Келажак фақат Исломникидир

Ушбу мақола шайх Сафар Ҳаваалий дарсларидан таржима қилинган бўлиб, қуйидаги мавзулар ҳақида сўз юритади:
- Ғарб маданияти;
- Ислом Умматининг воқеълиги ва тавба омиллари;
- Ғарб таназзулининг шаръий далиллари;
- Ғарб ва Ислом адолатлари орасида;
- Хотима.

اسم الكتاب: المستقبل للإسلام


الناشر:  سفر بن عبد الرحمن الحوالي
الناشر: المكتب التعاوني للدعوة وتوعية الجاليات بالربوة

نبذة مختصرة:  كتاب مترجم إلى اللغة الأوزبكية، فيه بيان ما يلي:
• حضارة الغرب في الميزان،
• دعوة الأمة إلى الأخذ بأسباب التوبة،
• الأدلة على سقوط المنهج الغربي،
• بين عدالة الغرب وعدالة الإسلام،
• الخاتمة.



Келажак фақат Исломникидир
> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <   
       

Шайх Сафар Ҳаваалий






Таржимон: Абу Жаъфар Бухорий

Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший

 


المستقبل للاسلام
> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <   
       

الشيخ سفر الحوالي




ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим


Пайғамбарини ҳидоят ва Ҳақ дин билан бутун динлар устидан ғолиб қилиш учун юборган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, барча Оламга раҳмат, Қиёмат олдидан (жаҳаннамдан) огоҳлантирувчи, (жаннатдан) муждаловчи, Аллоҳнинг йўлига Унинг изни билан чорловчи ва порлаган маёқ қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, унинг оиласи ва асҳобларига Аллоҳнинг салавоту саломи бўлсин.
Сўнг ...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ
1 – Ғарб маданияти
Бизни барча мўмин ва мусулмон, ўз дини учун ҳамиятли ва даъватчи бўлган барча учун муҳим мавзу — башарият маданияти ва Ер юзидаги одамзоднинг келажаги ҳақида гапиришга муваффақ қилаётган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз.
Хўш, ҳодиса ва муаммолар билан тўлиб-тошган ушбу Оламдаги келажак кимники бўлади?
Зеро ушбу сайёра турфа дунёқараш, фикр, уруш ва идеологияларнинг кураш майдони ва (таъбир жоиз бўлса) театрига айланиб қолди. Бу кураш охирида ким зафар қозонади?
Аллоҳ яратган Ер куррасига қайси дин ёки ирқ ёхуд ғоя ҳукмрон бўлади?
Келажак ҳақида сўз кетар экан, ҳозирги кунимиз ҳақида ҳам бир-икки оғиз гап айтиб ўтишимиз лозим. Чунки, ҳозирги кунимиз келажак учун катта йўл, ҳатто келажакнинг бир парчасидир. Чунки у, келажакнинг ибтидосидир. Шундай экан, ҳозирги кунимизга бир назар ташлаб ўтишимиз лозим.
Башариятни ким бошқараяпти?
Башариятга ким ҳукм қилаяпти?
Зоҳиран бўлсада, Ер юзига ким ҳукмронлик қилмоқда?
Биз келажакни ва келажак кимники бўлишини ўрганиш учун ушбу нуқтадан ҳаракатимизни бошлайлик. Ғайбни Аллоҳгина билсада, унинг бу мавзуга тааллуқли бир қисмини одамзодга билдирди ва коинот қонуниятларни омонат қилиб қўйди. Улар ва ишларнинг натижаси ҳақида тафаккур қилган одам, ҳодисаларнинг қандай натижага етиб боришини тасаввур қилиши мумкин.
Дунё ва унга ҳукм қилаётган маданиятлар ҳақида билим эгаси бўлган одам, ҳозирги кунимиздаги ҳукмрон маданият — Ғарб маданияти эканини жуда яхши билади. Биз Европа ва Ғарб маданияти ҳақида гапирар эканмиз, бу билан Европа қитъасининг табиий ва фикрий нуқтаи назардан ривожанишини, яъни Шарқдаги социализм ва Ғарбдаги капитализмни ҳамда бу икки идеологияга бўйинсунган барча давлатларни назарда тутамиз.
● Оқ танли одамнинг маданияти
Ҳозирги кунда башариятга, зоҳирий бўлсада, фикрий ва моддий жиҳатдан ҳукм қилаётган Ғарб маданияти, ғарблик машҳур файласуф Бертран Рассел «Оқ танли одамнинг пешволиги» деб атаган маданиятдир. Яъни бу, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳадисларида «Рум» ва «румликлар» дея таъбир қилган исмдир. Келгуси сатрларда Қуръон ва суннатда Европа қитъаси учун «Рум» (Византия) исми истеъмол қилинганига гувоҳ бўламиз. 
Чунки Византия империяси ва унинг қироли Ҳирақл (Геракл) жаҳоннинг шу минтақаси — Европага ва мусулмонлар фатҳ қилишларидан илгари Шом ва Миср диёрларига ҳукм қилар эди. Ғарб ёки Ғарб маданияти ёхуд «Европа» сўзлари тилга олинганида Рум (Византия) назарда тутилади.
Бугунги кунда Ғарб маданияти фикрий ва моддий нуқтаи назаридан бутун жаҳонга ҳукм қилмоқда. Хўш, бу маданиятнинг давомийлиги учун бирон кафолат борми? Ёки унинг инқирозга учраши ва емирилишига далолат қиладиган, жумладан, башариятнинг келажагига катта таъсир қиладиган омил ва аломатлар мавжудми?
Биз ушбу гапларни ҳиссиётларга берилиб айтаётганимиз йўқ. Чунки бизда, гарчи Рум аччиқланса, кўпайса ва кучайса ҳам, келажак фақатгина Исломники эканига аниқ ва кучли далиллар бор.

● Ғарб маданиятининг емирилиш аломатлари
Биз ҳиссиёт ёки яхши умидлар соясида эмас, балки, етарли даражада қониқтирадиган шаръий асослар асосида гапирмоқдамиз. Бу мавзуда баҳс юритар эканмиз, биз, бу қониқарлилик тўкис ва фикрлар очиқ бўлиши учун, мантиқан бетараф йўлдан бориб, кузатамиз.
Бертран Рассел: «Оқ танли одамнинг даври тугади», дейди. Ундан илгари ҳам шум ниятли бўлмаган Ғарб файласуфлари ва даҳолари Ғарб маданиятининг оқибати ҳақида қарорлар олиб, китоблар ёзганлар. Бунинг мисоли анчагина кўпдир.
Бунга, йигирманчи асрнинг йигирманчи йилларида олмон файласуфи ва мутафаккир олими Освальд Шпенглер (Oswald Spengler) тарафидан ёзилган «Ғарб маданиятининг инқирози» китоби очиқ далолат қилмоқда. Бу анчагина салмоқли ҳажмдаги китоб бўлиб, уни Аҳмад Шайбоний араб тилига ўгирган. Бу китоб катта бўлишига қарамай унда бирон маданиятда пайдо бўлса, емирилиши муқаррар бўлган муайян омил ва сабаблар санаб ўтилган.
Ушбу мутафаккир мажусийлар, юнонлар ва византияликлар маданиятини — унинг таъбирича араб маданияти — исломий маданиятига қадар бўлган даврини, сўнгра, Ғарб маданиятини айтиб ўтади. Унинг айтишича, инқирозга учраган қадимги маданиятларда бўлган емирилиш омиллари Ғарб маданиятида ҳам мавжуддир ва амалга ошгандир.
Буни талайгина адиблар ўрганиб чиқишган. Масалан, Джордж Оруэлл (Georges Orwell). Ғарблик адиблар орасида бир синф пайдо бўлди ва уларни Колин Уилсон (Colin Wilson) «Бегоналар» деб атади. Улар Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Франция ва бошқа мамлакатларда яшаётган адиблардан иборат эди. Уларга «Бегоналар» деб аталарди. Уларнинг барчаси маданиятнинг емирилишидан огоҳлантиришар ва Ғарб маданиятининг емирилиши ҳақида ҳайқириб бонг уришар эди.
Шояд биз биттагина мавзуни кўздан кечириб чиқиш имкониятига эга бўлсак. Чунки Ғарб маданиятининг инқирозига далолат қилаётган талайгина ишоратлар бор. Шундай бўлсада битта мавзу борки, у ҳақиқатан сизларни ҳам ҳайратга солади. 
Освальд Шпенглер барча маданиятларни ўрганиб чиққач, маданиятларни емирадиган муштарак омил борлигини фарқ этди. Бу омил нима эди?
У шундай дейди: «Агар хотин киши ўзининг оналик каби вазифасидан воз кечиб, уйидан ишлаш ёки эркаклар билан аралашиш ёхуд эркаклар хилқатида бўлган нарсалар билан рақобатлашиш учун ташқарига чиқар экан, бу — ўша маданиятнинг емирилиш омилидир. Бу — юнонлар, византияликлар ва мажусий маданиятларда бўлган ва ҳозирги кундаги маданиятда ҳам мавжуддир».
У, ушбу жумлаларни йигирманчи асрнинг биринчи чорагида, ҳануз хотин-қизларнинг ташқарига чиқишлари етиб келган бугунги машъум манзара ҳосил бўлишидан ва одамнинг хаёлига келишидан анча илгари ёзган.
У, бу қоидани тадқиқ этади. Ўзининг энг қудратли ва ҳашаматли даврида эркагу аёл аралаш қатнашадиган театрлари тер тўкиб ишлаган пайтларда византияликларнинг маданияти инқирозга юз тутди. Бу, у маданият емирилишининг асосий омилларидан бири эди. Ғарб маданиятидаги аҳвол ҳам бундан фарқли эмас. Муаллиф Ғарб маданиятининг оқибати ҳам емирилиш ва йўқолиш экани ҳамда бунинг асосий омилларидан бири хотин-қизларнинг ўз уйидан ташқарига чиқиши ва ишлаб чиқаришда эркак билан бирга ишлаши эканига ўзига замондош бўлган европалик адиб ва муаррихларнинг гапларини ҳужжат қилиб олиб келади.
Мавзунинг асоси шуки, Уммат (халқ)даги аёллар она бўлса, бу Уммат ўз табиати билан ёш авлоди янгиланиб турадиган халқ бўлади. Шу боис Ҳиндистон ва Хитой каби Шарқ мамалакатларида ёш авлод ҳар бир аср ва ҳар бир босқичда янгиланиб туриши мумкин. Технология нуқтаи назаридан қолоқликни янги авлод келиб ислоҳ этиши ва юксалиб, технологияни яхши ўрганиб, маданий тараққиётни амалга ошириши мумкин. Бироқ аёл уйдан чиқиб, иш соҳасида эркакка шерик бўладиган Уммат, кексайган умматдир. У, бир ёки бир неча наслдан сўнгра бутунлай кексаяди. Бундан бошқа чораси ҳам йўқдир.
Дунёга машҳур инглиз муаррихи Арнольд Тойнби (Arnold Toynbee) бу мавзуда қалам юргизар экан, унга тарихий ҳисобот ҳақиқатини далил қилади. Яъни, Ғарб олами ўн тўққизинчи ва ундан кейинги асрда аҳолисининг сони нуқтаи назаридан жаҳон халқлари орасида устунликни эгаллаб келаётган бўлсада, Европа аҳолиси бир неча насллардан кейин жаҳонга нисбатан анчагина камаяди. Муаллиф буни ушбу сатрларида ифода этади: «Мусулмонлар орасидаги туғилиш европаликларга қараганда бир неча баробар кўпдир. Бунинг маъноси шуки, бир неча аср ўтгач Ғарб олами, хусусан, Ислом оламига нисбатан озайиб кетади».
Арнольд Тойнби бошқа бир нуқтага: «Ғарб оламини гиёҳванд моддалар ва маст қилувчи ичимликлар хонавайрон қилади. Ҳолбуки, Ислом олами маст қилувчи ичимликларни таъқиқлайди», дея ишора қилади. У, буларни ҳам емирилиш омилларидан бири қилиб кўрсатади.
Биз аҳолиси кундан-кунга кўпаяётган ва ёшлари кўп халққа ва вақт ўтиши билан қариб бораётган ва янги авлодининг сони камайиб бораётган, боз устига бу авлоди маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд моддалар каби ҳалокатли нарсаларга мубтало бўлган халққа назар ташлар эканмиз — агар ҳақиқат бўлса ғарблик муаррихнинг юзаки фикрига кўра — оқибат иккинчи эмас, биринчи халқники бўлишини кўраяпмиз. Ҳолбуки, Ғарб олами очиқ сабаблар билан кундан-кунга юксалиб бормоқда. Юксалишининг энг ҳайратомуз ва ёрқин жиҳати эса илмий технология ва саноат тараққиётидир.
Тадқиқотчи ва муаррихлар буни назарий жиҳатдан исбот этдилар. Ҳозирги кунда технология нуқтаи назаридан амалга оширилган тараққиёт, айрим ғарбликлар талқин қилаётганидек, Аллоҳнинг бошқа бандалари амалга ошира олмайдиган даражада мўъжиза эмаслиги исботланди. Шарқда яшаётган халқлар Ғарб маданияти ва технологиясини ўрганди ва оёққа турди. Ҳатто саноат ишлаб чиқаришида Ғарб билан рақобатлаша бошлашди. Масалан, Япония Ғарб давлатларига очиқ-ойдин рақиб бўлиб, улар билан ўз анъаналари, бутпарастлиги ва мажусийлиги билан Европада рақобатлашмоқда.
Ҳиндистон ва Покистон атом бомбасини қўлга киритди. Ҳолбуки, атом бомбаси Ғарб қудратининг сири эди. Хитой ҳам ён қўшниси бўлган Россиядан қолишмайдиган даражада тараққиёт сари одим отмоқда. Корея ҳам ривожланмоқда ва ҳатто: Корейслар келишмоқда! — деган гаплар ҳам кўпаймоқда. Кичик Хитой ҳисобланган Тайван ва бошқа кўплаб давлатлар ҳамда Ислом олами ҳам ривожланиб бормоқда. Бу ҳақда кейинроқ тўхталиб ўтамиз.
Бу, технология нуқтаи назаридан устун бўлиш ғарблик инсонга абадул-абад чекланган эмаслигини, билъакс, бошқа халқлар ҳам бу тараққиётга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин эканини кўрсатмоқда. Бунинг учун аввало ўрганасиз, сўнгра шерик бўласиз, кейин рақобатлашасиз ва охири устун бўласиз. Бу мавзу Ғарб оламининг тинкасини қуритди. Бироқ илоҳий қонуниятлар Ғарбни суриб ташлашга имкон бермаяпти. Бу — масаланинг бир жиҳатидир.
Ғарб устунлигининг бошқа жиҳати эса, унинг фикрий маданий тараққиётидир. Бугунги кундаги дунё маълум миқдорда ғарб фикрларига бўйинсунган. Масалан, инглиз ва француз тиллари каби ғарблик халқлар тиллари, жаҳон миқёсида муомала тилига айланиб бормоқда. Фикрларни ўргатиш дастурлари, демократия, коммунизм ва буларга ўхшаш дунёқарашларнинг барчаси ғарбликларга оид шиор, фикр, маданият ва дунёқараш бўлиб, улар туфайли жаҳондаги бутун халқлар эзилмоқда. Шундай бўлсада, бу мангу қолмайди.
● Диннинг Ғарбдаги келажаги
Ҳар йили олиб борилаётган ҳисоботларга кўра ҳиндуизм ва буддизм динини қабул қилган америкалик ва европаликларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ортиш эса минглаб кишилар ҳисобига бўлмоқда. Бунинг маъноси шуки, Америка ва Европа маданияти яқин кунлар ичида янги табиат ва янги омиллар билан табиатланади. Чунки америкалик ва европалик одам ўз маданияти ва тараққиётига назарий жиҳатдангина қониқаётган бўлсада, саёҳатларга чиққанида бошқа динлар ортидан чопмоқда!
Масалан, Непаль ёки Тайланддаги Сиам қироллиги ёхуд Бирма каби давлатларга дин излаб ва бирон динни қабул қилиш учун саёҳатга чиқмоқда. Бу, ғарбий маданиятнинг эътиқодий ва фикрий нуқтаи назардан таназзулини ифодаламоқда. Чунки Ғарб маданиятида айрим ёрқин аломатлар борки, у билан эгалари мангулигини, бирон кишинининг ўзгартиришга ёки беқарорлаштиришга кучи етмаслигини иддао этсаларда, тез кунда катта талофатлар беришини кўрсатмоқда.
Ғарб оламининг фикрий устунлиги уни мажусийлик, будавийлик ёки ҳиндуизмга қиёсланган пайтида тугамайди. Чунки улар ҳам ғарбликнинг воқеъсига зид қолоқ, қадимий, будавий, башарий маданиятдирлар.
Ғарбий фикрлар Ҳиндистон ва Хитойни ўз исканжасига олган бўлсада, манфаатлар будавий одамнинг зарари ёки ғарбликнинг манфаати томон оғмайди. Бу оғиш мазкур фикрларнинг, масалан, Ҳиндистонда секуляр ёки Хитойда коммунистик ғояга асосланган ҳукуматлар тарафидан амалга оширилсагина, миллионлаб инсонларнинг ҳаётига таъсир этиши ва уларга ғарбий тузумларни сингдириши мумкин.
Бироқ, асосий ва ўзгармас асос шуки, ҳинд ва хитой зиёлилари ғарбий маданиятга бўлган муносабатларини ўрганишаётган бир пайтда, ғарбликлар будавий динини қабул қила бошладилар. Ҳолбуки, мазкур зиёлилар Ғарбнинг ҳеч қандай имтиёзи йўқ экани, ўзларининг эса маданиятлари ва шуҳратлари бор эканини иддао этмоқдалар. Чунки коммунизм ғояси куч ва зўравонлик билан ҳукмрон бўлиб турган Хитойда, бир неча марта халқ исёнлари бўлиб ўтди. Хитойлик фуқаро ўз ҳаётига назар солиб: Биз — аждодларимиз ва ўз динимиз ҳисобланган будавийликка қайтишимиз зарур. Нега биз Маркс, Ленин ва бошқа коммунизм тарафдорларининг фикрларига эргашишимиз керак? Қўлимизда барқарор ва хавфсиз ҳаётни кафолатлаган ва бошқа назариялардан беҳожат қиладиган Будда фикрлари бор-ку?!, — дейишмоқда.
Шунга қарамай, ҳар икки маданият ва назариялар ҳам ботил ва жоҳилатга асослангандир. Фақатгина, иккисидан бирини танлаш чақириқлари бор, холос.
2 – Ислом Умматининг воқеълиги ва тавба омиллари
Агар айтиб ўтганларимиз мазкур халқларга тегишли бўлса, Ислом олами ва Ислом умматининг ҳоли қай даражада?
Ислом уммати уйғониш даврини бошидан кечирмоқда. Агар бунга исломий атамаларни истеъмол қилмоқчи бўлсак — тўғриси ҳам будир —  тавба қилмоқда. Яъни, Ислом олами Аллоҳга қайтиш ва тавба қилиш кунларини яшамоқда. Бу бир неча сабаблар туфайлидир:
Аввало, Ислом оламининг ичида виждон ҳайқириқлари ва жонланиши борки, у, Ислом оламини Ислом динига соф ва пок суратида қайтишга чорламоқда. Уммат ичидаги бу виждонни, умматнинг бошқа тоифалари нақадар диндан узоқ, Тўғри йўлдан оғган ва оқимларга қараб кетган бўлсада, иймони барқарор ва устивор турган бир тоифанинг мавжудлиги кўрсатиб турибди. Бу, ўзи ростгўй ва Аллоҳ ростгўйлигини тасдиқлаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарак берган тоифадир: «Умматимнинг бир тоифаси ҳақиқат узра зафар билан туради ва уларга Аллоҳнинг амри келгунича мухолифлар зарар бера олмайди» (Абу Довуд, 4254; Ибн Можа, 10; Имом Аҳмад, 22448).
Аллоҳнинг амри эса Қиёмат қоим бўлишидан илгари эсадиган ширин шамолдир. У келиши билан мўминларнинг руҳи олинади ва Қиёмат қолган бадбахтлар устида қоим бўлади. Аллоҳ таоло сизларни ва бизларни бундан асрасин!
Демак, Аллоҳ тарафидан зафар ато этилган тоифа ҳиссий ва илмий равишда ҳақиқатан мавжуддир. Қуръони Карим, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун нозил бўлганидек мавжуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатига эса, бошқа асрларда берилмаган даражада катта эътибор берилмоқда. Салаф солиҳ, Уммат даъватчилари ва мужаддидларнинг китоблари ва тажрибалари олдимизда турибди.
Демак, Ислом умматининг қалбида ёки виждонида Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога қайтиш бор ва у, Аллоҳнинг изни билан, ҳеч қачон йўқолмайди ва сўнмайди.
Иккинчи иш эса, Ғарб маданияти таназзулга учраб емирилиши, ғарбликлар яшаётган ҳайвоний пасткашликлар ҳамда мусулмонларда худди бошқа халқларда бўлгани каби қудрат, ўзлик, мансублик ва шахсият билан ғурурланиш ва эгалари инқирозга учраганини, ҳайратлана бошлаганини ва бахтиқаролигини эълон қилган тузумларга қарамлик ва тақлиддан воз кечиш кўринар экан, ҳар икки омил ҳам исломий уйғониш ёки тавба ва Исломга қайтиш Ислом оламининг ҳар бурчагида кўринадиган воқеъий ҳақиқатга айланиб бораётганини қувватламоқда.
Кўплаб муждаларни ўзида мужассам қилган нарса шуки, бу қайтиш — асосий манбалар — Қуръон ва суннатга, салаф солиҳ йўлига қайтишдир. Бирон бир тарих салаф солиҳ, уларнинг имомлари, даъватчилари, шайхулислом Ибн Таймийя, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳумуллоҳлар каби уламолар китобларининг жаҳоннинг турли бурчаклари ва турли тилларида кўпсонли нашр қилинган бундай даврни кўрмади. Бу ҳам Ислом уммати ўзининг қаерда эканини ҳамда соғлом ва тўғри ҳаракатнинг ҳақиқий манбаи нима эканини била бошлаганига ёрқин далилдир. 
3 – Ғарб таназзулининг шаръий далиллари
Юқорида айтиб ўтилганлар Ғарб ва Ислом оламларига оддий назар ташлашнинг ўзидаёқ кўринади. Бироқ, шаръий насс ва далилларга боқсак, уларнинг барчаси Ғарб таназзулини кучли равишда қувватлайди.
● Шарқий черков ва Эрон қироллигининг таназзули
Тобеинлардан бири Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан: “Ҳой Абдуллоҳ, икки: Ҳирақл ва Рим маданиятидан қайси бири биринчи бўлиб фатҳ этилади?” — деб сўраганида олдидаги сандиқдан бир мактубни чиқарди ва уни очиб ўқиди ҳамда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз котиблик қилган пайтимизда: Ҳирақлнинг шаҳри илк фатҳ этилади, — деб хабар берган эдилар”, — деди (Имом Аҳмад, 6645; Ҳоким, 8662).
Бунинг маъноси нима?
Агар жуғрофий муаммодан қатъий назар фикрий назариялар ҳақида гапирадиган бўлсак, Насроний олам икки катта черков: Шарқий ва Ғарбий черковларга бўлинади. Насроний оламнинг ўзи эса Исломнинг энг ашаддий ва ёвуз душмани ҳисобланади ва Қиёматгача шундайлигича қолади. Биз бу ҳақда келгусида айтиб ўтамиз.
Бу ёвуз душман икки черков: Шарқий ва Ғарбий черковларга бўлинади. Шарқий православ черковининг пойтахти Константинополь бўлса, Ғарбий католик черковининг пойтахти Римдир. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳуга: Шу икки шаҳардан қайси бири олдин фатҳ этилади?, — дея савол берилган эди.
Саволдан, мазкур тобеинда Константинополь ва Римнинг фатҳ этилишида ҳеч қандай шубҳа бўлмаганини ҳам эътибордан қочирмаслик керак. У: Рим фатҳ этиладими?, — деб сўрамади, балки: “Икки шаҳардан қайси бири илк фатҳ этилади?” — деб сўради. Унинг икки шаҳарнинг фатҳ этилишида заррача шубҳаси йўқ эди. Лекин, уларнинг қайси бири олдин фатҳ этилади? Унга Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аввало Ҳирақлнинг шаҳри фатҳ этилади», деган хабарини айтиб берди.
Яъни, Исломнинг зафарли юришида илк ўлароқ Шарқий черков мағлуб бўлади. Шундай бўлди ҳам. Мусулмонлар ҳужумга ўтиб, Шом ўлкасини бу черковдан озод қила бошлашди. Шом — Ҳирақл бошқараётган Византия империясининг бошқарув маркази эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар Ҳирақл ҳалок бўлса, ундан сўнгра Ҳирақл келмас! Кисро ҳалок бўлса, ундан кейин Кисро келмас! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, уларнинг хазинаси Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида сарф этилади!» — деган эдилар (Имом Бухорий, 6629; Имом Аҳмад, 20977). Ҳақиқатан, уларнинг хазинаси Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида сарф этилди.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» ҳадислар девонининг илк саҳифаларида ривоят қилган машҳур қиссада мусулмон бўлишига бир баҳя қолган бўлсада ўз динида қолишни афзал кўрган Ҳирақл, исломий ҳужумлар Дамашқ фатҳи учун олиб борилганида Ҳимсга қочди. Ҳимс учун олиб борилганида эса ўзининг машҳур гапини айтди: «Сурия, сенга саломлар бўлсин! Сен билан кўриша олмайдиган даражада алвидо!».
Ҳирақл бу мағлубиятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қиролларга юборган мактуби етиб келганида яхши англаган ва: «Аллоҳга қасамки, У (Муҳаммад)нинг мулки шу оёқларим босиб турган жойгача узанади», — деган эди (Имом Бухорий, 7). У буни жуда ҳам яхши билар эди. Улар ўзлари ёқтиришмай қаршилик кўрсатсалар ҳам, Аллоҳ таоло Исломни бошқа барча динлар устидан ғолиб қилишини жуда яхши билишар эди. Шунинг учун ҳам Ҳирақлнинг лашкарлари пароканда бўлган эди.
● Ғарбий черковнинг таназзули
Алҳамдулиллаҳ, Мисрдаги Қибт черкови йўқолиб кетди. Унинг баъзи осорлари қибтликлар ҳаётидагина қолди, холос. Муҳаммад Фотиҳ раҳимаҳуллоҳнинг Константинополга кириши билан Православ черковининг пойтахти, яъни салибий Насроний оламининг шарқий ярми ҳам мағлуб бўлди ва мусулмонлар қўлига ўтди. Энди, пойтахти Рим бўлган Насроний ( католик) олами қолди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай деганлар: «Сизлар Араб ярим оролига ғазавот бошлайсизлар ва Аллоҳ уни фатҳ этади. Сўнгра Эронга қарши уруш қиласизлар ва Аллоҳ уни фатҳ этади. Кейин Византияга ғазавот қиласизлар ва Аллоҳ уни фатҳ этади. Сўнгра Дажжолга қарши уруш қиласизлар ва Аллоҳ уни фатҳ этади» (Имом Муслим, 7466).
Ҳадисдаги тартибнинг ҳаётда ҳақиқатан рўёбга чиққанига гувоҳ бўлмоқдамиз. Араб ярим ороли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида фатҳ этилди ва унинг иши Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг халифалик йилларида муртадларга қарши олиб борилган кураш натижасида тугади ва Аллоҳнинг изни билан Ислом динининг марказига айланди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай хабар бердилар: «Араб ярим оролида иккита дин жамланмайди» (Имом Молик «Муваттоъ» 1584; Шу маънодаги ҳадислар: Имом Бухорий, 3053, 3167; Имом Муслим, 4319, 4693).
Бу бир хабар бўлсада, аслида ҳукм бўлиб, Араб ярим оролида бошқа диннинг бўлиши мумкин эмас. У ерда бирон черков ёки бошқа динга алоқали ибодатхона бўлмаслиги шарт. Ғайримуслимлар, яҳудий ва насронийларнинг Араб ярим оролида зарурат бўлса мудом эмас, муваққат қолишлари мумкиндир. Акси тақдирда, Араб ярим ороли ширк кирларидан ҳимояланиши керак бўлган Ислом қалъасидир.
«Сўнгра (Аллоҳ) Эронни фатҳ этади». Эрон ҳам бутунлай фатҳ этилди. Мусулмонлар Кисронинг қироллигини парчаладилар ва Хитой сарҳадларига қадар бордилар. Кисро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан юборилган мактубни парчалаб ташлаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳга унинг қироллигини парчалаши учун дуойи баъд қилган эдилар. Аллоҳ Кисронинг қироллигини парчалади ва ундан бирон нарса қолмади. Ҳирақл эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мактубига ҳурмат кўрсатган ва юқорида айтиб ўтганимиздек мусулмон бўлишига бир баҳя қолган эди. Бу ҳам, пайғамбарлик аломатларидан биридир. Мусулмонлар Шом минтақасини фатҳ этиб, Ғарбий империянинг озгина қисми қолди, холос. Муовия ибн Абу Суфён раҳимаҳуллоҳнинг халифалик даврида ва ундан кейин, Константинополь ҳам қамал қилинди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сўнгра Аллоҳ таоло Римни фатҳ этади», сўнгра эса: «Дажжолни мағлуб этади», — дедилар. Демак, иккинчи шаҳар — Рим фатҳ этилгач, католик дини, бошқача қилиб айтсак, насроний динининг катта пойтахти илгари Шарқий черков — православларнинг пойтахти — Ҳирақлнинг шаҳри мағлуб бўлганидек, мусулмонлар қўлига ўтади. Бундан кейин, Аллоҳнинг изини билан, Ер юзида насронийларнинг биронта маркази қолмайди.
● Замона охиридаги жанглар
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда келганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Ос разияллоҳу анҳунинг олдида: «Қиёмат, римликлар бошқалардан кўра кўпроқ бўлишганида қоим бўлади», — дедилар.
Бир неча йўл ва ривоятлар билан келган бошқа ҳадисда эса: «Римликлар мусулмонларга қараш уруш қиладилар ва мусулмонлар Шомга қўнадилар», — дейилган (Имом Муслим, 2898). Бу — Европанинг қайта кучга кириб фаоллашиши ва Ислом оламига ҳужум қилиб, Шом тупроқларининг марказига қадар етиб боришига очиқ далилдир. Ўша ерда, Шомда бўлиб ўтадиган катта қонли тўқнашув бўлади.
Бу, римликлар сўнгги нафасларини оладиган ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсифлаган ва даҳшатларини очиқ айтган қонли уруш бўлади. Уруш римликларнинг мағлубияти билан тугагач, мусулмонлар имкониятлари, қудратлари ва қуроллари римликларникидек бўлмасада, Ғарб олами устидан ҳал қилувчи ғалабани қўлга киритадилар.
Бу урушнинг бўлиши ва Ислом умматининиг ғолиб бўлиши, муқаррардир. Бу урушдан сўнгра римликлар (насронийлар ўлароқ) қайта оёққа тура олмайдилар. Айни пайтда мусулмонларнинг яҳудийларга қарши уруш олиб боришлари ва уларни ҳам мағлуб этишларини ифодалаган саҳиҳ ҳадислар ҳам бор. Ҳадисда айтилишича: «Дарахт ва тошлар ҳам: Ҳой мусулмон, мана бу яҳудий орқамда турибди. Кел, уни ўлдир!» — дейди (Имом Муслим, 2922).
Тасаввур қилиб кўринглар, мусулмонлар яҳудий ва насронийларни мағлубиятга учратгач, улардан нима қолиши мумкин?!
Ғарб олами йиртқичлар янглиғ бутун жаҳонга, жумладан, Ислом оламига ҳукмронлик қилишмоқда. Буларнинг бошида қўшалоқ бошли яҳудий илони туриб, жаҳонда мавжуд барча ресурсларни сўриб, хоҳлаганига уруш очиб, хоҳлаганига очмай, жамиятларни бошқармоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мужда берганларидек, мусулмонлар яҳудий ва насронийларни мағлуб этгач, Ғарб оламининг бирон пойдевори қолмайди ва Ислом дини ашаддий ва ёвуз душманидан қутулади. Шундагина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бу дин кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради», — деган ҳадислари (Имом Аҳмад, 17082) амалга ошади ва бутун инсоният Ислом динини қабул қилади.
Шаръий нассларга тезлик билан назар ташлар эканмиз, уларнинг келажак, Аллоҳнинг изни билан, Исломники, Ғарб маданиятининг эса таназзулга учраб, емирилиши муқаррар эканига далолат қилишига амин бўламиз. 
4 – Ғарб ва Ислом адолатлари орасида
Бугунги кундаги Жаҳон яшаётган яқин келажакка назар ташлар ва бир жиҳатдан Аллоҳга қайтиш, тавба қилиш, иккинчи жиҳатдан Ғарб оламининг воқеълигига боқар эканмиз, ўртадаги икки масаланинг парадоксини кўрамиз.
Биринчи масала: Ғарб олами қўлга киритган илмий, технология ва моддий жиҳатдан устунлик. Ғарбнинг қўлида бўлган қурол-аслаҳалар, флотлар, ракеталар ва ҳарбий ускуналар унга қаршилик кўрсатиш ёки урушиш ҳақида фикрлашни ҳам қўрқинчли равишда қийинлаштирди ва ҳатто маҳол қилиб қўйди. Чунки бунинг оқибатлари юзаки қаралган маҳалда жуда ҳам ваҳимали кўринади. Буни Ғарб олами ҳам худди шундай тушунмоқда.
Лекин шу пайтнинг ўзида Ғарб оламида даҳшатли суратда руҳий бўшлиқ ҳамда ичкаридан раҳна солаётган қўрқув, ҳукмрон бўлаётган жиноятлар, муккасидан кетилган пиёнисталик, ижтимоий емирилиш ва оиланинг парчаланиши борлигини кўрамиз.
Бу ҳақда инглиз мутафаккири Сирил Эдвин Митчинсон Джоуд (12.08.1891 — 09.04.1953): «Биз, девларнинг кучини чумчуқлар ақли билан бошқараётганларга ўхшаймиз. Бу олам — девларнинг кучидир. Аммо чумчуқлар ақли билан (бошқарилмоқда)», — деган эди.
Агар флотлар, ракеталар ва индустрияда шаклланган темир танли бу Олам ўз руҳини йўқотар экан, қанчалар ҳайбатли бўлмасин, бирон вазифани ўзига лойиқ шаклда бажара олмайди. Ҳозирги кунда сиёсий ва мудофаа даражасида машҳур бўлган ва: «Кучлар мутаносиблиги (баланси)» деб аталган назария бор. Яъни, қўлида атом ёки водород бомбалари бўлган давлат бошқа халқлардан кўра устундир. Агар рақиби ҳам ўшандай бомбалардан бирига эга бўлса, ҳар икки тараф ҳам атом қуролларини ишлата олмайди. Аксинча, қўлларидаги атом бомбалари даражасида шартномалар тузишга мажбур бўлишади. Чунки, улардан бирининг бирон жангда мазкур қуролларни ишлатиши мумкин эмас. Акси тақдирда, бундай урушнинг ғолиби бўлмайди. Балки ҳар икки тараф ҳам жиддий равишда зиён кўради. Шунинг учун ҳам урушларда анъанавий қуролларни ишлатиш мажбурияти туғилади.
Ғарбдаги масала руҳий-маънавий жиҳатларга асосланар экан, ғарбликнинг виждони, руҳияти ва ахлоқидаги бўшлиқ даҳшатли суратда инсоннинг кўзига ташланади. Бу, ҳозирги кунда кўриниб турган очиқ ҳақиқатдир. Вьетнамда олиб борилган уруш ва у тугаганидан буён ҳозирги кунимизгача давом этаётган унинг аянчли осорлари ҳаммага маълум. Буюк Британияда жойлашган Америка Ҳарбий Базасидаги ҳарбийларнинг ҳарбий ишларга лаёқатсиз даражада сурункали гиёҳванд бўлиб қолгани, уларнинг зобитлар сафидан туширилиши ёки бошқа ишларга жалб этилишига сабаб бўлмоқда.
Агар бу омиллар давом этаверса, парчаланиш қандай бўлиши, бутун жаҳоннинг ташвишига айланган касаллик ва ваболарнинг тарқалишини кузатинглар! Бу касалликлар, ҳақиқатан, Ғарб оламининг турли бурчакларига тарқалди. Жумладан, аскарлар сафида. Биз шундай деймиз: Ғарб оламининг зотий емирилиши кундан-кунга ҳар қандай душман одида уни бўйинсуниш ва тиз чўкишга яқинлаштирмоқда.
Агар бу душман нур, ҳидоят, ҳужжат ва очиқ далилларга эга бўлса нима бўлади? Ҳолбуки, Ғарб олами ҳозирги кунда адолатга эҳтиёжни ҳис этмоқда ва бу адолатга ким эгадир?!
Ғарб олами бошқа кунларидан кўра бугунги кунда адолатга ўта муҳтождир. Бизни «демократия» деб аталган гаплар ҳеч қачон алдамасин! Чунки Ғарб олами ҳақиқатан адолатга муҳтождир!
Дунёга машҳур инглиз муаррихи Арнольд Тойнби (Arnold Toynbee) бу мавзу ҳақида шундай дейди: «Демократиянинг учта баланпарвоз шиори: ҳуррият, дўстлик ва тенглик — алдамчи шиордир. Чунки Ғарб ҳаёти аслида икки асос: ҳуррият ва тенглик ўртасидаги курашдан иборатдир».
Бу қандай бўлиши мумкин?!
Тойнбининг гапини баъзи одамлар ҳайрат билан эшитишлари мумкин. Шунинг учун биз шундай деймиз: Демокартиянинг асли ҳуррият, дўстлик ва тенглик эмасдир! Бунинг асли шуки, Ғарб олами икки асос ўртасидаги кураш билан яшамоқда. Бу икки асосни демократия олиб келган. Кураш эса иккиси ўртасида давом этмоқда. Чунки ҳуррият билан тенглик, тенглик билан эса ҳуррият ҳеч қачон амалга ошмайди. Ахир бу асос мазкур икки бир-бирига зид шиорларни бир вақтнинг ўзида кўтариши ва унга кураш ичида турган Ғарб иймон келтириши мумкинми?!
Алексис Каррель (28.06.1973 — 05.11.1944) ўзининг «Номаълум инсон» асарида шундай дейди: «Мен башариятнинг ушбу иллатли ёки фойда келтирмайдиган шиорга қандай чидаётганига ҳайронман. Ҳолбуки демократия деган шиорга башарият узоқ чидай олмайди».
У давом этади: «Чунки, демократия истеъдодли шахсларни йўқ қилади. Демократия ва мутлақ эркинлик қачон ва қаерда бўлишидан қатъий назар, лаёқатли инсонларни йўқ қилади ва одамларни муайян тарздаги катта қолип ичига жамлайди. Агар эркинлик учун бирон майдон очилса, ўшанда тенглик рўёбга чиқмайдиган катта тафовут кўзга ташланади».
Ғарб олами адолат изламоқда. Талайгина давлат президентлари ва Бош Вазирлари қурол тужжорларининг тадбирлари билан суиқасдга учраб, орадан бир неча ўнлаб йиллар ўтсада қотил топилмаяпти! Демак, адолат қаерда?!
Суиқасдга учраган одам оддий фуқаро эмас, давлат президенти! Унинг қотили ҳануз қўлга олинмади ва адолат жиноятчидан қасосини олгани йўқ! Демак, бу Олам адолатдан қўрқинчли равишда йўқсилдир. Шундай экан, бу Оламда адолат қандай мавжуд бўлиши мумкин?!
Хўш, адолат қаерда? Ер юзидаги қайси тузум адолат қилишга эга?!
Адолат Европанинг бошқа қисмидаги коммунизмдами?!
Машҳур ғарбликлардан бири бўлган ёзувчи ва олим Артур Кестлер (Arthur Koestler) (05.09.1905 — 01.03.1983), коммунизм ва капитализмни тажриба қилиб кўрди. Сўнгра бу ҳақда китоб ёзиб, жумладан, шундай деди: «Кўп одамлар коммунизмнинг иллатларини тилга олишса, капитализмнинг иллатларини унутадилар. Кўплари капитализмнинг иллатларини тилга олишса, коммунизмнинг иллатларини эсдан чиқаришади. Мен эса: Тангри ҳар иккисини ҳам лаънат қилсин!, — дейман».
Халқаро майдонларда донғи кетган ва менимча, Нобель мукофотини ҳам олган қаламкаш Артур Кестлер, капитализм ва коммунизмни таназзулга юз тутганини уқтирмоқда ва: Уларнинг ҳар иккиси ҳам лаънатланган ва уларда адолат йўқ!, — демоқда.
Ундай бўлса, адолатга қайси уммат эгадир?!
Одамлар бетараф бўлган Аллоҳнинг шариатига эга бўлган раббоний Умматдагина адолатни кўрдилар.
Ушбу адолатга саноқсиз мисоллар бўлсада, биз биттасини айтиб ўтамиз.
Миср — давом этган европача маданиятлар силсиласидан жой олган Ғарб маданиятидан илгари, Византия давлатининг мустамлакаси эди. Византияликлар икки катта синфга: ҳожалар ва қуллар синфига бўлинган эди. Давлатнинг қуллар синфи Миср ва Сурия каби забт этилган халқларга ҳукм қилар ва бу синфга Византия жамиятида қулларнинг қулидек муомала қилинар эди. Хўш, бу халқлар Ислом динига киргач қандай ўзгаришлар бўлди?
Мусулмонлар Мисрни фатҳ этиб мисрликлар Ислом динига киришгач, Мисрни бошқараётган машҳур фотиҳ қўмондон Амр ибн Ос разияллоҳу анҳунинг ўғли қибтликлардан бирининг ўғлига шапалоқ тортди.
Кейин нима бўлди?
Бу қибтлик олис сафарга отлана бошлади ва бир неча ҳафта ўтгач Мадинаи Мунавварага етиб келиб, халифа Умар разияллоҳу анҳуга: Фалончининг ўғли менга шапалоқ тортди!, — дея шикоят қилди.
Биз бу ерда Умар разияллоҳу анҳунинг машҳур адолати, Ислом мавзуси ва унинг ҳаддидан ошган ким ва кимнинг ўғли бўлишидан қатъий назар жазолашини, чунки ҳаддан ошиш Ислом қабул қилмайдиган гуноҳ ва жиноят эканини айтиб ўтмоқчи эмасмиз. Чунки, буни ҳамма билади. Бироқ сизлар бу қибтликни ўз ҳурмати учун интиқом олишга, шапалоқ тортган одамдан қасосини олиш учун олис йўлларни босиб ўтишга мажбурлаган омилга қаранглар! Ахир у яшаган мамлакат аҳолисининг энг катта раҳбарлари ҳам йиллар давомида Византия империясидаги қулларнинг қули эди! Уларнинг ички дунёларидаги бу инқилобни Ислом ва Ислом адолати юзага келтирган эди.
Табарий ва Ибн Касир раҳимаҳумаллоҳларнинг ривоятларига кўра, Қутайба ибн Муслим Боҳилий раҳимаҳуллоҳ мусулмонларнинг энг катта қўмондонларидан бири бўлган. Улар ёзган тарихни ўқиган одам, мусулмон мужоҳидларнинг Самарқанд ва унинг атрофида яшаган аҳолидан қаттиқ қаршилик кўрганларини, кўп марта сулҳ тузиб бузишгани ва мусулмонлар бу ишдан чарчаб, кўплаб қаҳрамонларидан айрилганларини билади.
Қутайба ибн Муслим раҳимаҳуллоҳ самарқандликлар билан сулҳ тузди. Сулҳ тузар экан уларнинг яна хиёнат қилишларини тушунди-да, сулҳ кучга кирган пайтда Самарқандга ҳужум қилиб, фатҳ этди. Самарқанддаги ҳукуматни йиқитди. Аснода бутпараст самарқандликлар кутмаган ва эшитмаган адолат келди. Самарқандликлар: Халифанинг ҳузурига бориб, шикоят қиламиз! Чунки мусулмонлар зулмга рози бўлмайдиган халқдир!, — дейишди ва халифанинг ҳузурига отланишди.
Қутайба раҳимаҳуллоҳ уларни одил халифа Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига олиб боришни Сулаймон ибн Абдулмаликка топширди. Улар халифа Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳунинг ҳузурига киргач: Ҳой Умар, биз сизнинг қўшинингиз билан сулҳ тузган эдик. Улар бизга хиёнат қилдилар. Биз ҳузурингизга улардан шикоят қилиб келдик!, — дейишди. Халифа: Шундай бўлдими?, — деб сўради. Мусулмонлар: Тўғри. Чунки биз одил Умматмиз ва ёлғон гапирмаймиз! Улар, тузган кўп сулҳларимизда бизга хиёнат қилишди. Шунинг учун улар билан сулҳ тузиб, сулҳ кучга киргач хиёнат қилиб уларни мағлуб этдик!, — дейишди. Буни эшитган халифа: Йўқ!, — деди-да, қўшинни шаҳардан чиқариш ва сулҳга риоя қилишга амр этди!
Ҳа, душманларимиз хоҳлаганича хиёнат қилсин ва хоҳлаганича ёлғон гапирсин, биз — адолат умматимиз. Агар душманимиз хиёнат қилса, биз ҳам улар каби сулҳ моддаларига амал қилмаймиз ва: Орамиздаги сулҳ бузилди. Энди, урушга тайёргарлик кўринглар!, — деймиз.
Самарқандликлар халифанинг гапларидан ҳайратга тушдилар ва: У хаспўшлаяпти!, — деб ўйладилар. Қарасалар, айтилган гаплар тўғри эмиш. Баногоҳ, қўшин Самарқанддан чекина бошлади! Буни кўрган самарқандликлар чин кўнгилдан Ислом динига кирдилар ва Самарқанд узоқ йиллар давомида Ислом қалъаси бўлиб қолди. Аллоҳ таолодан Самарқандни яна бир бор шундай қалъа қилиб беришини сўраймиз!
Бу — Ғарб оламининг адолат, қадрият, хавфсизлик ва мустаҳкам оила мавзусида таназзулга юз тутганининг бир тарафи, холос.
Бу ерда бошқа муҳим масала ҳам бор. Бу — жаҳондаги бирон халқнинг Ғарбнинг флот ва ракеталарига қаршилик қила олмаслиги ҳақидаги хаёлдир. Бу, ҳозирги исломий тирик намуналар билан ўз-ўзидан йўқ бўладиган хаёлдир. Афғон халқи дунёдан айрилган ва ўн тўққизинчи асрда Дания ва Франция Қуролли Кучларида ишлатилган қуроллар — эски милтиқлар билан қуролланган бўлишига қарамай, дунёнинг шарқида жойлашган Совет Иттифоқига қарши қақшатқич зарбалар берди. Қўлида ўқи қолмаса, душманини ўлдириб ўқларини олди!
Алҳамдулиллаҳ, бу урушнинг оқибати нима бўлганидан хабардорсизлар. Афғон халқи Ислом давлатларидан бирон ёрдам ёки ҳарбий аралашувсиз дунёнинг энг кучли давлатларидан бирига аёвсиз қаршилик қилди. Шубҳасиз, афғон халқининг исломий тарбияси такомиллашмаган, Ислом уммати турли гуруҳларга бўлинган ва бошқа, биз ҳозир санаб ўтмайдиган талайгина омиллар бор эди. Агар Ислом уммати бутунлай исломий тарбия олган бўлса эди, Аллоҳнинг изни билан зафар тез ва оз кунларда келиши мумкин эди. 
Агар Ислом уммати бирлашиб — биз ўқёнусдан кўрфазгача демаяпмиз, балки бутун мусулмонлар — бир ёқадан бош чиқариб ягона дастур: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар дастури асосида ҳаракат қилса, унинг устидан флотлари қанчалар кўп ва моддий қудрати қанчалар баланд бўлсада, қайси куч ғолиб бўлиши мумкин?! Ҳеч қандай куч ғолиб бўла олмайди!
Бу масала мусулмонлар ичидаги Ғарб оламининг ҳеч қачон мағлуб бўлмаслиги, ҳатто, Осмону Ерда бирон махлуқ бўлса унинг ҳам, Ғарбга кучи етмаслигини тушунган ёки тасаввур қилган айрим кўршапалак тақлидчиларни маст, кўзларини эса кўр қилди. Агар бундай тасаввур зеҳнига ўрнашса, банда бирон нарса қила олмайди. Чунки одамзод қанчалар кучли ва мулкдор бўлсада, умидсизлик бирон ишга қўл уришига монеъ бўлиб, мағлуб ва қарамлигича қолаверади. Лекин кучсиз ва имконсиз бўлсада ичида интиқом ва қасос оташи ёниб туради. Бундай одам, албатта, узоқ келажакда бўлсада, ўз мақсадига қисман бўлсада эришади.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган шаръий хабарлар ва ҳозирги кунда Олам яшаётган воқеъликдан, Ғарб оламининг фикрий ва маънавий жиҳатдан таназзулга учрагани ҳамда келажак, Аллоҳнинг изни билан, Исломники экани аниқ намоён бўлмоқда. 

5 – Хотима
Маърузамизни тугатар эканмиз, хотима ўлароқ қуйидаги гапларни айтиб ўтмоқчиман.
Бизнинг, келажак Исломники эканига бўлган барқарор ишонч ва иймонимиз, шу иймонга ишониб ҳаракат қилмай танбаллик қилишни ёки ашаддий душманимиз, жумладан, Ғарб олами бизга тез кунлар ичида ўз-ўзидан таслим бўлиб, бўйинсунишини ифодалайдими?
Бунинг жавоби: Йўқ! Ҳеч қачон бундай бўлмайди. Тез кунда энг шиддатли кураш бўлиб ўтади. Бу, ҳар биримиздан Ислом андозаси билан яшашни тақозо этади. Ҳар бир шахс мусулмонларнинг мағлубиятига сабаб бўлиб қолмаслик учун Аллоҳдан тақво қилиши шарт!
Ўзингиз ва хонадонингизни Ғарбнинг фосид ва касод маданиятидан, фарзандларингизни унинг оғусидан ҳимоя қилинг! Кучингиз етса, Йўлга бошидан тушиш учун у маданиятга қарши курашинг! Агар Маҳатма Ганди инглизлардан бирон нарсани харид қилмаслик ва уларнинг машиналарига чиқмаслик каби пассив қаршилик шиорини кўтариб, ўз мамлакати учун зафар қучган бўлса, мусулмонлар қандай курашмасинлар!
Ўлкамизда хонадонларимизни Ғарб маданиятидан тозалаб, пулларимизни шаҳватларимизга сарфлаб исроф қилишдан сақлансак, қандай яхши бўлар эди! Ҳатто кундалик эҳтиёжларимиз бўлган истеъмол молларини ҳаром у ёқда турсин, ўта тўкис қилишдан ҳам сақлансак, яна ҳам яхши бўлар эди!
Биз ўзимизнинг бир мақсад учун яшаётган, душманлар тарафидан нишонда бўлган ва курашаётган Уммат эканимизни унутмаслигимиз ва шу ондан одимларимизни отишимиз, ўзимиз ва ёшларимизни Аллоҳга бўлган кучли иймон билан тайёрлашимиз керак. Чунки аёвсиз кофир оламга қарши, Аллоҳ таолога ҳақиқий иймон келтирган авлодларгина қарши тура оладилар.
Бинобарин, мусулмонлар Ярмук ва Эрон урушларида шундай матонат кўрсатган, юзлаб византиялик ва эронлик лашкарлар чекинмаслик ва мусулмонлар олдида сабот билан туриш учун бир-бирларини занжирга боғлаб саф тортган ва жанговор филларни ишга солган даҳшатли кунларда устивор туришган эди. Ўша пайтда мусулмонлар ҳужумга ўтган ва Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳу каби айрим мусулмонлар қалқонларини отиб, олдига филларни қалқон қилиб олган занжирбанд душман сафига ўзини урган, душман ҳамлаларига Аллоҳнинг зафари келгунича сабру бардош билан кўкрак кериб туришган эди. 
Ёшларимизнинг иймонлари ва таналари бақувват бўлиши шарт. Чунки Ғарб маданиятининг заҳарлари ва шаҳватлари мусулмон ёшларнинг таналари, ақллари, иймонлари ва ҳаётларининг ҳар бир жиҳатларини ҳатто бойликларини ҳам барбод қилмоқда. Шунинг учун ҳам, ёшларимиз бу маданиятдан қутулишлари керак ва бу — ғалаба ва курашнинг бошланғич нуқтасидир.
Кураш ҳозирча бир тараф — Ғарб олами тарафидан эълон қилиниб бошланган бўлсада, биз ҳануз ғафлатдамиз.
Диққат қилинглар, мен сизларга кўплаб масалалар ичидан биттасинигина эслатмоқчиман. У ҳам бўлса Ислом оламидаги оммавий ахборот воситаларининг барчаси ғарбдаги ихтиролар, кашфиётлар ва қаҳрамонликлар ҳақида шундай мақолаларни ёзишадики, у ерда содир этилган жиноятларни ҳам гўё маданий ва янги жиноятлардек ўқувчи ва тингловчиларга тақдим этишада. Аммо Ғарбдаги матбуот мусулмонлар ҳақида таҳқир, мазах ва истеҳзолар билан суғорилган эканини мендан ҳам яхши биласизлар, зеро сизлар буни уларнинг ўз тилларида ҳар куни ўқиб, мулоҳаза қилмоқдасиз. Уларнинг матбуот ва медиасининг биз ҳақимизда илиқ нарсаларни ёзиши кутилмайди ҳам.
Ҳой мусулмон ёшлар, кураш қачонгача бир тарафдан эълон қилиниб, иккинчи тараф бўйинсуниб тураверади?!
Биз бу гапларимизни Ислом умматининг бутунлиги, ҳушёр ва ҳушёр бўлмаган мусулмон ёшлар даражасида назарда тутиб айтмоқдамиз. Биз барчамиз бир тану бир жон бўлиб ушбу ёвуз душманга қарши курашишимиз керак. Ҳеч бўлмаса бу курашни бошлаб, уни туйғуларимизда ҳис этишимиз шарт. Биз Аллоҳ таолодан сизларни ва бизларни Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ қилишини тилаймиз.
 
6 – Америкада ўқиётган талабалардан бирининг мулоҳазаси
Бу ерда иштирок этаётган дўстларимиздан бири Америкада яшаган ва ўқиган пайтларида бошидан кечирган ва: «Ғарб оламининг таназзулидан қатра» деб атаган мулоҳазасини ўртоқлашмоқчи. Марҳамат!
(Талабанинг маърузаси):
— Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар йўлласин.
Мен маърузачининг гапини олганим учун афсусдаман. Бироқ мендан талаб қилингани сабабли хотирамга келган айрим ишларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Чунки, унинг бугунги мавзуга алоқаси бор.
Америка Қўшма Штатларида магистратурамни ёқлаш учун илмий тадқиқотлар олиб бориш асносида, бизга «Журналистика» деган фанни ҳам ўргатишди. Маърузачи профессор дарсимизга видео тасма олиб келди ва уни қўйиб, икки соат давомида намойиш қилди. Намойиш чоғида Америка ойнаи жаҳонида намойиш этилаётган реклама турларини тушунтирди. Маърузачи биздан, талаба ўлароқ, ҳар бир реклама ҳақидаги фикрларимизни билмоқчи бўлди ва менинг навбатим келгач: Кўрган рекламаларингиз ҳақидаги мулоҳазаларингизни айтиб берсангиз?, — деб сўради. Мен шундай жавоб бердим: Менинг иккита мулоҳазам бор.
Биринчиси: Аёл кишининг рекламада суиистеъмол қилиниши. Бу гапимни айтишим биланоқ аудиторияда ўтирган қизлар: У тўғри айтаяпти. Чунки биз бу жамиятда мазлума ҳолатидамиз. У айтган гапларни биз бошимиздан кечирмоқдамиз, — дейишса бўладими. Аудиторияда биз билан бирга ўтирган яҳудий талабалар гўё бу ишларнинг орқасида улар тургандек, қизларнинг гапига эътироз билдириб бақира бошлашди ва норозилик билдириб аудиториядан чиқиб кетишди. Бундан кейин аудиторияда тўполон бошланди. Уларнинг айримлари гапларимни тасдиқлар, айримлари эса рад этарди. Лекин қизларнинг барчаси мен айтган гаплар ҳақиқат ва матбуот аёлларни суиистеъмол қилаётган эканида якдил эди.
Муҳит сокинлашгач профессорга: Ўзим кўрган реклама ҳақидаги иккинчи мулоҳазам ҳам бор, дедим.
— Бу реклама Ғарб оламининг таназзулини ифодаламоқда. Чунки рекламада шундай саҳна бор: Машиналардан бири ўнгга ва чапга силкиниб кетаяпти. Унинг орқасидан ДАН ходимлари бир неча машинада қувиб келиб, ўртага олиб тўхтатишди. Ўша пайтда экранда шу ёзувлар пайдо бўлди: «If you drink its your business but if you drink and drive its our business» (Сиз эркингиз билан ароқ ичдингиз. Бироқ ароқ ичиб рулга ўтирсангиз, биз сизни ушлаймиз!).
Хуллас, мазкур реклама талаб қилинган мевани бермайди. Чунки ароқ ичган одам катта жиноятларга қўл уради. Масалан, зино қилиши, онаси ёки отасини ўлдириши мумкин. Шундай экан, маст одамнинг машина ҳайдаши ҳақида нима дея оласиз? Сиз ароқ ичиш муаммосини эмас, унинг симптомларинигина ҳал этаяпсиз. Яъни, ароқ ичдими машина ҳайдамасин! Бу — нотўғридир.
Гапларимни тугатмай туриб, аудиторияга сукунат чўкди.
Аслида, у ерда кўрган тажрибаларимиз боягина. Буларга таяниб шуни аниқ айта оламизки: Келажак фақатгина Исломникидир! Сизларга шу муждани ҳам бермоқчиманки, Америка Қўшма Штатларининг ҳар бир шаҳрида Аллоҳга ибодат қилинаётган масжидлар бор. Нью Йорк дорулфунунида профессор бўлган олимнинг ҳисоботига кўра, Қўшма Штатларнинг ҳар эллик миллик масофасида битта масжид фаолият кўрсатмоқда. Бу — Ислом динининг қайтишига далолат қиладиган хушхабардир.
Бу гапларимни айтиб, Аллоҳга гуноҳларимни мағфират қилиши учун тилакда бўламан.
Аллома Сафар Ҳаваалий ҳафизаҳуллоҳ:
Аллоҳ таоло бу биродаримизни раҳматига буркасин!
Мен ҳам Ғарбга бориб яшаётган — орангизда иш юзасидан кетганлар ҳам талайгина — барча мусулмонларнинг ўша ерда кўрган турли ажойиб ва ғаройиб нарсалари ҳақида устоз Абдурраҳмон сингари гапириб берса, унинг ҳикояларнинг ниҳояси келмаслигига аминман. Алҳамдулиллаҳ, буларнинг барчаси келажак Исломники эканига башорат бераётган муждалардир. Шу боис башариятни ислоҳ қилиш ва уларга пешволик қилиш бобида биз мусулмонларнинг зиммасида катта ва оғир масъулиятлар бор. Чунки башариятни бошқаришнинг мусулмонларнинг қўлига ўтиш пайти келди!
Сизни буюк ишга тайёрлашди, унутманг!
Умрингизни ҳеч беҳуда ўтказманг!
Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни Ўзи суйган ва рози бўлган ишларни қилишга муваффақ айлаши, амалларимизни солиҳлари билан ниҳоялаши, ҳидоятланганлар ҳамда Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга чорловчилар қаторида қилишини тилаб қоламан. Дарҳақиқат, У эшитгувчи ва дуоларни ижобат қилгувчи Зотдир.

Мундарижа



саҳифа    Мавзулар    م
1    Ғарб маданияти    1
11    Ислом Умматининг воқеълиги ва тавба омиллари    2
13    Ғарб таназзулининг шаръий далиллари    3
19    Ғарб ва Ислом адолатлари орасида    4
28    Хотима    5