Сеҳр ва унинг турлари

Ушбу рисолада сеҳр, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари, сеҳрнинг турлари, унинг ва сеҳргарнинг шариатдаги ҳукми ва даволаниш йўллари ҳақида сўз юритилади.

Сеҳр ва унинг турлари


Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ
ибн Боз

Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
 
السحر وأنواعه
(باللغة الأوزبكية)
العلامة عبد العزيز بن عبد الله بن باز
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

 


Ушбу рисола шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб бўлиб, сеҳр, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари, сеҳрнинг турлари, унинг шариат-даги ҳукми, даволаниш йўллари ва сеҳрга тааллуқли масала-лар ҳақида сўз юритилади.

Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг элчиси, унинг оила-ю асҳоблари ва уларга издош бўлганларга салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Сеҳр қилиш гуноҳи азийм бўлиб, ширк турларидан ҳисобланади. Бу балога қадим ва ҳозирги замонларда Исломдан узоқда яшаган, ҳатто Ислом уммати ичида жоҳиллиги, билимсизлиги, сеҳр ва жоду билан шуғулла-нишларига имкон яратган иймон ва султон кучи озайган бир пайтда яшаётган одамлар мубтало бўлиб, давлатлар ичида бошқалар қўлидаги пулга ва уларнинг ҳаётларини булғашга тамагирлик қилиб ёки бундан бошқа сабаблар билан ёймоқдалар. Бироқ, (шаръий) илм ёйилиб, иймон кучайиб, давлат кучи яққол кўринганида жодугарлар сони озайиб, йўқ бўлиб кетишмоқда. Оқибатда, улар ўз ботилларини ривож- лантириш ҳамда жоду ва бузғунчилик қилиш учун имкон топиш мақсадида бир давлатдан иккинчи давлатга кўчиб кетишмоқда.
Қуръон ва Суннат сеҳр турлари ва уларнинг ҳукмини очиқ баён қилди.
Сеҳрнинг «сеҳр» дея аталишининг сабаби, унинг хуфёна бўлишидир. Чунки, сеҳргарлар хуфёна ишларни қилиб, кўпинча сезилмайдиган йўллар билан одамларга бирон нарсани хаёллантириши, таъсир ўтказишлари, кўзларини шамғалат қилишлари, зарар беришлари, молу дунёларини бошқаларга олиб беришлари мумкин. Шу боис, кечанинг охирги қисми «саҳар» деб аталади. Чунки у онлар, одамлар ғафлатда, ҳаракатлари оз бўлган бир пайтда ўтиб кетади.
Ўпкани ҳам «саҳар» дейилади. Чунки, у ҳам тананинг ичида ва кўринмасдир.
«Сеҳр»нинг шариатдаги маъноси эса, «Сеҳргарлар қилишаётган ва кўрган одам ҳақиқат деб ўйласада, аслида ҳақиқат бўлмаган ҳаёллантириш ва кўзбўямачиликдир».
Бинобарин, Аллоҳ таоло Фиръавн сеҳргарлари ҳақида шундай деган:
﴿ قَالُوا يَا مُوسَى إِمَّا أَنْ تُلْقِيَ وَإِمَّا أَنْ نَكُونَ أَوَّلَ مَنْ أَلْقَى  قَالَ بَلْ أَلْقُوا فَإِذَا حِبَالُهُمْ وَعِصِيُّهُمْ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ مِنْ سِحْرِهِمْ أَنَّهَا تَسْعَى  فَأَوْجَسَ فِي نَفْسِهِ خِيفَةً مُوسَى  قُلْنَا لا تَخَفْ إِنَّكَ أَنْتَ الْأَعْلَى  وَأَلْقِ مَا فِي يَمِينِكَ تَلْقَفْ مَا صَنَعُوا إِنَّمَا صَنَعُوا كَيْدُ سَاحِرٍ وَلا يُفْلِحُ السَّاحِرُ حَيْثُ أَتَى ﴾
«(Маслаҳатлари битгач), дедилар: «Эй Мусо, сен (қўлингдаги асоингни аввал) ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми?». (Мусо) айтди: «Йўқ, сизлар ташланглар». (Улар қўлларидаги асо ва иплари-ни ташлаган эдилар) баногоҳ иплари ва асолари сеҳр қилганлари сабабли (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди. Бас, Мусо ичида бир қўрқувни ҳис қилган эди. Биз айтдик: «Қўрқмагин. Албатта сен ўзинг ғолиб бўлгувчисан. Қўлингдаги нарсани (яъни, асоингни) ташлагин, улар ясаган нарсаларни ютиб юборур. Уларнинг ясаган нарсалари фақат бир сеҳргарнинг макри-ҳийласи холос. Сеҳргар эса қаерда бўлмасин зафар топмас»» .
Сеҳр гоҳида сеҳргарлар дам солиб туккан тугунлардан бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
﴿ وَمِنْ شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ ﴾
«Тугунларга дам соладиган кимсаларнинг шарридан (тонг Роббисига сиғинаман)» .
Баъзида, сеҳргарлар сеҳрларини шайтонлар йўлига боғланиб қилишади-да, гоҳ инсон ақлини оздирса, гоҳ унинг касалланишига сабаб бўлишади. Гоҳ эр билан хотин ўртасини ажратишса, гоҳ хотиннинг кўринишини хунук қилиб кўрсатиб, эри ундан нафратланади. Гоҳида эса сеҳргар, хотинни эри олдида эри ёқтирмаган ишларни қилдириб, эри уни ёмон кўриб қолади.
Сеҳр, Аллоҳ таоло айтганидек, очиқ куфрдир:
﴿ وَاتَّبَعُوا مَا تَتْلُو الشَّيَاطِينُ عَلَى مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمَانُ وَلَكِنَّ الشَّيَاطِينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ ﴾
«Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шай-тонлар кофир эдилар» .
Аллоҳ таоло мазкур оятда шайтонларнинг одамларга сеҳр ўргатиш билан кофир бўлганликларининг хабари берганидан кейин шундай деди:
﴿ وَمَا أُنْزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلا تَكْفُرْ ﴾
«Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар. — Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни, одамлар-ни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демас-дан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар» .
Сўнгра Аллоҳ таоло:
﴿ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلا بِإِذْنِ اللَّهِ ﴾
«Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар» , деди.
Яъни, ушбу сеҳр ва ундан пайдо бўлган ёмонликларнинг барчаси, Аллоҳ таолонинг истаги билан ёзилган тақдир туфайлидир. Роббимиз Аллоҳ азза ва жалла ҳеч қачон мағлуб бўлмайди ва Унинг мулкида Унинг истагисиз бирон нарса содир бўлмайди. Дунё ва Охиратдаги ҳар бир нарса Аллоҳнинг етук ҳикмати асосида олдиндан ёзилган тақдирига биноан содир бўлади. Шунинг учун, айрим одамларни жоду, айримларини касаллик, бошқаларини эса қотиллик ва бошқа нарсалар билан синайди. Аллоҳнинг қазо ва қадари ҳамда бандалари учун жорий қилган шариатида етук ҳикмат бор. Шу боис Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلا بِإِذْنِ اللَّهِ ﴾
«(Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар» . Яъни, Аллоҳнинг шаръий рухсати билан эмас, балки коинотдаги тақдир қилган рухсати билан. Шариат уларга сеҳрни таъқиқлаб, ҳаром қилган. Сеҳргарлар Аллоҳнинг аввалдан билган ва фалон одамдан содир бўлиши ва фалон эркак ёки хотинга таъсир кўрсатиши айтилган тақдир рухсати билан зиён етказа оладилар. Бу, фалончи одамнинг ўлдирилиши ёки фалончи одамнинг бемор бўлиши, ризқланиши, бой ёки камбағал бўлиши, фалон жойда оламдан ўтиши ёзилган тақдирга менгзайди. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг истаги ва тақдири билан бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло айтган:
﴿ إِنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ ﴾
«Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик» ;
﴿ مَا أَصَابَ مِنْ مُصِيبَةٍ فِي الْأَرْضِ وَلا فِي أَنْفُسِكُمْ إِلا فِي كِتَابٍ مِنْ قَبْلِ أَنْ نَبْرَأَهَا إِنَّ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ ﴾
«На Ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир» .
Бу ёмонликлар гоҳида сеҳргар ва бошқалардан содир бўлсада, Аллоҳ таолодан хабарсиз содир бўлмайди. Аллоҳ ҳар бир нарсадан бохабар бўлиб, Ундан, Аллоҳнинг ўзи айтганидек, яширин амалга ошмайди:
﴿ إِنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ ﴾
«Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарсани билгувчидир» ;
﴿ لِتَعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا ﴾
«Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди)» .
Аллоҳ таоло ҳар нарсани билади. Унинг мулкида У хоҳламаган нарса пайдо бўлмайди. Унинг ҳукмлари ҳамда одамларнинг иззатли ёки хор, мулкни қўлга киритишлари ёки қўлдан бой беришлари, бемор ёки соғлом бўлишлари, жодуланиш ёки жодудан ҳимояланишлари ва бундан бошқа тақдир қилган нарсаларида етук ҳикмат ва мақтовга сазовор ғоялар ётади. Бу ишларнинг барчаси Аллоҳнинг истаги ва ёзилган тақдири билан амалга ошади.
Юқоридаги оятда зикр қилинганидек, сеҳргарлар кўзни бўяйдиган ишларни қиладилар:
﴿ قَالُوا يَا مُوسَى إِمَّا أَنْ تُلْقِيَ وَإِمَّا أَنْ نَكُونَ أَوَّلَ مَنْ أَلْقَى  قَالَ بَلْ أَلْقُوا فَإِذَا حِبَالُهُمْ وَعِصِيُّهُمْ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ مِنْ سِحْرِهِمْ أَنَّهَا تَسْعَى ﴾
«(Маслаҳатлари битгач), дедилар: «Эй Мусо, сен (қўлингдаги асоингни аввал) ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми?». (Мусо) айтди: «Йўқ, сизлар ташланглар». (Улар қўлларидаги асо ва иплари-ни ташлаган эдилар) баногоҳ иплари ва асолари сеҳр қилганлари сабабли (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди» .
Бу ҳасса ва арқонлар, қараб турган одамга, ўртада ўрмалаётган илонлардек туюлди. Аслида эса, улар (ҳаракатсиз) ҳасса ва арқонлардир. Уларни сеҳргарлар, одамларнинг кўзларига боққанлари маҳал, нарсалар ҳақиқатини ўзгартириб юборадиган билимлари соясида кўзларини бўяйдилар. Шу боис Аллоҳ таоло:
﴿ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ مِنْ سِحْرِهِمْ أَنَّهَا تَسْعَى ﴾
«... иплари ва асолари сеҳр қилганлари сабабли (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди» , деди.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай марҳамат қилди:
﴿ قَالَ أَلْقُوا فَلَمَّا أَلْقَوْا سَحَرُوا أَعْيُنَ النَّاسِ وَاسْتَرْهَبُوهُمْ وَجَاءُوا بِسِحْرٍ عَظِيمٍ ﴾
«У (Мусо): «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаганларида одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар» .
Аслида, арқон ва ҳассалар ўзгармади. Сеҳр сабабли одамларнинг уларга боқиши ўзгарди ва сеҳргарларнинг кўзбўямачилиги воситасида илонлар дея тушундилар. Айрим одамлар буни «кўзбўямачилик (гипноз)», деб атайдилар. Яъни, сеҳргар ўз ҳаракатлари билан одамни нарсаларни ўз ҳақиқати билан ҳис этмайдиган қилиб қўяди. Натижада, унинг кўзлари ишнинг ҳақиқатини илғай олмайди. Сеҳргар унинг иш жойи ёки хонадонидан бирон нарсани олса ҳам билмайди. Яъни, у одам қилинган ишнинг ҳақиқатини била олмайди, масалан, тошни товуқ ёки тухум ёхуд бошқа нарса шаклида кўради. Чунки, ҳақиқат унинг кўзи ўнггида, сеҳргарнинг ҳаракат ва кўзбўямачилиги оқибатида ўзгарди-да, бўялди. Сеҳргар бу ерда, одамнинг икки кўзини ўз ҳақиқати билан кўра олмайдиган нарсаларни «пайдо қилди». Бу, Аллоҳ таоло Аъроф сурасидаги қуйидаги оятда «буюк» дея зикр қилган сеҳр-жодудир:
﴿ فَلَمَّا أَلْقَوْا سَحَرُوا أَعْيُنَ النَّاسِ وَاسْتَرْهَبُوهُمْ وَجَاءُوا بِسِحْرٍ عَظِيمٍ ﴾
«Бас, улар ташлаганларида одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатди-лар» .
Илм аҳллари сеҳргарни, ёмонлиги ва бузғунчилиги ҳаддан ошиқ бўлгани боис, тавба қилишини талаб қилмай ўлдирилиши тўғри бўлишини айтишган бўлсада, уларнинг айримлари сеҳргарнинг ҳам бошқа кофирлар каби тавба қилиши талаб қилинишини таъкидлаганлар. Бироқ, тўғриси, унинг тавба қилишини талаб қилмай қатл қилинишидир. Чунки, унинг зиёни катта, ошкора ва кофирлиги ҳам аниқдир. Чунки у ўзининг тавба қилган эканини айтиши, бироқ ёлғон гапирган бўлиши ва яна одамларга аввалги-сидан кўра каттароқ зарар бериши мумкин. Шунинг учун етук уламолар сеҳргарлиги танилган ва исботланган одамни, ўзича тавба қилган ва пушаймон бўлганини гумон қилсада, гапларига ишонмай, қатл қилинишига ҳукм қилганлар. Ҳатто, Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг қўшин қўмондонларига сеҳргарларни ёмонликларидан қутулиш учун қаерда ушланса, ўлдиришга фармон берди. Натижада, Абу Усмон Наҳдий: «Биз учта сеҳргарни ўлдирдик», деди. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида ҳам шунга ўхшаш ривоят келтирилди. Ҳафса разияллоҳу анҳонинг сеҳргарлик қилгани маълум бўлган бир канизакни ўлдиргани ҳақидаги хабар ҳам ишончли-саҳиҳдир. Шунингдек, буюк саҳоба Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ўз бошини гўё кесиб ташлаб, яна жойига қўйиш билан одамлар кўзини бўяётган одамнинг олдига билдирмай келди-да, ўлдирди ва: «Чиндан ҳам гапинг тўғри бўлса, ана энди бошингни жойига қўй!», деди.
Хуллас, сеҳргарларнинг зарарлари каттадир. Шунинг учун, уларни қатл қилиниши лозим. Раҳбарнинг бирон одамнинг сеҳргар эканини билса ва шаръий ашёвий далиллар етарли бўлса, жамиятни унинг ёмонлиги ва бузғунчилигидан қутқариш учун қатл қилиши вожиб бўлади.
Сеҳр таъсир қилган одам, сеҳр ёрдамида даволанмаслиги керак. Чунки, ёмонлик ёмонлик билан, куфр куфр билан йўқ қилинмайди. Аксинча, ёмонлик яхшилик билан йўқ қили-нади. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сеҳрни сеҳр билан йўқ қилиш ҳақида савол берилганида: «У — шайтоннинг ишларидан биридир!», деб жавоб берган эдилар.
Даволаниш Қуръони Карим оятлари, мубоҳ дорилар ва (шариатга уйғун) дам солиш билан бўлса, бунинг зарари йўқ. Сеҳр билан даволаниш эса, юқорида айтиб ўтилганидек, асло мумкин эмас. Чунки сеҳр, шайтонларга қилинган ибодатдир. Сеҳргар шайтонларга ибодат ҳамда хизмат қилмас ва улар хоҳлаган нарса билан уларга яқинлашмас экан, шайтонлар унга сеҳр қилишни ўргатишмайди.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, худди бирон турдаги касаллик билан оғриган одамни мутахассис доктор тарафидан даволанганидек, сеҳрланган одамни ҳам Қуръон қироати, (Аллоҳдан) шаръий паноҳ сўраш ва мубоҳ дуоларни ўқиш билан даволашнинг бирон зарари йўқ. Буларни ўқиш билан касал тузалмаслиги мумкин. Зеро, ҳар бемор ҳам тузалавер-майди. Баъзида беморга даво қилинади, бироқ, даволаниш вақти кечроқ бўлсада шифосини топади. Баъзида эса ўша касаллиги билан, гарчи энг яхши мутахассис докторлар қўлида даволанса ҳам, оламдан ўтиши кузатилган. Чунки, ажал келдими, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига биноан, на даволаниш ва на дори-дармон фойда қилади:
﴿ وَلَنْ يُؤَخِّرَ اللَّهُ نَفْسًا إِذَا جَاءَ أَجَلُهَا ﴾
«Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вафот эттирмасдан) қолдирмас» .
Тиббиёт ва дори-дармон ажал келмаса ва Аллоҳ таоло шифони тақдир қилган бўлсагина фойда беради. Бинобарин, сеҳрдан таъсирланган одамга ҳам Аллоҳ таоло баъзида шифони тақдир қилади ва баъзида имтиҳон ўлароқ, баъзида Аллоҳгина билган бирон сабаб туфайли шифони тақдир қилмайди. Масалан, даволаётган одам даволаши, бироқ унда касалликка муносиб дори-дармон бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ишончли ҳадис нақл қилинган:
و قد صح عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال:  (( لكل داء دواء فإذا أصيب دواء الداء برئ بإذن الله عز وجل ))
«Барча касалликнинг давоси бордир. Даволаш касаллик-ка муносиб келса, (бемор) Аллоҳнинг изни билан тузала-ди» ;
وقال عليه الصلاة والسلام:  (( ما أنزل الله داء إلا أنزل له شفاء علمه من علمه وجهله من جهله ))
«Аллоҳ бир касалликни туширган бўлса, албатта унинг шифосини ҳам туширгандир. Уни билган билади, билмаган билмайди!» .
Сеҳрни (Қуръон оятларини) ўқиш билан даволаш, шаръий даволашдир. Сеҳрланган одамга Қуръони Карим-нинг энг муаззам сураси — Фотиҳани такрор-такрор ўқилади. Барча нарса Аллоҳ таолонинг қазо ва қадари билан бўлиши, барча ишларни Аллоҳ бошқариши, Аллоҳ бирон нарсага: «Бўл!» деса, бўлишига иймон келтирган солиҳ мўмин ишонч, тақво ва ихлос билан ўқиса, сеҳр (жоду) Аллоҳнинг изни билан йўқолиб, сеҳрланган одам шифо топади.
Айрим саҳобалар саҳрода кетар эканлар, раисларини илон чаққан ва қўлларидан келган барча муолажаларни қилганларига қарамай тузалмаган қабила ёнидан ўтдилар. Қабиладагилар баъзи саҳобаларга қарата: «Ичингизда дам соладиган одам борми?», деб сўрадилар. Улар: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Саҳобалардан бири қабила раисига Фотиҳа сурасини ўқиб дам солди. У тушовдан қутулгандек оёққа турди ва Аллоҳ унга илон чақишидан шифо берди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
والنبي عليه الصلاة والسلام قال: (( لا بأس بالرقى ما لم تكن شركاً ))
«(Таркибида) ширк бўлмаган дам солишларда зарар йўқдир», дедилар.  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам дам солинди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам дам солдилар. Дам солишда кўп манфаат ва фойдалар бор. Агар сеҳрланган одамга Фотиҳа сураси, Оятул курсий, «Қул ҳуваллоҳу аҳад», паноҳ сўраладиган икки сура (Қул аъузу бироббил-фалақ ва қул аъузу бироббин-наас) ва бошқа оятларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айрим ҳадисларида нақл қилинган ишончли дуолар билан бирга ўқилса, фойдали бўлади. (Масалан), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрим беморларга дам солар эканлар шундай деганлар:
(( اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ ، أَذْهِبِ الْبَأْسَ ، وَاشْفِ أَنْتَ الشَّافِي ، لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاءَكَ، شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا ))
«Эй одамларнинг робби бўлган Аллоҳ, зарарни кетказ ва касалликдан асар қўймайдиган шифо бер! Ҳолбуки, Сен — шифо бергувчисан. Сеникидан бошқа шифо йўқдир!» . Дам солган одам бу дуони уч марта ёки ундан кўра кўпроқ такрорлайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган хабарга кўра, Жибрийл алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дам солиб шундай дедилар:
(( بسم الله أرقيك من كل شيء يؤذيك، ومن شر كل نفس أو عين حاسد الله يشفيك، بسم الله أرقيك ))
«Аллоҳнинг номи билан, сенга озор берган барча нарсадан, барча нафснинг шарри ҳамда ҳасадгўй кўздан дам соламан. Аллоҳ сенга шифо берсин! Аллоҳнинг номи билан сенга дам соламан!» . Бу дуони уч марта такрорлайди. Бу дуо муаззам дам бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлгандир. У билан ҳашарот чаққан, сеҳрланган ва бошқа беморларга дам солса бўлади.
Ҳашарот чаққан, сеҳрланган ва бошқа беморларга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ширк бўлмаган (дуолар билан) дам солишнинг зарари йўқ» деган ҳадисларининг умумий маъноларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинмаган бўлсада, ичида ширк ва шаръан таъқиқ бўлмаган яхши дуоларни ўқиб дам солишнинг ҳам зарари йўқ.
Аллоҳ азза ва жалла (юқоридагилардан) бошқа дуолар ёки сабаблар билан ҳам бемор ва сеҳрланганларга шифо бериши мумкин. Чунки, Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодир ва Унинг ҳар нарсада етук ҳикмати бордир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:
﴿ إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَنْ يَقُولَ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ ﴾
«Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас, у (нарса) бўлур — вужудга келур» .
Аллоҳ таолога қилган ҳукм ва тақдири учун ҳамд ва шукрлар бўлсин! Ҳар ишда Унинг етук ҳикмати бор. Шу боис, гоҳида бемор тузалмаслиги ҳам мумкин. Чунки, унинг ажали етган ва шу касаллиги билан ўлиши тақдирда ёзилган бўлади.
Дам солинар экан сеҳр ҳақидаги оятларни сувга ҳам ўқилади. У оятлар, Аъроф сурасидаги ушбу оятлардир:
﴿ وَأَوْحَيْنَا إِلَى مُوسَى أَنْ أَلْقِ عَصَاكَ فَإِذَا هِيَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ  فَوَقَعَ الْحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ  فَغُلِبُوا هُنَالِكَ وَانْقَلَبُوا صَاغِرِينَ ﴾
«Биз Мусога: «Асойингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Баногоҳ у (аждарга айланган ҳасса) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади. Бас, ҳақиқат қарор топди, уларнинг қилган, ҳаракатлари эса ботил бўлди. Бас, у ерда (Фиръавн ва унинг тарафдорлари) мағлуб бўлишиб, беобрў бўлган ҳолларида (шаҳарга) қайтди-лар» .
Юнус сурасидаги ушбу оятлар:
﴿ وَقَالَ فِرْعَوْنُ ائْتُونِي بِكُلِّ سَاحِرٍ عَلِيمٍ  فَلَمَّا جَاءَ السَّحَرَةُ قَالَ لَهُمْ مُوسَى أَلْقُوا مَا أَنْتُمْ مُلْقُونَ  فَلَمَّا أَلْقَوْا قَالَ مُوسَى مَا جِئْتُمْ بِهِ السِّحْرُ إِنَّ اللَّهَ سَيُبْطِلُهُ إِنَّ اللَّهَ لَا يُصْلِحُ عَمَلَ الْمُفْسِدِينَ  وَيُحِقُّ اللَّهُ الْحَقَّ بِكَلِمَاتِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُجْرِمُونَ ﴾
«Фиръавн ўз одамларига: «Барча билимдон сеҳргар-ларни келтирингиз!» деди. Бас, сеҳргарлар келганлари-да, Мусо уларга: «Ташламоқчи бўлган нарсаларингизни (яъни, асо ва арқонларингизни) ташланглар», деди. Қачонки улар (қўлларидаги нарсаларини) ташлаганла-рида (ва у арқон, асолар илонларга айланиб қолганида) Мусо деди: «(Мана шу) сизлар қилган иш сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди. Ва гарчи жиноятчи кимсалар истамасалар-да, Аллоҳ ўз сўзлари (яъни, амру фармонлари) билан ҳақиқатни рўёбга чиқарур»» .
Шунингдек, Тоҳа сурасининг ушбу оятлари:
﴿ قَالُوا يَا مُوسَى إِمَّا أَنْ تُلْقِيَ وَإِمَّا أَنْ نَكُونَ أَوَّلَ مَنْ أَلْقَى  قَالَ بَلْ أَلْقُوا فَإِذَا حِبَالُهُمْ وَعِصِيُّهُمْ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ مِنْ سِحْرِهِمْ أَنَّهَا تَسْعَى  فَأَوْجَسَ فِي نَفْسِهِ خِيفَةً مُوسَى  قُلْنَا لَا تَخَفْ إِنَّكَ أَنْتَ الْأَعْلَى  وَأَلْقِ مَا فِي يَمِينِكَ تَلْقَفْ مَا صَنَعُوا إِنَّمَا صَنَعُوا كَيْدُ سَاحِرٍ وَلَا يُفْلِحُ السَّاحِرُ حَيْثُ أَتَى ﴾
«(Маслаҳатлари битгач), дедилар: «Эй Мусо, сен (қўлингдаги асоингни аввал) ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми?». (Мусо) айтди: «Йўқ, сизлар ташланглар». (Улар қўлларидаги асо ва иплари-ни ташлаган эдилар) баногоҳ иплари ва асолари сеҳр қилганлари сабабли (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди. Бас, Мусо ичида бир қўрқувни ҳис қилган эди. Биз айтдик: «Қўрқмагин. Албатта сен ўзинг ғолиб бўлгувчисан. Қўлингдаги нарсани (яъни, асоингни) ташлагин, улар ясаган нарсаларни ютиб юборур. Уларнинг ясаган нарсалари фақат бир сеҳргарнинг макри-ҳийласи, холос. Сеҳргар эса қаерда бўлмасин зафар топмас»» .
Ушбу оятлар(ни ўқиш) билан сеҳрга дам солинса, Аллоҳ таоло фойда беради. Ушбу оятларни сувга ўқилиб, улар билан бирга Фотиҳа сурасини, Оятул курсийни, «Қул ҳуқаллоҳу аҳад»ни, «Қул аъузу бироббил-фалақ» ва «Қул аъйзу бироббин-наас» сураларини ўқилиб, дам солинган сувни сеҳрланган ёки хотини билан жинсий алоқа қила олмаслиги гумон қилинган одамга сепилса, Аллоҳнинг изни билан, шифо бўлади. Агар (ўша) сувга сидр ўсимлигининг еттита яшил баргини туюлганидан кейин солинса, яна ҳам яхши бўлади. Бинобарин, буни шайх Абдурраҳмон ибн Ҳасан раҳимаҳуллоҳ «Фатҳул Мажийд» китобида «Сеҳрни бузиш ҳақида келган мавзулар боби»да айрим уламолардан нақл қилган. Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини уч мартадан ўқиш, мустаҳабдир.
Мақсад эса, бу ва бунга ўхшаган дори-дармонлар билан мазкур бало — сеҳрни, бундан ташқари рафиқаси билан жинсий алоқа қила олмаётган эркакни даволанади. Бу кўп тажрибадан ўтган ва Аллоҳ таоло фойда берган. (Бемор) баъзида Фотиҳа сурасини ўқиш билангина тузалган бўлса, баъзида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ёки фақатгина «Қул аъузу бироббил-фалақ» ва «Қул аъузу бироббин-наас» сураларини ўқиш билан ҳам тузалиши мумкин.
Муҳими шуки, даволовчи ва даволанаётган одамларнинг ҳар бирида содиқ иймон, Аллоҳ таолога ишонч бўлсин ҳамда Аллоҳ таологина барча нарсаларни бошқариши, бирон нарсани қачон хоҳласа бўлиши, хоҳламаса бўлмас-лиги, барча ишлар Унинг қўлида экани ва истаган нарсаси истаган пайтида бўлишини аниқ билиб турсин. Дам солаётган ва дам солинаётган одамда Аллоҳ таолога ишонч бўлсагина, Аллоҳнинг изни билан, касаллик жадал суръат билан тузалади, моддий ва маънавий дори-дармонлар фойда қилади. Аллоҳ таолодан бизни ва барчани Ўзи рози бўлган нарсаларга муваффақ қилишини тилаймиз. Дарҳақиқат, У — эшитгувчи ва яқин Зотдир.
Қуръон ва Суннат билими бўлган одамнинг бу ишлар ҳақида маълумотлари бўлиши ва илм ёйилиши учун ўз мамлакати, жамияти ва оиласига (ушбу рисолани) етказиши керак. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга нутқ сўзласалар: «(Бу ерда) ҳозир бўлганлар ҳозир бўлмаганларга етказсин! Қанча етказувчилар борки, улар эшитганлардан кўра яхшироқ тушунишади», дея эслатар ва: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар!», дер эдилар.
Илм аҳлларидан бирон нарсани эшитган одамнинг тушунган ва ёд олган фойдали нарсаларнигина одамларга етказиши, ўзи тушунмаган ва англамаган нарсаларни етказмаслиги керак. Чунки баъзи одамлар етказар экан хатога йўл қўйиб ёлғон гапирадилар ва етказган одамларига ҳам, етказишни айтган одамларга ҳам зарар қиладилар. Бундай одамлар бир нарсани аниқ билиб, текшириб, эшитган нарсасини англаганларидан кейингина эшитган-лари ва билганларини камчилик ва қўшимчасиз етказишлари жоиз бўлади. Акси тақдирда, кимдан етказаётган бўлса уни ёлғончи қилмай ва бошқаларга зарар бермай, сукут сақлаши афзалдир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, унинг оиласи, асҳоблари ва Қиёмат кунигача уларга яхшилик билан издош бўлганларга салавоту саломлар ёғдирсин.
Таржима 1 жумодул-охир 1438 ҳ.й. / 28 февраль 2017 м.й. да ниҳоясига етди.