҳақ ва рост эканига иттифоқ бўл¬гандир.
2) Ҳиссий далиллар:
Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам ўликларни қайта тирилтиришни бандаларга кўрсатди. «Бақара» сурасида бунинг бешта мисоли бор.
Биринчи мисол: Мусо алайҳиссаломга қавми: «Аллоҳ таолони аниқ кўрмагуни¬мизча сенга иймон келтирмаймиз» деб айтганларида, Аллоҳ таоло уларни ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. Аллоҳ таоло бу ҳақда Бани Исроилга хитоб қилиб деди:
«Эй бани Исроил, эсланг: «Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча ҳаргиз сенга ишонмаймиз», дейишингиз билан қараб турган ҳолингизда сизлар¬ни чақмоқ урди. Сўнгра шукр қилишин¬гиз учун ўлганингиздан кейин тирилтир¬дик» (Бақара: 55-56).
Иккинчи мисол: Бани Исроил ўзаро тортишиб қолишгани ва қотиллик сабабли ўлдирилган ўлик қиссаси.
Аллоҳ таоло бани Исроилни сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни уришга буюриб, шундагина ўлик тирилиб, қотилни айтиб беришидан хабар берди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:
«Эсланг (эй бани Исроил), бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким эка¬ни ҳақида жанжаллашиб қолганингиз¬да — ҳолбуки, Аллоҳ яширган нарсала¬рингизни юзага чиқа-рувчидир — «уни (ўлдирилганни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар», деган-дик. Ал¬лоҳ ўликларни шу тариқа тирилтиради ва сизларга фикр қилишингиз учун Ўз оятларини кўрсатади» (Бақара: 72, 73).
Учинчи мисол: Аллоҳ таоло ўз диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан минглаб ки¬шиларни ўлдириб, сўнгра тирилтиргани ҳақидаги қисса.
Аллоҳ таоло деди:
«Ўлимдан қочиб, диёрларидан чиққан мингларча кишининг ҳоли-хабар¬ларини бил-мадингизми! Аллоҳ уларга ўлинглар, деди, сўнгра уларни (ўлганла¬ридан кейин) қайта тирилтирди. Аллоҳ одамларга фазлу карам қилувчидир, ле¬кин жуда кўп одамлар шукр қилмайди¬лар» (Бақара: 243).
Тўртинчи мисол: Хароб бўлган қишлоқдан ўтиб, Аллоҳ таолонинг бу қишлоқ¬ни қайта чиройли (файзли) қила олишига шубҳа қилган, натижада, Аллоҳ таоло уни ўлдириб, юз йил ўтгандан сўнг қайта ти¬рилтирган инсон қиссаси.
Аллоҳ таоло деди:
«Ёки бир киши ҳақидаги масални (билмадингизмики), у киши томлари йиқилиб ҳувиллаб қолган бир қишлоқ¬дан ўтаркан: «Аллоҳ бу хароб бўлган қишлоқни қандай тирилтирар экан-а?» деди. Шунда Аллоҳ уни юз йил муддат¬га ўлдирди. Сўнгра тирилтириб сўра¬ди: «Қанча муддат турдинг?» «Бир кун ё ярим кун», деди у. Аллоҳ деди: «Йўқ, юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара — бузилган эмас. Энди эшагингни (чириб, суяклари ажраб кетганини) кўргин. (Бу ҳодисани Аллоҳнинг қудратини кўрса¬тиш) ва сени одамлар учун оят — ибрат қилиш учун (келтирдик). Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин. Қачонки унга бу нарсалар аниқ кўрингач: «Албатта Аллоҳ ҳамма нарсага қодир эканини биламан», деди» (Бақара: 259).
Бешинчи мисол: Иброҳим алайҳисса¬лом қиссаси.
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло¬дан ўликларни қайта тирилтириши ҳақида сўради. Аллоҳ таоло тўртта қушни сўйиб, майдалаб, бир-бирига аралаштириб, сўнгра уларнинг бўлак-ларини атрофдаги тоғларга тарқатишга, сўнгра эса, уларни чақириш¬га буюрди. Уларни чақир-ганда бўлаклар бир-бирига бирикиб, Иброҳим алайҳис¬саломнинг олдиларига югуриб келди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деди:
«Эсланг (эй Муҳаммад), Иброҳим: «Раббим, менга ўликларни қандай қи¬либ тирилтири-шингни кўрсат», дегани¬да, Аллоҳ: «Ишонмай-санми?» — деди. Иброҳим айтди: «Йўқ, ишонаманку, ле¬кин дилим яна ҳам таскин топиши учун». Аллоҳ айтди: «Тўртта қушни олиб, ўзингга бургин (ва уларни бош, оёқ, қанот ва патларини тортиб, узиб, сўнгра бир-бир¬ларига аралаштириб), кейин (атрофдаги тоғлардан) ҳар бир тоғнинг устига улар¬ни бўлак-бўлак қилиб қўйгин ва шундан сўнг уларни чақиргин, дарҳол келади¬лар. Билгилки, Аллоҳ шубҳасиз қудратли ва ҳикматлидир»» (Бақара: 260).
Ушбу ҳиссий-воқеий мисоллар ўликлар¬ни тирилтириш имкониятларини кўрсатиб турибди. Зеро, юқорида Аллоҳ таолонинг изни билан ўликларнинг тирилиши ва уларнинг қабрдан чиқарилишидаги Аллоҳ таолонинг бир мўъжиза-сига ишора қилиб ўтилди.
 
Ўлганларни тирилтириш ҳақиқат
эканига ақлий далиллар:
Ақл ўликларни тирилтириш ҳақ эканига икки томонлама далолат қилади:
Биринчидан: Аллоҳ таоло Ер, Осмон¬лар ва уларнинг ўртасидаги нарсаларни биринчи мартада яратган экан, уларни яна қайта яратишга, албатта қодирдир.
Аллоҳ таоло деди:
«У аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (қиёмат кунида) Ўзи яна қайта яратади¬ган зотдир. (Қайта яратиш — тирилтириш) У зотга жуда осондир» (Рум: 27);
«... биринчи марта қандай яратган бўл¬сак, (ўша ҳолга) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зимма-миздаги ваъдадир. Албатта Биз (шундай) қил-гувчидирмиз» (Анбиё: 104).
Аллоҳ таоло чириган суякларни тирил¬тири-шини инкор қилган кимсаларга рад¬дия бериб деди:
«Айтинг: «У (чириган суякларни) даст¬лаб пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта ти¬рилтиради. У ҳамма халқларни яхши билгувчи зотдир» (Ёсин: 79).
Иккинчидан: Майса ва дарахтла¬ри бўлмаган бўз ер ёмғир ёғиши билан ҳаракатланади ва одамлар учун қувонч бў¬либ, тирик — ям-яшил тусни олади. Ерни ўлганидан сўнг тирилтира оладиган Зот ўликларни қайта тирилтиришга албатта қодирдир.
Аллоҳ таоло деди:
«Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидан (бири) сиз ерни қуп-қуруқ ҳолда кўришин¬гиздир. Бас, қачон Биз унинг устига сув-ёмғир ёғдирсак, у ҳаракатга келар ва униб-ўсар. Албатта ўша ерни тирилтир¬ган зот ўликларни ҳам тирилтира олув¬чидир. Зеро, У барча ишга қодирдир» (Фуссилат: 39);
«Биз осмондан баракотли сув — ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида боғ-роғларни ва ўриб олинувчи дон-дунларни ҳамда терилган (мевали) бошлари бўлган ба¬ланд хурмоларни ундириб-ўстирдик. Бандаларга ризқ бўлсин учун (мана шун¬дай қилдик). Яна У (сув) ёрдамида ўлик шаҳарни — Ерни тирилтирдик. (Ўликлар-нинг ўз қабрларидан қайта тирилиб) чиқишлари ҳам мана шундай бўлади» (Қоф: 9-11).
Адашган баъзи қавмлар қабр азоби ва неъматларини: «Бу воқега мухолиф бўлгани учун мумкин эмас. Чунки, қабр очиб кўрил¬са, ўлик ўзининг аввалги ҳолатида турибди. Қабр эса, на кенгайибди ва на торайибди», деб гумон қилишиб, инкор этадилар. Бу гу¬мон шаръий, ҳиссий ва ақлий далиллар би¬лан ботилдир.
Шаръий далиллар:
Қабр азоби ва неъматларига далолат қиладиган насслар (оят ва ҳадислар) охи¬ратга иймон келтиришга қўшимча бўлган нарсаларни «б» бандида айтиб ўтилди.
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Абдул¬лоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан риво¬ят қилинади. У деди: «Расулуллоҳ соллал¬лоҳу алайҳи ва саллам Мадинанинг баъзи бўстонларига чиқиб, қабр-ларида азоблана¬ётган икки одамнинг овозини эшитдилар... ва: «Уларнинг бири ўз сийдигидан сақлан¬мас, иккинчиси эса чақимчилик қилар эди», дедилар».
Ҳиссий далиллар:
Уйқудаги одам тушида воқега мутано¬сиб нарсаларни кўради. Ҳатто, у Расулул¬лоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламни ҳам ўз сифатлари билан кўриши мумкин. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрган киши у зотни айнан кўрган бўлади. Шундай бўлсада, ухлаётган одам кўрган нарсасидан жуда олисда, ўз хонаси¬да кўрпасига ўраниб ётган бўлади. Бундай ишлар дунё ишларида мумкин бўлар экан, охират ишларида қандай мумкин бўлма¬син?!
Аммо юқоридаги одамларнинг: «Қабр¬ни очиб кўрилса, ўлик ўзининг аввалги ҳо¬латида турибди. Қабр на кенгайибди ва на торайибди», деган гумонларига бир неча хил жавоб бериш мумкин.
Биринчи жавоб:
Шариат олиб келган хабарларга бундай ғализ шубҳалар билан қараш мумкин эмас. Агар ушбу сўзларни айтаётган кимсалар шариат олиб келган нарсалар ҳақида чуқур¬роқ ўйлаб кўрсалар эди, ушбу хабарларнинг ботил эканини ўзлари ҳам билиб олар эди¬лар. Бир шоир қуйидаги шеърларни айтиб тўғри сўзлаган, (маъноси):
«Тўғри сўзни сўзлаган қанча-қанча одам борки, унинг офати нотўғри тушунишда¬дир».
Иккинчи жавоб:
Барзах ҳаёти ҳиссиёт аъзолари идрок эта олмайдиган ғайб ишларидандир. Агар уни ҳиссиёт аъзолари идрок эта олганда эди, ғайбга иймон келтиришни фойдаси йўқолар ҳамда ғайбга иймон келтирган ва иймон келтирмаган кимсалар баробар бўлар эдилар.
Учинчи жавоб:
Қийноқ, неъматлар, қабрнинг кенглиги ва торлигини бошқалар эмас, маййитнинг ўзи ҳис қилади. Ҳолбуки, уйқудаги одам ту¬шида ўзининг тор ва қўрқинчли жойда ёки кенг ва роҳатбахш ўринда эканини кўра¬ди. Худди шу пайтда бошқаларга нисбатан унинг ўз хонаси ва кўрпасидаги ухлаб ёти¬ши ўзгармайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал¬лам саҳобалар билан турганларида ваҳий нозил бўлар, буни саҳобалар эшитмас, фа¬ришта баъзида инсон шаклида намоён бў¬либ сўзлар, саҳобалар уни на кўришар ва на эшитишар эди.
Тўртинчи жавоб:
Махлуқотларнинг идрок этиши Аллоҳ таоло берган имкон билан чекланган. Улар барча мавжудотларни идрок этиш имкониятига эга эмаслар. Шунинг учун ҳам, етти қават Осмон, Ер ва улар ўртасидаги барча нарсалар Аллоҳ таолога ҳамду тасбеҳлар айтадиларки, Аллоҳ таоло буни гоҳо Ўзи хоҳлаган бандасига эшиттиради. Шундай бўлса-да, бу нарсалар биздан пардаланган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:
«Етти осмон, Ер ва улардаги бор жон¬зот (Аллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсон¬лар), уларнинг тасбеҳ айтиш-ларини — поклашларини англамассизлар» (Исро: 44).
Жин ва шайтонлар Ер юзида юрадилар, бироқ биз уларни хис этмаймиз. Уларнинг бир гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, Қуръон тиловатини сукут сақлаб эшитдилар ва ўз қавмларига огоҳлан-тирувчи бўлиб қайтди¬лар. Аллоҳ таоло бу тўғрида шундай деди:
«Эй Одам болалари, шайтон отала-рингизнинг авратларини ўзларига кўр¬сатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўй¬масин! Чунки у ва унинг малайлари сиз¬ларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни қандай алдашга¬нини сезмай қолишингиз мумкин). Албат¬та Биз шайтонни иймонсиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз» (Аъроф: 27).
Демак, махлуқотлар, модомики, барча нарса-ларни идрок эта олмасалар-да, далил¬лар билан собит бўлган ғайб ишларини ин¬кор этишлари мумкин эмасдир.
 
ҚАДАР (ТАҚДИР)ГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
Қадар — Аллоҳ таолонинг нарсаларни бў¬лишидан аввал билиши ва Ўз ҳикмати тақо¬зосига мута-носиб ўлароқ, бутун коинот учун қўйган ўлчо-видир.
Қадарга иймон келтириш тўрт нарсани ўз ичига олади.
Биринчи: Аллоҳ таоло барча нарсаларни улар хоҳ Ўзининг, хоҳ бандаларнинг ишларига тааллуқли бўлсин, азалий ва абадий, умумий ва батафсил суратда билган экани¬га ишониш.
Иккинчи: Аллоҳ таоло барча нарсани «Лавҳул-Маҳфуз»га ёзиб қўйган эканига ишониш.
Аллоҳ таоло бу икки нарса ҳақида шун¬дай деди: «(Эй Муҳаммад), сиз Аллоҳ осмон ва ердаги бор нарсани билишини билма-дингизми?! Албатта, бу Китобда (яъни Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилгандир). Ал¬батта, бу Аллоҳга осондир» (Ҳаж: 70).
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида Аб¬дуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо¬дан ривоят қилинади: «У киши деди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам¬нинг: «(Аллоҳ таоло) махлуқотларнинг тақ¬дирини Ер ва Осмонни яратишдан эллик минг йил аввал ёзиб қўйган», деб айтганла¬рини эшитдим».
Учинчи: Барча нарсалар, улар хоҳ Аллоҳ таолонинг ишларига, хоҳ махлуқотларнинг ишларига тааллуқли бўлсин, Аллоҳ таоло¬нинг хоҳиши билан бўлишига ишониш. Ал¬лоҳ таоло деди:
«...Ва Раббингиз хоҳлаган ва ихтиёр қилган нарсасини ярата олади» (Қасас: 68);
«Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсасини қи¬лади» (Иброҳим: 27);
«У сизларга оналарингиз қорнида қандай хоҳласа шундай сурат беради» (Оли Имрон: 6).
Аллоҳ таоло бандаларнинг ишларига тааллуқ-ли нарсалар ҳақида шундай деди:
«Агар Аллоҳ хоҳласа, уларни сизлар¬нинг устингиздан ҳукмрон қилар ва улар сизларга қарши уруш қилар эдилар» (Нисо: 90);
«Агар Аллоҳ хоҳласа, улар бундай қилмас эдилар. Уларнинг тўқиган уйдир¬малари билан қўйиб қўйинг» (Анъом: 137).
Тўртинчи: Барча мавжудотлар ўз зоти, сифатлари ва ҳаракатлари билан Аллоҳ таолонинг махлуқотларидир. Аллоҳ таоло деди:
«Аллоҳ таоло барча нарсанинг яра¬тув-чисидир, ҳолбуки У барча нарсага ва¬килдир» (Зумар: 62);
«У — ... барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган зотдир» (Фурқон: 2).
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом¬нинг ўз қавмига айтган сўзларини келтира¬ди:
«Ҳолбуки сизларни ҳам, қилаётган амал-ларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!» (Соффат: 96).
Юқорида айтиб ўтганимиздек, тақдир¬га иймон келтириш банданинг ишларидаги ихтиёри, хоҳиши ёки қудрати бор эканини инкор этмайди. Чунки, шариат ва воқелик бунинг исботига дало-лат қилади.
Шариатнинг далолати:
«Ким хоҳласа ўз Рабби томон қайта¬диган йўлни тутади» (Набаъ:39);
«Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатин¬гизда яқин-лашаверинг» (Бақара: 223).
Қудрат ҳақида эса, Аллоҳ таоло шундай деди:
«Кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинг-лар, (ўзларингизга қилинаётган панд-насиҳатга) қулоқ тутинглар ва итоат этинглар» (Тағобун: 16);
«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (Ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учун¬дир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйни¬гадир» (Бақара: 286).
Воқеликнинг далолати:
Ҳар бир инсон ўзининг хоҳиши билан рўй бераётган бир ишни қилиш ёки қилмас¬лик, ўтириш, юриш каби ҳаракатлар билан, титроқ сингари ўз хоҳишидан ташқари бўл¬ган нарсалар ўртасини фарқлай оладиган хоҳиш ва қудрати бор эканини билади.
Бироқ, банданинг хоҳиш ва қудрати Ал¬лоҳ таолонинг хоҳиши ва қудрати билан со¬дир бўлади.
Аллоҳ таоло деди:
«......Сизлардан тўғри йўлда бўлиш¬ни хоҳлаган кишиларга эслатмадир. Сизлар бутун оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина хоҳларсизлар» (Так¬вир: 28, 29).
Чунки, барча коинот Аллоҳ таолонинг мулки бўлиб, Унинг мулкида Унинг илми ва хоҳишисиз бирон нарса содир бўлмайди. Биз тақдирни тавсиф этганимиздек иймон келтириш бандага зимма-сидаги масъулият ва тоат ибодатларни тарк қилишга ёки гу¬ноҳларни қилишга ҳужжат бўлмайди.
Биринчидан:
Аллоҳ таоло деди:
«Ҳали мушрик бўлган кимсалар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида биз ҳам, ота-бо¬боларимиз ҳам на мушрик бўлган ва на бирон нарсани ҳаром қилиб олган бўлар эдик», дедилар. Улардан аввалгилари ҳам то азобимизни тотгунларича (ўз пайғамбарларини) мана шун-дай ёлғончи қилганлар. Айтинг (эй Муҳаммад): «Ҳузурингизда бизга кўрсатадиган (айтаётган сўзларингизни тасдиқловчи) бирон ҳуж¬жатингиз борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз, сизлар фақат ёлғон сўз-ламоқдасиз!» (Анъом: 148).
Уларнинг тақдир билан ҳужжат кел-тиришлари тўғри бўлса эди, Аллоҳ таоло уларга балосини тоттирмаган бўлар эди.
Иккинчидан:
Аллоҳ таоло деди:
«Токи бу пайғамбарлар ўтганлари¬дан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғам¬барларни (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофир-ларни жаҳан¬нам азобидан) қўрқитувчи қилиб юбор¬дик. Аллоҳ таоло Азиз ва Ҳаким зотдир» (Нисо: 165).
Агар тақдир Аллоҳ таолонинг ҳукмига мухо-лиф бўлган кимсалар учун ҳужжат бўл¬са эди, пайғамбарларни юбориш билан рад қилинмаган бўларди. Зеро, пайғамбар юбо¬рилганидан сўнг мухолиф бўлиш ҳам Аллоҳ таолонинг тақдири билан содир бўлади.
Учинчидан:
Имом Бухорий ва Имом Муслим Алий ибн Аби Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар: У деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сизлардан ҳар бирингизнинг жаҳан¬нам ёки жаннатдаги жойи тақдирда ёзиб қўйилган», дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ сол¬лаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни тило¬ват қилдилар: «Ана энди ким (ўз мол-дав¬латидан закот ва бошқа садақот-ларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса...». (Бу Бухорий ривояти. Муслим ривоятида эса, Расулул¬лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳар бир киши ўзи яратилган нарса учун муяссар қилинади», дедилар).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам амал қилишга буюриб, тақдирга суянишдан қайтардилар. Чунки тақдирда нима ёзилганини билмаймиз.
Тўртинчидан:
Аллоҳ таоло бандани баъзи нарсаларни қилиш ва баъзи нарсаларни қилмасликка ҳамда уни қодир бўла оладиган нарсаларга¬гина буюрди.
Аллоҳ таоло деди:
«Кучларингиз етганича Аллоҳдан тақво қилинглар!» (Тағобун:16);
«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара:286).
Агар банда Аллоҳ таоло томонидан би¬рон ишни қилишга мажбур қилинса эди, унда тоқат қила олмайдиган нарсаларга таклиф қилинган ва ундан халос бўла олма¬ган бўлар эди. Бу (тоқатидан ташқари нар¬сага мажбуран буюри-лиши) ботил ишдир. Шунинг учун ҳам, билмасдан ёки унутиб ёки зўрлаш оқибатида содир этган гуноҳи¬дан банда масъул эмасдир.
Бешинчидан:
Аллоҳ таолонинг тақдири махфий сир бў¬либ, тақдирдаги нарса содир бўлганидаги¬на ошкор бўлади. Банданинг қилмоқчи бўл¬ган нарсасини хоҳлаши, шу нарсани қилиш¬дан олдин содир бўлади. Демак, унинг бир нарсани хоҳлаши, Аллоҳ таолонинг тақди¬рини билишликка асосланган эмас. Шундай экан, шахсни билмаган нарсасида ҳужжати бўлмагани учун, тақдирни ҳужжат қилиши бекор бўлади.
Олтинчидан:
Биз инсоннинг ўзи ёқтирган дунё ишларига эришмагунича интилавериши, ёқтирмаган нарса-ларига берилмаслиги ва бу берилмаслигига тақдирни ҳужжат қилмаётганини кўрамиз. Бунинг қаршисида У ди¬ний ишларда, ўзи учун фойдали бўлган нарсалардан зарарли нарсаларга қайрилиб, тақдирни ҳужжат қилади? У ва бу ҳолат бир хил эмасми?
Буни тушунтириш учун сизга бир мисол келтирамиз. Фараз қилингки, бир одамнинг олдида икки йўл бор. Йўлларнинг бирин¬чиси бошбошдоқлик, қотиллик, обрўларни тўкиш, хатар ва очарчилик ҳукмрон бўлган шаҳарга, иккинчиси эса интизом, осуда¬лик, фаровонлик, шахсларнинг обрўлари ва мол-мулкини ҳимоя қилиш ҳукмрон бўл¬ган шаҳар томон олиб боради. Хўш, у қайси йўлдан боради? Шубҳасиз, у иккинчи йўл¬дан юради. Ақлли одамнинг эса, бошбош¬доқлик ва хавф-хатар бўлган шаҳар томон юриши ва бунга тақдирни ҳужжат қилиши мумкин эмас. Шундай экан, нима учун ин¬сон, жаҳаннам йўлидан юради ва бу юриши¬га тақдирни ҳужжат қилади?!
Иккинчи мисол: Бемор учун дори тай¬ин-ланади-да, У уни хоҳламсада истеъмол қилади. Ва зарар қиладиган таомлар тақиқланади-да, у уларни хоҳласада истеъ¬мол қилмайди. Зеро, бу ишларнинг барчаси шифо топиш ва соғлик илинжидадир. Унинг тақдирни ҳужжат қилиб, дорини истеъмол қилишдан бош тортиши ёки зарар қилади¬ган таомни истеъмол қилиши мумкин эмас.
Шундай экан, нега инсон тақдирни ҳужжат қилиб, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нар¬саларни тарк қилади ёки Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқлаган ишларни қилади?!
Еттинчидан:
Аллоҳ таоло буюрган ибодатларни қилмас-лиги ёки таъқиқлаган ишларни қилишга тақдирни ҳужжат қилаётган кишига бирор киши тажовуз қилиб, унинг мол-мулки¬ни тортиб олиб, обрўларини тўкиб: «Мени маломат қилма! Менинг тажовузим Аллоҳ таолонинг тақдири билан бўлди» деса, у бу ҳужжатни қабул қилмайди. Шундай экан, яъни, тақдирни ҳужжат қилиб бировнинг ўзига тажовуз қилишини қабул қилмас экан, банда қандай қилиб тақдирни ўзи учун Аллоҳ таолонинг ҳаққига тажовуз қи¬лишида ҳужжат қилади?!
Ривоят қилинадики, амирулмўминийн Умар разияллоҳу анҳунинг ҳузурига ўғри¬лик қилган бир кишини олиб келдилар. Амирулмўминийн унинг қўлини кесишга ҳукм қилдилар. Жиноятчи: «Эй амирулмў¬минийн, шошилманг, ахир мен Аллоҳ тао¬лонинг тақдири билан ўғирладим-ку!», де¬ганида Умар разияллоҳу анҳу унга жавобан: «Биз ҳам Аллоҳ таолонинг тақдири билан (қўлингни) кесамиз», дедилар.
Тақдирга иймон келтиришнинг улкан самаралари бор. Улардан:
Биринчи: Сабабларни қилиш пайтида сабаб-ларга эмас, балки Аллоҳ таолонинг ўзигагина суяниш. Чунки, барча нарса Ал¬лоҳ таолонинг тақдири билан бўлади.
Иккинчи: Тақдирга иймон келтирган шахс ўз мақсадига эришгач мағрурланмай¬ди. Чунки, бу эришиш Аллоҳ таолонинг тақ¬дир қилиб қўйган яхшилик ва муваффақият сабаблари билан берган неъматидир. Ин¬соннинг ўзи билан мағрурланиши эса, ушбу неъматга бўлган шукронани унуттиради.
Учинчи: Хотиржамлик ва Аллоҳ тао¬лонинг жорий бўлган тақдиридан руҳи¬нинг лаззат олиши. Бунинг натижасида эса, инсон севимли нарсага эриша олмага¬ни ёки ёқтирмаган нарсани содир бўлиши билан безовталанмайди. Чунки, бу — Ер ва Осмонлар мулки қўлида бўлган Аллоҳ таолонинг тақдири билан бўлган ва бў¬лиши муқаррар эди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:
«На Ерга ва на ўзларингизга би¬рон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қили-шимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган)дир. Албатта бу Аллоҳга осондир. Токи сизлар қўлла¬рингиздан кетган нарсага қайғурмагай¬сизлар ва (Аллоҳ) ато этган нарса билан шодланиб (ҳаволаниб) кетмагайсизлар. Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимса-ларни суймас» (Ҳадид: 22, 23).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Мўминниг иши жуда ажойиб. Унинг барча иши яхшидир. Бу фақат мўмин учун¬гинадир. Агар унга яхшилик етса шукр қи¬лади. Бу унинг учун яхшидир. Агар унга зарар етса, сабр қилади. Бу унинг учун ях¬шидир» (Муслим ривояти).
Тақдир бобида икки тоифа адашди:
Биринчи тоифа — Жабрийялар. Улар: «Инсон ўз амалларини қилишда мажбур¬ланган бўлиб, унинг ўз ишларида хоҳиш ва қудрати йўқ», деб айтадилар.
Иккинчи тоифа — Қадарийялардир. Улар: «Инсон ўз амалини қилишда хоҳиш ва қудрат билан мустақилдир. Унинг амали¬да Аллоҳ таолонинг хоҳиш ва қудратининг асари ҳам йўқдир», деб айтадилар.
Биринчи тоифа — Жабрийяларга шари¬ат ва воқелик билан раддия берамиз.
Шариат билан раддия шуки, Аллоҳ тао¬ло банда учун ирода ҳамда хоҳишни исбот этиб, унга амал қилишни ҳам қўшиб қўйди.
Аллоҳ таоло деди:
«Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, охират истаган кишилар ҳам бор эди» (Оли Имрон: 152);
«Айтинг: Ҳақиқат Раббингиз тара-фидандир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўл¬син. Биз золимлар учун жаҳаннамни тайёрлаб қўйдик-ки, унинг алангалари зо¬лимларни қамраб олади» (Каҳф: 29);
«Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига қилади. Раббингиз бандаларига зулм қи¬лувчи эмасдир» (Фуссилат: 46).
Воқелик билан раддия шуки, ҳар бир инсон ўз хоҳиши билан қилаётган ейиш, ичиш, савдо-сотиқ сингари ихтиёрий ишлари билан, ихтиёрдан ташқари ҳароратининг кўтарилиши, титроқ ва баландлик¬дан йиқилиб тушиш сингари содир бўлган ишларнинг ўртасини фарқлай олади. Яъни, у биринчи ҳолатда мажбурланмай, ўз их¬тиёри билан ҳаракат содир этган, иккинчи ҳолатда эса, содир бўлган нарса унинг хоҳи¬шисиз ва ихтиё-рисиз бўлгандир.
Иккинчи тоифа — Қадарийяларга ҳам шариат ва ақл билан раддия берамиз.
Шариат билан раддиямиз шуки, Аллоҳ таоло барча нарсаларнинг Яратувчисидир. Ҳар бир нарса Унинг хоҳиши билан вужудга келади. Аллоҳ таоло ўзининг Китобида бан¬даларнинг амаллари ҳам Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан содир бўлишини баён қилиб, шундай деди: «Агар Аллоҳ хоҳлаганда у пайғамбарлардан кейин ўтган одамлар ҳужжатлар келганидан кейин уришиш¬маган бўлардилар. Аммо улар ихтилоф қилдилар. Бас, уларнинг орасида мўмин¬лар ҳам бор, кофирлар ҳам. Агар Аллоҳ хоҳлаганда уришишмаган бўлардилар, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишини қила¬ди» (Бақара:253);
«Агар Биз хоҳласак, албатта ҳар бир жонга ўз ҳидоятини ато этган бўлар эдик, лекин Мен томондан бу сўз ҳақ-собит бўлгандир: «Мен жаҳаннамни (кофир) жин ва (динсиз) одам-ларнинг барчаси билан тўлдираман»» (Сажда: 13).
Ақл билан раддиямиз эса, бутун борлиқ Аллоҳ таолонинг мулкидир. Инсон эса шу борлиқнинг бир қисмидир. Демак, у ҳам Ал¬лоҳ таолонинг мулкидир. Зотан, қул ҳожа¬сининг мулкида ҳожанинг изни ва хоҳиши билангина тасарруф қилиши мумкин.
 
ИСЛОМ АҚИДАСИНИНГ МАҚСАДЛАРИ
«Мақсад» сўзининг мазмуни кўп бўлиб, шу-лардан бири: «интилиш учун қўйилган ғоя ва қасд қилинган барча нарсадир».
Ислом эътиқодининг мақсад ва буюк ғоялари шу эътиқодни қабул қилишга асосланади. Бу ғоя ва мақсадлар кўп ва хил¬ма-хил бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилардир:
Биринчи: Ният ва ибодатни Аллоҳ тао¬ло учун холис қилиш.
Чунки, Аллоҳ таоло шериги бўлмаган яратувчи-Холиқдир. Демак, қасд ва ибодат Аллоҳ таолонинг Ўзи учунгина бўлиши фарздир.
Иккинчи: Ақл ва фикрни, қалбнинг шу эътиқоддан холи эканидан вужудга келади¬ган бошбошдоқлик гирдобида сарсон бў¬либ тенти-рашидан озод қилиш.
Чунки, бу эътиқоддан қалби бўш кимса, қалби барча эътиқодлардан холи ва фақат¬гина ҳиссий моддага ибодат қилган, ёки эъ¬тиқодлар ва хурофотларнинг залолат биё¬бонида дарбадар юрган бўлади.
Учинчи: Фикрий ва руҳий роҳат.
Бунинг натижаси эса, инсон руҳиятда безовта, фикрлашда беқарор бўлмайди. Чун¬ки, бу эътиқод мўминни ўз Холиқига боғлай¬ди. Бунинг оқибатида мўмин киши Аллоҳ та¬олонинг бошқарувчи Раб, қонун чиқарувчи Ҳоким, деб рози бўлади-да, унинг қалби Ал¬лоҳ таолонинг тақдиридан қониқиш ҳосил қилади. Дили Ислом учун кенг бўлади-да, унинг ўрнига бадал изламайди.
Тўртинчи: Аллоҳ таолога ибодат қи¬лиш ёки халқлар билан муомала қилишда мақсад ва амалнинг хурофотдан саломат бўлиши.
Чунки, мақсад ва амалнинг асоси — йўл¬ларига эргашганлар учун соғлом мақсад ва соғлом амални кафолатловчи пайғамбар¬ларга иймон келтириш-дир.
Бешинчи: Ишлардаги қатъийлик ва жиддийлик. Мўмин савоб умидида солиҳ амал-ларни қилиш учун ҳар бир фурсатни ға¬нимат билади ҳамда гуноҳ содир этилаётган ўринлардан жазодан қўрқиб узоқ бўлади.
Чунки, буларнинг асоси — қайта тири¬лиш ва амалларга лойиқ мукофот берили¬шига иймон келтирилишидир. Аллоҳ таоло деди:
«Ҳар ким учун қилган амалларидан даражот-савоблар бор. Раббингиз улар¬нинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир» (Анъом:132).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал¬лам ушбу ғояга қуйидаги сўзлари билан рағбатлантирдилар:
«Кучли мўмин заиф мўминдан кўра яхшироқдир ва Аллоҳга севимлироқдир. Уларнинг ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Ўзингизга фойдали бўлган нарсага ҳарис бўлинг ва Аллоҳ таолодан ёрдам сўранг, ожизлик қилманг! Агар бирор мусибат етса: «Агар ундай қилсам, бундай бўлар эди», деб айтманг. Чунки, «агар» сўзи шайтоннинг амал (йўл)ларини очиб беради» (Имом Мус¬лим ривояти).
Олтинчи: Ўз динини ўрнатиш ва дин устун-ларини мустаҳкамлаш учун ўзидаги қадр-қимматли бўлган барча нарсаларни фидо этадиган ва бунинг йўлида етадиган мусибатларга эътибор бермайдиган қудратли умматни вужудга келтириш.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деди: «Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида ку¬рашган зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир» (Ҳужу-рот: 15).
Еттинчи: Шахс ва жамоаларни ислоҳ қилиш билан дунё ва охират бахт-саодати¬га ҳамда Аллоҳ таолонинг ажр ва савобла¬рига эришиш.
Аллоҳ таоло деди:
«Эркакми ё аёлми — кимда-ким мў¬мин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, Биз унга покиза хаёт насиб этамиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг гўзал амаллари сабабли бериладиган ажр-са¬воблар билан мукофот-лаймиз» (Наҳл: 97).
Бу санаб ўтганларимиз, Ислом эътиқо¬дининг мақсад ва ғояларининг баъзилари, холос.
Биз бу мақсадларни ўзимиз ва барча мусулмонлар учун рўёбга чиқаришини Аллоҳ таолодан тилаб қоламиз.

МУНДАРИЖА
МУҚАДДИМА    3
ИСЛОМ ДИНИ    5
ИСЛОМ РУКНЛАРИ    10
ИСЛОМ АҚИДАСИ АСОСЛАРИ    15
АЛЛОҲ ТАОЛОГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ    17
ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ    37
КИТОБЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ    44
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ    47
ОХИРАТ КУНИГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ    57
ҚАДАР (ТАҚДИР)ГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ    81
ИСЛОМ АҚИДАСИНИНГ МАҚСАДЛАРИ    96
МУНДАРИЖА    100